Nutq qobiliyati
Tashkilotchilik
qobiliyati
Obro‘ orttira olish
qobiliyati
Ўқув материалини ўқувчиларга тушунарли қилиб баѐн эта
олиш, ўқувчиларда мустақил равишда тўғри фикрлашга қизиқиш
уйғотиш қобилияти. Ўқитувчи зарур ҳолларда ўқув материалини
ўзгартира олиши, қийин нарсани осон, мураккаб нарсани оддий,
ноаниқ нарсани тушунарли қилиб ўқувчиларга этказа олиши
лозим.
Қобилиятли педагог ўқувчиларнинг
билим ва камолот
даражасини ҳисобга олади, уларни нимани билишлари ва ҳали
нимани билмасликларини, нимани унутиб қўйганликларини
тасаввур этади. Қобилиятли, тажрибали ўқитувчи ўзини
ўқувчининг ўрнига қўя олади, у катталарга аниқ ва тушунарли
бўлган нарсаларнинг ўқувчиларга тушунилиши қийин ва мавхум
бўлиши ҳам мумкинлигига асосланиб иш тутади.
ўқувчи шахсини ва унинг вақтинчалик руҳий ҳолатларини
жуда яхши тушуна билиш билан боғлик бўлган
психологик
кузатувчанлик. Бундай ўқитувчи кичкинагина аломатлар, унча
катта бўлмаган ташқи белгилар асосида ўқувчининг руҳиятидаги
кўз илғамас ўзгаришларни ҳам фахмлаб олади. Ўқувчилар бундай
ўқитувчи ҳақида: «Қарамаѐтганга ўхшайдию, ҳамма нарсани
кўриб туради!», «Ўқувчининг хафа бўлганлигини ѐки дарс
тайѐрламаѐтганлигини кўзидан билади!» - дейдилар.
ТЎҒРИ МУОМАЛА ҚИЛА ОЛИШ
ҚОБИЛИЯТИ -
болаларга яқинлаша олиш,
улар билан педагогик нуқтаи назардан жуда
самарали ўзаро муносабатлар ўрната билиш,
педагогик назокатнинг мавжудлиги.
КЕЛАЖАКНИ КЎРА БИЛИШ ҚОБИЛИЯТИ
ўз ҳаракатларининг оқибатини кўра билишда, ўқувчининг келгусида
қандай одам бўлишини тасаввур қила олишида, тарбияланувчида қандай
фазилатларни тараққий эттириш лозимлигини
олдиндан айтиб бера
олишда ифодаланади. Бу қобилият педагогик оптимизмга, тарбиянинг
қудратига, одамга ишонч билан боғлиқдир.
Dostları ilə paylaş: