Рақамли иқтисодиётни шакллантириш жараёнида гап билимларга эга бўлишдан кўра кўпроқ кўникмалар –
skills ни ўзлаштириш ва, бундан
ташқари, алоҳида кўникмалар эмас, ахборотлаштириш соҳасидаги бир гуруҳ
кўникмалар ёки ваколатларга эга бўлиш ҳақида боради. Таълим соҳасидаги
туб ўзгаришларни акс эттирадиган
hard skills, soft skills, digital skills, artificial intelligence skills, knowledge ingineering, public license, home office, freelancing, on-line jobs каби кўплаб атамалар тўплами вужудга келди. Барча касблар
учун айтиб ўтилган кўникмалар ичида юқоридаги гуруҳларнинг нисбати
турлича бўлади.
Hard skills гуруҳидаги кўникмаларга, қоидаларга кўра,
автоматизмга олиб келиш ва, масалан, имтиҳон ёрдамида ўлчаш мумкин
бўлган касбий кўникмалар киритилади.
Soft sklls гуруҳидагилар шахсий
хислатлар доирасига киради, шахснинг ижтимоийлашуви ва касбий
тажрибага эга бўлиши жараёнида қўлга киритилади, асосий фаолият ўзига
хосликларидан қатъи-назар, муваффақиятли бўлишга имкон беради.
Digital skills гуруҳига келадиган бўлсак, бу ерда ким бундай кўникмалар пакетини
олиши лозимлиги муҳим аҳамият касб этади.
Microsoft ва The Future Laboratory компаниялари таҳлилига мувофиқ ,
ҳозирги мактаб ўқувчилари ва талабаларнинг 65%и ҳозирча мавжуд
бўлмаган лавозимларни эгаллайди. Мутахассисларнинг башоратларига кўра,
2025 йилга келиб, виртуал яшаш муҳити дизайнерлари, робототехника
бўйича мутахассислар, адвокатлар, фрилансерда ишлайдиганлар ва
биохакерларга талаб энг юқори бўлади.
The Future Laboratory муҳаррири
Стив Тузнинг қайд этишича, келажак мутахассислари бирданига бир нечта
кўникмаларга эга бўлишлари муҳим