-43-
боғлашга хизмат қилган улкан ишларни амалга оширган. Биринчи
президентимиз таъкидлаганидек, – "
Амир Темурнинг тарихий хизмати яна
шундан иборатки, унинг ҳаракатлари туфайли Осиё ва Европа давлатлари
тарихда биринчи марта ягона жуғрофий-сиёсий маконда эканлигини ҳис
этди
[5]". Буюк аждодимизнинг Франция қироли Карл IV га ёзган хатидаги
қуйидаги фикри диққатга сазовордир: “
Сиз ўз савдогарларингизни менинг
салтанатимга юборинг. Биз уларни илиқ қарши олиб иззат-икром кўрсатамиз.
Биз ҳам ўз савдогарларимизни сизнинг юртингизга йўллаймиз. Сиз ҳам уларга
ҳурмат кўрсатинг. Уларга ортиқча тазйиқлар ўтказилишига йўл қўйманг.
Сизга бундан бўлак талабимиз йўқ. Зеро, дунё савдо аҳли ила обод бўлажак
[6]”.
Кўриниб турибдики, буюк саркарда жаҳондаги барча мамлакатлар бир-бирлари
билан ўзаро манфаатли барқарор иқтисодий муносабатлар ўрнатиб яшашгина
ривожланиб боришини англаб етган эди. Амир Темурнинг қолдирган мероси ва
ўгитлари нафақат ўз даври, балки келгуси авлодлар учун ҳам катта аҳамият
касб этади. Демак, биз учун мамлакатимизда Амир Темурдан мерос бўлиб
қолган геосиёсий йўл қайта тикланмоқда деб таъкидлашимиз мумкин. Чунки
Президентимиз Ш.М. Мирзиёев томонидан олиб борилаётган ташқи сиёсат
йўналиши минтақамиз орқали Узоқ ва Яқин Шарқни, Ҳиндистон ва Россияни
бирлаштирган Буюк Ипак йўлини ҳамда "Бир макон бир йўл" концепциясини
қўллаб қувватлаш орқали дунё тамаддунида Марказий Осиёнинг тарихий
мавқеини қайта тиклашга қаратилган. Бу йўл эса Ўзбекистоннинг ўз
имкониятларидан
тўла
фойдаланишга,
ўзаро
англашув
муҳитини
мустаҳкамлашга замин яратади.
Dostları ilə paylaş: