1 O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi



Yüklə 5,01 Kb.
Pdf görüntüsü
səhifə14/91
tarix28.11.2023
ölçüsü5,01 Kb.
#166827
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   91
12789 1 492CE21AA8C996084180736D503611FEDEC6B091

-33- 
ғалабага эришмайди. Аммо, Амир Темур Қамариддинни узил-кесил мағлуб 
этишга ҳам муваффақ бўла олмаган. 
1389 йили Мўғулистонда Туғлуқ Темурхоннинг ўғли Хизр Хўжахон 
ҳокимият тепасига келди. Амир Темур ва Хизр Хўжахонларни умумий рақиб – 
Қамариддинга қарши кураш боғлаб турса ҳам, дастлаб икки ҳукмдор 
муносабатлари дўстона руҳда бўлмаган. Шу сабабли 1389 йилнинг ўзидаёқ 
Хизр Хўжахонга қарши уруш ҳам бўлиб ўтган. Шарафиддин Али Яздийнинг 
ёзишича, Амир Темурга хизмат қилган бекларнинг қистови бу юришга сабаб 
бўлган[4,124-126]. Тарихий адабиётлардаги маълумотлар таҳлили 1397 йилга 
келиб икки ўртада муносабатлар ижобий тус олганлигини кўрсатади. Амир 
Темур Хизр Хўжахоннинг қизи Тўкал хонимга уйланиши натижасида икки 
ўртадаги тинчлик мустаҳкамланди. Еттисув минтақаси ҳарбий юриш даврида 
темурийлар қўшинини отлар билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этарди. 
Хизр Хўжахон ҳам ўз давлатининг ғарбий чегаралари хавфсизлигини 
таъминлаш орқали эътиборини шарқий ўлкаларга қаратиш имкониятига эга 
бўлади. “Тарихи Рашидий”да унинг Қорахўжа ва Турфон шаҳарларига қарши 
ғазот эълон қилиб, ушбу шаҳарларни Хитой таъсиридан чиқариб олганлиги 
ҳамда аҳолини исломга киритганлиги ҳақида ҳикоя қилинади[5,117]. Айни шу 
даврда Амир Темур давлати ва Мин империяси ўртасидаги муносабатларнинг 
кескинлашуви шароитида Хизр Хўжахон билан иттифоқ ўрнатиш темурийлар 
давлати учун қулайлик яратарди. Шунингдек, бўлажак Ҳиндистон ҳарбий 
юриши ва “етти йиллик уруш” даврида шарқий чегараларда тинч-
осойишталикнинг сақланиши Амир Темурнинг Яқин Шарқда эркин фаолият 
юритиши учун зарур эди. Бу зарурият икки ўртада иттифоқ тузилишига сабаб 
бўлган. 
Амир Темурнинг Шарқ сиёсати фақатгина Шарқий Чиғатой улуси билан 
чекланиб қолмаган. Соҳибқирон Хитойда эндигина ташкил топган Мин 
империяси ҳамда Шимолий Юань мўғуллари ўртасидаги муносабатларнинг 
ривожини мунтазам кузатиб борган. Эслатиш жоизки, мўғулларнинг Хитойдаги 


-34- 
Юань сулоласи ҳукмронлигига қарши Чжу Юанъчжан бошчилигида 1351-1368 
йилларда юз берган қўзғолон натижасида Мин сулоласига асос солиниб, Чжу 
Юанъчжан (император Хунъу) бу сулоланинг биринчи ҳукмдорига айланган 
эди. Лекин, мўғулларнинг Юань давлатини тўла яксон қилишга эришилмади. 
1372 йилда Мин ҳарбийлари мўғулларга ҳужум қилиб, уларнинг пойтахти – 
Қорақурум шаҳрини ёқиб юбордилар. Бу уруш 1388 йилгача давом этиб, 
император Хунъу Шарқий Мўғулистонни вақтинча ўз тасарруфига киритишга 
муваффақ бўлган[2,200]. Лекин, Мўғулистоннинг шимолий ва ғарбий 
қисмидаги (ҳозирги Ташқи Мўғулистон) аҳоли Мин таъсирини тан олмадилар 
ва ўзаро душманлик руҳи давом этаверган. Улардан сал ғарброқдаги яйловларга 
жойлашиб олиб, ўз давлатига асос солишга интилаётган ойратлар эса ҳам 
Хитойга, ҳам Шимолий Юань мўғулларига нисбатан адоватда эдилар[11,223]. 
Хитойнинг шимоли-ғарбий вилоятларига ойратлар доим хавф солиб 
турардилар. Мамлакатнинг ғарбий сарҳадларида вужудга келган кичик 
мустақил ҳокимликлар – Хами, Турфон, Бешбалиқ хитойликлар учун 
ойратларга қарши курашда иттифоқчи бўлиши мумкин эди. Шунинг учун Мин 
қўшинлари томонидан бу ҳудудларда фаол ҳарбий ҳаракатлар олиб 
борилмаган. Айни пайтда, ўзаро дипломатик ва савдо муносабатлари йўлга 
қуйилган. Масалан, Кан-Чжэ раҳбарлигида элчилар гуруҳи Бешбалиққа 
жўнатилган[9,56]. Чунки, Шарқий Туркистондаги бу кичик давлатлар Мин 
империясига иттифоқчи бўлиши билан бирга хитойликлар армиясини отлар 
билан таъминлаш учун олиб борилган савдо-сотиқда муҳим ўрин тутарди. 
Хами давлати ҳам император саройи билан иқтисодий соҳада яқин 
муносабатлар ўрнатишга киришган. Бу эса баъзи ҳолларда Хитойнинг 
шимолдаги рақиблари билан Хами ўртасида келишмовчиликларни келтириб 
чиқарган. Натижада 1404 йилда вассалликни тан олиб, императордан “ван” 
унвонини қабул қилган Энгке Темур 1405 йил бошларида мўғуллар томонидан 
ўлдирилди[8,248]. Ойратлар томонидан ҳам Хамига доимий тарзда ҳарбий-
сиёсий тазйиқ давом этган. 


-35- 
1388 йилда мўғуллар ҳукмдори Тўғус Темур (1378-1388 йй, унинг номи 
мусулмон манбаларида Дўққуз Темур, Дақу Темур, Тўқтемур тарзида, хитой 
манбаларида эса То-гу-сы дея қайд этилади) ўлдирилгач, Шимолий Юань 
давлатида тахт учун курашлар бошланиб кетади[7,31]. Ички низолар даврида 
қисқа вақт давомида салтанатда бир неча ҳукмдор кетма-кет тахтга ўтиради. 
Низомиддин Шомий ўз асарида Тўғус Темурдан сўнг ҳукмронлик қилган Анка 
қоон, Илик қоон номларини қайд этган[12,25]. Мирзо Улуғбек эса ўзининг 
“Тўрт улус тарихи” асарида Тўғус Темурдан кейин ҳукмронлик қилган яна 
бошқа бир қанча ҳукмдорлар исмларини санайди. Улар Ясурдор (1388-1392 йй, 
аслида Есудерхон), унинг ўғли Аника (ваф. 1392, Энгкехон, бу Хами ҳукмдори 
эмас), Аланг (1392-1399 йй, Элбегхон), Турон Темур (1400-1402 йй, Гун 
Темурхон), Ўқтемур (1402-1408 йй, Ўруғ Темурхон) ва ҳоказо[10,215-216]. 
Шимолий Юань давлатида пайдо бўлган бундай қулай сиёсий вазият Мин 
императорига қўл келганлиги шубҳасиз. 
Шимолдаги вазият тез ўзгариб турган. 1399 йилда Шимолий Юань 
ҳукмдори Элбегхон қабила етакчиларидан бири – Угэчи томонидан 
ўлдирилади[3,546]. Натижада Шимолий Юань мўғуллари вақтинчалик 
ойратларга қарам бўлиб қолдилар. Ички низолар ва ойратлар билан урушлар 
бир неча йиллардан бери давом этиб келганлигига асло шубҳа йўқ. Чунки, 1398 
йилдаёқ Шимолий Юань сулоласи тож-тахти учун курашларда енгилган мўғул 
хонзодаси Тайзи ўғлон Амир Темур ҳузурига келади. Бу даврда Хитой билан 
Амир Темур давлати орасидаги муносабатларга дарз кетиб улгурган эди. 
Шарафиддин Али Яздий маълумотларида Тайзи ўғлон Амир Темур хизматига 
кириши, унинг 1404 йил кузида Конигилдаги тўй тантаналари пайтида ҳам 
темурийлар саройида бўлганлиги қайд этиб ўтилади[4,290]. Яздий фикрларидан 
Тайзи ўғлон Хитой ҳарбий юриши даврида Амир Темурнинг яқин 
маслаҳатчиларидан бўлиши режелаштирилганлигини тушуниб олиш мумкин. 
Эҳтимолки, Тайзи ўғлонга, Шимолий Юань тахтини олиб бериш ваъда 


-36- 
қилинган бўлиб, бу мўғулларнинг Амир Темур билан ҳамкорликда Хитойга 
ҳужум қилиши кераклигини англатарди. 
Хулоса қилиш мумкинки, Амир Темур давлати ва Мин империяси 
ўртасидаги муносабатлар кескинлашувига бир нечта омиллар таъсир ўтказган. 
Амир Темур ўзининг Шарқ сиёсатини амалга оширишда Шарқий Чиғатой 
улуси ва Шимолий Юань минтақасидаги тарихий воқеаларни доимий равишда 
кузатиб турган. Шунингдек, у Хитойдаги ҳокимиятдан мосуво бўлган Улуғ 
Юрт улуси хонлари билан иттифоқчиликда ҳаракат қилишни режалаштирган 
эди. Ушбу масалаларнинг чуқур тадқиқ этилиши тарих фани мутахассислари 
олдида турган муҳим ва долзарб масалалардан биридир. 

Yüklə 5,01 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   91




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin