Mexanizatsiyalash muhandislari instituti


ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ МАЗМУНАН ИСЛОҲ ҚИЛИШ



Yüklə 5,01 Kb.
Pdf görüntüsü
səhifə71/81
tarix05.12.2023
ölçüsü5,01 Kb.
#173538
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   81
Uc6hstRPzyOQm9SEH7ZrJWAUtCqnrHfz58L5TfXe

4.3. ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ МАЗМУНАН ИСЛОҲ ҚИЛИШ 
Кадрларни ўқитиш ва тарбиялаш миллий тикланиш принциплари ва 
мустақиллик ютуқлари, халқнинг бой миллий, маънавий ва интеллектуал салоҳияти 
ҳамда умумбашарий қадриятларга таянган, инсонпарварликка йўналтирилган 
таълимнинг мазмуни давлат таълим стандартлари асосида ислоҳ қилинади. Таълим 
олувчининг шахсига, унда таълим ва билимларга бўлган иштиёқни кучайтиришга, 
мустақил иш тутишни, ифтихор ва инсоний қадр-қиммат туйғусини 
шакллантиришга алоҳида эътибор берилади. 
Педагог кадрларнинг обрў-эътибори, масъулияти ва касб кўникмасини 
ошириш юзасидан собитқадам давлат сиёсати олиб борилади. Илғор педагогик 
технологиялар, таълимнинг янги шакл ва услублари, ўқув, шу жумладан 
дифференциялашган дастурлар амалиётга жорий этилади. 
4.4. МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ТАРБИЯ ВА МАЪРИФИЙ ИШЛАР 
Ёш авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялашда халқнинг бой миллий маданий-
тарихий анъаналарига, урф-одатлари ҳамда умумбашарий қадриятларга асосланган 
самарали ташкилий, педагогик шакл ва воситалари ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий 
этилади. Шахсни тарбиялаш ва уни ҳар томонлама камол топтиришнинг 
устуворлиги таъминланади. Умумий ҳамда педагогик маданиятни ошириш 
мақсадида, мамлакат аҳолиси орасидаги маърифий ишлар такомиллаштириб 
борилади. 
Олдинги таҳрирга қаранг. 
Ўзбекистон мустақиллиги принципларига садоқатли ҳамда жамият 
тараққиётига муносиб ҳисса қўшишга қодир шахсни шакллантириш мақсадида 
таълим муассасалари ота-оналар, оила, маҳалла қўмиталари, Республика Маънавият 
тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, жамоат 
ташкилотлари, фондлар билан ўзаро пухта ҳамкорлик қиладилар. 
(4.4-бандининг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 9 
апрелдаги ЎРҚ-87-сонли Қонунитаҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 15-сон, 150-модда) 
4.5. ИҚТИДОРЛИ БОЛАЛАР ВА ИСТЕЪДОДЛИ ЁШЛАР 
Иқтидорли болалар ва истеъдодли ёшларни аниқлаш ва ўқитиш услубияти, 
психологик-педагогик ва ташкилий шароитлари яратилади, бундай болалар ва 
ёшларга оид маълумотларнинг республика банки ва мониторинги шаклланади. 
Махсус ўқув дастурлари ва прогрессив педагогик технологиялар ишлаб чиқиш учун 
энг яхши педагог ва олимлар жалб қилинади, ўқув-тарбия жараёнида уларнинг фаол 
иштироки таъминланади. Фан ва техникани, сиёсат ва иқтисодиётни, маданият ва 
санъатни ўргатиш марказлари қабилидаги ҳамда миллий (элита) таълим 
муассасалари ташкил этилади. 
Иқтидорли болалар ва истеъдодли ёшларни чет элларда умумий ва касбий 
жиҳатдан тайёргарликдан ўтказишга қаратилган собитқадам фаолият амалга 
оширилади. Академик лицейларнинг ўқувчиларига, биринчи навбатда иқтидорли, 
юксак истеъдод соҳибларига, билимнинг тегишли соҳалари ва фаннинг аниқ 
йўналишлари бўйича ўз табиий қобилиятларини намоён этиш ва ривожлантириш, 
ўзларидаги ноёб истеъдодни рўёбга чиқариш учун кенг имкониятлар яратилади. 

Yüklə 5,01 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   81




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin