1.7. Қўл-оёқ суяклари
Қўл скелети – елка камари (cingulum membri superioris) ўмров ва курак
суякларидан иборат. Қўлнинг эркин жойлашган (sceleton membri superioris
libri) елка суяги, билак (тирсак ва билак) суякларидан ва қўл панжаси
скелетидан иборат.
Ўмров (clavicula), қўлни танага бирлаштириб турадиган бирдан-бир
суяк бўлиб, шакли “S” ҳарфига ўхшаб букилган, узун. Тўш суягига
бирлашган учига extremitas sternalis ва унинг бўғим юзасига facies articularis
sternalis, курак суягининг елка ўсиғига бирлашадиган учига extremitas
acromialis дейилади, унда елка ўсиғига бўғим ҳосил қилиб бирлашадиган
кичкина бўғим юзаси – facies articularis acromialis кўринади. Ўмров суягининг
ўрта қисми – танаси (corpus claviculaе) дейилади. Тана пастида конуссимон
дўмбоқча – tuberculum conoideum ва трапециясимон чизиқ – linea trapezoidea
жойлашган. Ўмров суягининг суякланиши эмбрион 6 ҳафталигида бошланиб,
бола 16–18 ёшга баъзода қўшимча суякланиш нуқтаси (тўш суягига қараган
учи)да пайдо бўлади. Ўмров суягининг суякланиш даври 20–25 ёшларга
бориб тугайди.
Курак (scapula) суяги ясси, учбурчак шаклида бўлиб, кўкрак
қафасининг орқа томонидан II–VII қовурғалар ташқи соҳасида туради.
Куракнинг учта чеккаси тафовут қилинади: умуртқа поғонасига қараган
медиал чеккаси (margo medialis), қўлтиққа қараган латерал чеккаси (margo
lateralis) ва юқори калта чеккаси (margo superior). Юқори чеккасида курак
ўймаси (incisura scapulaе) кўриниб туради. Курак суягининг уччала чеккаси
ўзаро учта бурчак ҳосил қилиб қўшилади: шулардан бири пастга қараган
бурчак (angulus inferior), иккинчиси юқори томондаги бурчак (angulus
superior) ва учинчиси латерал бурчак (angulus lateralis). Латерал бурчак
йўғонроқ бўлиб, ундаги чуқурроқ бўғим юзаси (cavitas glenoidalis) орқали
елка суяги билан бўғим ҳосил қилиб бирлашади. Бўғим юзасининг
тепасидаги дўмбоқ – tuberculum supraglenoidale, пастидаги дўмбоқ –
tuberculum infraglenoidale кўриниб туради. Бўғим юзаси орқа томонга
ингичка бўйин (collum scapulaе) орқали танага ўтади. Курак суягининг бўғим
юзаси устида тумшуқсимон ўсиқ (processus coracoideus) бўртиб туради.
Куракнинг олдинги, қовурғаларга қараган юзаси (facies costalis) ботиқроқ
бўлиб, курак ости чуқури (fossa subscapularis)ни ҳосил қилади, ана шу
юзадаги бир неча ғадир-будур чизиқдан курак ости мушаги бошланади.
Куракнинг орқа юзаси баланд қирра (spina scapulaе) билан иккита тенг
бўлмаган қисмга бўлинган бўлади. Қирранинг тепасидаги қирра усти
чуқурчаси – fossa supraspinata, пастки чуқурча – fossa infraspinata дейилади.
Бу чуқурчаларга шу номдаги мушаклар ёпишиб туради. Куракнинг баланд
қирраси латерал томонга давом этиб, бақувват елка ўсиғи – акромион
(acromion) бўлиб тугайди. Ана шу ўсиқ учидаги бўғим юзаси – facies
articularis acromialis орқали ўмров билан бўғим ҳосил қилиб қўшилади.
Елка суяги (humerus) да тана – диафиз (corpus humeri), иккита (юқори
ва пастки) учи – эпифизлар ва улар ўртасида жойлашган метафиз
фарқланади. Елка суягининг юқори учи шарсимон тўмтоқ бошча (caput
humeri) бўлиб тугайди. Бошча суякнинг қолган бошқа қисмларидан унчалик
чуқур бўлмаган ариқча – анатомик бўйинча (collum anatomicum) орқали
ажралиб туради; ана шу бўйинчанинг пастки томонида иккита дўмбоқча
(латерал томонда каттароғи – tuberculum majus ва бир оз олдинги томонда
кичиги – tuberculum minus) жойлашган. Ҳар қайси дўмбоқчадан пастга қараб
биттадан ғадир-будур қирра – crista tuberculi majoris (катта дўмбоқдан) ва
crista tuberculi minoris (кичик дўмбоқдан) кетган. Ана шу иккала дўмбоқ ва
ғадир-будур қирралар орасида эгатча (sulcus intertubercularis) бўлиб, ундан
елканинг икки бошли мушаги узун бошининг пайи ўтади. Дўмбоқча ва
қирраларга мушаклар келиб ёпишади. Елка суягининг дўмбоқчалардан
пастки қисми хипчароқ бўлиб, хирургик бўйин (collum hirurgicum) деб
аталади ва суяк танаси (диафиз)ни эпифизга қўшиб туради. Елка суяги
танасининг юқори қисми цилиндр шаклида, пастки қисми уч чеккали бўлади.
Чеккалар орасида орқа юза, олдинги, латерал юзалар, олдинги медиал юза ва
суякнинг олдинги латерал юзасида делтасимон ғадир-будур жойлашган.
Ғадир-будурнинг пастидан билак нерви учун спиралсимон эгат (sulcus nervi
radialis) бошланиб, суяк орқа юзасини айланиб пастга тушади-да, латерал
қиррада тугайди. Елка суягининг пастки кенгайган учи икки томонида ғадир-
будур тепачалар – медиал тепача (epycondilus medialis) ва латерал тепача
(epycondilus lateralis) ҳосил қилиб тугайди. Тепачалар юқорига медиал ва
латерал қирралар бўлиб давом этади. Медиал тепача кўпроқ ўсган бўлиб,
орқа юзасида тирсак нерви жойлашадиган эгатча (sulcus nervi ulnaris)
кўринади. Иккала тепача орасида билак суяклари билан бирлашадиган бўғим
юзаси бўлиб, у икки бўлакка ажралган: мудиал томонда кўндаланг
жойлашган ва тирсак суяги билан бирлашадиган ғалтаги (trochlea humeri)
бўлса, латерал томонда билак суяги билан бирлашиш учун яримшарга ўхшаш
бўғим юзали бошчаси бор. Ғалтакнинг тепасида олдинги томонда тож
чуқурчаси (fossa coronoidea) кўринади ва тирсак суягининг тож ўсиғи кириб
туради. Тож чуқурчасининг латерал томонидан билак суягининг боши кириб
туриши учун чуқурча (fossa radialis) жойлашган. Ғалтакнинг тепасида, орқа
томонда тирсак суягининг тирсак ўсиғи кириб турадиган чуқурча (fossa
olecrani) бор.
Тирсак суяги (ulna)нинг юқори йўғон учида елка суягининг ғалтаги
билан қўшиладиган каттагина ғалтаксимон бўғим ўймаси (incisura trochlearis)
бор. Бўғим ўймаси олд томонда тож ўсиғи (processus coronoideus) ва орқа
томонда тирсак ўсиғи (olecranon) билан чегараланиб туради.
Тож ўсиғининг латерал томонида билак суягининг бошчаси билан
бўғим ҳосил қилиш учун ботиқ ўйма (incisura radialis) жойлашган. Тож
ўсиғининг пастида (олдинги томонда) елка мушаги ёпишишидан пайдо
бўлган ғадир-будур жой – тирсак ғадир-будури (tuberositas ulnaе) деб
аталади. Тирсак суягининг танасида олдинги, орқа ва медиал юзалар бўлиб,
улар олдинги, орқа ва оралиқ қирралар билан ажралган. Тирсак суягининг
пастки учи юмалоқ тирсак боши (caput ulnaе) билан тугайди, унинг медиал
чеккасида эса бигизсимон ўсиқ (processus styloideus) чиқиб туради. Унинг
ёнида билак суягининг ботиқ бўғим юзаси билан бирлашадиган доира бўғим
юзаси (circumferentia articularis ulnaе) бор.
Билак суяги (radius)нинг проксимал учи, аксинча, думалоқ бошча (caput
radii) бўлиб, тепа томонида ботиқ бўғим юзаси (fovea articularis) бўлиб, елка
суягининг бошчаси ана шу чуқурчада жойлашади. Билак суягининг гир
айлана бўғим юзаси (circumferentia articularis) тирсак суягининг бўғим юзаси
билан бўғим ҳосил қилади. Билак суягининг боши бошқа қолган
бўлакларидан ингичка бўйин (collum radii) билан ажралиб туради. Бўйиннинг
пастида ғадир-будур (tuberositas radii) жойлашган. Билак суягининг пастки
учи йўғонлашган бўлиб, ташқи томонида бигизсимон ўсиқ (processus
styloideus) кўриниб туради. Ички томонидаги ботиқ бўғим ўймаси (incisura
ulnaris) эса тирсак суягининг доира бўғим юзаси билан қўшилади. Билак
суягининг танасида олдинги, орқа ва латерал юзалари бўлиб, улар алоҳида
қирралар орқали бир-биридан ажралиб туради. Билак суяги пастки учининг
пастки томони учбурчак шаклидаги ботиқ бўғим юзаси (facies articularis
carpea) воситасида кафтусти суяклари билан бўғим ҳосил қилиб қўшилади.
Қўл панжасининг скелети (ossa manus) кафт усти (ossa carpi), кафт (ossa
metacarpi) ва бармоқ (фаланга) – phalanges digitorum manus суякларига
ажратилади. Кафт усти суяклари (ossa carpi) турли шаклдаги 8 та майда
суяклардан иборат бўлиб, тўрттадан икки қатор жойлашган. Булардан
биринчи ёки проксимал қатор (бош бармоқ томонидан ҳисоблаганда),
қайиқсимон суяк, яримойсимон суяк, уч қиррали суяк ва нўхатсимон
суяклардан ташкил топган. Кафт суякларининг учидаги бўғим юзалари ясси
бўлиб, кафт усти суякларининг иккинчи қаторида жойлашган суяклар билан
қўшилса, ёнбош юзалари эса ўзаро бир-бири билан бўғим ҳосил қилиб
бирлашади. I кафт суяги калта бўлиб, асосида эгарсимон бўғим юзаси бор. II
кафт суяги энг узун, V кафт суяги эса энг калта. Кафт суякларининг
бошчасидаги шарсимон бўғим юзалари биринчи бармоқ фаланга суяклари
билан бўғим ҳосил қилади. Бармоқ суяклари (phalanges digitorum, кафт
суякларига ўхшаш калта найсимон суяклардан тузилган бўлиб, бармоқларда
кетма-кет жойлашган.
Оёқ суяклари икки қисмга бўлинади. Биринчиси оёқ камари (cingulum
membri inferioris) бўлиб, иккала томонда биттадан чаноқ суягидан тузилган.
Иккинчиси – эркин турган қисми – sceleton membri inferioris liberi эса уч
қимдан иборат: 1) проксимал қисми – сон суягидан; 2) ўрта қисми – болдир
(катта ва кичик болдир) суякларидан ҳамда тизза қопқоғи суягидан; 3) дистал
қисми – оёқ панжаси скелетидан ташкил топган.
Чаноқ суяги (os cохае) иккита ялпоқ чаноқ ёки номсиз суякдан иборат.
Чаноқ суягининг шундай вазифалари унинг мураккаб тузилишига сабаб, ўрта
яшар одамнинг чаноқ суягида учта айрим суяклар: ёнбош суяги (os ilium),
қов суяги (os pubis) ва қуймич (ўтирғич) суяги (os ischii) тафовут қилинади.
Бу суяклар 14–16 ёшга киргунча алоҳида бўлиб, тоғай пластинкалар
воситасида ўзаро қўшилади, кейинчалик суякланиб бир бутун чаноқ суягини
ҳосил қилади. Чаноқ суягининг ташқи юзасида (учала суякнинг ўзаро
бирлашган жойида) сон суягининг боши кириб турадиган қуймич косаси
(acetabulum) бўлиб, унинг гир атрофи ярим ой бўғим юзаси (facies lunata)
билан ўралган, қирғоқнинг пастки қисми қуймич ўймаси (incisura acetabuli)
билан чегараланган. Қуймич косасига сон суягининг бошчаси бўғим ҳосил
қилиб жойлашади. Қуймич косасининг марказида коса чуқурчаси – fossa
acetabuli кўринади. Ёнбош суяги (os ilium)нинг пастки йўғонроқ қисми,
танаси (corpus ossis ilii) қуймич косасининг тузилишида қатнашади. Ёнбош
суягининг танасидан юқорига сербар пластинка, қанот (ala ossis ilii) “C”
шаклида кенг бўлиб, мушаклар ёпишади. Ёнбош суягининг қаноти тепага
қирра (crista iliaca) бўлиб тугайди. Қирра олдинги томонда устки ва пастки
ўткир ўсиқ (spina iliaca anterior superior ва spina iliaca anterior inferior) билан
тугайди. Ёнбош суяк қиррасининг орқа томони юқори ва пастки ўсиқ (spina
iliaca posterior superior ва spina iliaca posterior inferior)лар билан тугайди.
Қанотнинг тепа қисмида ташқи лаб (labium externum) оралиқ чизиғи (linea
intermedia) ва ички лаб (labium internum) жойлашган. Ёнбош суягининг орқа
томонида катта қуймич ўймаси (incisura ischiadica major) ва унинг пастида
ўткир ўсиқ (spina ischiadica) жойлашган. Ёнбош суяк қанотининг ички юзаси
силлиқ ва ботиқроқ бўлиб, ёнбош чуқурчаси (fossa iliaca) деб аталади. Ана
шу чуқурча пастки ёйсимон чизиқ (linea arcuata) билан чегараланади, орқа ва
пастки томонида қулоқ supraси шаклидаги бўғим юзаси (facies auricularis)
ўзига мос келадиган думғаза суягидаги бўғим юзаси билан бирлашиб туради.
Ёнбош суяк қанотининг ташқи юзасида мушаклар ёпишадиган учта ғадир-
будур чизиқлар бор. Улар олдинги думба чизиғи – linea gluteae anterior,
орқадаги думба чизиғи – linea gluteae posterior ва пастки думба чизиғи – linea
gluteae inferior дир. Қов суяги (оs pubis)нинг калта ва кенг қисми, танаси
(corpus ossis pubis) бўлиб, қуймич косасининг олдинги бўлагини ҳосил
қилади. Қов суягини иккита: юқори (ramus superior ossis pubis) ва пастки
(ramus inferior ossis pubis) бутоқлар бурчак ҳосил қилиб, ўзаро бирлашиб
туради ва ана шу бурчакнинг медиал юзасида овал шаклдаги чўзинчоқ бўғим
юзаси (facies symphysialis) иккита қов суякларини ўзаро бирлаштириб туради.
Юқори бутоқнинг суяк чегарасида ёнбош қов тепалиги eminentia iliopubica
кўринади. Юқори бутоқнинг facies symphysialis га ўтиш чегарасидаги дўмбоқ
– tuberculum pubicum орқага қов қирраси (pecten ossis pubis) бўлиб давом
этиб, қов тепалигига қўшилади. Қов суяги тепа бутоғининг ичкари ва пастки
юзасида ёпқич эгат – sulcus obturatorius жойлашган. Қуймич суяги (оs
ischii)нинг қов суягига ўхшаш, қуймич косасини ҳосил қилишда
қатнашадиган қисми – танаси (corpus ossis ischii) ва ундан давом этган бутоғи
(ramus ossis ischii) бор. Ана шу бутоқ бурчак ҳосил қилиб пастки бутоққа
ўтади. Бу эса қов суягининг пастки бутоғи билан қўшилади. Қуймич суяги
бутоқларининг ўзаро бирлашган жойи кенгайиб, йўғонлашган қуймич
дўмбоғи (tuber ischiadicum)ни ҳосил қилади. Қуймич суяги танасининг орқа
томонидаги ўткир учли ўсиқ (spina ischiadica) билан қуймич дўмбоқ орасида
кичкина кесимта (incisura ischiadica minor) жойлашган. Қуймич билан қов
суякларининг бутоқлари ўзаро қўшилиб, каттагина тухум шаклидаги ёпқич
тешик (foramen obturatorium)ни ҳосил қилади.
Сон суяги (femur) найсимон суяклар орасида энг узун ва каттаси бўлиб,
тана (corpus femoris), паст ва юқори томон (эпифиз)лардан иборат. Сон
суягининг юқори учида (ички томонга қараб жойлашган) шарсимон бошча
(caput femoris) кўриниб туради. Бошча марказининг пастроғида чуқурча
(fovea capitis ossis femoris) жойлашган. Сон суягининг бошчаси танасига
бўйин (collum femoris) орқали қўшилган. Бўйин суяк танасига 130º ўтмас
бурчак ҳосил қилиб қўшилган. Аёлларда чаноқнинг кенг ва катта бўлишига
кўра сон суягининг бўйни тўғри бурчак ҳосил қилиб қўшилади. Сон суяги
бўйнининг танага ўтиш чегарасида мушак ёпишишидан пайдо бўлган иккита
дўмбоқ – катта кўст (trochanter major) ва кичик кўст (trochanter minor)
жойлашган. Катта кўстнинг ичкарисида чуқурча (fossa trochanterica)
кўринади. Кўстлар оралиғида орқа томонда қирра (crista intertrochanterica) ва
олдинги томонда ғадир-будур чизиқ (linea intertrochanterica) бўлади. Сон
суягининг танаси – corpus femoris – олдинга қараб бир оз букилган, уч
қиррали думалоқ шаклда бўлиб, орқа томондан бўйига қараб иккита лабдан
ташкил топган ғадир-будур қирраси (linea aspera) кўринади. Унинг ичкари
томондаги лаби (labium mediale) юқоридаги кичик дўмбоққача давом этади.
Дўмбоқлар ўз навбатида оралиқ-тароқсимон чизиққа (linea pectinea) қўшилиб
кетади. Ташқи лабсимон чизиқ (labium laterale) эса катта дўмбоқнинг
пастигача боради ва думба ғадир-будури (tuberositas glutea)га айланади. Бу
жойга думба катта мушаги пайининг бир қисми ёпишади. Иккала лабсимон
чизиқлар пастга йўналиб бир-биридан узоқлашади ва тизза ости юзаси (facies
poplitea)ни ҳосил қилади. Сон суягининг пастки, йўғонлашган дистал учи
орқага қараб бурилган, иккита мушак ёпишадиган ўсиқ билан тугайди. Унинг
ички ўсиғи – condylus medialis, ташқи томондаги ўсиғи condylus lateralis
дейилади. Ўсиқларнинг олдинги томонида тизза бўғим юзаси (facies
patellaris) билан ўзаро туташиб турувчи тизза қопқоғи жойлашади. Ички ва
ташқи ўсиқларнинг орқаси ҳамда оралиғида ўсиқлар оралиғидаги чуқурча
(fossa intercondylaris) жойлашган. Ҳар бир ўсиқнинг бўғим юзалари ён
томони тепароғида биттадан ғадир-будур тепачалар: медиал томонда
epycondilus medialis, латерал томонда epycondilus lateralis кўриниб туради.
Тизза қопқоғи (patella) – тўрт бошли сон мушаги пайининг орасида
жойлашган энг катта сесамасимон суяк. Тизза қопқоғининг олдинги юзаси
(facies anterior) ғадир-будур бўлса, орқаси силлиқ бўғим юзаси (facies
articularis) сон суяги билан бўғим ҳосил қилади. Унинг кенг асоси basis
patellaе ва учи apex patellaе дейилади.
Катта болдир суяги (tibia) кичик болдир суягига нисбатан катта бўлиб,
юқори учи (epyphis)да медиал дўнг (condulus medialis) ва латерал дўнг
(condylus lateralis) бор. Иккала дўнгнинг юқорисида сон суяги билан бўғим
тузиш учун ботиқроқ юза (facies articularis superior) жойлашган. Ана шу
бўғим юзалар иккита дўмбоқ (медиал дўмбоқ– tuberculum intercondylare
mediale, латерал дўмбоқ – tuberculum intercondylare laterale)дан тузилган
тепача. Катта болдир суягининг танаси (corpus tibiaе) уч қиррали бўлиб,
олдинда ўткир қирра (margo anterior) тери остидан кўриниб туради.
Қирранинг тепа томонидаги ғадир-будур тепа – tuberositas tibiaе га қўшилади.
Кичик болдир суяги томонида латерал қирра (margo interоsseus)га суяклараро
парда ёпишади. Медиал томонда тўмтоқ қирра (margo medialis) бор.
Қирралар орасида учта юза тафовут этилади. Улардан медиал силлиқ юза
(facies medialis) тери остида, латерал юза (facies lateralis), орқа юза (facies
posterior) мушаклар остида жойлашган. Катта болдир суягининг пастки учи
(epiphysis distalis) тўртбурчак шаклида бўлиб, медиал томонда пастга қараб
махсус ўсиқ – ички тўпиқ (malleolus medialis), унинг орқасида sulcus
malleolaris жойлашган. Катта болдир суягининг пастки учида оёқ панжаси
суяклари билан бўғим ҳосил қиладиган ботиқ бўғим юзаси (facies articularis
inferior) ва ички тўпиқнинг бўғим юзаси (facies articularis malleolari) бор.
Катта болдир суягининг латерал томонида кичик болдир суяги
жойлашадиган ўйма (incisura fibularis)ни кўриш мумкин.
Кичик болдир суяги (fibula) жуда ингичка ва икки учи йўғон бўлиб,
юқорида (проксимал учи – epiphysis proximalis) суяк боши (caput fibulae) ва
унинг учи (apex capitis fibulae) жойлашган. Унинг медиал юзасида катта
болдир суягининг латерал дўнги билан бўғим тузадиган юзаси (facies
articularis capitis tibulae) бор. Суяк танаси (corpus fibulae) бир оз буралган, учи
қиррали бўлиб, унинг бошчасидан бўйни (collum fibulae) орқали ажралган
суяк танаси медиал юзасининг оралиқ қиррасини (margo interosseus) кўриш
мумкин. Олдинги юзада margo anterior бўлса, орқа юзада margo posterior
жойлашган. Қирралар орасида латерал (facies lateralis), медиал (facies
medialis) ва орқа юзалар (facies posterior) ўрнашган. Суякнинг пастки учи
(epiphysis distalis) йўғонлашиб, ташқи тўпиқ (malleolus lateralis) ни ҳосил
қилади. Тўпиқнинг бўғим юзаси facies articularis malleoli дейилади. Бўғим
юзасининг орқа томонида чуқурча (fossa malleoli lateralis) жойлашган.
Оёқ панжаси скелети (ossa pedis) кафт олди қисми (tarsus), оёқ кафти
(metatarsus) ва бармоқлар (phalangea digitorum) дан тузилган. Кафт олди
қисми (tarsus) еттита калта ғовак суяклардан ташкил топган бўлиб, кафт усти
суяклари сингари икки қатор жойлашган; орқа ёки проксимал қатор – иккита
(ошиқ ва товон) суякдан иборат, олдинги ва дистал қатор – қайиқсимон, учта
понасимон ва кубсимон суяклардан тузилган. Оёқ кафти суяклари (ossa
metatarsalia) бешта бўлиб, бош бармоқ томондан I, II ва ҳ.к. ҳисобланади. Ҳар
бир кафт суякларининг проксимал учи – асоси (basis), танаси (corpus) ва
дистал томонда бошчаси (caput) бўлади, I кафт суяги энг калта ва йўғони
бўлиб, II кафт суяги энг узунидир. Кафт суяклари узунасига жойлашган
оралиқ билан бир-биридан ажралган. I, II ва III кафт суяклари асосидаги
бўғим юзалари I, II ва III понасимон суякларга мос келувчи бўғим юзаларига
қўшилиб туради. IV–V кафт суяклари асоси эса кубсимон суяк билан
бирлашади. II–IV кафт суяклари икки ёнбошдаги кичкина бўғим юзаси
орқали ўзаро бирлашади, I кафт суягининг бўғим юзаси II кафт суягига
қараган томонда, V кафт суягидаги бўғим юзаси IV кафт суякка қараган
томонда бўлади. V кафт суягининг латерал томонидаги ғадир-будур тепача
(tuberositas ossis metatarsalis) И кафт суягининг пастки юзасида (tuberositas
ossis metatarsalis) бўлади. Оёқ бармоқларининг суяклари – фалангалар (ossa
phalangis) қўл бармоғи суякларига ўхшаб тузилган бўлиб, бош бармоқлардан
ташқари (бош бармоқда иккита фаланга бўлади) II–V бармоқларда учтадан
бармоқ суяклари бўлади. Биринчи бармоқ суяги калтароқ, йўғонроқ,
қолганлари бир оз узунроқ. Тирноқ фалангалари ғадир-будур дўмбоқчалар
(tuberositas phalangis distalis) билан тугайди.
1.8. Бош скелети
Энса суягининг палласи – squama occipitalis ташқи томонга қавариб,
ички юзаси ботиқ бўлиб эгилган сербар пластинка – палладан (squama
occipitalis) иборат. Энса суягининг ташқи юзаси марказида, ташқи энса
дўмбоғи (суякланиш нуқтасининг ўрни) – protuberantia occipitalis externa
бўлиб, унинг иккала томонида кўндаланг йўналган ғадир-будур чизиқлар –
linea nuchae superior кўринади. Аммо шу чизиқдан юқорироқда параллел
жойлашган энг юқори ғадир-будур чизиқ – linea nuchae suprema жойлашган.
Энса дўмбоғидан пастга энсанинг ташқи қирраси – crista occipitalis externa
йўналади. Ана шу қиррадан икки ёнбошга – linea nuchae inferior чизиқлари
тарқалади.
Понасимон суяк (ос sphenoidale)нинг катта ва кичик қанотлари – alae
majorеs et minores учаётган кўршапалак шаклига ўхшаш бўлиб, суяк танаси –
corpus sphenoidale га бирлашади. Понасимон суяк танасининг калла
бўшлиғига қараган юқори юзасининг ўрта қисмида эгарчага ўхшаш чуқурча
– турк эгари (sella turcica)нинг туби – fossa hypophysialis бўлиб, бунда
миянинг пастки ортиқ бези – гипофиз жойлашади. Эгарчанинг олдинги
томонида кўндалангига жойлашган дўмбоқча – эгар қоши – tuberculum sellae
ва кўриш нервларининг кесишмаси жойлашган эгатча – sulcus chiasmaticus
бор. Улар иккала томонда кўз бўшлиғига очиладиган кўриш каналчалари –
canales optici тешигига туташади. Бу каналчалар орқали калла бўшлиғидан
кўриш нервлари ўтади. Турк эгари орқа томонда эгар суянчиғи – dorsum
sellae билан чегараланади. Понасимон суяк танасининг икки ёнбошида уйқу
артерияси жойлашадиган эгатча – sulcus caroticus бор. Понасимон суяк
танасининг олдинги ва пастки юзаси ўртасида қирра – crista sphenoidalis
бўлиб, унинг иккала томонидаги суяк пластинкалар понасимон чиғаноқнинг
– conchaе sphenoidales бир жуфт суяк кавакларини sinus sphenoidalis
чегаралаб туради. Ўнг томондаги бўшлиқ чап томондаги бўшлиқдан сагиттал
тўсиқ (septum sinum sphenoidalium) орқали ажралиб туради. Бу бўшлиқлар
(каваклар) кавак тешикчаси – aperturae sinus sphenoidalis орқали бурун
бўшлиғига очилган. Кичик қанот билан катта қанот оралиғида жойлашган
юқори кўз ёриғи – fissura orbitalis superior кўз косасини мия бўшлиғига қўшиб
туради, у ердан уч шохли нервнинг тармоғи ҳамда бошқа нервлар ўтади.
Кичик қанот мия бўшлиғи тубини, кўз косаси юқори деворини ташкил
қилишда қатнашади. Танасининг паст томонида иккита қанотсимон ўсиқлар
– processus pterygoideus жойлашган. Ўсиқнинг тубидаги найча – canalis
pterygoideus сагиттал йўналишда жойлашган бўлиб, каналдан нерв ва қон
томирлар ўтади. Қанотсимон ўсиқларнинг ҳар бири медиал (lamina medialis)
ва латерал пластинка (lamina lateralis)дан тузилган. Қанотсимон ўсиқнинг
олдинги чеккасидан эгатча – sulcus pterygoideus ўтади. Орқа томонда
processus pterygoideus пластинкалари бир-биридан узоқлашиб, fossa
pterygoidea ни ҳосил қилади. Паст томондаги чуқурча, ўйма – incisura
pterygoidea гача давом этади. Қанотсимон ўсиқнинг медиал пастинкаси
латерал пластинкага нисбатан ингичка ва узунроқ бўлиб, пастда илмоқ –
hamulus pterygoideus ни ҳосил қилади. Катта қанотнинг танага яқин жойида
юмалоқ тешик – foramen rotundum, чўзинчоқ тешик – foramen ovale ва ўткир
қиррали тешик – foramen spinosum жойлашган. Юмалоқ ва чўзинчоқ
тешиклардан уч шохли нерв тармоқлари ўтса, ўткир қиррали тешикдан мия
пардасига борувчи артерия ўтади. Катта қанотнинг олдинги чеккаси юқорига
давом этиб, пешона суяги билан бирлашади.
Чакка суяги (ос temporale) бир жуфт бўлиб, мураккаб тузилган. Унда
эшитиш, мувозанатни сақлаш аъзолари жойлашган. Чакка суяги тўрт
қисмдан иборат: палла (танга) – pars squamosa, ноғора – pars tympanica,
пирамида (тошсимон) – pars petrosa ва сўрғичсимон – pars mastoidea
қисмлардир. Ана шу қисмлар янги туғилган чақалоқларда алоҳида
жойлашган бўлиб, бола бир ёшга етганда суякланиб, бирлашади ва битта
бутун чакка суягини ҳосил қилади. Чакка суягининг тўрттала қисми ташқи
эшитув йўли – meatus acusticus externus атрофида жойлашган. Пирамида
ичида эшитиш ва мувозанатни сақлаш аъзолари бўлиб, улар турли ташқи
таъсиротлардан сақланиб туради. Пирамиданинг олдинги юзасида – facies
anterior (пирамиданинг учи яқинида) бош мия учлик нерв тугунининг чуқур
изи – impressio trigemini жойлашган. Чуқурчанинг ён томонида иккита
параллел жойлашган нозик эгатча бор, медиал томонда – sulcus n. petrosi
majoris ва латерал томонда – sulcus n.petrosi minoris эгатчалар hiatus canalis
n.petrosi majoris et minoris номли тешикчаларга давом этади. Олдинги
юзанинг орқа бағрида ярим доира – semicanalis каналининг (ички қулоқ
тузилишига қаранг) туртиб чиқишидан вужудга келган тепа – eminentia
arcuata бор. Ниҳоят пирамиданинг олдинги юзаси ноғора бўшлиғининг томи
– tegmen tympani ҳолатида жойлашган. Пирамиданинг орқа юзаси – facies
posterior да жойлашган ички эшитув тешиги – porus acusticus internus орқали
бош миянинг юз ва эшитув нервлари, ички эшитув қон томирлари ўтади.
Пирамиданинг пастки юзаси – facies inferior калланинг тубига қараган бўлиб,
бигизсимон-сўрғичсимон тешик – foramen stylomastoideum орқали юз нерви
калла бўшлиғидан ташқарига чиқади. Бигизсимон ўсиқнинг медиал томонида
бўйинтуруқ чуқурча – fossa jugularis бор. Бу чуқурча энса суягидаги чуқурча
билан қўшилиб, бўйинтуруқ тешиги – foramen jugulare ни ҳосил қилади. Бу
ердан ички уйқу артериясининг калла бўшлиғига ўтадиган ташқи тешик –
foramen caroticum externum яққол кўриниб туради. Ички тешик – foramen
caroticum internum эса пирамида учида жойлашган. Пирамиданинг олдинги
чеккаси – margo anterior суякнинг палла қисми билан ўткир бурчак ҳосил
қилиб қўшилади, шу ердан мушак-най канали – canalis musculotubarius нинг
оғзи кўринади, бу каналнинг иккинчи тешиги эса ўрта қулоқ бўшлиғига
очилади. Канал тўсиқ орқали иккита ярим каналга ажралган, юқоридаги
кичик бўлагидан (semicanalis m.tensoris tympani) ноғора пардани таранг
қиладиган мушак бошланади, пастки каттароқ бўлаги (semicanalis tubae
auditivae) эшитув найчасининг суяк бўлагини ташкил қилади. Сўрғичсимон
қисмида (processus mastoideus) ўсиқ бўлиб, у ташқи эшитув йўли орқасида
туради. Бу ўсиққа тўш-ўмров сўрғичсимон мушаги – m.sternocleidomastoideus
ёпишади. Сўрғичсимон ўсиқнинг медиал томонида иккита қоринчали мушак
ёпишадиган чуқур ўйма – incisura mastoidea бор. Ўймадан параллел равишда
(ичкари томонда) энса артериясининг эгати – sulcus arteriae occipitalis ўтади.
Сўрғичсимон ўсиқнинг ташқи юзасини текис учбурчак шаклидаги бўлакча
эгаллаган. Сўрғичсимон ўсиқнинг ички тузилиши кўпгина катаклардан –
cellulae mastoideaе тузилган бўлиб, ўрта қулоқ билан қўшилган. Сўрғичсимон
ўсиқнинг мия юзаси (facies cerebralis)да сигмасимон (С) эгатча – sulcus sinus
sigmoidei бор. Чакка суягининг каналлари: уйқу артерияси канали – canalis
caroticus, пирамиданинг пастки юзасида жойлашган foramen caroticum
externum дан бошланиб, юқорига кўтарилади ва тўғри бурчак ҳосил қилиб,
уйқу артерияси каналининг ички тешиги – foramen caroticum internum да
тугайди. Каналдан шу номдаги артерия ўтади. Юз нервининг канали – canalis
facialis ички эшитув тешигининг тубидан бошланиб, аввал кўндалангига
йўналиб боради, сўнгра орқа ва пастга қайрилиб, тизза – genuculum canalis
facialis ни ҳосил қилади, кейин пастга қараб йўналади ва foramen
stylomastiodeum бўлиб тугайди.
Тепа суяги (ос parietale) бир жуфт бўлиб, калла қопқоғининг ўрта
қисмини ташкил қилади. Унинг олдинги чеккаси margo frontalis пешона
суягининг палласига бирлашади, юқори чеккаси – margo sagittalis эса
иккинчи томондаги тепа суягининг худди шундай чеккаси билан ўрта
чизиқда бирлашади. Орқа чеккаси – margo occipitalis энса суягининг
палласига бирлашади. Палла чеккасининг (margo squamosus) олдинги қисми
понасимон суякнинг катта қаноти билан, ўрта ва орқа бўлаги эса чакка суяги
палласи билан тишлашиб бирлашади. Тепа суягининг олд, тепа ва орқа
чеккалари тишли қиррани ҳосил қилса, пастки (тўртинчи) қирраси ташқи
томондан қийшиқ ҳолда қирқилган бўлиб кўринади. Тепа суягининг тўртта
бурчаги бор: биринчи – олдинги-юқори пешона бурчак – angulus frontalis;
иккинчи – олдинги-пастки понасимон бурчак – angulus sphenoidalis; учинчи –
орқадаги-юқори энса бурчак – angulus occipitalis ва тўртинчи – орқадаги-
пастки сўрғичсимон бурчак – angulus mastoideus лардир. Пастдаги иккита
параллел чизиқнинг юқоридагиси – linea temporalis superior чакка
фасциясининг бирикадиган жойи бўлса, иккинчиси чакка мушагининг
(m.temporalis) ёпишадиган пастки чизиғи (linea temporalis inferior) дир. Тепа
суягининг ички ботиқ (facies interna) юзасидан артерия эгатчалари – sulci
arteriosi ҳамда мия қийиқларининг излари – foveolae granulares яққол
кўринади. Булардан ташқари, тепа қирра бўйлаб давом этган ва сўрғичсимон
ўсиқ билан бирлашадиган бурчак соҳасида жойлашган эгатчалар бор.
Пешона суяги (ос frontale) битта бўлиб, калла қопқоғининг олдинги
қисмини ташкил қилади. Пешона суягининг бу қисми сезги аъзолари (кўриш
ва ҳид билиш аъзолари) билан узвий боғлиқ. Пешона суяги вертикал
жойлашган палла қисми – squama frontalis ва горизонтал бўлакка ажратилади.
Горизонтал бўлак бир жуфт кўз косаси (pars orbitalis) ва бурун қисми (pars
nasalis) дан ташкил топган. Пешона суяги калла суякларининг палласи
сингари ташқи томонга бўртиб чиққан пластинкадан иборат бўлиб, унда
иккита юза тафовут қилинади. Булардан бири ташқарига қараган қавариқ юза
– facies externa ва ичкари – мияга қараган (facies interna) ботиқ юзадир.
Пешона суягининг ташқи юзасида бир жуфт пешона дўмбоғи – tuber frontalis
кўриниб туради. Дўмбоқларнинг қоқ ўртасида чуқурча – glabella бор.
Палланинг мия юзасида булардан бошқа артерия эгатчалари – sulci arteriosi
мия қийиқларининг изларини кўриш мумкин. Пешона суягининг кўз косаси
қисми – pars orbitalis горизонтал жойлашган бир жуфт юпқа пластинкадан
иборат. Пешона суяги кўз косасининг ўртаси ғалвир суяги жойлашадиган
эгатча – incisura ethmoidalis билан ажралган. Эгатчада ғалвир суягининг
пластинкаси – lamina cribrosa жойлашган. Кўз косасининг юқори (мия)
юзасида (facies cerebralis) impressiones digitatae ва juga cerebralia (БНА)
кўриниб туради. Пастки юзаси (facies orbitalis) силлиқ ботиқ бўлиб, кўз
косасини юқори томондан чегаралаб туради. Латерал бурчагида кўз ёши
безининг чуқурчаси – fossa glandulae lacrimalis ва медиал томонда билинар-
билинмас ғалтаксимон чуқурча – fovea trochlearis ва ўсиқ – spina trochlearis
бўлади. Уларга тоғай ғалтак – trochlea ёпишади; унга кўз соққасининг юқори
қийшиқ мушак пайи бирикади. Пешона суягининг бурун бўлаги – pars nasalis
ғалвирсимон ўйманинг олдинги томонида жойлашган. Унинг ўрта қисмида
ўткир қилтаноқ (spina nasalis) бўлади. Қилтаноқ бурун тўсиғи – septum nasi
ни ҳосил қилишда қатнашади. Қилтаноқнинг икки ёнида бир жуфт пешона
бўшлиқлари (sinus frontalis) бўлади. Каваклар сагиттал тўсиқ – septum sinus
frontalium билан ажралган.
Ғалвир суяк юз суяклари орасида марказда, бурун бўшлиғининг
пешона суяги эгати тепасида жойлашган. У горизонтал ўрнашган
ғалвирсимон нафис пластинка – lamina cribrosa билан калла суягининг
тубини (craniум cerebrale), каллада кўз косаси медиал деворини ҳосил
қилишда қатнашади. Ғалвир суяк 3 қисмдан иборат: горизонтал жойлашган
ғалвирсимон пластинка (lamina cribrosa), пастга йўналган перпендикуляр
пластинка (lamina perpendicularis) ва унинг ёнида жойлашган лабиринтлар
(ғовакчалар) labirintus ethmoidales дир. Ғалвирсимон пластинканинг жуда кўп
тешикчалари бўлиб, улар орқали бурун бўшлиғига ҳидлаш нервининг
толалари ўтади. Пластинканинг қоқ ўртасида хўроз тожига ўхшаш ўсиқ –
crista galli кўриниб туради. Бош миянинг қаттиқ пардаси шу тожга ёпишади.
Ўсиқ олдинги томонга бир жуфт қанотсимон ўсиқ – ala cristaе galli бўлиб
давом этади ва пешона суяги билан бирга кўр тешик – foramen caecum ни
ҳосил қилади. Ғалвир суягида бир жуфт катта-кичик суяк катаклари (cellulae
ethmoidales) бор. Катаклар латерал томонда қоғозсимон юпқа пластинка ёки
кўз косаси пластинкаси (lamina orbitalis) билан қопланган бўлиб, медиал
деворни ҳосил қилади. Ғалвир суякнинг олдинги катаклари пешона суяги
катаклари (sinus frontales) билан, орқадаги катаклари эса понасимон суяк
катаги (sinus sphenoidalis) билан туташиб туради. Лабиринтнинг медиал
томонларида тепа ва пастки чиғаноқлар conchaе nasalis superior et media
жойлашган. Баъзида энг тепада жойлашган учинчи бурун чиғаноғи concha
nasalis suprema ҳам учрайди.
Юқори жағ (maxilla)нинг танаси ва тўртта ўсиғи бор: танаси – corpus
maxillaе нинг ичида ҳаво сақланадиган турли шаклдаги бўшлиқ (Гаймор
бўшлиғи) – sinus мaxillaris бўлиб, бурун бўшлиғига тешик – hiatus мaxillaris
орқали очилади. Танасида тўртта юза (олдинги, чакка ости, кўз косаси ва
бурун бўшлиғи юзаси) тафовут қилинади. Олдинга ёки юзага қараган – facies
anterior нинг пастки томонида тиш илдизларидан пайдо бўлган тепачалар –
juga alveolaris бор, шу тепачалар юқорисида – латерал томонда ит чуқурчаси
(кулдиргич) – fossa canina ўрин олган. Ана шу чекканинг пастида жойлашган
кўз косаси остидаги тешик – foramen infraorbitale орқали қон томир ва нерв
ўтади. Юқори жағ дўмбоғи – tuber maxillaе нинг орқа томонда майда
тешикчалар – foramina alveolari мавжуд. Бу тешикчалардан юқорида жағ
тишларига борадиган қон томирлар ва нервлар ўтади. Жағ дўмбоғининг
медиал томонида катта танглай эгатчаси – sulcus palatinus major бўлиб,
танглай суягига бирлашади ва canalis palatinus ни ҳосил қилади. Юқори жағ
танасининг бурунга қараган юзаси – facies nasalis бурун бўшлиғининг
латерал деворини ҳосил қилишда қатнашади, танглай суяги пастки бурун
чиғаноғи билан бирлашади ва пастда танглай ўсиғининг юқори юзасига ўтиб
кетади. Facies nasalis да иккита ғадир-будур қирра бўлиб, улар crista
ethmoidalis (ўртадаги қирра) ва crista conchalis (пастдаги қирра) деб аталади,
уларга бурун чиғаноқлари ёпишиб туради. Кўзга қараган юзаси – facies
orbitalis текис, бир оз ботиқроқ учбурчак шаклидаги пластинкадан иборат
бўлиб, кўз косасининг пастки деворини ташкил қилади. Медиал чеккаси кўз
ёши суяги, ғалвир суягининг кўз косасига қараган пластинкаси ва танглай
суягининг кўз ўсиғи (processus orbitalis) билан бирлашиб туради. Юзанинг
орқа чеккаси кўз косасининг пастдаги ёриғи – fissura orbitalis inferior билан
чегараланган. Орқа чеккадан кўз косасининг остидаги эгатча – sulcus
infraorbitalis бошланади ва олдинги томонга давом этиб, canalis infraorbitalis
га айланади, канал кўз косасининг пастки тешиги – foramen infraorbitale юз
соҳасига очилади. Пастки тешикдан қон томирлар ва нервлар чиқиб
тарқалади. Юқори жағнинг пешона ўсиғи (processus frontalis) пешона суягига
қўшилади. Пешона ўсиғининг латерал юзасида олдинги кўз ёши қирраси –
crista lacrimalis anterior жойлашган бўлиб, пастки томонда кўз косасининг
остки чеккаси (margo infraorbitalis)га ўтиб кетади ва пешона ўсиғи билан ёш
ўймаси – incisura lacrimalis ни олдиндан чегаралаб туради. Пешона ўсиғининг
чеккаси кўз ёши суяги билан бирлашиб, кўз ёши халтачасининг чуқури –
fossa sacci lacrimalis ни ҳосил қилади. Тишлар турадиган алвеолалар ўсиғида
(processus alveolaris) саккизта тишнинг илдизи жойлашадиган катаклар
(alveoli dentales) бор. Танглай ўсиқлари ўзаро бирлашиб қаттиқ танглай
(palatum osseum)ни ҳосил қилади.
Бир жуфт танглай суяги, кўз косаси, бурун бўшлиғи, оғиз бўшлиғи ва
қанот-танглай чуқурининг ҳосил бўлишида қатнашади. Суякнинг горизонтал
пластинкаси lamina horizontalis орқа томондан юқори жағ суягининг танглай
ўсиғи (processus palatinus maxillaе) га бирлашиб, қаттиқ танглай – palatum
osseum ни ҳосил қилади. Горизонтал пластинка қарама-қарши томондаги ана
шу номли пластинка билан бирлашади ва бурун қиррасининг давоми – crista
conchalis ни вужудга келтиради. Орқа тараф чеккаси оз-моз букилган бўлиб,
хоаналарнинг пастки чеккасини ҳосил қилади. Горизонтал пластинканинг
латерал чеккаси вертикал пластинкага бирлашган. Унинг пастки юзасида
жойлашган катта танглай тешиги – foramen palatinum majus шу номли канал –
canalis palatinus га давом этади. Танглай суягининг учта: пирамидасимон, кўз
ва понасимон ўсиқлари бор. Пирамидасимон ўсиқ – processus pyramidalis
танглай суягининг вертикал пластинкаси билан горизонтал пластинка
бирлашган ердан бошланади. Бу ўсиқ пастга, орқага, латерал томонга
йўналиб, бутун каллада понасимон суякнинг қанотсимон ўсиғидаги ўйма –
incisura pterygoideus ни тўлдириб туради. Улардаги майда каналчалар canalis
minores дан қон томир ва нервлар ўтади. Processus orbitalis ён ва олдинги
томонга йўналиб, кўз косасининг тубини ҳосил қилишда қатнашади ва
ғалвирсимон суяк катакчаларини бир оз бекитиб туради. Понасимон ўсиқ –
processus sphenoidalis – медиал ва орқа томонга йўналиб, понасимон суяк
танасига бирикади. Бу иккала ўсиқ вертикал пластинканинг юқори чеккасида
жойлашган бўлиб, ўзаро понасимон танглай ўймаси – incisura sphenopalatina
ни ҳосил қилади. Бу ўйма понасимон суякнинг танаси билан қўшилганда
қанот-танглай тешиги (foramen sphenopalatinum)га айланади.
Буруннинг пастки чиғаноғи (concha nasalis inferior) бир жуфт суяк
ҳамда юпқа букилган пластинкадан иборат. Унинг юқори чеккаси бурун
бўшлиғининг ёнбош деворига ёпишиб туради. Суякнинг медиал бўртиб
турган юзаси бурун бўшлиғига туртиб кириб, буруннинг ўрта йўлини пастки
йўлдан ажратиб туради. Бурун суяги (ос nasale). Бир жуфт бурун суяги бурун
қиррасини ҳосил қилади. Бурун кўз косаси медиал деворини ҳосил қилишда
қатнашади. Латерал юза қиррасида жойлашган эгатча (sulcus lacrimalis)
юқори жағ суягининг пешона ўсиғида шу номли эгат билан қўшилиб, кўз
ёши халтасининг чуқурчаси (fossa sacci lacrimalis)ни ҳосил қилади. Паст ва
олдинги томондан кўз ёши суяги юқори жағ суягининг пешона ўсиғи билан,
орқадан ғалвир суягининг кўз косасига қараган пластинкаси, юқоридан
пешона суяги билан бирлашиб туради. Димоғ суяги (vomer) нотўғри
тўртбурчак шаклдаги юпқа пластинкадан иборат тоқ суяк бўлиб, бурун
тўсиғини ҳосил қилишда қатнашади. Суякнинг олдинги чеккаси ғалвир
суягининг перпендикулар пластинкаси билан туташади. Орқа чеккаси бўш
бўлиб, бурун бўшлиғининг орқа қисми – хоанани иккига ажратиб туради.
Димоғ суяги кўпинча чап томонга сал қайрилиб жойлашади. Бир жуфт кўз
ёши суяги калла суякларининг энг юпқа суякларидан ҳисобланади. Бу суяк
юқори жағ суяги пешона ўсиғи processus frontalis нинг орқа томонида
жойлашган ва кўз косасининг медиал деворини ҳосил қилишда қатнашади.
Четки юзасида жойлашган эгатча (sulcus lacrimalis) юқори жағ суягининг
чуқурчаси fossa sacci lacrimalis ни ҳосил қилади. Пастки ва олдинги томондан
кўз ёши суяги юқориги жағ суягининг пешона ўсиғи билан, орқадан ғалвир
суягининг кўз косасига қараган пластинкаси, юқоридан пешана суяги билан
бирлашиб туради.
Ёноқ суяги юз суяклари орасида энг қаттиғи бўлиб, калланинг юз
қисмини мия бўлагига нисбатан мустаҳкамлаб туради. Ёноқ суяги чайнов
мушагининг кенг сатҳини ҳосил қилади. Бу суяк лунж ва кўзга қараган
иккита пластинкадан иборат бўлиб, ўзаро кўз ости чеккаси (margo
infraorbitalis) орқали қўшилади. Ёноқ суягининг жойлашган жойига қараб
учта юза ва иккита ўсиқ тафовут қилинади. Facies lateralis тўрт қиррали
юлдуз шаклида бўлиб, унда дўмбоқ – tuber malare бор. Орқа юзаси (facies
temporalis) силлиқ бўлиб, шу номли чуқурчага қараб туради. Учинчи юзаси
facies orbitalis кўз косасининг деворини ҳосил қилишда қатнашади. Пешона
ўсиғи – processus frontalis пешона суягининг ёноқ ўсиғидаги понасимон суяк
қаноти билан қўшилиб туради. Чакка ўсиғи – processus temporalis чакка
суягидаги processus zygomaticus билан қўшилиб, ёноқ равоғи – arcus
zygomaticus ни ҳосил қилади.
Пастки жағ (mandibula) калла суяклари ичида ҳаракатчанлиги, яъни
чакка суякларига бир жуфт бўғим тузиб қўшилиши билан фарқ қилади.
Пастки жағда тишлар ўрнашган горизонтал қисм танаси – corpus mandibulaе
ва иккита вертикал жойлашган шох – rami mandibulaе бор, ана шу шохлар
воситасида бўғим ҳосил бўлади ва чайнов мушаклари ёрдамида пастки жағ
ҳаракатланади. Пастки жағ танаси шохлар билан бурчак (angulus mandibulaе)
ҳосил қилиб қўшилади. Пастки жағ бурчагининг ташқи юзасига чайнов
мушаги ёпишади ва натижада ғадир-будурлик – tuberositas masseterica
вужудга келади, ички юзасида эса медиал қанотсимон мушак (m. pterygoideus
medialis) ёпишадиган ғадир-будур (tuberositas pterygoidea) бор. Ана шу
чайнов мушакларининг вазифасига ва ёшига қараб пастки жағ бурчаги
ўзгариб туради. Жумладан, чақалоқларнинг пастки жағ бурчаклари тахминан
150° бўлса, ўрта ёшдаги одамларда 130–110° гача камаяди. Ёши улғайган
қари одамларнинг тишлари тушиб кетиши билан чайнов мушаклари
бирмунча бўшашади. Натижада пастки жағ бурчаги яссилана бориб, чақалоқ
болаларнинг пастки жағига ўхшаб қолади. Пастки жағнинг юқори чеккасида
тиш катакчалари – alveoli dentales бўлиб, уларни тўсиқлар – septa
interalveolariа бир-биридан ажратиб туради. тишлар катакчаларининг бўртиб
чиққан ташқи юзасига juga alveolariа дейилади. Тананинг пастки чеккаси
юмалоқ ва қалинроқ бўлади. У пастки жағнинг асоси basis mandibulaе деб
юритилади. Пастки жағ танасининг олд юзаси қоқ ўртасида ияк дўмбоғи
(protuberantia mentale) ва унинг икки ёнбошида энгак дўмбоқчаси –
tuberculum mentale бўлса, латерал юзадан I–II кичик жағ тишларининг тери
остида ияк тешиги (foramen mentale) кўриниб туради. Бу тешикдан қон томир
ва нервлар ўтади. Пастки жағ танасининг ички юзасида қилтаноқ дўмбоқ –
spina mentalis бўлиб, унинг икки томонига fossa digastricae чуқурчаси (қўш
қоринли мушакнинг олдинги қоринчаси ёпишади) кўринади. Чуқурчадан
юқорироқда, латерал томонда тил ости бези жойлашадиган чуқурча – fovea
sublingualis бўлади. Пастки жағ шохлари – ramus mandibulaе танасидан икки
томонга ўтмас бурчак ҳосил қилиб тармоқланади. Унинг ички юзасида
пастки жағ тешиги – foramen mandibulaе бор, пастки жағ канали – canalis
mandibulaе ана шу тешикдан бошланади. Пастки жағ шохи юқорида иккита
ўсиқ билан тугайди: буларнинг олдинги тожсимон ўсиғи – processus
coronoideus чакка мушагининг таъсирида вужудга келган бўлса, орқа
томондаги ўсиқ – бўғим ўсиғи – processus condylaris сифатида силлиқ бошча
бўлиб тугайди ва чакка суягининг бўғим чуқурчасига кириб туради.
Dostları ilə paylaş: |