V. Фан ўқитилишининг натижалари (шаклланадиган компетенциялар)
Фанни ўзлаштириш натижасида талаба:
Ўзбекистон тарихининг қадимги давридан то ҳозирги кунгача бўлган тарихий воқеа ва жараёнлар, тарихий ривожланиш омиллари, ҳақида тасаввур ва билимга эга бўлиши;
талаба тарихий воқеа ва ҳодисаларни, ривожланиш жараёнларини манба ва бошқа адабиётлар ёрдамида таҳлил қилиш усулларини қўллаш, тарихий ривожланиш муаммолари бўйича ечимлар қабул қилиш малакасигаэга бўлиши керак.
Фанга оид назарий ва услубий тушунчаларни тўла ўзлаштириш, таҳлил натижаларини тўғри акс эттира олиш, ўрганилаётган жараёнлар ҳақида мустақил мушоҳада юритиш ва жорий, оралиқ назорат шаклларида берилган вазифа ва топшириқларни бажариш, якуний назорат бўйича ёзма ишни топшириш.