Qarshi davlat universiteti ijtimoiy fanlar kafedrasi


-мавзу. Борлиқ фалсафаси (Онтология)



Yüklə 19,77 Mb.
səhifə230/281
tarix28.11.2023
ölçüsü19,77 Mb.
#168766
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   ...   281
Qarshi davlat universiteti ijtimoiy fanlar kafedrasi

2-мавзу. Борлиқ фалсафаси (Онтология)
Борлиқ фалсафанинг предмети. Онтология тушунчасининг таҳлили. Фалсафа тарихида борлиқ муаммоси. Борлиқ масаласида фалсафа ва фан синтези. Борлиқ ва йўқлик диалектикаси. Борлиқ шаклларининг таснифи: Энергия борлиқ шакли. Оккультизм ва спиритуализм борлиқ ҳодисаси. Эзотерик билим табиати. Оламнинг пайдо бўлиши ва эволюцияси. Тирик табиат ѐки ҳаѐтнинг пайдо бўлиши. Фалсафа ва физикада субстанция, субстрат ва материянинг ўзаро алоқаси. Материянинг субстанционал, субстрат, генетик контраст ва атрибутив концепциялари. Дунѐнинг чеклилиги ва чексизлиги. Фалсафа тарихида ҳаракатнинг талқини. Ўзгаришларнинг умумий хусусияти. Ҳаракат ва ҳаракатсизликнинг ўзаро нисбати. Ҳаракат типлари ва шакллари. Макон ва вақт борлиқнинг фундаментал шакллари. Фалсафа тарихида макон ва вақтга субстанционал ва реляцион ѐндашувлар. Ижтимоий макон. Ижтимоий вақт. Тарих вақти. Даврнинг руҳи ва ижтимоий вақтнинг уйғунлиги.
Табиат тушунчасининг кенг, тор ва махсус маънолари. Фалсафа тарихида табиат ва уни асрашга муносабат. Табиат ва жамиятнинг ўзаро алоқадорлиги. ХХ асрда табиат воқелиги: экологик танглик. Экодинамикани глобал, минтақавий ва маҳаллий миқѐсларда ривожлантиришнинг аҳамияти. Ҳозирги дунѐда экология соҳасидаги оқилона сиѐсат: халқаро ташкилотлар ҳамкорлиги. Ижтимоий ривожланиш ва географик муҳитнинг ўзаро алоқадорлиги. Географик мактаблар. Ўзбекистонда табиатни муҳофаза қилиш амалиѐти: ютуқ ва камчиликлар. Ижтимоий экология муаммолари. Биосфера ва ноосфера уйғунлиги. Янги борлиқнинг шаклланиши. Коэволюция ва инвайронментализм назарияси.
3-мавзу. Жамият фалсафаси ва инсон борлиғи
Жамият ҳақидаги фалсафий таълимотлар тарихи. Жамият пайдо бўлишининг илмий, иқтисодий асослари. Бозор муносабатлари ва тадбиркорликнниг тариихй типлари. Ишлаб чиқариш кучлари ва ижтимоий иқтисодий муносабатлар, мулк ва мулкчилик диалектикаси. Жамиятнинг маънавий, ижтимоий сиѐсий тизими. Фуқаролик жамияти институтлари. Жамият ривожига тарих фалсафаси нуқтаи назаридан ѐндашувлар. Тарихнинг мазмуни ва йўналишлари. Тарихий қонуният хақида бахслар. Тарих хақидаги концепцияларнинг гносеологик онтологик ва аксиологик йўналишлари. Тарихда шахснинг роли. Тарихда инсон такдири. Зиѐлилар ва интеллектуал элитанинг модернизация давридаги роли.
Цивилизация тушунчаси ва унинг типлари (П.Сорокин таълимоти асосида).
Фалсафа тарихида цивилизацияга турли ѐндашувлар таснифи (ал Форобий, Ибн Халдун, Н.Данилевский, О.Шпенглер, А.Тойнби). Жамият ҳаѐтига цивилизациянинг таъсири. Цивилизациянинг асосий элементлари: сиѐсат, маданият ва иқтисодиѐт. Маданият ва цивилизация мутаносиблиги. Маданий тараққиѐтнинг синергетик талқини: тўлқинлар, хукмронлик давридаги тартиб ва хаос бирлиги. Ижтимоий, сиѐсий ва ҳуқуқий маданият.: Анъанавий, диний, континентал Европача англосаксонча ҳуқуқий тизимлар типлари. Ҳуқуқий маданиятнинг жиҳатлари: қонун чиқарувчи, хокимият, аҳоли хуқуқий маданият. Сиѐсий маданиятнинг типлари: анъанавий, харизматик расмий. Расмий - легал маданиятнинг моделлари: тоталитар, демократик. Ўзбекистондаги сиѐсий маданиятнинг йўналишлари. Технологик маданиятнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши. Маданияда техниканинг образи. Маданиятда техниканинг функцияси. Анъанавий маданиятдан креатив маданият сари. Оммавий маданиятнинг шаклланиш тарихи. Субмаданият, попмаданият, экран маданиятининг таснифи. Оммавий маданиятсизлик. Маданий коммуникацияларнинг ўзаро алоқадорлиги. Маданий фаолият ва маданий эҳтиежлар уйғунлиги. Элитар маданият ва индивидуал маданият. Элитар таълим ва тарбия йўналишлари. Дунѐ халқлари маданиятидаги умумийлик ва фарқлар.
Хозирги замон одамининг қиѐфаси. Фалсафа тарихида инсон моҳиятига оид қарашлар таснифи. “мен” ва “мен эмас” хакида Ж.Румий қарашлари. Н.Гумилевнинг пассионар, субпассионар одамлар хакидаги таълимоти. К.Юнг архитиплар назарияси. Иррационализм онг ҳақида. Гиллозоизм таълимоти. Инсон ва олам диалектикаси. Антроп космологик тамойил. Онг табиати. Онгнинг структураси ва функциялари. З.Фрейд онгсизликнинг табиати ҳақида. Ижтимоий жараѐнларда онглилик ва онгсизликнинг намоѐн бўлиши. Индивидуал онг ва ижтимоий онг борлиғи. Тил онг ва тафаккур имкониятлари. Клипли тафаккур ва технологик тараққиѐт. Инсонга оид теоцентрик ѐндашувлар. Инсонга нисбатан биологизаторлик ва социологизаторлик концепциялари. Фалсафаий антропология ва элитологиянинг уйғунлиги. Ҳаѐтнинг маъноси ва унда инсоннинг вазифаси. Евгеника ва биоэтика. Ҳаѐтни тарк этиш босқичлари. Суицид, парасуицид, эвтаназия ва унинг шакллари, эсхатологиянинг моҳияти. Инсоннинг оламдаги ўрни.
4-мавзу. Ривожланиш назарияси (Диалектика)
Фалсафа тарихида ривожланиш ҳақидаги қарашлар эволюцияси. Шакллланиш, ўзгариш, ривожланиш ва тараққиѐт тушунчаларининг ўзаро алоқаси ва фарқи. Ривожланишнинг фаталистик, волюнтаристик, эмержент талқинлари. Диалектика ривожланиш хақидаги таълимот. Метафизика ва неометафизика, софистика, эклектика, догматизм ва консерватизм ривожланиш мукобиллари. Ривожланишнинг
мазмуни ва уни ташкил этиш шакллари ва усуллари. Таълим ривожланишнинг асосий ресурслари. Дунѐ ва Ўзбекистонда таълим ва тарбия амалиѐти
7-мавзу. Мантиқ билиш назариясининг таркибий қисми
Тафаккур- мантиқ илмини ўрганиш обьекти. Тафаккурнинг мантиқий шакллари ва қонунлари. Формал мантиқнинг предмети ва структураси. Тафаккур қонунлари, уларнинг мазмуни ва тўғри фикр юритиш учун аҳамияти. Тушунчанинг турлари ва тушунчалар ўртасидаги муносабатлар. Тушунчани таърифлаш (дефиниция). Номинал ва реал таърифлар. Таърифлаш қоидалари ва уларни бузганда келиб чиқадиган мантиқий хатолар. Таърифлашга ўхшаш усуллар. Тушунчаларни бўлишнинг мақсади ва тузилиши.
Ҳукм тафаккур шакли сифатида. Ҳукмнинг таркиби ва хусусиятлари. Хулоса чиқаришнинг умумий мантиқий тавсифи. Хулоса чиқаришнинг тузилиш. Хулоса чиқариш турлари. Оддий қатъий силлогизм, унинг таркиби, аксиомаси ва умумий қоидалари. Силлогизм фигуралари ва модуслари. Энтимема. Мураккаб ҳукмлар ѐрдамида силлогистик хулоса чиқариш. Индуктив хулоса чиқариш. Индукциянинг тажриба натижаларини умумлаштириш билан алоқаси. Индуктив хулоса чиқаришнинг турлари. Аналогия, унинг турлари. Аналогия ва моделлаштириш. Далиллаш ва ишонч-эътиқоднинг шаклланиш жараѐни.
Аргументлаш ва ишонч-эътиқоднинг шаклланиши. Далилларга таянган ҳолда фикр юритиш-илмий билишнинг мантиқий асоси. Ишонч- эътиқоднинг типлари. Исботлаш тушунчаси ва тузилиши. Исботлаш турлари. Асосларни танқид қилиш ва рад этиш. Исботлаш усулини танқидий анализ қилиш. Исботлаш ва рад этиш қоидалари, уларни бузганда келиб чиқадиган хатолар. Паралогизм ва софизмлар. Муаммо тушунчаси. Илмий муаммоларнинг вужудга келиши ва мантиқий тузилиши, уларнинг турлари ва ечими. Гипотеза-билимларнинг мавжуд бўлиш ва тараққий этиш шакли. Гипотеза турлари. Ишчи гипотезалар. Назария билимларнинг мантиқий тизими сифатида.
8-мавзу. Этика
“Этика” фанининг предмети, моҳияти, унинг асосий белгилари ва тузилмаси. Ахлоқнинг пайдо бўлиши. Гедонизм ва эвдемонизм. тушунчаларининг аҳлоқий аҳамияти. Ахлоқнинг пайдо бўлиши ҳақидаги диний, эмпирик ва генетик концепциялар. ХХI асрда глобал этосфера (ахлоқий муҳит)ни яратишнинг зарурияти. Этиканинг категориялари, тамойиллари, меъѐрлари. Буюк мутафаккирлар этика категориялари ҳақида.
Никоҳ энг қадимги ахлоқий муносабат шакли. Никоҳнинг қонуний ва диний асослари. Оиладаги ижтимоий-маънавий муҳитнинг фарзанд тарбиясига таъсири. Оила номуси ва шаънини сақлашда ота-она ва фарзандлар масъулияти. Ажралиш ва унинг ахлоқий камолотга салбий таъсири. Оилавий муносабатларга ноанъанавий ѐндашувларнинг оқибатлари: бир жинсли никоҳ, никоҳсиз оилалар. Давлатнинг оила тинчлиги ва барқарорлигини таъминлашдаги ўрни. Оила шартномасининг ахлоқий жиҳатлари.
Муомала маданияти – ахлоқий маданиятнинг таркибий қисми. Муомала одобининг ижтимоий-тарихий аҳамияти. Асосий ахлоқий қадриятлар. Касбий одобнинг ахлоқий маданият билан уйғунлиги. Инсоннинг касбий одоби. Шахс ахлоқий камолотида таълим ва тарбиянинг ўрни. Тиббий ва экологик тарбиянинг ахлоқий асослари. Соғлом турмуш тарзининг баркамол авлод ахлоқий тарбиясидаги









аҳамияти. Санъатнинг шахс ахлоқий тарбиясига таъсири. Замонавий ахлоқий тарбиянинг ютуқлари ва камчиликлари. “Оммавий маданият”нинг ѐшлар дунѐқарашига таъсири. Замонавий ахлоқий тарбияда космополитизмга мойиллик. Этиканинг замонавий муаммолари. Виртуал оламнинг ахлоқий масалалари. Биоэтика – амалий этиканинг назарий асоси. Этиканинг замонавий муаммоларига диний ва илмий ѐндашувлар.
9-мавзу. Эстетика
“Эстетика” - нафосатни ўрганувчи қадимий фан. “Эстетика” фанининг обьекти ва фалсафий моҳияти. “Эстетика” ҳақидаги қарашлар тарихи. Инсон эстетик эҳтиѐжини қондиришнинг замонавий муаммолари. Эстетика категорияларининг анъанавий ва замонавий таснифи. Гўзаллик ва унинг муқобиллари: ҳунуклик, бадбашаралик, беўхшовлик, номутаносиблик. Улуғворлик категориясининг фалсафий моҳияти. Улуғворликнинг тубанлик, худбинлик, сотқинлик билан зиддияти. Фожеавийлик (трагедия) категорияси. Фориғлаш - фожеавий асарнинг хусусияти сифатида. Кулгилилик категорияси. Эстетика категорияларининг ўзаро алоқадорлиги. Мўъжизавийлик, ҳаѐ (ибо-ҳаѐ) ва қизиқарлилик эстетика категорияларини ривожлантирувчи мезон сифатида.
Табиат эстетикаси. Инсоният тафаккури тарихида табиатга эстетик муносабатнинг зарурияти ҳақидаги қарашлар. Табиатнинг эстетик хусусиятлари. Экологик эстетиканинг қадриятли мақоми. Табиатни эстетик идрок этишнинг анъанавий ва ноанъанавий усули: табиатни асл ҳолида идрок этиш, табиатни бадиий образларда ифодалаш. Экоэстетиканинг ХХI аср илмий-техник тараққиѐтдаги ўрни. Техноген цивилизациянинг ишлаб чиқариш эстетикаси ва фан тараққиѐтига таъсири. Маиший турмуш эстетикаси ва унинг технологияси. Техниканинг инсон эстетик манфаатлари ва фаолияти билан боғлиқлиги. Замонавий шаҳарсозлик эстетикаси. Дизайннинг эстетик хусусиятлари. Табиат ва маиший турмуш дизайни. Халқ амалий санъати ва дизайн.
Соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда тарбия шаклларининг узвийлиги: Эстетик тарбиянинг турлари ва йўналишлари. Шахсни эстетик тарбиялашда фан, таълим ва маданиятнинг ўзаро боғлиқлиги. Меҳнат - турмуш эстетикасининг муҳим омили. Инсонда хулқ гўзаллигини шакллантиришнинг замонавий кўринишлари. Инсон табиий гўзаллиги билан эстетик диднинг мутаносиблиги: “Оммавий маданият”нинг ѐшлар эстетик дидига таъсири. Спорт ва унинг маънавий-эстетик жиҳатлари; спорт эстетикасининг замонавий аҳамияти. Воқеликка эстетик муносабатнинг миллий ва умумбашарий аҳамияти. Эстетик қадриятлар – барқарорликни таъминловчи омил. Оламни эстетик англашда жамият ахборотлашувининг роли. Рекламанинг эстетик хусусиятлари. Реклама фаолиятига эстетик қонуниятларнинг таъсири. Рекламалардаги ғайриэстетик ҳолатлар ва уларнинг кўринишлари.
2- МОДУЛ. ДИНШУНОСЛИК
10-мавзу. Дин маданият феномени
Дин, диншунослик, дин фалсафаси, теология, теософия художўйлик тушунчаларининг маъноси ва уларнинг ўзаро алоқаси. Дин пайдо бўлишининг







тайѐрлаш)

  1. Платон онтологиясининг теистик(метафизик)жиҳатини Тимей диалогидаги ғоялари асосида таҳлил этиш

  2. Сенеканинг Луцилийга ахлоқий хатларини таҳлил қилиш ва хар бир хатнинг ахамиятни хозирги давр нуқтаи назаридан баҳолаш, (талаба ҳар бир хатнинг мазмунини ўзининг фаолияти билан боғлаб очиб беради, шунда у ўз хаетидаги хатоларни анқилайди)

  3. Соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда тарбия шаклларининг узвийлиги: Эстетик тарбиянинг турлари ва йўналишлари.

  4. Табиатшуносликнинг замонавий концепциялари мавзусида эссе тайѐрлаш (Физика, химия, геология, минерология,астрономия, информатика сохасида

Ўзбекистондаги кашфиѐт ва ихтиролар бўйича маълумот базасини тайѐрлаш)

  1. Тасаввуфнинг фалсафий жихатлари. (эссе тайѐрлаш)

  2. Темур тузукларининг замонавий бошқарув тизимидаги аҳамияти мавзусида эссе тайѐрлаш

  3. Терроризм тушунчаси, шакллари, сабаблари ва унга қарши кураш механизмлари.

  4. Тушуниш ва тушунтиришнинг ўзаро диалектикаси мавзусида эссе тайѐрлаш (Гамадер, Дилтей, Хайдегер асарлари асосида)

  5. Ўзбекистон санъати ривожланиш тарихи ва хазирги замон мавзусида тақдимот тайѐрлаш

  6. Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишнинг иқтисодий-сиѐсий ва ижтимоий - ҳуқуқий механизмлари.

  7. Ўзбекистонда табиатни муҳофаза қилиш амалиѐти: ютуқ ва камчиликлар.

  8. Ўзбекистонда таълим сохасидаги ислоҳотлар мавзусида талабалар конференциясини ташкил этиш.

  9. Ўзбекистоннинг архитектура едгорликларининг қиѐсий тахлил бўйича видеоролик тайѐрлаш, “Менинг юртим” лойихаси доирасида хар бир талаба ўзининг вилоятидаги архитектура едгорликларининг тарихига оид такдимот тайѐрлаши максадга мувофиқ.

  10. Фалсафа тарихида инсон моҳиятига оид қарашлар таснифи.

  11. Фалсафа тарихида цивилизацияга турли ѐндашувлар таснифи (ал Форобий, Ибн Халдун, Н.Данилевский, О.Шпенглер, А.Тойнби).

  12. Фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли 53. Фалсафада қонун тушунчаси. Қонунларнинг турлари.

  1. Фанларнинг таснифига оид Ғарб ва Шарқ мутафаккирларининг қарашлари (эссе тайѐрлаш)

  2. Форобий ва Ибн Синонинг онтологик қарашларини суфизм онтологияси билан қиѐсий тахлили этиш

  3. “Эстетика” фанининг обьекти ва фалсафий моҳияти.

  4. “Этика” фанининг предмети, моҳияти, унинг асосий белгилари ва тузилмаси.

  5. Ҳукмнинг таркиби ва хусусиятлари.

  6. Шарқ ва Ғарб фалсафасининг вужудга келиши, ривожланиш тарихи.

  7. Яссавий Хожа Ахмаднинг “Девони хикмат” асари бўйича эссе тайерлаш

Мустақил ўзлаштириладиган мавзулар бўйича талабалар томонидан рефератлар тайѐрлаш ва уни тақдимот қилиш тавсия этилади.
V Фан ўқитилишининг натижалари (шаклланадиган компетенциялар) Фанни ўзлаштириш натижасида талаба:

  • дунѐ хақидаги энг қадимги ва замонавий билимларнинг мутаносиблиги, гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанларнинг профессионал фаолиятни тўғри ташкил этиш, ижтимоий масъулиятни ошириш, давлат сиѐсатига даҳлдорлик туйғусини шакллантириш; ижтимоий жараѐнларни мустақил таҳлил қилиш қобилиятига эга бўлиши;

  • янги онтологиянинг йўналишлари, ген онтологияси, биоонтология, тиббиѐт онтологиясининг ижтимоий аҳамиятини аниқлаш, физик ва фалсафий онтологиянинг ўзаро алоқаси ва фарқларини билиш, ахборотлашган жамиятда технологиялардан фойдаланишда инсон ва жамият манфаатларини химоя қилиш;

  • табиат онтологиясида биосфера ва ноосферанинг ўрни, экология, ижтимоий экология, таълим ва тарбия ҳақида яхлит тасаввурга эга бўлиши, улардан ҳаѐтда ва касбий фаолиятда замонавий илмий тадқиқотларда фойдалана олиши;

  • диннинг ижтимоий, коммуникатив ва компенсаторлик, фалсафасининг дунѐқарашни шакллантирувчи ва методологик, фаннинг мафкуравий, хакикатни билиш функцияларининг мутаносиблиги;

  • интернет ижтимоий тармоқларида ахборотни танлаш ва улардан фойдаланиш усулларини эгаллаши; ўзининг касбий фаолиятида мустақил қарорлар қабул қилиш;

  • бакалавриатнинг мос йўналиши бўйича рақобатбардош умумкасбий тайѐргарликка эга бўлиши;

  • кибертерроризм, кибербоккингга қарши мафкуравий иммунитети шаклланган бўлиши;

  • глобаллашув ва барқарор тараққиѐтнинг омилларини, коррупциянинг глобал маънавий инқироз оқибати эканлигини билиши ва унга қарши курашда даҳлдорлик туйғуси шаклланган бўлиши, ижтимоий жараѐнларни

прогнозлаштира олиши,
тана ва руҳий соғлик, тафаккур хавфсизлигини таъминлаш, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш малакаси ва кўникмаларига эга бўлиши керак.







4.

VI. Таълим технологиялари ва методлари:

  • маърузалар;

  • интерфаол кейс-стадилар;

  • семинарлар (мантиқий фикрлаш, тезкор савол-жавоблар);

  • гуруҳларда ишлаш;

  • тақдимотларни қилиш;

  • индивидуал лойиҳалар;

  • жамоа бўлиб ишлаш ва ҳимоя қилиш учун лойиҳалар.




5.

VII. Кредитларни олиш учун талаблар: Фанга оид назарий ва услубий тушунчаларни тўла ўзлаштириш, таҳлил натижаларини тўғри акс эттира олиш, ўрганилаѐтган жараѐнлар ҳақида мустақил мушоҳада юритиш ва жорий, оралиқ назорат шаклларида берилган вазифа ва топшириқларни бажариш, якуний назорат бўйича ѐзма ишни топшириш.

Асосий адабиѐтлар



  1. Davronov Z., Shermuhamedova N, Qahharova M, Nurmatova M, Husanov B,

Sultonova A. Falsafa. -Toshkent: TMU, 2019

  1. Jonathon A.C. Brown. hadith. -Ehgland, 2000

  2. Samuel Guttenpion. Philosophy selected tekts with a method forbeginners.

  3. Гилазиев З.З. Углубленное изучение истории и культуры ислама. -Казань: Издво ДУМ РТ. 2009.

  4. Жалилов Б. Диншунослик. -Тошкент: 2019.

  5. Зиновьев А. Логика. Москва, МГУ, 2006.

  6. Иззетова Э., Пўлатова Д. Философия. -Ташкент: Шарқшунослик, 2012. 340-б

  7. Под редакцией. Пржиленского В.И. Философия для бакалавров. Ростов-на

Дону: Феникс, 2007

  1. Чумаков А.Н. Философия. учебник. 2-издание.-Москва: ИНФРА-М, 2018 10. Шермухамедова Н.А. Фалсафа -Тошкент: Ношир, 2012.

  1. Шермухамедова Н.А. Фалсафа. 2-нашр. Тошкент: Ношир, 2020. 667 бет

  2. Шермухамедова Н.А.Диний фанатизм феномени./Инсон фалсафаси. Тошкент: Ношир, 2016 314-499 бетлар.

Қўшимча адабиѐтлар

  1. Мирзиѐев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. – Тошкент: “Ўзбекистон”, 2017. – 488 б.

  2. Jaspers. The origin and goal of history. New Haven and London. Yale University Press. 1965. P – 77. (P – 19)

  3. K. S.Guttenplan. J.Hornsby. C. Janavay. Reading philosophy. Blackwell Publishers Ltd. UK. 2003. Р – 341.

  4. А.Азами. Введение в Хадисоведение. Казань: 2011

  5. А.Фитрат. Танланган асарлар –Т.: Маънавият, 2010 -301

  6. Абу Хомид Ғаззолий Кимеи саодат/Икки дуне саодатига элтувчи билим. - Самарканд: Имом Бухорий халкаро маркази, 2019

  7. Аристотель Сочения. В-4-т. -Москва: Мысль, 1976

  8. Ильин И.В. Урсул А.Д. Образование, обўество, природа.-Москва: изд-во МГУ, 2016

  9. Кармин А.С., Новикова Е.С. Культурология. Киев, Харьков-Минск. 2003

  10. Қурбонова Л. Фалсафий антропология ва элитология уйғунлигининг ўзига хос хусусиятлари. Фалс.фан. доктори. Дисс. –Тошкент: ЎзМУ, 2019 23. Лосев А.Ф. Бытие-Имя-Космос. -Москва: Мысль, 1993

  1. Отамуродов С. Глобаллашув: миллатни асраш масъулияти. Тошкент: Ўзбекистон, 2018

  2. Платон Сочинения в 4т. -Москва: Мысль, 1996

  3. Рудугин А.А. Эстетика. Москва: Изд-во Центр, 2003

  4. Румий Ж. Етти мажлис. -Тошкент: Янги аср авлоди., 2019

  5. Румий Ж. Маснавий.40 ривоятга шарх. -Тошкент: Навруз, 2019

  6. Сайид Мухаммад Хотамий. Ислом тафакури тарихи. -Тошкент: Минхож, 2003 30. Саифназаров И.,Саифназарова Ф. Ёшлар ва оила-Ватан таянчи.-Тошкент: “Ta’lim nashriyoti”МЧЖ, 2018. -132 б.

  7. Темур тузуклари. Китобни нашрга тайѐрловчи. Жумабой Рахимов.Тошкент: Шодлик нашриети.2018




  1. Ўзбекистон фалсафаси тарихи. Аликулов Х. масъул мухаррир, муаллифлар жамоаси. Тошкент: Ношир, 2013

  2. Худойберганов Р. Ўлим ва бархаетликнинг фалсафий методологик тахлили.

Тошўкент: Ўзбекистон, 2017

  1. Шарипов М. Мантиқ. -Тошкент: 2003

  2. Шермухамедова Н.А. Борлиқ ва ривожланиш фалсафаси. -Тошкент: Ношир,

2013

  1. Шермухамедова Н.А. Гносеология - билиш назарияси. -Тошкент: “Ношир”, 2011.

  2. Шермухамедова Н.А. Инсон фалсафаси. -Тошкент, Ношир, 2016

  3. Яссавий Хожа Ахмад Девони хикмат. -Тошкент: Наврўз, 2018


Yüklə 19,77 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   ...   281




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin