Рахит рахит суяк тизимининг анатомо- физиологик хусусияти



Yüklə 0,76 Mb.
tarix21.11.2019
ölçüsü0,76 Mb.
#29634
4-маъруза

РАХИТ

  • РАХИТ

Суяк тизимининг анатомо- физиологик хусусияти

  • Туғилгандан кейин найсимон суяклар диафизи cуяк тўқимаси билан тасвирланади
  • Кўпгина эпифизлар, кафт суяклари тоғай тўқимасидан тузилган бўлади
  • Найсимон суякларни бўйига ўсиши эпифизларда суякланиш нуқтаси пайдо бўлгунча ўсувчи тоғай тўқималар хисобига боради

Суяк тизимининг анатомо- физиологик хусусияти

  • 4. Суяк тўқимаси ташқи мухит таъсирига, асосан овқатланишнинг бузилишига, болани ҳаракат режимига, мушак тонуси ҳолати ва бошқаларга жуда сезгир бўлади
  • 5. Сув миқдори кўп
  • 6. Суяк тўқимаси қон билан интенсив таъминланган

Суяк тизимининг анатомо- физиологик хусусияти

  • 7. Суяк ичи бўшлиқлари хажми нисбатан катта эмас ва ёш ўтган сари шаклланади
  • 8. Суяк чиқиб турган жойлари, мушаклар функцияси бошлангандан кейин шаклланади ва тортилади
  • 9. Суяк тўқимаси ташқи тузилиши ва дифференцировкаси 12 ёшга келиб, катта одамлар cуяк характеристикасига яқинлашади

Суяк тизимининг анатомо- физиологик хусусияти

  • 10. Туғилгандан кейин кўпгина чақалоқларда кичик лиқилдоқ ёпиқ, 25% болаларда эса 4-8 хафтада ёпилади.
  • 11. Етук туғилган болаларда ён лиқилдоқлар ёпиқ бўлади.
  • 12. Туғилгандан сўнг катта ликилдоқ ўлчами 2,5x2,5см ёки 3,0x3,0 смга тенг, 1-1,5 ёшда катта лиқилдоқ ёпилади

Суяк тизимининг анатомо- физиологик хусусияти

  • 13. Чақалоқларда кўкрак қафаси шакли бочкасимон, яъни олд-орқа ўлчами кўндалангига тенг.
  • 14. Кўкрак қафаси кенг ва калта.
  • 15. Ковурғалар горизонтал жойлашган бўлади.

Рахит

  • Организмда витамин D етишмовчилиги натижасида юзага келувчи кальций-фосфор алмашинувининг, суяк хосил бўлиши ва минерализациясининг бузилиши, хамда асаб тизими ва бошқа ички аъзолардаги ўзгаришлар билан кечувчи полиэтиологик касаллик бўлиб, бола хаётининг дастлабки биринчи икки йилида кенг тарқалган хисобланади.

Мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларда кальций-фосфор алмашинуви ва суяк минерализациясининг бузилиши, найсимон суякларнинг мўрт бўлиши – остеомаляция деб аталади.

  • Мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларда кальций-фосфор алмашинуви ва суяк минерализациясининг бузилиши, найсимон суякларнинг мўрт бўлиши – остеомаляция деб аталади.
  • Суяк ва тузлар хажмининг камайиши – остеопороз деб аталади.

Рахитнинг таркалиши.

  • Касаллик биринчи бор Австрия ва Англия мамлакатларининг болаларида аниқланган. М.С. Маслов маълумотларига кўра ХХ аср бошларида Россияда 80-90% болаларда рахит касаллиги тарқалганлиги аниқланган.

Рахитнинг асосий сабаблари бўлиши мумкин:

  • 1. Витамин D танқислиги;
  • 2. Метаболизмнинг бузилиши;
  • 3. Овқатланиш омили (кальций ва фосфор тузларининг бола организмига етарли даражада тушмаслиги);
  • 4. Оқсил танқислиги;
  • 5.Қуёш нурларининг танқислиги ва бошқалар.

РАХИТГА ОЛИБ КЕЛУВЧИ САБАБЛАР

  • Бола томонидан
  • 1. Туғилиш вақти (кўпинча июнь-декабрь ойларига тўғри келган болаларда учрайди)
  • 2. Чала туғилган болаларда.
  • 3. Туғилгандаги вазни 4000,0 гр ортиқ бўлган болаларда.

РАХИТГА ОЛИБ КЕЛУВЧИ САБАБЛАР

  • 4. Биринчи уч ойликда тана вазнининг жуда кўп ортиши.
  • 5. Эрта сунъий ва аралаш овкатлантириш, асосан мосланмаган сутли аралашмалар билан боқиш.

РАХИТГА ОЛИБ КЕЛУВЧИ САБАБЛАР

  • 6. Тоза хавода сайр қилмаслик.
  • 7. Кам харакатланиш режими (болани каттиқ йўргаклаш, массаж қилмаслик).
  • 8. Болаларда энцефалопатиялар.

РАХИТГА ОЛИБ КЕЛУВЧИ САБАБЛАР

  • 9. Тери, жигар, буйрак касалликлари, мальабсорбция синдроми.
  • 10. Тез-тез ЎРИ билан касалланиш.
  • 11. Ичак инфекцияси.
  • 12. Тутқаноққа қарши препаратларни қабул қилиш (фенобарбитал ва бошқалар).

Мойиллик тугдирувчи омиллар

  • Она томонидан:
  • 1. Онанинг ёши 17 ёшдан кичик 35 ёшдан катта бўлса
  • 2. Хомиладорлик давридаги преэклампсия
  • 3.Экстрагенитал патология, алмашинув касалликлари, ошқозон ичак тракти патологияси, буйрак патологияси.
  • 4.Хомиладорлик ва лактация даврида овқатланиш нуқсонлари (оқсил етишмаслиги: Са, Р, Д, В1, В2, В6 витамин етишмаслиги).

Мойиллик тугдирувчи омиллар

  • 5. Кун тартибига риоя қилмаслик (етарли даражада инсоляция олмаслик, сайр қилмаслик, гиподинамия).
  • 6. Асоратли туғруқ.
  • 7. Ёмон ижтимоий-иктисодий шарт-шароитлар ва бошқалар.

Организмда витамин D метаболизми

  • Эргокальциферол (D2)
  • Холекальциферол (D3)
  • Овқат
  • Ошкозон-ичак тракти (сурилиш)
  • Қон томирлар
  • Куёш нури (УФО) (ультрабинафша билан нурланиш)
  • Тери-провитамин D3
  • (7-дегидрохолестерол)
  • Холекальциферол (витамин D3)
  • Қон томирлари
  • Жигар (25(ОН)D3)
  • (кальцидол)
  • Буйрак
  • 1а-гидроксилаза
  • 1,25дигидроксихолекальциферол
  • (кальцитриол)
  • 1,25(ОН)2 D3
  • 24-гидроксилаза
  • 24,25-дигидроксихолекальциферол
  • 24,25(ОН)2 D3
  • Витамина D нинг актив метаболитлари

Витамин Д3 етишмаслиги окибатлари

  • 1. Суяклар ва суяк кўмигида:
  • остеопороз
  • остеомалация
  • миелофиброз
  • анемия
  • миелоидли дисплазия.

2. Ошкозон-ичак трактида:

  • 2. Ошкозон-ичак трактида:
  • Са, Р, Мg абсорбциясининг сусайиши
  • гепатолиенал синдром
  • ОИТ маторикасининг бузилиши.
  • 3. Лимфоид системада:
  • иммунитетнинг сусайиши,
  • интерлейкин 1, 2 синтези сусайиши,
  • фагоцитоз,
  • интерферон синтези сусайиши.

Рахитнинг таснифи

  • 1. Оғирлик даражасига кўра:
  • I даража - енгил
  • II даража - ўрта оғирликда
  • III даража-оғир
  • 2. Кечиши бўйича:
  • ўткир
  • ўткир ости
  • қайталанувчи

3. Даврига кўра:

  • 3. Даврига кўра:
  • бошланғич
  • гуллаш
  • реконвалесценция
  • колдиқ асоратлар даври

КЛИНИКАСИ

  • I даражали рахит МНС, мушак тизими ва суяклардаги ўзгаришлар билан тасвирланади.
  • II даражали рахитда суяк тизими ва мушаклар томонидаги ўзгаришлар яққолрок намоён бўлади.
  • III даражали рахитда калла суяги юмшаши, бурун каншарининг яссиланиши, "олимпик" пешона, кўкрак қафасининг ва умуртқа поғонасининг қўпол деформацияси кузатилади.

Бошлангич давр клиникаси (бола 3-4 ойлигида кузатилади)

  • Марказий ва вегетатив нерв системасида:
  • Нотинчлик, таъсирчанлик, кучли ёруғликга сесканиб тушиш, уйқуни бузилиши, кўп терлаш.
  • Терида – кўп терлаш (эмганда, ухлаганда), тери тургорининг пасайиши, бошнинг энса қисмида соч тўкилиши, қизил дермографизм кузатилади.

  • Мушак системасида
  • Мушак гипотонияси, қабзият
  • Суякдаги ўзгаришлар
  • катта ликилдок четларининг юмшаб қолиши
  • Лаборатор кўрсаткичлар
  • Қонда кальций – нормада (2,2-2,7 ммоль/л);
  • Фосфор қонда – норма ёки камайган; (1,5-1,8 ммоль/л);
  • ИФ қонда – ошган. Метаболик ацидоз
  • Бу давр 1,5 хафтадан - 1 ойгача давом этади.

ГУЛЛАШ ДАВРИДА КЛИНИК УЗГАРИШЛАР

    • Суякдаги узгаришлар
    • Краниотабес - бош суякларининг юмшаб қолиши. Энса қисмининг яссилиги. Бош квадратсимон шаклда. Пешона дўнглиги яққол ифодаланган. “Олимпик” пешона. “Эгарсимон” бурун. Сут тишлари чиқишининг бузилиши (нотўғри ва кеч чиқиши).

ГУЛЛАШ ДАВРИ КЛИНИКАСИ

    • Кўкрак қафаси ва умиртқада деформация (“этикдўз кўкраги”, “товуқ кўкраги”, кифоз, лордоз, сколиоз, қовурға пастки апертурасининг ёйилиб кетиши, гаррисон эгати пайдо бўлиши). Тоз суякларида (ясси чаноқлик ёки тумшуқсимон тоз), оёқларда X ёки О-симон ўзгаришлар вужудга келади. Оёқдаги кескин қийшайиш даволаш чора тадбирлари ўтказилмаганда бола хаётининг иккинчи ярим йиллигида тезда намоён бўлади.

Мушак тизимида – мушак гипотонияси, бўғимлар харакатининг ортиши, мушакларнинг бўшашиб қолиши, қурбақа қорин, бола бошини кеч ушлаши, кеч ўтириши , туриши ва бошқалар кузатилади.

  • Мушак тизимида – мушак гипотонияси, бўғимлар харакатининг ортиши, мушакларнинг бўшашиб қолиши, қурбақа қорин, бола бошини кеч ушлаши, кеч ўтириши , туриши ва бошқалар кузатилади.
  • Лаборатор курсаткичлар
  • Қонда – гипохром анемия, Са миқдори камайган; Р қонда – норма ёки камайган; ИФ қонда - ошган; Р сийдикда - камайган. Метаболик ацидоз кузатилади.
  • Рентгенологик узгаришлар
  • остеопороз,
  • метафизларда кенгайиш,
  • тахминий охакланиш сохаси ноаниклик ва ювилиб кетганлиги

РЕКОНВАЛЕСЦЕНЦИЯ ДАВРИ КЛИНИК БЕЛГИЛАРИ

  • Марказий ва вегетатив асаб системасида Касалликнинг асосий белгилари камаяди; терлашнинг камайиши; уйқунинг тикланиши. Психомотор ривожланишдан орқада қолиш; эмоционал лабиллик ва бошқалар.
  • Мушак системаси. Мушак гипотонияси камайиши (ич қотиши кучайиши), “қурбақа” қорни. Диафрагманинг юқори туриши, бўғимларда харакатнинг ортиши.
  • Суякдаги ўзгаришлар: краниотабес, энса текисланиши; бошнинг квадратсимон бўлиб қолиши; пешона, энса дўмбоқларининг катталашиши; “Олимпик” пешона, “эгарсимон” бурун. Тиш ёриб чиқиш бузилиши (нотўғри ва кечикиб чиқиш). Таъм сезишнинг бузилиши. Кўкрак қафасининг деформацияси (“этикдўз кўкраги”, “товуқ кўкраги”, кифоз, лордоз, сколиоз) - кафт усти сохасида билакузук ва бошқа ўзгаришлар.

Лаборатор кўрсаткичлар

  • Са - қонда бир оз камайган ёки нормага якин.
  • Р - қонда нормада ёки ошган.
  • ИФ – қонда норма.
  • Алкалоз.
  • Рентгенологик ўзгаришлар.
  • Ўсиш зоналариниг нотекис қалинлашуви.

Тузалиш даврида

  • Боланинг умумий ахволи анча яхшиланади, вегетатив ва неврологик бузилишлар йўқолади, қонда Са ва Р меъёрлашади. Турғун суяк деформациялари, сколиоз кўшилиши, ясси оёқлик ва суякдаги ўзгаришлар қолади.

ҚИЁСИЙ ТАҚҚОСЛАШ

  • 1. Фосфат-диабет
  • 2. Фанкони синдроми
  • 3. Хондродистрофия
  • 4. Туғма суяк синиши.

Рахитни даволаш

  • Даволаш чора-тадбирларнинг максади:
  • фосфор-кальций алмашинувини меъёрлаш- тириш;
  • метаболитик ацидозни йукотиш;
  • Д витамин дефицитини тўлдириш
  • Рахитни даволаш комплекс бўлиши шарт.

Медикаментоз даволаш

  • Препаратлар:
  • Витамин Д3 томчида (1 томчида 500 ХБ витамин Д3 бор).
  • Са препаратлари боланинг биринчи ва иккинчи ярим йиллигида 3 хафта мобайнида буюрилади.
  • Глицерофосфат Са дозаси 0,05 г 2-3 маротаба хар куни, глюконат Са - 0,15-0,25 г 2-3 маротаба кунига.
  • Бир ёшдан катта болаларга Са билан бой бўлган махсулотлар тавсия этилади.

Рахитни даволаш

  • Оғирлик
  • даражаси
  • Кундалик доза, ХБ
  • Витамин Д
  • Курс давомий
  • лиги
  • 1.
  • 1даража
  • 1000-1500
  • 30
  • 2.
  • 2 даража
  • 2000-2500
  • 30
  • 3.
  • 3 даража
  • 3000-4000
  • 45

Са тузларининг манбаи бўлиб лимон соки (1/3-1/4 чой кошикда), тухум пўчоғи ёки ичакда Са ва Р тузларининг ўзлаштирилиши, буйракларда Р реарбсорбциясини кучайтирувчи цитратли аралашма эритмаси (10-12 кун давомида кунига 3 махал 1 чой қошиқдан) хисобланади.

  • Са тузларининг манбаи бўлиб лимон соки (1/3-1/4 чой кошикда), тухум пўчоғи ёки ичакда Са ва Р тузларининг ўзлаштирилиши, буйракларда Р реарбсорбциясини кучайтирувчи цитратли аралашма эритмаси (10-12 кун давомида кунига 3 махал 1 чой қошиқдан) хисобланади.

Тузли ванналар кам харакатланувчи, ланж бўлган болаларга тавсия этилади ( 10 л сувга 2 қошиқ ош тузи; биринчи ванна - 3 дақиқа, кейингилари – 5 дақиқа давомийликда. Курс - 8-10 кун.

  • Тузли ванналар кам харакатланувчи, ланж бўлган болаларга тавсия этилади ( 10 л сувга 2 қошиқ ош тузи; биринчи ванна - 3 дақиқа, кейингилари – 5 дақиқа давомийликда. Курс - 8-10 кун.
  • ЭКД бор болаларга ўт дамламаларидан ванна қабул қилиш тавсия этилади (подорожник, череда, ромашка, кора дуба).

Диспансер назоратида оғир даражали рахит ўтказган болалар 3 йил мобайнида турадилар. Бундай болалар хар кварталда кўрикдан ўтадилар. Специфик профилактика уларга 2 йил мобайнида куз-қиш-бахор ойларида, 3-чи йилда эса фақат қиш ойларида ўтказилади.

  • Диспансер назоратида оғир даражали рахит ўтказган болалар 3 йил мобайнида турадилар. Бундай болалар хар кварталда кўрикдан ўтадилар. Специфик профилактика уларга 2 йил мобайнида куз-қиш-бахор ойларида, 3-чи йилда эса фақат қиш ойларида ўтказилади.
  • Рахит касаллиги профилактик эмлашлар ўтказиш учун қарши кўрсатма хисобланмайди. Болага витамин D буюрилади, 2-3 хафтадан сoнг профилактик эмлаш ўтказилади.

Рахит профилактикаси

  • 1. Антенатал
  • Специфик ва носпецифик бўлади. Носпецифик - бола туғилишидан анча олдин бошланади. Хомиладор аёл кундалик тартибга риоя қилиш керак. Хар куни 2-4 соат мобайнида тоза хавода бўлиши жуда мухимдир.

Рационал овкатланишга катта ахамият бериш керак: хар куни хомиладор аёл 180-200 гр гўшт, 100 гр балик, 150гр творог, 30 гр пишлок, 500мл сут ва сут махсулотлари истеъмол килиши керак. Хавф гурухидаги хомиладор аёлларга кўшимча равишда хомиладорликнинг 28-32 хафтасидан 8 хафта давомида 1000-1500 ХБ дозада витамин D буюрилади.

  • Рационал овкатланишга катта ахамият бериш керак: хар куни хомиладор аёл 180-200 гр гўшт, 100 гр балик, 150гр творог, 30 гр пишлок, 500мл сут ва сут махсулотлари истеъмол килиши керак. Хавф гурухидаги хомиладор аёлларга кўшимча равишда хомиладорликнинг 28-32 хафтасидан 8 хафта давомида 1000-1500 ХБ дозада витамин D буюрилади.

Постнатал профилактика

  • Бола туғилганидан сўнг болант тўғри овқатлантиришни ташкил этиш зарур (қўшимча овқатни ўз вақтида киритиш). Бола хаётининиг биринчи икки йиллигида болани она сути билан боқиш, шу сабабдан лактация давомлирок бўлиши учун она рационал кундалик тартибга ва тўғри овқатланишга риоя қилиш керак.

Хомиладорлик даврида қабул қилина бошланган поливитамин препаратларни ёки махсус сутли ичимликларни она истеъмол қилишни давом эттириши мақсадга мувофиқ бўлади.

  • Хомиладорлик даврида қабул қилина бошланган поливитамин препаратларни ёки махсус сутли ичимликларни она истеъмол қилишни давом эттириши мақсадга мувофиқ бўлади.
  • Болани сунъий овқатлантиришда замонавий баланслаштирилган Са, Р ва вит D ларни етарли нисбатда тутувчи мослаштирилган сутли аралашмаларни истеъмол қилиш тавсия этилади.

Боланинг жисмоний ривожланишига ва чиниқишига катта эътибор бериш лозим, тоза хавода сайр қилиш, даволаш гимнастикаси, массаж, сувли муолажаларни мунтазам равишда ошириб бориш мақсадга мувофиқ бўлади.

  • Боланинг жисмоний ривожланишига ва чиниқишига катта эътибор бериш лозим, тоза хавода сайр қилиш, даволаш гимнастикаси, массаж, сувли муолажаларни мунтазам равишда ошириб бориш мақсадга мувофиқ бўлади.
  • Специфик профилактика. Боланинг 3 хафталигидан бошлаб витамин D 500 ХБ бериш лозим.
  • .
  • ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ

Yüklə 0,76 Mb.

Dostları ilə paylaş:




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin