Реферат мавзу: спид (оитс) Бажарди: Усмонов Б



Yüklə 284,1 Kb.
Pdf görüntüsü
tarix05.11.2019
ölçüsü284,1 Kb.
#29515
növüРеферат
spid oits


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги 

Самарқанд Давлат Тиббиѐт Институти 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

РЕФЕРАТ 

 

Мавзу: СПИД (ОИТС) 

 

 

Бажарди: Усмонов Б. 

 

 

 

Самарканд 2017 йил 

 


ОИВ - антропоноз, ретровирус касаллиги булиб, иммун системанинг специфик зарарланиши натижасида 

суперинфекциянинг кушилиши, шу жумладан вирус табиатига мансуб ѐмон сифатли янги хосилаларнинг 

пайдо булиши билан характерланади. 

КИСКАЧА МАЪЛУМОТ 

СПИД (ОИТС) кандай бошланган?  

1980  йилнинг  октябр  ойидан  1981  йилнинг  март  ойигача  Американинг  Лос-Анжелес  шахридаги  3-та 

шифохонада  пневмоцист  зотилжам  ташхиси  билан  бешта  бемор  кишилар  даволанган.  Маълумки,  ушбу 

касаллик  шартли  патоген  содда  жонивор  «пневмоцистли  Карини»  томонидан  чакирилади.  Бу  касаллик 

жуда  кам  учрайди,  асосан  чала  тугилган  чакалокларда,  иммунодепрессантлар  к,абул  килган  ѐки 

радионурлар  таъсирига  учраган  одамларда  ва  рак  билан  касалланган  шахсларда  аникланади.  Яъни, 

пневмоцистли  зотилжам  касаллиги  пайдо  булиши  иммун  системанинг  жиддий  шикастланганлигини 

курсатади. 

Аникланишича, ушбу беморларда иммун системанинг сусайишига олиб келадиган сабаб булмаган. Улар 

ѐш бесоколбозлар (гомосексуалистлар) булган. Беморларнинг иммун системаси текширилиб курилганда 

Т-лимфоцитлар(хелперлар)нинг  сони  кескин  камайиб  кетганлиги  аникланган.  Касалликнинг  патогенези 

ва  белгилари  асосида  бу  хасталик  «Орттирилган  иммунитет  танкислиги  синдроми»  -  ОИТС  деб 

номланган, русчасига «Синдром приобритенного иммунодефицита» - СПИД деб аталади. 

1981  йилнинг  май  ойида  Нью-Йорк  шахрида  26-та  гомосексуалистларда  (бесоколбозлар)  иммунитет 

танкислигига мойил касалликлардан «пневмоцистли зотилжам» ва «Капоши саркомаси» аникланган. 



ЭТИОЛОГИЯ 

ОИТС - ретровируслар оиласига таалукли вирус булиб, тузилиши ва кимѐвий таркиби буйича, мураккаб 

вируслар  каторига  киради.  У  купайиш  жараѐнида  9-та  асосий  антигенлар  структурасини  хосил  килади. 

Ушбу антигенларнинг хосил булишида 3-та ген иштирок этади. 

Вирус ташки ва урта кисмдан иборат. 

Урта кисмининг молекуляр огирлиги 24 кД га тенг оксил билан уралган, экцентрик жойлашган. Уксимон 

узаги  бор.  Узаги  молекуляр  огирлиги  7  кД (9)  га  тенг оксил  билан копланган, кайталама  транскриптаза 

ферментига бирлашган (68 кД) - РНК жойлашган. 

Ташки  ва  урта  кисмлари  орасида,  урта  кисмини  ковуксимон  ураб  турган  яна  бир  оксил  жойлашган  (18 

кД).  Ташки  кисми  хам  мураккаб  тузилган,  у  липидли,  икки  катламдан  иборат.  Таркибида  икки  хил 

глюкопротеид  бор.  Бири  вирус  куртакларида  жойлашиб  (др  120)  ковук  ичида  жойлашган  иккинчи 

глюкопротеид (др41) билан уланган. 

Дезинфекция  хусусиятига  эга  булган  барча  дезинфекция  (зарарсизлантирувчи  моддаларнинг  купчилиги 

(1% хлорамин,  0,5%  дизол,  0,3%  водород  пероксиди,  0,25%  натрий гипохлориди  эритмалари)  ОИВнинг 

фаоллигини йукотади. 

Вируснинг  ферментларидан  хозирча  фанга  маълум  булгани  -  учта.  Бири,  юкорида  тилга  олинган 

кайталама  транскриптаза,  иккинчиси  эса  -  эндонуклеаза,  учинчиси  -  протеаза,  охирги  иккита 

ферментларнинг иш фаолияти хали яхши урганилган эмас. 



Эпидемиологияси 

ОИВ  касаллиги  эпидемиологик  нуктаи  назардан  ута  хавфли  юкумли  касалликлар  тоифасига  киради. 

Касалликнинг  манъбаи  бемор  ва  одам,  иммунитет  танкислиги  вирусини  ташиб  юрувчи  шахслар 

хисобланади. Шунинг учун хам касаллик антропооноз касалликдир. 



Касалликнинг юкиш йуллари. 

ОИТС вируснинг 3 хил йул билан юкиши аникланган. 

1.  Жинсий  алока  йули  оркали:  бу  юкиш  йулига  -  гетеросексуал,  бисексуал,  гомосексуал  юкиш  йуллари 

киради. 

2. Парентерал йул оркали, яъни вирус билан зарарланган кон ва кон махсулотлари куйилганда, ностерил 

шприцлар  ва  тиббий  асбоб-ускуналардан  фойдаланилганда,  тери  бутунлиги  бузилиши  билан  кечадиган 

барча муолажаларда юкиши мумкин. 

3. Вертикал йул оркали, яъни ОИТС вирусини ташувчи онадан хомилага ѐки чакалокка тугрук жараѐнида 

ва тугилгандан сунг она сути оркали юкиши мумкин. 

ОИТС касаллигини юктириб олиш хавфи буйича ахолининг айрим гурухи «хавфли гурух»га киритилади. 

Ушбу  «хавфли  гурух»га  гиѐхвандлар,  нотаниш  шахслар  билан  пала-партиш  жинсий  алока  килувчилар, 

уларни «енгил оѐк» шахслар, «енгил табиат» шахслар ѐки охирги вактда жинсий алока йули билан савдо 

килувчи шахслар деб хам аталади (коммерческие секс работники), гомосексуалистлар (эркак эркак билан 

жинсий алока килувчилар), жинсий алока йули билан юкадиган касалликларга чалинган шахслар киради. 

Ахолининг бу гурухи жамиятда уз хулк-атворининг бузуклиги туфайли ОИВ касаллигига купрок дучор 

буладилар  ва  касалликни  таркатиш  хавфи  хам  жуда  юкори  булади.  Шу  сабабли  хар  бир  худудда 

утказиладиган эпидемиологик назорат ушбу гурухларга каратилиши зарур. 



Патогенези 

Бошка вируслар каторида ОИВ тирик хужайраларнинг ичида купаядиган паразит хисобланади. Вируснинг 

хужайра билан муносабати бир неча погонадан иборат: 

1. Вируснинг хужайрага богланиши. 

2. Вируснинг ечиниши ва хужайра ичига кириши. 

3. Вируснинг купайиши, вируснинг таркибида моддаларнинг ва антигенларнинг хосил булиши ва улардан 

вирус парчаларини йигиш. 

4. Кисман вируснинг геноми хужайра геномининг ичига жойлашиши. 

Вирус  хужайра  ичига  киришдан  олдин  у  хужайранинг  кобиги  билан  богланиши  зарур.  Бу  биринчи 

керакли  шарт  хисобланади.  Олимларнинг  аниклашича,  ОИВ  факат  сатхида  махсус  СД-4  рецептори  бор 

хужайралар  устига  жойлашиши  мумкин.  Бу  рецепторлар  билан  вируснинг  др120  антигени  бир  бирига 

калит ва кулфдай мос келади. 

СД  -  4  рецепторлар  куп  хужайралар  сатхида  борлиги  аникланган  ва  шу  хужайралар  ичида  вирус 

купайиши мумкин. Вирус кайси хужайраларда купаяди?  

Бу  ретикулоэндотелиал  системанинг  хужайралари  хисобланади.  Улар  организмда  жуда  кенг  таркалган: 

лимфатик безлар, каткорин, кора талок ва х,.к.  

Вирус макрофаглар (кондаги моноцитлар), Т-хелперлар, мия, тери, упка, жигар, илик, ичаклар ва жинсий 

аъзоларнннг хужайраларида купаяди. 

Демак, вирус организмга тушгандан кейин укон оркали бутун организмга таркалади ва куп хужайралар 

жарохатланади (Масалан, факат лимфатик безлар сони организмда 1,5 мингдан зиѐд). 

Вирус  хужайра  сатхига  жойлашгандан  сунг  унинг  «ечиниш»  жараѐни  бошланади.  Махсус  ферментлар 

ѐрдамида вируснинг кобиги парчаланади ва унинг РНКси хужайра ичига киради. Тескари транскриптаза 

ферменти  ѐрдамида  вируснинг  РНК  нусхаси  асосида  бир  занжирлик  ДНК  хосил  булади,  кейин  унга 

ухшаган ДНКнинг иккннчи занжири хосил булиб улар бир бири билан уланади. Натижада икки занжирли 



ДНК  пайдо  булади.  Бу  ДНК  махсус  код  оркали  хужайраларнинг  рибосомасида  юз  минглаб  янги  вирус 

парчаларини хосил килади ва вирус куп микдорда конда пайдо булади. 

Организм  купайган  вирусларга  карши  лимфоцитлар  ва  ишлаб  чикарилган  специфик  антителолар 

ѐрдамида  кураш  олиб  боради.  Бу  кураш  самарали  булади,  натижада  вируснинг  микдори  (10-15  кун) 

кескин  камаяди.  Вируснинг  конда  борлигини  факат  ута  сезувчан  занжирли  полимераза  усули  билан 

аниклаш мумкин. 

Вирус  конда  сезиларли  даражада  булмагани  учун  ОИВ  билан  зарарланган  одамда  киска  вакт  ичида 

вируснинг  таъсири  сезилмайди  ва  унда  куп  йил  давом  этадиган  яширин  даври  яъни  касалликнинг  хеч 

кандай белгилари булмайдиган даври булади. 

Инфекция патогенезида иккита омилни ажратиш мумкин: 

1. Вируснинг организмга бевосита таъсири

2. Вируснинг зарарланган хужайралар фаолиятини ишдан чикариш окибати. 

Вируснинг  бевосита  организмга  таъсири  куйидаги  белгиларнинг  пайдо  булишига  олиб  келади:  лимфа 

безларининг катта булиши, одамнинг озиши, тана хароратининг юкори булиши, ич кетиши, нерв система 

фаолиятининг бузилиши. Лекин вирус бевосита одамни улимга олиб бормайди. 

СПИД  касаллигининг  ривожланишига  олиб  келадиган  омил  -  бу  вируснинг  зарарланган  хужайраларга 

таъсири хисобланади. Юкорида айтилгандай вирус организмнинг куп тур хужайраларида купаяди, лекин 

куп  хужайраларда  вирус  купайса  хам  уларни  улдирмайди  ѐки  жуда  кам  кисмини  улдиради,  улган 

хужайралар урнига янгилари хосил булади. ОИВ - инфекцияси ОИТС боскичига утишида асосий омил - 

бу лимфоцитларнинг Т-хелпер турининг жарохатланиши ва камайиб кетишидир. 

Вирус ушбу хужайраларда куп микдорда хосил булади ва уларни улимга олиб келади. Т-хелперлар сони 

аста  секин  камайиб  боради,  чунки  улган  лимфоцитлар  урнига  янгилари  пайдо  булади.  Куп  йиллар 

мувозанат  сакланади.  Лекин  бориб-бориб  улган  лимфоцитларнинг  сони  купайиб  боради  ва  бу  жараѐн 

тезлашади. Лимфоцитлар сони камайиши айрим даражага утгандан сунг ОИТС касаллиги бошланади. 

Нормада  одамнинг  1  мм

3

  конида  500-1000  Т-хелперлар  аникланади.  Уларнинг  сони  200-гача  ѐки  ундан 



кам микдоригача камайиб кетса касаллик ОИТС боскичига утади. 

Классификацияси 

Клиник  кечишларни  ѐритиш,  беморларга  бериладиган  ѐрдамларни  режалаштиришда  В.И.Покровский 

томонидан тавсия этилган, касалликни таснифлаш энг кулай хисобланади. 

ОИВ касаллигининг клиник таснифи (В.И. Покровский, 1989 йил) 



I.      Инкубация даври. 

II.   Бирламчи белгилар даври: 

А. Уткир иситмалаш фазаси; 

Б. Касалликнинг белгиларсиз фазаси; 

В. Кдйталанувчи таркок лимфоаденопатия. 



III. Иккиламчи белгилар даври: 

IV. Терминал давр. 

I. Инкубация даври 

Бу давр - бир неча ойдан 10 ва купрок йилгача давом этиши мумкин. Бу боскичда ташхис факат тахминий 

булиши  мумкин  ва  факат  эпидемиологик  маълумотларга  асосланади,  масалан:  ОИВ  инфекциясига 

чалинган  шахс  билан  жинсий  алокада  булиш;  серопозитивли  кон  топширувчининг  конини  куйиш;  бир 

гурух гиѐхвандларга зарарсизлантирилмаган шприцни ишлатиш ва шунга ухшашлар. 

Бу  боскичда  клиник  белгилар  булмайди  ва  ОИВга  карши  антителалар  ишлаб  чикарилмайди.  Лекин  бу 

боскичда организмдан вирус ташки мухитга чикиши ва вирус антигенини иммунофлюресценция усулида 

аниклаш  мумкин.  Хасталикка  чалинган  одам  соппа-сог,  иш  фаолияти  бузилмаган,  узини  бемор  деб 

хисобламайди (лекин касаллик манбаи булиши мумкин). 



II. Бирламчи белгилар даври 

Иккинчи  даврнинг  «А»  -  уткир  иситмалаш  фазасида  -  30-50%  зарарланганларда  касаллик  уткир 

бошланиб, тана харорати кутарилади, ангина ѐки фарингит белгилари куринади. Бош бугимлар, мушаклар 

огриши  мумкин.  Жигар,  талок  ва  лимфа  тугунларининг  катталашиши  кузатилади.  Конда  ОИВга  карши 

антителолар аникланади. Лекин лимфоцитлар, шулар каторида - Т-лимфоцитлар сони узгармайди. 

Иккинчи  даврнинг  «Б»  -  касалликнинг  клиник  белгиларсиз  фазасида  клиник  белгилар  кузатилмайди. 

Беморга  бу  даврда  факат  серологик  текширишлар  натижасига  (мусбат)  асосланиб  ташхис  куйилади.  Бу 

даврда бемор даволанишга мухтож эмас. 

Иккинчи  даврнинг  «В»  -  кайталанувчи  таркок,  лимфоаденопатия  фазасида  -беморда  факат  вакти-вакти 

билан  бир  неча  гурух  лимфа  тугунларнинг  катталашуви  аникланади.  Беморнинг  умумий  холати 

коникарли, катталашган лимфа тугунлар сохасидаги огрикка шикоят килиши мумкин. Жинсий кобилияти 

ва иш фаолияти сакланган, конда лимфоцитлар сони нормадан 50% купрок булади. Зарур булганда, бемор 

амбулатор даволаниши билан чегараланади. Даврнинг кечиши хар хил булиб, бир неча йилгача чузилиши 

мумкин. 


 

///. Иккиламчи белгилар даври 

Учинчи  давр  -  иммунитет  бузилиши  туфайли  бактериал,  вирусли  ва  протозойли  касалликлар  ѐки  усма 

жараѐни ривожланиши билан кечади (лимфома, Саркома Капоши ва бошкалар). 

Иккиламчи  касалликларнинг  чакирувчиси  хар  хил  булиб,  беморнинг  турар  жойи  мойил  микроблардан 

иборатдир.  Купинча,  бизнинг  шароитимизда,  булар  каторига  кокклар,  сальмонеллалар,  гельментлар, 

шигеллалар, Кох таѐкчаси, вируслар кириши мумкин. 

Кушилган  касалликларнинг  белгилари  кузатилиши  билан  бир  каторида,  касалликнинг  кайтарилиши  ва 

касалликлар бир-бирини алмаштириши билан кечиши кузатилади. 

Боскичнинг кечиши кушилган касалликни даволаш натижасига, ОИВ касаллигини специфик даволаш ва 

иммунологик  дорилар  таъсирига  богликдир.  Беморнинг  ахволи  огир  булади.  Даволаш,  асосан,  махсус 

шифохоналарда олиб борилади. 

 

IV. Терминал давр 

Терминал  даврда  оддий  суз  билан  айтганда,  бемор  улим  тушагида  ѐтади.  Ахволи  ута  огир,  ута  озиб 

кетган,  вакти-вакти  билан  тана  харорати  кутарилиб  туради.  Конда  гемоглобин  микдори  нормадан  50  % 

кам.  ОИВга  карши  антителолар  камайган,  аксинча,  вируслар  сони  ошган,  лимфоцитлар  сони  ута  паст, 

кулланилаѐтган даво натижа бермайди. Бемор ахволи кун сайин огирлашиб, улим билан тугайди. 

ОИВ  инфекцияси  клиник  кечишининг  ѐритилишини  якунлаб,  куйидагиларни  эслатиб  утиш  керак: 

хасталикнинг биринчи боскичида узига хос, аник ишонарли белгилари йук. Шунинг учун касалликни уз 


вактида (эрта) ташхислаш учун хар бир хаким, мутахассислигидан катъий назар, шу хасталикка нисбатан 

хушѐр булиши зарур. 

Чунончи,  хасталик  бесоколбозлар,  фохишалар,  гиѐхвандлардан  ташкари,  ахолининг  бошка  гурухларида 

хам  учраши  мумкин.  Клиник  белгиларининг  ута  хилма-хил  булишини  инобатга  олиб  гумон  тугилиши 

билан дархол тахлилий текшириш утказиш керак. 

ОИВ касаллигининг болаларда узига хос клиник кечиши. 

ОИТСга чалинган болаларнинг хаммасида куйидаги белгилар учрайди: 

 

Таркалган лимфоаденопатия 



   Гепатоспленомегалия; 

 

Огиз бушлигида тургун кандидоз; 



 

Сурункали диарея. 



Клиникаси 

Инфекцион жараѐн куйидагича ривожланади: 

1. Касалликнинг юкиши

2. Инфекциянинг яширин(инкубацион) даври; 

3. ОИВ инфекциясининг бирламчи уткир клиник куриниш даври; 

4.  ОИТСга  мужассамлашган  белгилар  (СПИД  ассоцирланган  симтомокомплекс  -  САС  ѐки  ОИТСга 

кариндош симтомокоплекс - ОКС). 

5. ОИТС - орттирилган иммунитет танкислиги синдроми даври. 

Касалликнинг хар хил клиник белгиларини системага солиш максадида ОИТС касаллигининг кечишини 

шартли равишда бир неча вариантларга (турларга) ажратилган: 

1.  Упка  тури  -  купинча  беморларда  инфильтратли  зотилжам  (пневмония)  ривожланиши  билан 

характерланади, келтириб чикарувчиси асосан пневмоциста карими, цитомегаловируслар ѐки легионелла 

пневмофилуслардир.  Шулар  каторида  зотилжамни  микобактериум  авиум  хам  чакириши  мумкин. 

Микобактериум  авиум  ер  шарининг  барча  китьасида  таркалган  булиб,  одам  организмига  ѐшлигидан 

тушади.  Иммун  система  фаолияти  меъѐрида  булганда  хеч  кандай  патологик  узгаришлар  чакирмайди, 

лекин иммун система шикастланган булса хаддан ташкари ривожланиб, фаоллашиб хар хил касалликлар 

пайдо  булишига  олиб  келади.  ОИВ  касаллигига  чалинганларнинг  85%  ида  бу  микроб  улимга  олиб 

келувчи зотилжамни келтириб чикаради. 

Бу даврда куйидаги клиник белгилар намоѐн булади: 

• огрик билан кузатиладиган курук йутал; 

• тана хароратининг кутарилиши; 

нафас олиш юзаки, тез-тез булади; 

• умумий хаво етишмовчилик аломатлари. 

Рентгенограммада  интерстициал  инфильтратлар,  тугунчалар,  каверна  ва  пневмотораксларни  куриш 

мумкин.  Ташхис  куйишда  цитомегаловируслар,  кандида  албиканс,  херпес  симплекс  вируси  ва  бошка 

микроблар келтириб чикарувчи упка патологиясидан дифференциация утказиш зарур. 

2.  Ошкозон-ичак  тури  -  огир,  чузилган  диарея  билан  кечади,  энтерит  аломатлари  юзага  чикади.  Шу 

туфайли тана вазни камаяди ва даволаш кутилган натижа бермайди. Купинча ОИТСнннг бундай клиник 



кечишига  куйидаги  чакирувчилар  сабабчи  булиши  мумкин:  кампилобактериялар,  шигелла,  салмонелла, 

энтамѐба  хистолитика  ва  бошкалар.  Киѐсий  ташхислаш  микробиологик  текширув  утказиш  билан 

куйилади. 

3.  Церебрал  тури  -  марказий  нерв  системасининг  жарохатланиши  билан  кечади  ва  уткир  энцефалитдан 

тортиб сурункали жараѐнгача бориши мумкин, 30-90% ида деменция кузатилади. 

Ушбу вариант бир неча шаклда утиши мумкин; 

 

Абсцесслар, менингоэнцефалитлар, лейкоэнцефалопатиялар; 



 

Миянинг бирламчи ва иккиламчи лимфомалари (мия усмаси); 



 

Кон  томирларнинг  жарохатланиши  туфайли  юзага  чиккан  асоратлар  (тромбоцитопеник  церебрал 



геморрагиялар ѐки бактерияга боглик булмаган тромботик эндокардит), 

 



Ташхис  куйилмаган  марказий  нерв  системасининг  жарохатланиши  (токсоплазма  туфайли 

ривожланган 

абсцесслар, 

криптококкли 

менингит, 

куп 


учокли 

лейкоэнцефалопатия, 

цитомегаловирусли энцефалит). 

4.  ОИТСда  периферик  асаб  тизими  хам  касалланади.  Касалланиш  периферик  неврит,  бош  мия 

нервларининг зарарланиши, радикулит, полимиозит куринишларида булиб уларнинг этиологияси хозирча 

аникланмаган. 

5.  ОИТСдаги  дерматологик  куринишлар.  Ушбу  куринишлар  юкорида  келтирилган  барча  шаклларда 

учраши мумкин ва куйидаги белгилар аникланади: 

 

Тери усмалари (Саркома Капоши, тери раки, лимфомалар); 



 

Инфекцион  жараѐн  -  оддий  герпес,  ураб  олувчи  темиратки  (лишай),  кандидоз,  «тукли» 



лейкоплакия, кандидомалар ва бошкалар; 

 



Аллергик реакциялар; 

 



Сабаби ноаник патологик жараѐнлар (токсикодермия, васкулитлар ва бошкалар); 

 



Хар-хил  фолликулитлар  тез-тез  учраб  туради.  Бунда  теридаги  узгаришлар  жойлашиши 

(локализацияси) ва куплиги билан фаркланади (юзда, бошнинг сочли кисмида, буйиннинг икки ѐн 

томонида, култик, ости чукурчасида, елкада, сонда).  

Терининг жарохатланган кисми катта эмас, атрофида эритема зонаси булмайди. 

ОИВ  касаллигида  кон  хосил  килувчи  органлар  фаолияти  хам  бузилади.  Кузатишлар  шуни  курсатадики, 

беморларда  латент  давридан  бошлаб  гранулоцитлар,  лимфоцитлар,  эритроцитлар  ва  тромбоцитлар сони 

кон таркибида кун сайин камайиши кузатилади. 

Усмали (шишли) жарохатлар куп учрайдиган онкологик белгилар х,исобланади. Улардан саркома Капоши 

лимфатик  томирларнинг  усмаси  булиб  хавфли  хисобланади.  Саркома  Капоши  купрок  катта  ѐшдаги 

усмирларда (60 ѐшдан юкори) тараккий этади, куп учоклилиги, тез таркалиш хусусиятига эгалиги билан 

характерланади. Ички аъзоларнинг ва лимфатик тугунчаларнинг шиллик каватини купрок жарохатлайди. 

Беморларда энг эрта белгиларидан бири оч пушти рангли дог ва тугунчалар хосил булиши ва унинг аста-

секин тук бинафша ѐки кунгир тусга кириб катталашиши хисобланади. Жарохат бемор танасининг барча 

кисмида,  айникса  юз,  буйин,  кукрак  ва  оѐк  юзасининг  терисида  жойлашган  булиши  мумкин.  Саркома 

Капоши хамма вакт ички аъзоларнинг зарарланиши билан бирга кечади. Камрок мия лимфомаси, тил ва 

тугри ичак раки учрайди. 

Шундай  килиб  одам  иммунитет  танкислига  вирус  чакирган  клиник  белгилари  хар  хил  булган  классик 

ОИТС даври касалликнинг охирги боскичи хисобланади ва улим билан тугайди. 



 

ОИВ касаллигининг лаборатория диагностикаси 

ОИВ  касаллигининг  лаборатория  диагностикаси  уч  йуналишда  олиб  борилади.  Биринчиси  -  вируснинг 

узини  ѐки  булакчаларини  топиш.  Иккинчиси  -вирусга  карши  организмда  хосил  булган  антителоларни 

(антижисмларни) аникгаш. Учинчиси - организмдаги иммунологик узгаришларни текшириш. 



СПИДнинг серологик диагностикаси икки боскичда утказилади. Биринчи боскичда ИФА усули ѐрдамида 

вируснинг  барча  антигенларига  хосил  булган  антителалар  аникланади.  ИФА-мусбат  олинган  натижалар 

буйича  ОИВ-инфекция  ташхиси  куйишга  асос  етарли  эмас,  чунки  ОИВ  таркибида  специфик 

антигенлардан ташкари бошка инфекцияларда хам аникланадиган носпецифик антигенлар хам бор. Лекин 

ИФА  усулида  антителаларнинг  кайси  антигенларга  карши  ишлаб  чикарилганлигини  аниклаб  булмайди. 

Шунинг учун ИФА усули дастлабки тахминий усул хисобланади. 

Иккинчи  боскичда  ИФА-мусбат  булган  зардоблар  иммуноблот  усулида  текширилади.  Бу  тасдикловчи 

усул  хисобланади.  Иммуноблот  усулида  вирус  оксилларини  хар  бирига  хосил  булган  антителаларни 

алохида аникласа булади ва олинган натижалар буйича текширилган шахсларда ОИВ касаллиги борлиги 

ѐки йуклиги тугрисида хулоса чикариш мумкин. 

ОИВ-касаллигининг  лаборатория  диагностикасида  иммунологик  ва  микробиологик  текширувлар  хам 

олиб  борилади.  Иммунологик  текширувда  Т-хелперлар  сонинг  Т-супрессорлар  сонига  нисбати  ва 

бошкалар аникланади. ОИВ-касаллигида куйидаги иммунологик узгаришлар кузатилади: 

1. Лимфоцитлар сонининг камайиши (меъѐрда 2500 та булса бемор булган шахсда - 1500 та). 

2. Т-хужайралар сонининг камайиши (меъѐрда 70 фоиз булса, бемор булган шахсда эса 50 фоиз). 

3.  Хелперлар  сонининг  супрессорлар  сонига  нисбатан  камайиши  (меъѐрда  Т-хелперлар  сони  2,  бемор 

булган шахсда 0,5 дан оз). 

4. Иммуноглобулинлар сони ошади (меъѐрда - 1000 мг%, бемор булган шахсда - 2000 мг%). 

ОИВ-касаллиги билан  касалланган шахсларнинг  конини  умумий  анализ  килиб  текширилганда  куйидаги 

узгаришлар аникланади: лейкопения, эритропения, тромбоцитопения, эозинопения. 

ОИВ-касаллигида микробиологик текширувлар хам мухим  уринни  эгаллайди. Бу текширувлар касаллик 

туфайли  келиб  чикадиган  иккиламчи  касалликларни  диагностика  килиш  ва  уларни  даволашни  оптимал 

равишда олиб боришга ѐрдам беради. 

ОИВ касаллигининг давоси 

Хозирги даврда ОИВ касаллиги билан касалланган беморларни даволаб юбориш имконияти булмаганлиги 

сабабли  даволашнинг  максади  беморларнинг  умрини  узайтиришга  ва  уни  хает  кечиришини  яхшилашга 

каратилган булиши лозим. 

Иккиламчи  белгилар  даврида  (III  А,  III  Б,  III  В)  клиник  белгилари  намоѐн  булган  (манифестация) 

фазасида  -  тугри  (максадли)  даволаш  ва  иккиламчи  касалликларнинг  олдини  олиш  билан  бирга 

антиретровирус терапиясини олиб бориб, клиник белгиларининг авж олишини камайтириш (ремиссия) ва 

хаѐтини яхшилашга эришиш. 

ОИВ      касаллиги      билан      касалланган      беморларни      даволашда      куйидаги  асосий  принципларга 

(коидаларига) риоя килиш таклиф килинади: 

 

Беморнинг рухий режимини химоялаш; 



 

Ретровирусларга  карши  этиотроп  даво  чораларини  уз  вактида  бошлаш  ва  иккиламчи 



касалликларнинг олдини олиш; 

 



Беморларга дори-дармонларни лозим булган энг камини пухталик (синчковлик) билан танлаш; 

 



Иккиламчи касалликларни эрта аниклаш ва уларни вактида даволаш. 

 

Антиретровирус препаратларининг гурухлари 



1. Нуклеозид табиатга эга булган кайта транскриптаза ингибиторлари. 

Нуклеозид  табиатига  эга  булган  кайта  транскриптаза  ингибиторлар  модифицирланган  аномалияли 

нуклеозидлар  булиб,  улар  ВИЧ  вируси  РНКсининг  ДНКга  утиш  синтезида  катнашадиган  кайта 

транскриптазадан кейин буладиган ДНК провируси синтезини камайтиради. 

Асосий препаратлари: Зидовудин, Диданозин, Залкцитабин, Ставудин, Ламивудин. 



2. Нуклеозидли табиатга эга булган кайта транскриптаза ингибиторлари. 

Бу  ингибиторлар  ВИЧ  вируси  билан  зарарланган  хужайралар  метоболизми  билан  аралашиб,  уларнинг 

фаолиятига  таъсир  килмай,  кайта  транскриптаза  фаолиятини  узгартириб,  ноактив  булган  чидамли 

фермент-субстрат комплексини хосил килади. 

Буларнинг  асосий  препаратлари:  Невирапин  (вирамун),  Делавердин  (рескриптор,  DLV),  Ловирид, 

Ифавирень (сустива, DMP-266) 



3. Протеаза ингибиторлари. 

Протеаза  ингибиторларининг  анти  -  ВИЧ  Эффекти  селектив  характерга  эга  булиб,  улар  ВИЧнинг 

протеазаси билан специфик таъсир килади.  

Асосий препаратлари: Индинавир, Саквинавир (фортовазе), Нелфинавир (вирасепт), Ритонавир (норвир). 



 

Yüklə 284,1 Kb.

Dostları ilə paylaş:




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin