19-мавзу: Ўрта Осиё халқлари Турк хоқонлиги таркибида (VI - VIII аср бошлари) Мавзунинг тарихшунослиги. Турк хоқонлигининг ташкил топиши. Туркларнинг Ғарбга юришлари. Сосонийлар билан Турклар иттифоқи. Эфталитлар ва туркларнинг тўқнашуви. Эфталитлар мағлубияти. Ўрта Осиёнинг Турк хоқонлиги тасарруфига ўтиши. Турк - Эрон муносабатларининг кескинлашуви. Византия билан дипломатик муносабатлар. Турк хоқонлигининг ҳудуди, аҳолиси этник таркиби. Мамлакатни бошқариш усули. Хоқон - давлат бошлиғи. Лавозимлар, мустақил ҳокимликлар. Турк хоқонлигининг ғарбий ва шарқий қисмларга бўлиниб кетиши. Обруй қўзғолони ва унинг бостирилиши. Будунлар, қора будунлар, беклар, ҳунармандлар, савдогарлар. Аҳолининг асосий машғулоти: деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик. Қаср қўрғонларнинг пайдо бўлиши. Ички ва ташқи савдо. Карвон савдоси. "Буюк ипак йўлида" янги йўллар ва янги имкониятлар. Шаҳарлар. Қишлоқларда "кўшк", "қаср", "қўрғон". "қўрғонча"ларнинг қад кўтариши. Меъморчилик, тасвирий санъат. Ёзув: Хоразм, Сўғд, Тоҳаристон ёэувлари. Турк, Энасой-Ўрхун ёзувлари. Олтой ёдномаси ва Культегин битиклари. Диний қарашлар; 3ардуштийлик, будда, насоро, моний ва қам (шомонлик). Турк хоқонлигининг инқирозга юз тутиши.
20-мавзу: Арабларнинг Ўрта Осиёга бостириб кириши. Араб ҳалифалигининг ташкил топиши ва Мовароуннаҳр ерларининг араб босқинчилари томонидан истило қилиниши. Мавзунинг тарихшунослиги. Арабистон ярим оролида араб ҳалифалигининг ташкил топиши. Арабларнинг қўшни ҳудудларга тажовузкорлик юришлари. Ўрта Осиёнинг араблар томонидан истильо қилинишининг икки даври.
21-мавзу: Ўрта Осиёда арабларнинг мустамлакачилик сиёсати ва унга қарши кураш. Мустамлакачиларнинг ўзларини "саҳобалар" деб маҳаллий аҳолининг урф-одатлари, эътиқодлари ва маданиятининг йўқотилиши. Араб ёзуви, араб тилининг давлат мақомини олиши, Бошқарув. Солиқлар: "Жизя", "Хирож", "Закот" ва бошқалар. Исломнинг қабул қилиниши. Моддий бойликларнинг ҳалифалик марказига ташиб кетилиши. Аҳолининг иқтисодий-ижтимоий аҳволининг ёмонлашуви. Сўғддаги 720-722 йиллардаги Гурак ва Диваштичлар бошчилигидаги қўзғолонлар. Кўзғолоннинг бостирилиши, 723 - 728 йиллардаги Фарғона, Шош, Насаф, Хутталон, Сўғдда кўтарилган кўзғолонлар. 736-737 йилларда Тоҳаристон ва Сўғдда кўтарилган қўзғолонлар. Араб мустамлакачиларининг маҳаллий аҳоли билан яқинлашиши. Ҳалифаликнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётидаги кескин ўзгаришлар. Сулолавий курашнинг бошланиши. Уммавийларга қарши Абу Муслим, Бухорода Шарик ибн Шайхулмаҳри Муқанна қўзғолонлари. Қўзғолонларнинг енгилиши сабаблари ва оқибатлари, аҳамияти.