СИРДАРЁ ВИЛОЯТ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИНИНГ
БУЙРУҒИ
Хизмат сафарига юбориш тўғрисида
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини ҳосил қилиш, балоғатга етмаган ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, ёшлик имкониятларидан тўлақонли фойдаланиш, 2017 йил 23 мартдаги 03-03/1-8-846-сонли хат ижроси, “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлик жамоат кенгашининг йиллик иш режасининг 3-бандини таъминлаш мақсадида буюраман:
|
1. Қуйида номи кўрсатилган ходимлар 2017 йил 13-14 апрель кунлари Боёвут, Оқолтин, Сирдарё, Сайхунобод туманлари, Гулистон, Ширин, Янгиер шаҳарларидаги таълим муассасаларида олиб борилган ишларни ўрганиш учун хизмат сафарига юборилсин.
Ишчи гуруҳи:
1.З.Неъматова- Вилоят халқ таълими бошқармасининг бош мутахассиси, умумий раҳбар;
2.Г.Ешембетова-Гулистон тумани ХТМФМТТЭБ шъба раҳбари;
3.Ю.Эшмуродова- Мирзаобод тумани ХТМФМТТЭБ шъба раҳбари;
4.Р.Қўшбоқов-Мирзаобод тумани 22 мактаб директори;
5.Ш.Шукурова-Вилоят Ахборот-ресурс маркази раҳбари;
6. М.Санаева-Вилоят “Баркамол авлод”болалар маркази раҳбари;
7. Б.Шукуров-Гулистон тумани 3-мактабнинг ММИБДЎ;
8. О.Абдухолиқов-Гулистон тумани 27- мактабнинг ММИБДЎ;
9. Ю.Набиев-Гулистон тумани 8- мактабнинг ММИБДЎ;
10.Б.Умарова-Сирдарё тумани 32-мактабнинг ММИБДЎ;
11.Х.Каримова- “Баркамол авлод”болалар маркази кадрлар бўйича мутахассис;
12. Н.Соатова- Ахборот-ресурс маркази раҳбари ўринбосари;
2. Хизмат сафари билан боғлиқ бўлган сарф-ҳаражатлар ходимларнинг асосий иш жойидан қоплансин.
3. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилишни бошқарма бошлиғининг ўринбосари И.Эрматов зиммасига юклатилсин.
Асос: Халқ таълими бошқармасининг 2017 йилги иш режаси, 2017 йил 23 мартдаги 03-03/1-8-846-сонли хат
Бошқарма бошлиғи А.Абдурахмонов
Гулистон ш.,
2017 йил 11 апрель,
72-сон
2017 йил 23 мартдаги 03-03/1-8-846-сонли хат ижроси, “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлик жамоат кенгашининг йиллик иш режасининг 3-бандини ижроси юзасидан
амалга оширилган ишлар тўғрисида
САВОЛНОМА
1. 2017 йилги “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлик Жамоат кенгашининг чора-тадбирлар режаси, Жамоат кенгашларида муҳокама этилганлиги баёни, бандлар бўйича амалга оширилган ишлари ҳақида ҳисоботи, жамоат кенгаши аъзоларининг ҳудудларга бириктирилганлиги рўйхати, олиб борилган ишлар (Жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, нотинч оила фарзандлари, ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш).
2. 2006 йил 25 августдаги “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий - маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги 451-сонли қарори ижроси юзасидан буйруқ, ишчи гуруҳи ва чора-тадбирлар ишлаб чиқилганлиги ва бандлар бўйича амалга оширилган ишлар;
3. Таълим муассасаларидаги Маънавий ишлар бўйича шўъба раҳбарлари, директор ўринбосарларининг йиллик иш режаси, бандларининг бажарилганлиги. Ҳайъат ва ишлаб чиқариш йиғилишларига масалалар киритилганлиги;
4. Таълим муассасаларида “Мактаб ички тартиб-қоидаларини такомиллаштириш тўғрисида”ги 177-сонли ҳамда 2013 йил 28 февралдаги “Умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчилари ва ўқувчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари”ни тасдиқлаш тўғрисида”ги 74-сонли буйруқларининг ишлаб чиқилганлиги, ўқувчи ва ўқитувчиларнинг одоб- аҳлоқ қоидалари билан тарбиявий соатларда, эрталабки сафланишларда олиб борилган ишлар;
5. “Маънавият ҳафталиклари” режаси мавжудлиги ва ҳафталик давомида олиб борилган ишлар, буйруқ, чора-тадбирлар режаси, сценарий, тадбир баёни;
7. Ўқувчилар учун “Маънавият кунлари” бўйича буйруқ ва чора-тадбирлар ишлаб чиқилганлиги, ўтказилган тадбирларнинг баённомалар, сценарийлари, маълумотлар;
8. Педагоглар учун “Маънавият саотлари” бўйича ўтказилган тадбирларнинг баённомалар, маърузалар ойма-ойига тикиб борилганлиги.
9. Иқтидорли ва исътедодли ўқувчилар билан ишлаш режа жадвали тузилганлиги ва маънавиятчи ва методик кенгаш томонидан тасдиқланганлиги.
10.Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси бўйича олиб борилган ишлар;
А)30 талик ягона жадвалнинг шакллантирилганлиги, мактабнинг ички назоратига олинган ўқувчилар банкишакллантирилганлиги (якка тартибда суҳбат дафтарлари, психолог сўровнома ва суҳбатлари, тўгарак назорати, Ота-онаси билан суҳбат дафтарлари);
11. Четдан кириб келаётган, маънавиятимиз, маданиятимиз, миллий қадриятларимизга ёт бўлган, маънавий ва ахлоқий тубан иллатларни ўз ичига олган болалар ва ёшларнинг ҳаётига таҳдид солувчи, ўз жонига қасд қилишга “Синий Кит” (кўк кит) ўйинини олдини олиш мақсадида ўтказилган маънавий тадбирлар (2017 йил 23 мартдаги 03-03/1-8-846-сонли хат);
12. А)Умумтаълим мактаби ўқувчиси томонидан содир этилган жиноятлар, ўз жонига қасд қилиш бўйича хизмат суриштирувини ташкил этиш бўйича йўриқнома бўйича ўтказилган хизмат суриштуруви
Б) Ҳар пайшанба куни “Давомат”, “Ўқувчи рейдлар”ини ўтказганлиги, йўриқнома асосида жадвалларни тўлдирилганлиги, жамоат кенгаши қарори;
13.Синф раҳбарларнинг тарбиявий иш режаларининг мавжудлиги, конспект ёзилганлиги; очиқ машғулотлар жадвали ва таҳлиллари.
14. Жамоат кенгашлари ҳамкорлигида “Энг фаол ўқувчи”, “Энг фаол синф”, “Энг фаол оила”, “Энг соғлом оила” номинациялари жорий этилганлиги, Низом асосида ўтказилганлиги, ишчи гуруҳи шакллантирилганлиги, ҳар ойда ўтказилганлиги баённомаси;
15.Ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида қизиқишлари бўйича фан, касб тўгараклар ва спорт секциялари тўгаракларига ўқувчиларнинг жалб этилганлиги, машғулот режа жадвалининг тасдиқланганлиги, очиқ машғулотлар жадвали мавжудлиги. Тўгарак папкалари, машғулот дафтарлари, конспектлари.
16.2017 йилнинг 3 ойи давомида “Китобхонлар байрами” доирасида ўтказилган тадбирлар, “Жаҳолатга қарши маърифат”, “Хуқуқ билимдонлари”, “Ораста қизлар”, “Солиқ билимдонлари”кўрик-танловларини ўтказилган тадбирларнинг ҳақиқий холати;
Dostları ilə paylaş: |