Тушунчаларни шакллантирувчи мантиқий усуллар мавзусида аамалий машғулот. Машғулот режаси



Yüklə 31,38 Kb.
tarix24.04.2020
ölçüsü31,38 Kb.
#30942
10 Тушунчаларни шакллантирувчи мантиқий усуллар 1 (1)

Тушунчаларни шакллантирувчи мантиқий усуллар мавзусида аамалий машғулот.

Машғулот режаси:


  1. Мантиқ илмининг предмети ва аҳамияти.

  2. Тафаккурнинг мантиқий шакллари ва қонунлари.

  3. Тушунчанинг таърифи тузилиши ва турлари.


АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ ҚОИДАЛАРИ!!!!!


  1. Талабалар ишни бажариш учун зарур билим ва малакаларга эга бўлиши лозим.

  2. Уларга аниқ топшириқ берилади.

  3. Қўйилган топшириқни бажариши учун етарли вақт ажратилади (40 дақиқа).

  4. Фикрлар чегараланмаганлиги ва тазйиққа учрамаслиги ҳақида оголҳлантирамиз.

  5. Нима бўлганда ҳам мулоқотда бўлинг, ўз фикрингизни эркин намоён этинг.

  6. ФАҚАТ ЎЗ БИЛИМИНГГИЗГА ИШОНИНГ кўчирмачилик қилманг !!!!


Амалий машғулот 3 та топшириқдан иборат:


  1. Топшириқ.

Жавоб:__2._Мантиқ_илмини_объектини_нима_ташкил_этади'>Саволларига тезлик билан жавоб беринг.
1. Формал мантиқ нимани ўрганади?
Жавоб:

2. Мантиқ илмини объектини нима ташкил этади?

Жавоб:


3. Шарқда ким биринчилардан бўлиб мантиқ илми билан шуғулланган?
Жавоб:

4. Тафаккурнинг асосий шаклларини аниқланг?
Жавоб:

5. Тушунча ҳосил қилишнинг қайси усули ёрдамида ажратилган қисмлар, томонларни фикран бирлаштирилиб, предмет бутун ҳолга келтирилади?
Жавоб:

6. Қайси аллома мантиқни “маълум билимлардан номаълум билимларни аниқловчи”, “чин фикрни хато фикрдан ажратувчи” фан сифатида таърифлайди.
Жавоб:

7. Тушунчаларда нималар акс эттирилади?
Жавоб:


8. Амалий машғулотларда талаба ўқитувчидан, - “Қилмаган иш учун жазолаб бўладими?”, - деб сўради. Ўқитувчи , - “Йўқ, жазолаб бўлмайди”, деб жавоб беради. Талаба, - “Ундай бўлса мени жазоламанг, уйга вазифани қилмадим”, - дейди. Юритилган муҳокамада тафаккурнинг қайси қонуни талаблари бузилган?
Жавоб:


9. Афанди хотинига “Қатиқ келтир! Ёзнинг иссиғида ошқозон учун қатиқдан фойдалироқ нарса йўқ!”,- деди. Хотини - “Уйда қатиқ йўқ эди ”, - деб жавоб беради. Шунда Афанди, - “Бўлмагани ҳам яхши, аслида у зарарли”, - дебди. Афандининг хотини шунда, - “Қизиқ одам экансиз, қатиқ ҳам фойдали, ҳам фойдасиз дейсиз. Қайси бирига ишонса бўлади?” - деб сўради. Афанди, - “Агар уйда қатиқ бўлса биринчиси, бўлмаса иккинчиси тўғри”, - деб жавоб берибди. Мазкур латифада тафаккурнинг қайси қонуни талаби бузилган?
Жавоб:


10. “Курс ишида мавзунинг асосий мазмуни очилмаган, лекин тўпланган материалларни ҳисобга олган ҳолда уни яхши баҳога лойиқ деб ҳисоблаш мумкин”. Бу мулоҳазада етарли асос қонуни талабларига риоя қилинганми?
Жавоб:

2- топшириқ

Мантиқ фанининг пайдо бўлиши ва ривожланиши” , “Тафаккур қонунлари” ёки “Тушунчани шакллантирувчи мантиқий усуллар” мавзусини кластер усулида ёритиб беринг


КЛАСТЕРНИНГ ТУЗИЛИШИ




3-топшириқ
Тушунчанинг ҳажмига кўра турлари (умумий, якка, тўпловчи, айирувчи)га

3 тадан мисол ёзинг

УМУМИЙ ТУШУНЧА

1.Планета

2.

3.

ЯККА ТУШУНЧА



1.Марс

2.

3.



ТЎПЛОВЧИ

1.

2.



3.

АЙИРУВЧИ


1.

2.

3.
Yüklə 31,38 Kb.

Dostları ilə paylaş:




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin