Олий нерв фаолияти ҳайвон ва одам марказий нерв системаси олий булимлари (бош мия ярим шарлари пусти ва пуст ости марказлари)нинг фаолияти



Yüklə 60,5 Kb.
tarix06.06.2020
ölçüsü60,5 Kb.
#31777
Олий асаб фаоли

Олий асаб фаолиятининг физиологияси – бу инсон ва ҳайвон организмининг бир бутунлиги, униҳг ташқи ва ички муҳит билан узвий боғлиқлиги, организм, азо-тизимлари, тўқима ва ҳугайраларининг физиологик фаолияти, органисм фаолиятини бошқарилиш меҳанизмлари; муҳит ўзгаришларига мослашиш меҳанизмлари ҳақидаги фан. 

Олий нерв фаолияти - ҳайвон ва одам марказий нерв системаси олий булимлари (бош мия ярим шарлари пусти ва пуст ости марказлари)нинг фаолияти; бутун организмнинг ташки муҳит билан нормаль муносабатда булиб туришини таъминлайди. Олий нерв фаолиятиф. терминини фанга I. П. Павлов киритган. У Олий нерв фаолиятиф. ни "психик фаолият" билан бир маънодаги тушунча деб ҳисоблаган. Павлов айтганидек, психик фаолиятнинг ҳамма шакллари, жумладан, одам тафаккури ва онги Олий нерв фаолиятиф. элементларидандир. Олий нерв фаолиятиф. тўғрисидаги таълимотни яратувчилардан бири — Павловнинг ўтмишдоши I. M. Сеченов бўлган. У "Бош мия рефлекслари" деган асарида (1863) психик фаолиятнинг рефлектор табиа-ти тўғрисидаги ғояни ривожлантирган. Юқори даражада ташкил топтан ҳай-вонлар Олий нерв фаолиятиф. асосида марказий нерв системасининг юқори қисмлари (юқори даражада тузилган умуртқали ҳайвонларда ва одамда — бош мия катта ярим шарларининг пўстлоғи)да ҳосил бўладиган шартли рефлекслар ҳамда мураккаб шартсиз рефлекслар (инстинктлар, эмоциялар), яъни, асосан, пўстлоқ ости нерв қосилалари томонидан амалга ошириладиган бош мия фаолиятининг шакллари ётади. Шартсиз рефлексларнинг Олий нерв фаолиятиф.даги роли шундаки, мазкур рефлекслар асосида ҳамма шартли рефлекслар ҳосил бўлибгина қолмай, балки шартли ва шартсиз рефлексларнинг Олий нерв фаолиятиф.даги аҳамияти ҳайвонот оламининг тарихий ри-вожланиш жараёнида ўзгаради. Павлов фикрича, ҳатто юқори даражада ривожланган ҳайвонлар (мас, ит, маймун)нинг Олий нерв фаолиятиф., асосан, ҳайвонлар билан одамда умумий бўлган биринчи сигнал системасининг хилма-хил ва турли-туман шартли рефлекслар йигиндисидан иборат. Нутқнинг аста-секин ривожланишига қарамасдан биринчи сигнал сис-темасинмнг шартли рефлекслари болалар ҳаётининг дастлабки йилларида Олий нерв фаолиятиф. нинг асосий фондини ташкил қилади; кейинги ўсиш даврларида эса одамнинг Олий нерв фаолиятиф. маълум ўринни эгаллайди. Лекин одамда меҳнат фаолиятининг ижтимоий шакллари ривожланиши муносабати билан иккинчи сигналлар пайдо бўлди ва ривожланди. Павлов Олий нерв фаолиятиф. нинг қуйидаги асосий қоидаларини ишлаб чиққан: 1) шартли рефлекслар ёки нерв туташишларининг ҳосил бўлиши; 2) шартли рефлекс кучининг қўзғалиш кучига боғлиқлиги; 3) шартли қўзғатгичларнинг йиғиндиси; 4) шартли рефлекслар мустаҳкам бўлмаганлиги учун, шартли қўзғатувчининг кескин кучайиши ёки янги қўзғатувчининг таъсири туфайли тормозланишнинг ўсиши; 5) нерв жа-районларининг бош мия пўстлоғида тар-қалиши ва концентрацияланиши на-тижасида унинг айрим қисмлари ўрта-сида алоқанинг вужудга келиши ҳамда шартли рефлексларнинг умумлашиши ва ихтисослашиши; 6) қўзғалиш ва тормозланишнинг пўстлоқ манбалари ўртасидаги қарама-қарши ўзаро муно-сабатни таъминлайдиган нерв жараёнларининг бир-бири билан боғлиқ индук-сияси.

Олий нерв фаолиятиф. да марказий ҳодиса шартли рефлекслар бўлиб, улар жаҳон нейрофизиологияси ва экспериментал психологиядаги муқим тадқиқот объекти ҳисобланади. Павлов ва унинг ходимлари белгилаган Олий нерв фаолиятиф.нинг асосий фактлари ва изчиллигининг тўғри эканлиги олимларнинг кўпгина ишларида исботланган. Хусусан, физиолог П. К. Анохин функционал система назари-ясини ишлаб чиқиб, бу назарияни функциялар эволюсиясига татбиқ этди, натижада эволюцион жараённинг умумий қонунияти бўлган системогенез тушунчасини яратди.

Ситоархеотектоник Бродман майдонлари мавжуд бўлиб. Бу мия ярим пъўстлоғининг ситоархитектоникаси (ҳужайра даражасидаги тузилиши) билан ажралиб турадиган қисмдир. 52 та Бродманн ситоархитамик майдонлари мавжуд.

Мисол тарикасида:

Тизза рефлекси ҳосил бўлишида қуйидаги ретлекс ёйи иштирок этади. Тизза пайига болғача билан урилганда унинг мускулида жойлашган рецептор қўзғалади. Рецепторнинг қўзғалишидан ҳосил бўлган импульс сезувчи нерв толаси орқали орқа миянинг сезувчи нерв ҳужайраларига бориб, уни қўзғатади. Унинг қўзғалишиоралиқ нерв ҳужайрасига ўтиб, ундан ҳаракатлантирувчи нерв ҳужайрасини қўзғатади. Бу ҳужайрадан импульс ҳаракатлантирувчи нерв толаси орқали тизза мускулини қисқартириб, оёқни ҳаракатга келтиради. Шундай қилиб, тизза рет1екси қуйидаги рет1екс ёйи бўйича ҳосил бўлади: рецептор сезувчи нерв толаси - сезувчи нерв ҳужайраси, оралиқ нерв ҳужайраси, ҳаракатлантирувчи нерв ҳужайраси, ҳаракатлантирувчи нерв толаси, мускул. Бинобарин, рефлекс ҳосил бўлиши учун рефлекс ёйининг барча қисмлари бутун ва соғлом бўлиши керак. Уларнинг бирортаси шикастланса, рефлекс ҳосил бўлмайди.




Yüklə 60,5 Kb.

Dostları ilə paylaş:




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin