Ta’limda erkin va ochiq kodli dasturiy ta’minotlar tahlili


LMS ёрдамида таълимни барпо қилиш



Yüklə 0,92 Mb.
səhifə3/4
tarix08.12.2022
ölçüsü0,92 Mb.
#73128
1   2   3   4
Ta’limda erkin va ochiq kodli dasturiy ta’minotlar tahlili

LMS ёрдамида таълимни барпо қилиш
Келинг, LMS ёрдамида ўқишни қандай ташкил қилишни iSpring Learn мисолида кўриб чиқамиз.
iSpring Learn - онлайн база хизмати, яъни сиз дастурни юклаб олиш, ўрнатиш ёки созлашингиз шарт эмаслигини англатади. Бунинг учун фақатгина Интернетга уланиш ва компаниянинг аккаунтини рўйхатдан ўтказиш талаб этилади.
Ўқишни бошлаш учун сиз ўқув материалларини LMS га юклашингиз керак. iSpring Learn курсларни юклаш жараёни Яндех.Диск, Google Drive ва бошқа файлларни сақлаш хизматлари билан ишлашга ўхшайди. «Қўшиш» тугмасини босиб, компьютерингиздаги керакли файлларни танланг.
Қадам 1. Курсларни юклаймиз

LMS оддий презентациялар, аудио/видео роликлар ва ҳужжатлар каби, махсус SCORM-курсларини ҳам топади.
Агар сизда битта мавзу бўйича катта миқдордаги материаллар бўлса, уларни изчил ва комплекс равишда ўрганиш учун ушбу материалларни ўқув дастурига бирлаштириш яхши фикр бўлади. Ушбу функция ёрдамида сиз дарсларнинг ўтиш тартиби, баҳолаш мезонларини созлашингиз ва ҳоҳишларига қараб, фойдаланувчиларга сертификатлар беришингиз мумкин.

iSpring Learn да материалларни жойлаштириш
iSpring Learn да фойдаланувчиларни бошқариш
LMS нинг ўзига хос хусусияти фойдаланувчиларнинг турли ролларининг мавжудлигидир. Ҳар қандай тизимда доимо учта асосий роль мавжуд:
«Фойдаланувчи» - у таълим олувчидир. Бу энг кенг тарқалган роль. Фойдаланувчилар ўзларига берилган курсларни ва эркин ўрганса бўладиган материалларни ўтишлари мумкин.

«Муаллиф» - Муаллифлик ҳуқуқига эга фойдаланувчи ўқув материалларини бошқариши мумкин: курсларни қўшиш ва ўчириш, шунингдек одатий фойдаланувчиларга курсларни ўтишни топшириш.

«Администратор» - Ўқув материаллари билан ишлаш билан бирга, администратор фойдаланувчиларни қўшиши ва ўчириш, уларни гуруҳларга бирлаштириши ва ролларни бериши мумкин.
Кичик компанияларда муаллиф ва администратор кўпинча битта шахс бўлади.

Яхши LMS -лар администраторларни бир хил ишлардан ҳалос қилишга интилади, шунинг учун улар тизимга фойдаланувчиларни қўшиш жараёнини максимал даражада автоматлаштирадилар. Масалан, iSpring Learn да буни бажаришнинг 3 усули бор: электрон почта орқали таклиф қилиш, ўз-ўзини рўйхатдан ўтказиш ҳаволасини улашиш ёки CSV ёки XLSX- файлидан рўйхатни кўчириш.



Yüklə 0,92 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin