Тасдиқлайман тдси стоматология факультети


Ажратувчи тагликлар. Турлари, қўйиш техникаси



Yüklə 1,75 Mb.
səhifə20/60
tarix01.01.2022
ölçüsü1,75 Mb.
#50663
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   60
2 5197475791885044195

Ажратувчи тагликлар. Турлари, қўйиш техникаси.

Javob: Таглик- бу нисбатан юпқа қалинликдаги ашё бўлиб, дентинни реставрацияловчи ашёларни кимёвий таъсиридан ва ёкитиш ва реставрация ораcидан кириши мумкин бўлган оғиз бўшлиғи суюқлигидан ҳимоя қилувчи барьер воситасини бажарaди. Тагликлар шу билан барча электрик изоляция, иссиқликдан ҳимоя ва баъзан эса пульпага даволовчи таъсир кўрсатади. Металл пломба ашёлари чуқур кариоз кавакларни пломбалашда тагликларга мухтожлик кўпаяди. Чунки металл пломба ашёлари тиш қаттиқ тўқимаси мустаҳкам боғланмайди. Бонд-агентларини тутувчи пломба ашёлари изоляцияловчи хусусияти ва герметизацияси яхшилиги туфайли анъанавий таглик ва асосларга муҳтожлик кузатилмайди, фақатгина кариоз каваклар жуда чуқур пульпага яқин жойлашганда ва пульпани фармакологик жиҳатдан сақлаш керак бўлганда қўлланилади. Тагликлар 1дан 50 мкм. (эрцталар(лаклар) -2-5 мкм, суспензия-20- 25мкм) қалинликда бўлади. Қалинроқ тагликларк (200-1000 мкм-0,2-1 мм) асосан даволовчи тагликлар сифатида қўлланилади. Бу тагликларни цемент тагликлари деб атаса ҳам бўлади.

Асосли (цемент асосли, одатда 1-2 мм қалинликда) тагликлар пульпани иссиқликдан ва чайнаш вақтида реставрацияни механик таъсиротларидан сақлайди. Бундай механик таянч амальгама ёки цемент ёрдамида билвосита реставрация вақтида конденсация қилинганда пульпа усидагим юпқа дентин қаватини ҳимоя қилади. Металл пломбали реставрация тубида таглик қўйилган ва деворлари тоза дентинга яхши қўйилади. Бунда тушадиган босим латерал жойлашган соглом дентинга тушиб, ёнида жойлашган нимжон дентинга тушмайди. Чархланган битта соҳада бир нечта тагликлар ва асослар қўлланилиши мумкин ва реставрацион материал билан пульпани орасидаги қалинлик дентин, таглик ва асосга боғлиқ бўлади.

Кўпчилик замонавий пломба ашелари пульпага нисбатан салбий таъсирга эга булганлиги сабабли уларни кўллагп вактида ажратувчи тагликларга (чизикли) зарурат тугилди. Масалан: силико фосфатли ва силикатли цементлар - колдик кислота туфайли, амальгамалар - юкори иссиклик ўтказувчанлиги туфайли, композит ашёлар - токсик бўлганакрилатлар туфайли, пульпага салбий таъсир кўрсатадилар. Шунингдек улар икки ўзаро номутаносиб муйитли ашеларни (канал учун эвгенол тутувчи паста ва композит пломба ашеси) бири-биридан ажратиш учун хам ишлатилади.

Хозирги кунда вазифаларига кўра асосли ва юпка каватли ажратувчи тагликлар мавжуддир.

Асосли(базалик) тагликлар - бу ажратувчи таглик калинлиги 1ммдан кўп бўлиб:


  • у пульпани салбий кимёвий таъсирлардан (цементлар ва полимер пломбалар билан пломбаланган тишларда) асрайди;

  • пульпани салбий термик таъсирлардан (амальгама билан пломбаланган тишларда) асрайди;

  • кариоз бўшликнинг тўгри оптимал геометрик шаклини хосил килади ёки саклайди;

  • шунингдек, доимий пломба ашёсининг сарфланишини маълум микдорда камайтиради.


  • Yüklə 1,75 Mb.

    Dostları ilə paylaş:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   60




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin