2. Божхона режимлари ва уларнинг моҳияти.
Товарлар ва транспорт воситаларини божхона чегараси орқали олиб ўтиш
уларнинг божхона режимларига мувофиқ амалга оширилади. қуйидаги турдаги
божхона режимлари (бундан буѐн матнда режим) белгиланади:
1) эркин муомалага чиқариш (импорт); 2) реимпорт; 3) экспорт; 4) реэкспорт; 5)
транзит; 6) вақтинча олиб кириш (олиб чиқиш); 7) вақтинча сақлаш; 8) божхона
омбори; 9) эркин божхона зонаси; 10) эркин омбор; 11) бож олинмайдиган савдо
дўкони; 12) божхона ҳудудида қайта ишлаш; 13) божхона назорати остида қайта
ишлаш; 14) божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш; 15) йўқ қилиш; 16) давлат
фойдасига воз кечиш.
Шахс, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса,
товарлар ва транспорт воситаларининг хусусияти, миқдори, қайси мамлакатда ишлаб
чиқарилгани ѐки қайси мақсадга мўлжалланганлигидан қатъи назар, исталган
режимни танлашга ѐки уни бошқасига ўзгартиришга ҳақли.
Эркин муомалага чиқариш шундай режимки, бунда божхона ҳудудига олиб
кирилган товарлар уларни ушбу ҳудуддан олиб чиқиб кетиш мажбуриятисиз бу
ерда доимий колади.Режим импорт божларини, солиқларни ва бошқа бож
тўловларини тўлашни, иқтисодий сиѐсат чораларига ҳамда бошқа чора-тадбирларга
риоя этишни назарда тутади.
Реимпорт шундай режимки, бунда экспорт режимида божхона ҳудудидан
олиб чиқилган Ўзбекистон товарлари импортбожларини, солиқларни тўламасдан,
шунингдек уларга нисбатан иқтисодий сиѐсат чоралари қўлланилмаган ҳолда
белгиланган муддатларда қайта олиб кирилади. Олиб чиқилган пайтдан бошлаб ўн
йил ичида божхона ҳудудига қайтариб олиб кирилган, табиий эскириш ѐхуд нормал
ташиш ва сақлаш шароитларида камайиш оқибатидаги ўзгаришлар ҳамда қонун
ҳужжатларида белгиланадиган бошқа ҳолларни истисно этганда, олиб чиқилган
пайтда қандай бўлса, шундай ҳолатда турган товарлар реимпорт режимига
жойлаштирилади. Товарларни экспорт режимида олиб чиқилаѐтганда тўланган экспорт
божи ва солиқлар суммаси, бу товарлар олиб чиқилган пайтдан бошлаб уч йил ичида
реимпорт режимида қайтариб олиб кирилган тақдирда, божхона органининг
тақдимномаси бўйича қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда қайтарилади.
Товарлар реимпорт қилинганда товарларни олиб ўтаѐтган шахс товарларни олиб
чиқиш чоғида тўлов тарзида ѐки бошқа имтиѐзлар туфайли олган суммаларни қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда қайтаради.
Экспорт шундай режимки, бунда товарлар божхона ҳудудидан ташқарига
уларни ушбу ҳудудга қайтариб олиб кириш мажбуриятисиз олиб чиқилади.
Товарларни экспорт режимида олиб чиқиш экспорт божи ва бошқа божхона
тўловлари тўланган, иқтисодий сиѐсат чораларига риоя этилган ва қонун ҳужжатларида
9
назарда тутилган бошқа талаблар бажарилган тақдирда амалга оширилади. Экспорт
режимида олиб чиқилаѐтганда товарлар солиқлардан озод этилади ѐхуд тўланган
солиқлар суммаси қонун ҳужжатларига мувофиқ қайтарилиши лозим.
Товарлар экспорт режимида чиқарилаетганда товарлар божхона ҳудудидан
ташқарига, товарлар ҳолатининг табиий эскириш ѐки нормал ташиш ва сақлаш
шароитларида камайиш оқибатидаги ўзгаришларни истисно этганда, божхона
декларацияси қабул қилинган кунда қандай бўлса, шундай ҳолатда олиб чиқилиши
лозим.
Реэкспорт шундай режимки, бунда чет эл товарлари божхона ҳудудидан олиб
чиқилади.
Агар товарлар божхона органига кейинчалик реэкспорт режимида олиб чиқиб
кетишга мўлжалланган товар сифатидагина маълум қилинган бўлса, улар божхона
ҳудудига олиб кирилаетганда импорт божлари, солиқлар ҳамда иқтисодий сиѐсат
чоралари қўлланилмайди. Бундай товарларни амалда олиб чиқиш божхона
декларацияси қабул қилинган кундан бошлаб олти ойдан кечиктирмай амалга
оширилади. Амалда олиб чиқиб кетилмаган тақдирда импорт божлари, солиқлар,
шунингдек улар юзасидан фоизлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда
тўланади.
Товарлар реэкспорт режимида олиб чиқилаѐтганда экспорт божлари, солиқлар
ундирилмайди, олиб чиқиш чоғида амал қилиб турган иқтисодий сиѐсат чоралари
қўлланилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Товарлар реэкспорт режимида олиб чиқилаѐтганда тўланган импорт божлари ва
солиқлар қайтарилиши ва айни бир пайтда қуйидаги талабларга риоя этилиши лозим:
реэкспорт қилинаѐтган товарлар олиб кирилган пайтда қандай бўлса, шундай
ҳолатда бўлса, табиий эскириш ѐки нормал ташиш ва сақлаш шароитларида камайиш
оқибатидаги ўзгаришлар бундан мустасно;
реэкспорт режимида товарларни олиб чиқиш улар олиб кирилган пайтдан
бошлаб икки йил ичида амалга оширилаѐтган бўлса;
реэкспорт қилинаѐтган товарлардан даромад олиш мақсадида
фойдаланилмаган бўлса.
Транзит шундай режимки, бунда товарлар Ўзбекистон Республикасининг икки
божхона органи ўртасида, шу жумладан чет давлат ҳудуди орқали, бож, солиқлар
ундирилмасдан, шунингдек товарларга нисбатан иқтисодий сиѐсат чораларини
қўлланмасдан божхона назорати остида олиб ўтилади. Товарларни транзит режимида
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб ўтиш божхона органининг рухсати
билан исталган йўллар ва йўналишлар бўйича амалга оширилади, Ўзбекистон
Республикаси қонун ҳужжатларида ва ҳалқаро шартномаларида назарда тутилган
ҳоллар бундан мустасно.
Вақтинча олиб кириш (олиб чиқиш) шундай режимки, бунда божхона ҳудудида
ѐки ундан ташқарида товарлар бождан, солиқлардан тўла ѐки қисман озод этилган
ҳолда ва товарларга нисбатан иқтисодий сиѐсат чоралари қўлланилмасдан
фойдаланишга йўл қўйилади. Вақтинча олиб кириш (олиб чиқиш) режимига
жойлаштириладиган товарлар ўзгартирмасдан қайтарилиши лозим, табиий эскириш
ѐхуд нормал ташиш ва сақлаш шароитларида камайиш оқибатидаги ўзгаришлар
бундан мустасно. Вақтинча олиб кириш (олиб чиқиш) режимига
жойлаштириладиган товарларни бож ва солиқлар тўлашдан тўла ѐки қисман озод
10
қилиш қонун ҳужжатларида белгиланади. Товарларни вақтинча олиб кириш (олиб
чиқиш) режимига жойлаштиришга, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда
тутилмаган бўлса, уларни қайта олиб чиқиш ѐки қайта олиб кириш мажбурияти
тақдим этилган, божхона тўловлари тўланиши таъминланган, товарларнинг айнанлиги
таъминланган тақдирда божхона органининг рухсати билан йўл қўйилади. Вақтинча
олиб кириш (олиб чиқиш) режимига жойлаштирилмайдиган товарларнинг рўйхати
қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Товарларни вақтинча олиб кириш (олиб чиқиш)режимига жойлаштириш
мумкин бўлган муддат божхона органлари томонидан бундай олиб кириш (олиб
чиқиш)нинг мақсадлари ва ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади ва
узайтирилади, бироқ товарлар бундай режимда туришининг умумий муддати икки
йилдан ошмаслиги керак. Товарларнинг айрим тоифалари учун қонун ҳужжатларига
мувофиқ анча узоқроқ муддатлар белгиланиши мумкин. Товар белгиланган муддат
тугагунга қадар унга нисбатан ваколати бўлган шахс томонидан божхона ҳудудидан
ташқарига олиб чиқилиши ѐки у ерга олиб кирилиши ѐхуд бошқа божхона режимига
жойлаштирилиши лозим. Бу талабларга риоя этилмаган тақдирда товар божхона
органи эгалик қиладиган божхона омборига вақтинча сақлаш режимига
жойлаштирилади. Агар товарлар халокат оқибатида ѐки енгиб бўлмас куч таъсирида
йўқ бўлганлиги ѐки мутлақо йўқолганлиги, табиий эскириши ѐки нормал ташиш ва
сақлаш шароитида камайиши туфайли етишмаслиги ѐхуд чет давлат органлари ѐки
мансабдор шахсларининг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига хилоф
хатти-ҳаракатлари натижасида шахснинг эгалигидан чиқиб кетганлиги Ўзбекистон
Республикасининг чет элдаги дипломатия ваколатхоналари ѐки консуллик
муассасалари томонидан тасдиқланса, товарларни вақтинча олиб чиққан ва уларни
белгиланган муддатда қайтариб олиб кирмаган шахс божхона органлари олдида
жавобгар бўлмайди.
Вақтинча сақлаш шундай режимки, бунда олиб кирилган товарлар ва транспорт
воситалари божхона органига тақдим этилган пайтдан бошлаб чиқаришга рухсат
берилгунга қадар танланган режимга мувофиқ божхона омборида бож, солиқлар ва
иқтисодий сиѐсат чоралари қўлланилмасдан вақтинча сақланади. Вақтинча сақлаш
режимига бошқа товарлар ва транспорт воситалари ҳам жойлаштирилиши мумкин.
Товарлар ва транспорт воситаларини вақтинча сақлаш режимига жойлаштиришда
қисқа декларация қўлланилади.
Товарларлинг вақтинча сақлаш режимида туриш муддати икки ойдан ошмаслиги
лозим, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Вақтинча сақлаш режимига жойлаштирилган товарлар билан қилинадиган
операциялар рўйхати ва уларни амалга ошириш тартиби Божхона Кодекси билан
белгиланади.
Божхона омбори шундай режимки, бунда олиб кирилган товарлар сақлаш
даврида импорт божи, солиқлар ва иқтисодий сиѐсат чоралари қўлланилмасдан
божхона назорати остида сақланади, экспорт режимида олиб чиқишга мўлжалланган
товарлар эса божхона назорати остида юқорида назарда тутилган имтиѐзлар берилган
ҳолда сақланади. Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, Ўзбекистон Республикасидан
олиб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит олиб ўтиш ман
этилган товарлар ҳамда қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган бошқа товарлар
божхона омборирежимига жойлаштирилиши мумкин эмас. Товарлар божхона омбори
11
режимида уч йил мобайнида туриши мумкин. Ушбу муддат товарларнинг айрим
тоифалари ва айрим шахслар учун қонун ҳужжатлари билан чекланиши мумкин,
лекин у бир йилдан кам бўлмаслиги керак.
Белгиланган муддат тугагунга қадар товарга нисбатан ваколатга эга бўлган шахс
томонидан товарни бошқа божхона режимига жойлаштириш сўралиши керак. Бу
талабларга риоя этилмаган тақдирда, товар божхона органига қарашли божхона
омборига вақтинча сақлаш режимига жойлаштирилади. Божхона омбори режимига
жойлаштирилган товарлар билан қилинадиган операциялар рўйхати ва уларни амалга
ошириш тартиби Божхона Кодекси билан белгиланади.
Божхона омбори режимига жойлаштирилган ва экспорт режимига кўра олиб
чиқишга мўлжалланган товарларни бождан, солиқлардан озод қилиш ѐки тўланган
суммаларни қайтариш.
Агар товарларни амалда четга олиб чиқиш вақтида тўловлардан озод қилиш
ѐки тўланган суммани қайтариш назарда тутилган бўлса, божхона омбори режимига
жойлаштирилган ва экспорт режимига кўра олиб чиқишга мўлжалланган товарлар
бождан, солиқлардан озод қилинади ѐхуд тўланган суммалар қайтарилади. Бу товарлар
божхона омбори режимига жойлаштирилган кундан бошлаб уч ойдан кечикмай олиб
чиқилиши лозим. Товарлар белгиланган муддатларда амалда олиб чикилмаган тақдирда
бож, солиқлар, шунингдек уларнинг фоизлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган
тартибда тўланади.
Эркин божхона зонаси ва эркин омбор шундай режимларки, бунда чет эл
товарлари муайян ҳудудлар ва жойларда бож, солиқлар ва
иқтисодийсиѐсатчоралариқўлланилмасданжойлаштирилади ва ишлатилади, Ўзбекистон
товарлари эса экспорт режимига мувофиқ олиб чиқишда қўлланиладиган шартларга
кўра жойлаштирилади ва ишлатилади. Эркин божхона зонаси ва эркин омбор
режимлари қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади. Товарлар эркин божхона
зонаси ва эркин омбор режимларида чекланмаган муддатларгача туриши мумкин.
Эркин божхона зоналари ва эркин омборларда, агар қонун ҳужжатларида
бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, товарлар билан ишлаб чиқариш ва
тижорат операцияларини бажаришга йўл кўйилади, уларнинг чакана савдоси бундан
мустасно.
Божхона Кодексининг ва бошқа қонун ҳужжатларининг қоидаларига риоя
этмаѐтган айрим шахсларгабожхона органлари товарлар билан операцияларни
амалга оширишни тақиқлаб қўйиши ҳамда эркин божхона зоналари ва эркин
омборларга монеликсиз кириб чиқишни рад этиши мумкин. Эркин божхона зонаси
режими амал килаетган ҳудудда бинолар, иморатлар ва иншоотлар барпо этишга
божхона органи билан келишган ҳолда йўл қўйилади.
Эркин божхона зонаси ѐки эркин омбор режимларига жойлаштириладиган
товарларга нисбатан бож, солиқлар ва иқтисодий сиѐсат чораларини қўлланиш
Эркин божхона зонаси ва эркин омбор режимларида турган товарларни
эркин муомалага ѐки экспортга чиқариш режимларига жойлаштирганда, агар қонун
ҳужжатларида бошқача тартибназарда тутилмаган бўлса, бож, солиқлар ҳамда
иқтисодий сиѐсат чоралари товарларнинг келиб чиқишига қараб қўлланилади.
Товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат бўлмаган тақдирда товарга- олиб
чиқилаѐтганда экспорт божи, солиқлар ва иқтисодий сиѐсат чораларини қўлланиш
мақсадларида Ўзбекистон товари деб, бошқа мақсадларда эса чет эл товари деб
12
қаралади. Эркин божхона зонаси ѐки эркин омбор режимларига жойлаштирилаетган
ва экспорт режимида Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқишга
мўлжалланган товарлар, агар товарларни амалда олиб чиқишда экспорт божи ва
солиқлардан озод қилиш ѐки тўланган суммаларни қайтариш назарда тутилган бўлса,
экспорт божидан, солиқлардан озод қилинади ѐхуд тўланган суммалар қайтарилади.
Бундай товарларни амалда олиб чиқиш бож, солиқлар қайтарилган ѐки улардан озод
қилинган кундан бошлаб олти ойдан кечиктирмай амалга оширилиши лозим.
Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқилиши лозим бўлган товарлар эркин
божхона зоналари ҳудудидан ва эркин омборлардан божхона ҳудудига
қайтарилганда ѐхуд белгиланган муддатларда улар амалда олиб чиқиб кетилмаган
тақдирда, қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда бож, солиқлар, шунингдек
уларнинг фоизлари тўланади.
Бож олинмайдиган савдо дўкони шундай режимки, бунда товарлар божхона
ҳудудининг божхонаорганлари тегишли қонунларгамувофиқ белгилайдиган
жойларида бож, солиқлар ва иқтисодий сиѐсат чоралари қўлланилмасдан божхона
назорати остида туради ҳамда реализация қилинади. Бож олинмайдиган савдо
дўкони режимига божхона ҳудудига олиб кириш ҳамда ундан олиб чиқиш ва
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилиш тақиқланган товарлар
жойлаштирилиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация
қилиниши чекланган товарлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бож
олинмайдиган савдо дўкони режимида реализация қилиниши мумкин. Бож
олинмайдиган савдо дўкони режимига жойлаштирилган товарлар бож олинмайдиган
махсус савдо дўконларида реализация қилинади.
қайта ишлаш режимларида қуйидаги операциялар бажарилиши мумкин:
*товарларни қайта ишлаш ва ишловдан ўтказиш;
*товарларни таъмирлаш, шу жумладан уларни тиклаш ва тартибга келтириш;
*товарни тайѐрлаш, шу жумладан уни монтаж қилиш, йиғиш ва бошқа товарларга
мослаштириш;
*қайта ишлашга ѐрдам берадиган ѐхуд уни енгиллаштирадиган бошқа товарлардан
тўлик ѐки қисман фойдаланиш.
Товарларни қайта ишлаш бўйича айрим операцияларга оид чекловлар ва уларни
ўтказиш шартлари қонун ҳужжатларида белгиланади.
Божхона ҳудудида қайта ишлаш шундай режимки, бунда қайта ишлаш
маҳсулотлари экспорт режимига мувофиқ божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиб
кетилиши шарти билан чет эл товарларидан божхона ҳудудида қайта ишлаш учун
уларга нисбатан иқтисодий сиѐсат чоралари қўлланмасдан ва олиб киришда тўланган
импорт божи ва солиқларни қайтарган ҳолда белгиланган тартибда фойдаланилади.
Чет эл товарлари ва уларни қайта ишлаш маҳсулотлари олиб чиқиш пайтида экспорт
божи ва солиқлардан озод қилинади. Мазкур товарлар ва маҳсулотларга нисбатан
иқтисодий сиѐсат чоралари қўлланилмайди. Товарларни божхона ҳудудида қайта
ишлаш товарларни қайта ишлаш жараѐни қанча давом этишини ҳамда уларни қайта
ишлаш маҳсулотларини тасарруф этишни ҳисобга олган ҳолда божхона органи
белгилайдиган муддатларда амалга оширилиши керак. Божхона органлари товарларни
қайта ишлаш натижасида қанча маҳсулот чиқиши кераклигини божхона мақсадларини
кўзлаб, қонун ҳужжатларида кўрсатилган тартибда белгилаб қўйишлари мумкин. Олиб
кириш чоғида тўланган импорт божи ва солиқлар суммасини қайта ишлаш
13
маҳсулотларини экспорт режимида олиб чиқиш пайтида қайтариш божхона органининг
тақдимномаси бўйича Божхона Кодекси талабларига риоя этилган ҳамда қайта ишлаш
маҳсулотлари товар Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб
ўтилган кундан бошлаб икки йилдан кечиктирмай олиб чиқилган тақдирда амалга
оширилади. қайта ишлаш маҳсулотларини мамлакатнинг ўз товарлари билан
алмаштиришга қонунҳужжатларида назарда тутилган тартибда йўл қўйилади.
Божхона назорати остида қайта ишлаш шундай режимки, бунда чет эл
товарларидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудида
божхона назорати остида бож, солиқлар ва иқтисодий сиѐсат чораларини
қўлламасдан қайта ишлаш учун фойдаланилади ҳамда кейинчалик қайта ишлаш
маҳсулотларини эркин муомалага чиқариш режимига ѐки бошқа божхона режимига
жойлаштирилади. Божхона назорати остида қайта ишлаш режимидан фойдаланишга
оид чекловлар қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш шундай режимки, бунда
Ўзбекистон товарлари уларга нисбатан иқтисодий сиѐсат чораларини қўлланмаган
ҳолда олиб чиқилади ва улардан қайта ишлаш ҳамда қайта ишлаш маҳсулотларини
бож ва солиқлардан тўлиқ ѐки қисман озод қилиб, шунингдек товарларга нисбатан
иқтисодий сиѐсат чораларини қўлламасдан келгусида божхона ҳудудида эркин
муомалага чиқариш мақсадида божхона ҳудудидан ташқарида фойдаланилади. Божхона
ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш режимидан қуйидаги ҳолларда фойдаланиш
мумкин эмас:
* агар товарларни олиб чиқиш импорт божларини ва солиқларни қайтариш,
улардан озод қилиш ѐхуд олиб чиқиш вақтидаги тўловларни олишни талаб қилиш
учун асос бўлса;
* импорт божи, солиқлардан озод этишнинг амал қилиб турган вақти мобайнида,
агар унинг амал қилиши товарларни эркин муомалага чиқаришда уларни қайта
ишлаш учун олиб чикилгунга қадар фойдаланилган бўлса;
* қонун ҳужжатларида белгиланадиган бошқа ҳолларда.
Товарларни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш божхона органи
товарларни қайта ишлаш жараѐнини ҳисобга олган ҳолда белгилаган муддатларда
амалга оширилади. Божхона органлари товарларни қайта ишлаш натижасида қанча
маҳсулот чиқишини қонун ҳужжатларида кўрсатилган тартибда белгилаб қўйиши
мумкин. қайта ишлаш маҳсулотларини чет эл товарлари билан алмаштиришга қонун
ҳужжатларида назарда тутилган тартибда йўл қўйилади.
Божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш режимига мувофиқ олиб
чиқилаѐтган товарларга экспорт божи ва солиқлар солиниб, Кодекснинг
талабларига риоя этилган тақдирда, уларнинг тўланган суммалари кейинчалик
божхона ҳудудида эркин муомалада бўлиши учун олиб кирилган қайта ишлаш
маҳсулотларини чиқариш вақтида қайтарилади. қайтарилган суммаларга фоизлар
қўшиб ҳисобланмайди.
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда қайта ишлаш учун олиб
чиқилаѐтган товарлар экспорт божи тўлашдан озод қилиниши мумкин.
Бунда товарни ишлаб чиқариш чоғида тўланган солиқлар божхона органининг
тақдимномаси бўйича қайтарилиши мумкин.
14
қайта ишлаш маҳсулотларини импорт божи ва солиқлардан, агар бу
маҳсулотларнинг эркин муомалага киритилиши кўрсатилган бўлса, тўлиқ ѐки қисман
озод қилинади.
Агар божхона органи қайта ишлашдан мақсад олиб чиқилган товарларни
қонун ҳужжатлари ѐки шартномага биноан бепул таъмирлашдан иборат бўлганлигига
ишонч хосил килса, улар импорт божи ва солиқлардан тўлиқ озод қилинади,
товарларни эркин муомала учун дастлабки чиқаришда нуқсон мавжудлиги ҳисобга
олинган ҳоллар бундан мустасно. Олиб чиқилаѐтган товарлар ҳақ олиб
таъмирланганда ва қайта ишлаш бўйича бошқа операциялар амалга оширилганда
импорт божи ва солиқлардан қисман озод қилинади. Бож ва солиқларнинг суммалари
қайта ишлаш маҳсулотларига нисбатан қўлланиладиган ставкаларга, таъмирлаш
қийматига ѐки қайта ишлаш бўйича бошқа операцияларнинг қийматига қараб
белгиланади.
Товарларни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарида
қайта ишлаш учун олиб чиққан ва товарларни қайтармаган ѐхуд қайта ишлаш
маҳсулотларини белгиланган муддатда олиб кирмаган шахс Кодекс 23-моддасининг
учинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда божхона органлари олдида жавобгар
бўлмайди.
Йўқ қилиш шундай режимки, бунда чет эл товарлари бож, солиқлар ва
иқтисодий сиѐсат чоралари қўлланилмаган ҳолда божхона назорати остида йўқ
қилинади, шу жумладан улар фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келтирилади.
Товарларни йўқ қилишга божхона органининг рухсати билан йўл қўйилади.
Рухсатнома қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилади. Товарларни йўқ
қилиш манфаатдор шахс томонидан ўз ҳисобидан амалга оширилади. Товарларни
йўққилиш натижасида хосил бўлган чикиндилар божхона назорати остида турган чет
эл товарлари сифатида тегишли режимга жойлаштирилади. Йўқ қилиб ташлаш учун
рухсатнома бериш рад этилган тақдирда товарлар уларни олиб кирган шахс ҳисобидан
Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетилади.
Давлат фойдасига воз кечиш шундай режимки, бунда шахс товарларга
нисбатан бож, солиқлар ва иқтисодий сиѐсат чоралари қўлланилмаган ҳолда
улардан давлат фойдасига воз кечади. Товарларни давлат фойдасига воз кечиш
режимига жойлаштиришга қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда божхона
органининг рухсати билан йўл қўйилади. Товарлардан давлат фойдасига воз кечиш
давлатнинг ҳаражатлар қилишига сабаб бўлмайди.
Dostları ilə paylaş: |