2.Расмийлаштирув бўйича дастлабки операцилар.
Божхона расмийлаштируви бошлангунга ва товарларҳамда транспорт
воситалари муайян божхона режимига жойлаштирилгунга қадар қонун ҳужжатларида
назарда тутилган тартибда дастлабки операциялар ўтказилади.
Божхона ҳудудига товарлар ва транспорт воситаларини олиб киришда, шу
жумладан эркин божхона зоналари ва эркин омборлар ҳудудидан товарлар ва
транспорт воситаларини олиб киришда ташувчи божхона чегарасини кесиб ўтиш
37
тўғрисида божхона органини хабардор қилади. Товарлар ва транспорт воситалари
божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқилаѐтганда товарлар ва транспорт воситаларини
олиб ўтувчи шахс бу товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш нияти тўғрисида
божхона органларини олдиндан хабардор қилади. Божхона органи хабарномани қайд
этади ва божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун товарлар ҳамда транспорт
воситалари келтирилиши лозим бўлган вақт ва жойни тайин қилади. Агар
товарларни олиб ўтувчи шахс ушбу хабарни етказмаса, бу вазифа ташувчи зиммасига
юклатилади. Ушбу модданинг талаблари Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида
жойлашган порт ѐки аэропортда тўхтамай божхона ҳудудини кесиб ўтадиган денгиз,
дарѐ ва ҳаво кемаларига нисбатан қўлланилмайди.
Юқорида назарда тутилган хабарнома берилганидан кейин ташувчи ушбу
Кодекснинг талабларига риоя этган ҳолда товарлар, транспорт воситалари ва уларга
тегишли ҳужжатларни божхона органи белгилаган жойга етказиб келтириши ва
келганидан кейин шу жойда туриши шарт.
Товарлар ва транспорт воситалари етказиб келтирилган жойда божхона
органига кўрсатилади, уларга тегишли ҳужжатларэса, топширилади. Кўрсатиш
товарлар ва транспорт воситалари келтирилганидан кейин кечи билан 30 минут
ичида, товарлар ва транспорт воситалари божхона органининг иш вақтидан ташқари
пайтда етказиб келтирилган тақдирда, божхона органининг иш вақтибошланганидан
кейин кўпи билан 30 минут ичида улар келтирилганлиги ҳақида хабар қилишдан
иборатдир.
Божхона органининг талабига биноан кўрсатилган товарлар ва транспорт
воситалари амалда ана шу органга тақдим этилади. Товарлар кўрсатилганидан кейин
товарларга нисбатан ваколатларга эга бўлган шахслар товарларни божхона режимига
жойлаштириш мақсадида божхона органининг рухсати билан улардан намуналар ва
нусхалар олишлари мумкин. Тайин қилинган жойга божхона органининг иш вақтидан
ташқари пайтда келтирилган товарлар ва транспорт воситалари божхона назорати
зонасида жойлаштирилади. Ушбу модданинг талабларида назарда тутилган ҳаракатлар
ѐки ҳолатлар оқибатида вужудга келганҳаражатлар ташувчининг ўз ҳисобига
езилади ва божхона органлари томонидан копланмайди.
3. Декларациялаш тартиби ва шакллари
қисқа декларация
Товарлар ва транспорт воситалари муайян божхона режимига
жойлаштирилгунига қадар қисқа декларация қўлланилиши мумкин. Божхона
органининг рухсати билан қисқа декларация сифатида транспорт, тижорат
ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлардан, шу жумладан ҳалқаро ташишларни амалга
ошириш чоғида қўлланиладиган, чет тилларда тузилган ҳужжатлардан фойдаланилиши
мумкин. қисқа декларация ташувчи томонидан товарлар ва транспорт воситаларини
кўрсатиш билан бир вақтда ѐки божхона органининг рухсати билан товарлар ва
транспорт воситалари кўрсатилганидан кейин йигирма тўрт соат ичида топширилади.
Агар товарлар кўрсатилган муддат ичида муайян божхона режимига жойлаштирилса,
қисқа декларация топширилмайди.Ташувчи томонидан қисқа декларация топшириш
ваколати берилган шахс бўлмаса, капитан, хайдовчи ѐки транспорт воситасини
бошқарувчи бошқа шахс божхона органлари учун шундай шахс деб ҳисобланади.
Ташувчининг вакили қисқа декларацияни расмийлаштиришда божхона органларига
38
ѐрдам кўрсатиши шарт. қисқа декларациянинг шакли ва унда кўрсатилиши лозим
бўлган маълумотларнинг рўйхати ва уни бериш тартиби божхона органлари
томонидан белгиланади.
Олиб кирилган товарлар ва транспорт воситалари муайян божхона режимига
жойлаштирилгунига қадар улар учун, шу жумладан бож тўловлари тўланиши учун
божхона органлари олдида ташувчи жавобгар бўлади, Божхона Кодекси 84-
моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳол бундан мустасно.
Декларациялаш
Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан олиб ўтилаетган ѐки божхона
режими ўзгартирилаетган товарлар ва транспорт воситалари, шунингдек бошқа
товарлар ва транспорт воситалари учун қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда
божхона органига декларация топширилиши лозим.
Декларациялаш товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги, улар
жойлаштириладиган божхона режимлари ҳақидаги аниқ маълумотларни, божхона
мақсадлари учун зарур бўлган бошқа маълумотларни белгиланган шаклда баен этиш
орқали амалга оширилади. Декларациялашнинг шакли ва тартиби, шунингдек
божхона
декларациясида
кўрсатиладиган
маълумотларнинг
рўйхати
қонун
ҳужжатларида белгиланади.
Товарлар учун божхона расмийлаштирувидан ўтказилаѐтган божхона органига
декларация топширилади. Товарлар ташийдиган транспорт воситалари товарлар
билан бир вақтда декларацияланади. Юксиз транспорт воситалари ва йўловчилар
ташиетган транспорт воситалари Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасини
кесиб ўтиш вақтида декларацияланади.
Денгиз, дарѐ ва ҳаво кемалари ўзи етиб келган Ўзбекистон Республикаси
божхона ҳудудидаги порт ѐки аэропортда ѐхуд ўзи жўнаб кетган Ўзбекистон
Республикаси божхона ҳудудидаги порт ѐки аэропортда декларацияланади.
Божхона декларацияси божхона органлари томонидан белгиланган муддатларда
топширилади. Бу муддатлар товарлар ва транспорт воситалари кўрсатилган кундан
эътиборан ўн беш кундан ошмаслиги лозим. Жисмоний шахслар томонидан нотижорат
мақсадлардаги товарларни қўл юки ва багаж ҳолида божхона чегарасидан олиб
ўтишда божхона декларацияси товарларни кўрсатиш билан бир вақтда топширилади.
Божхона ҳудудига кириб келаѐтган транспортвоситалари Ўзбекистон
Республикаси божхона чегарасини кесиб ўтганидан кейин кўпи билан уч соат,
божхона ҳудудидан чиқиб кетаетган транспорт воситалари эса Ўзбекистон
Республикасининг божхона чегарасини кесиб ўтишига кўпи билан уч соат қолганида
декларацияланади.
Ушбу муддатлар божхонаорганлари белгилайдиган тартибда ва
шартларда узайтирилиши мумкин.
Божхона органи божхона декларациясини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.
Божхона декларацияси қабул қилинганлиги расмийлаштирилган пайтдан бошлаб у
юридик аҳамиятга молик фактлардан далолат берувчи ҳужжатга айланади.
Божхона декларациясини тақдим этиш билан бир вақтда божхона органига
бошқа зарур ҳужжатлар ҳам топширилади. Божхона органи божхона декларацияси
ва тақдим этилган ҳужжатларда баѐн этилган маълумотларни текшириш учун
қўшимча маълумотларни сўраб олишга ҳақли. Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ва
қўшимча маълумотлар рўйхати қонун ҳужжатларида белгиланади. Божхона органи
етишмаетган ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этиш муддатларини белгилашга
39
ҳақли. Божхона органининг рухсати билан ҳалқаро ташишларда қўлланиладиган чет
тилларда тузилган ҳужжатлар тақдим этилиши мумкин.
Божхона декларациясида кўрсатилган маълумотлар божхона органининг рухсати
билан декларант томонидан ўзгартирилишиѐки тўлдирилиши, топширилган божхона
декларацияси эса қайтариб олиниши мумкин.
Ўзгартириш, тўлдириш ѐки қайтариб олиш фақатгина: божхона декларациясини
текшириш бошлангунига қадар;товарлар ва транспорт воситаларини кўздан кечириш
бошлангунига қадар; кўрсатилган маълумотларнинг нотўғри эканлиги божхона
органи томонидан аниқлангунига қадар амалга оширилиши мумкин. Божхона
декларациясини ўзгартириш ѐки тўлдириш унинг амал қилиш доирасини кенгайтириши
ѐки торайтириши мумкин эмас. Божхона органларининг мансабдор шахслари ўз
ташаббуси билан, шахснинг топшириғи ѐки илтимосига биноан ѐзма божхона
декларациясини тўлдиришга, божхона декларациясида кўрсатилган маълумотларни
ўзгартириш ѐки тўлдиришга ҳақли эмас, божхона органларининг ваколатига
киритилган маълумотларни божхона декларациясига киритиш ҳоллари, шунингдек
агар машинада ишлов бериш учун фойдаланиладиган кодли маълумотлар божхона
декларациясида кодсиз кўринишда мавжуд бўлса, кодли маълумотларни ўзгартириш
ѐки тўлдириш бундан мустасно.
Дастлабки божхона декларацияси
Агар декларант алохида сабаблар туфайли батафсил божхона декларациясини
тақдим эта олмаса, божхона органи қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда
муваккат ѐки тўлиқ бўлмаганбожхона декларациясини тақдим этиш учун рухсат
беришга ҳақли, бунда муваккат ѐки тўлиқбўлмаган божхона декларациясида божхона
мақсадлари учун зарур бўлган асосий маълумотлар баен этилиши ва етишмаетган
маълумотлар божхона органи белгилайдиган муддатларда тақдим этилиши шарт
қилиб қўйилади.
Даврий божхона декларацияси
Айни бир шахс томонидан айни бир хил товарлар ва транспорт воситалари
мунтазам равишда олиб ўтилса, божхона органи муайян давр мобайнида Ўзбекистон
Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган барча товарлар ва
транспорт воситаларига битта божхона декларацияси берилишига рухсат этиши
мумкин. Даврий божхона декларациясини топшириш ҳоллари ва тартиби қонун
ҳужжатларида белгиланади.
Божхона органлари товарларва транспортвоситаларини декларациялашнинг
соддалаштирилган тартибини белгилаб қўйишга ҳақли.
4. Декларантнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
Товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтувчи шахс ѐки божхона брокери
декларант бўлиши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахси
декларант бўлиши мумкин, жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали
нотижорат мақсадларида товарлар олиб ўтиш ҳоллари ва божхона органлари
белгилайдиган бошқа ҳоллар бундан мустасно. Декларант, у божхона чегараси
орқали товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтувчи шахс ѐки божхона брокери
бўлишидан катъи назар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча вазифаларни
бажаради ва тўлиқ жавобгар бўлади.
40
Декларант божхона декларациясини топширгунга қадар божхона назорати
остида товарлар ва транспорт воситаларини кўздан кечиришга, божхона органининг
рухсати билан намуналар ва нусхалар олишга ҳақли. Агар товарларга доир божхона
декларациясида ҳисобга олинган бўлса, намуналар ва нусхалар олинганида улар
ҳақида алохида божхона декларацияси тақдим этилмайди.
Товарлар ва транспорт воситаларини декларациялаш чоғида декларант: ушбу
Кодексда назарда тутилган тартибга мувофиқ товарлар ва транспорт воситаларини
декларациялашга ва божхона органига божхона декларациясини топширишга;
божхона органининг талабига биноан декларацияланаетган товарлар ва транспорт
воситаларини кўрсатишга; божхона органига божхона расмийлаштируви учун зарур
бўлган ҳужжатлар ва қўшимча маълумотларни тақдим этишга; божхона тўловларини
тўлашга;божхона органларига божхона расмийлаштирувини амалга оширишда ѐрдам
беришга мажбурдир. қонун ҳужжатларида декларантнинг бошқа ҳуқуқ ва
мажбуриятлари ҳам назарда тутилган бўлиши мумкин.
Божхона брокери - божхона органининг лицензиясини олган Ўзбекистон
Республикасининг юридик шахсидир.Божхона брокери ўзини вакил қилган шахс
ҳисобидан ва унинг топширигига биноан божхона расмийлаштируви бўйича
операцияларни ўз номидан ўтказиш ва божхона иши соҳасида бошқа воситачилик
вазифаларини бажаришга ҳақли.Божхона брокери билан уни вакил қилган
шахснинг ўзаро муносабатлари нотариал тасдиқланган шартнома асосида қурилади.
Божхона брокерининг божхона органлари олдидаги ҳуқуқлари ва
мажбуриятлари уни вакил қилган шахс билан тузилган шартномада чеклаб кўйилиши
мумкин эмас.
Божхона органининг малака аттестатига эга бўлган мутахассис декларант
номидан божхона расмийлаштируви бўйича ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқига
эга. Декларант-божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг божхона органлари
олдидаги мажбуриятларини чеклаб қўйиши мумкин эмас.
Назорат саволлари.
1. Божхона расмийлаштируви қандай тартибда амалга оширилади?
2. Божхона расмийлаштируви муддатларини тушунтиринг.
3. Расийлаштирув бўйича дастлабки операциялар ўтказиш тартибларини
тушунтиринг.
4. Декларациялаш ва декларация турлари ҳақида нима дея оласиз?
5. Декларант ва унинг ҳуқуқ, ҳамда мажбуриятларини биласизми?
А д а б и ѐ т л а р:
1. Ўзбекистон Республикасининг Божхона Кодекси. «Иқтисодиѐт ва ҳуқуқ
дунѐси». Т.: 1998 й
2. Ўзбекистон Республикасининг қонуни «Бож тарифи тўғрисида» 1997 йил 29
август.
3. Ўзбекистон Республикасининг қонуни «Давлат божхона хизмати тўғрисида»
1997 йил 29 август.
4. Божхона қонун ҳужжатларидаги янгиликлар 1. New documents and provisions in
the customs law-1. Бухгалтер кутубхонаси. «Иқтисодиѐт ва ҳуқуқ дунѐси». Т.: 2004 й.
41
5. Каримов И.А. «Ўзбекистон буюк келажак сари» Тошкент. «Ўзбекистон». 1998
йил.
6. Каримов И.А. «Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида».
Тошкент. «Ўзбекистон», 1995 йил
7. Каримов И.А. «Ўзбекистонинг сиѐсий-ижтимоий ва иқтисодий истиқболини
асосий тамойиллари». Тошкент «Ўзбекистон» 1997йил.
8. Ҳамидов К. «Ташқи иқтисодий фаолият асослари». Т. 2002 й.
9. Шермуҳамедов А.Т. ва бошк. «Ташқи савдони давлат томонидан бошқариш», Т.:
2002 й.
10. Камилов У. И др. «Основû таможенного дела», Т. 1999 г.
11. Экспорт-импорт юкларини расмийлаштиришда божхона органларига тақдим
этиладиган ҳужжатлар руйхати. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 1998 йил
8 апрелда 428-сон билан руйхатдан ўтган.
12. "Солик ва божхона хабарлари" газетаси. 2006 йил сонлари
13. www.customs.uz.
14. www.soliq.uz.
6-мавзу: БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИ ВА УЛАРНИ УНДИРИШНИ ТАШКИЛ
ЭТИШНИНГ УМУМИЙ АСОСЛАРИ.
Режа
1. Божхона тўловлари ва уларнинг турлари.
2. Божхона божи ва уни ундириш тартиби.
3. қўшилган қиймат солиғи ва солиқ ставкалари.
4. Акциз солиғи ва унинг узига хос жиҳатлари.
5. Божхона йиғимларини ҳисоблаш ва ундириш.
6. Дастлабки қарорни қабул қилиш, уни узгартиришнинг айрим масалалари.
Таянч иборалар.
Божхона тўлови, тўлов турлари, бож, божни ҳисоблаш, кушилган қиймат солиғи,
солиқ ставкалари, акциз солиғи,солиқни ҳисоблаш тартиби, солиқ ставкалари, божхона
йиғимлари, лицензия берганлик учун йиғим, дастлабки қарор, тўловларни тўлаш
тартиби.
1. Божхона тўловлари ва уларнинг турлари.
Товарлар ва транспорт воситаларини божхона чегараси орқали олиб ўтишда ва
Божхона Кодексида назарда тутилган бошқа ҳолларда қуйидаги божхона тўловлари
тўланади: бож; қўшилган қиймат солиғи; акциз солиғи; лицензия берганлик учун
йиғим; божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис деган малака аттестатини
берганлик учун йиғим; божхона расмийлаштируви учун божхона йиғими; товарларни
сақлаганлик учун божхона йиғими; товарларни божхона кузатувига олганлик учун
божхона йиғими; дастлабки қарорни қабул қилганлик учун ҳақ қонун ҳужжатларида
бошқа божхона тўловлари ҳам белгиланиши мумкин.
Импорт божхона тўловларини ҳисоблаш ва ундириш тартиби
42
Божларга тортиш объекти ва унинг тўловчилари. Божлар декларант томонидан
тўланади. Хар бир манфаатдор шахс тўловчининг ўрнига, агар қонунчиликда ўзга ҳолат
кўзда тутилмаган бўлса, божни тўлаш ҳуқуқига эга. Божхонада баҳолаш усуллари
ѐрдамида аниқланадиган товарларнинг божхона қиймати божларга тортиш объекти
бўлибҳисобланади.
2. Божхона божи ва уни ундириш тартиби.
Божларнинг ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
томонидан белгиланган тартибда амалга киритилди ва ташқи иқтисодий
фаолиятнинг барча иштирокчилари учун ягона бўлиб ҳисобланади.
Белгиланган ставкалар хажмидаги божларни товарнинг жўнатувчи мамлакатдан ва
экспортчидан
қатъий
назар,
Ўзбекистон
Республикаси
савдо-иқтисодий
муносабатларда мумкин қадар қулайликни яратиб берувчи режимни қўллайдиган
мамлакатлардан келиб чиққан товарларга нисбатан қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси эркин савдо зонасини барпо этиш тўғрисидаги
келишувга эга бўлган мамлакатлардаишлаб чиқарилган товарларга нисбатан божлар:
- қўлланилмайди, агар товар мазкур Келишув иштирокчиси бўлган давлатлардан
бирининг резиденти томонидан экспорт қилинса ва мазкур Келишув иштирокчиси
бўлган давлат резиденти томонидан Келишув иштирокчиси бўлган бошқа
давлатнинг божхона ҳудудидан олиб кирилса (олиб қўйишлар тўғрисидаги
баѐнномаларга киритилган товарлардан ташқари). Бунда резидент дейилганда ушбу
давлат ҳудудида ташкил этилган ташкилот ѐки ушбу давлат ҳудудида доимо яшовчи
жисмоний шахс тушунилади;
- белгиланган ставкалар миқдорида қўлланилади бошқа ҳолларда.
қолган мамлакатларда ишлаб чиқарилган, шунингдек, божхона расмийлаштириши
чоғида келиб чиқиш мамлакати аниқ белгиланмаган товарларга нисбатан божлар
ставкалари икки баравар оширилган ҳолда қўлланилади. Товарнинг келиб чиқиш
мамлакатини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси божхона органлари қонунга ва
Ўзбекистон Республикасининг бошқа меъѐрий ҳужжатларига мувофиқ товарнинг
келиб чиқиш сертификати тақдим этилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Катта бўлмаган туркумлардаги (фактура қиймати 5000 АқШ долларигача
бўлган) товарларнинг келиб чиқишини тасдиқлашда экспортчи товарнинг келиб
чиқиш мамлакатини ҳисобварақ-фактурада ѐки товарларга илова қилинган бошқа
ҳужжатларда кўрсатиши мумкин. Божхона расмийлаштириши чоғида келиб чиқиш
мамлакати аниқ белгиланмаган товарларга нисбатан мумкин қадар қулайлик яратиб
берувчи режим ѐки уларнинг келиб чиқиш сертификатининг божхона
расмийлаштириши амалга оширилган санадан бошлаб бир йилдан кечиктирилмаган
ҳолда олиниши шарти билан эркин савдо режими ўрнатилиши мумкин.
Божларни тўлаш бўйича имтиѐзлар
қонунинг 33-моддасига мувофиқ божларни ундиришдан қуйидагилар озод
қилинади:
- халқаро йўналишда юклар, багаж ва йўловчилар ташийдиган транспорт
воситалари, шунингдек, уларнинг йўлда, оралиқ тўхташ жойларида бир маромда
ишлаши учун зарур бўлган ѐки транспорт воситаларида юз берган аварияларга
(носозликларга) барҳам бериш учун чет элларда сотиб олинган моддий-техника
43
таъминоти буюмлари ва асбоб-анжомлари, ѐнилғи, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа
мол-мулк;
- қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг валютаси, чет эл
валютаси (нумизматика учун ишлатиладиган валюта бундан мустасно), шунингдек
қимматли қоғозлар;
- денгизда ов билан банд бўлган Ўзбекистон Республикаси кемаларини ҳамда
Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари томонидан ижарага
олинган (фрахт қилинган) кемаларни таъминлаш мақсадида божхона ҳудудидан
ташқарига олиб чиқиладиган моддий-техника таъминоти буюмлари ва анжомлар,
ѐнилғи, озиқ-овқат ва бошқа мол-мулк, шунингдек, уларнинг Ўзбекистон
Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириладиган ов маҳсулотлари;
- қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда давлат мулкига айлантирилиши
лозим бўлган товарлар;
- чет давлатлар вакилларининг, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ѐки
халқаро шартномаларига мувофиқ бож тўламасдан буларни олиб кириш ҳуқуқига эга
бўлган жисмоний шахсларнинг расмий ѐки шахсий эхтиѐжлар учун фойдаланишига
мўлжаллаб божхона ҳудудига олиб кириладиган ѐки бу ҳудуддан олиб чиқиладиган
буюмлар;
- инсонпарварлик ѐрдами сифатида, давлатлар, хукуматлар, халқаро
ташкилотлар томонидан беғараз ѐрдам тариқасида ѐки хайрия мақсадларида, шу
жмладан, техник ѐрдам кўрсатиш тарзида авариялар ва халоқатлар, табиий
офатларнинг оибатларини бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг
божхона ҳудудига олиб кириладиган ва ундан олиб чиқиладиган товарлар;
- бепул ўқув, даволаш ва мактабгача тарбия болалар муассасалари учун
мўлжалланган ўқув қўлланмалари;
- учинчи давлатлар учун мўлжалланган ва божхона назорати остида Ўзбекистон
Республикасининг божхона ҳудудидан транзит тартибида олиб ўтиладиган товарлар;
- божхона қонунчилигига мувофиқ жисмоний шахслар томонидан божхона
чегараси орқали олиб ўтиладиган ва ишлаб чиқариш ѐки бошқа тижорат фаолиятини
олиб бориш учун мўлжалланмаган товарлар.
Ўзбекистон Республикаси хукумати номидан ѐки унинг кафолатлари остида
тузилган хукуматлараро ва кредит келишувлари асосида етказиб бериладиган;
Ўзбекистон Республикаси хукуматининг қарорларига мувофиқ давлат
бюджетидан ажратиладигна маблағлар ҳисобидан олиб кириладиган;
Олиб кирилаѐтган товарлар уларнинг ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотлари
бўлиши шарти билан 50 млн. АқШ долларидан ортиқ бўлган умумий суммада
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиѐтига бевосита инвестицияларни амалга оширувчи
хорижий юридик шахслар томонидан олиб кириладиган;
Кўргазмалар, рекламалар ва тақдимотмаросимлари учун экспонатлар сифатида
олиб кириладиган;
Даваль асосларда олиб кириладиган хом ашѐ, материаллар ва улардан олиб
чиқиб кетиладиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун бутловчи буюмлар.
«Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига
мувофиқ чет элликинвесторлартомонидан Ўзбекистон Республикасига ўз ишлаб
чиқариш эхтиѐжлари учун, шунингдек чет эллик инвесторлар билан тузилган меҳнат
шартномаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг турган чет эллик
44
инвесторлар ва чет эл давлатлари фуқароларининг шахсий эхтиѐжлари учун олиб
кириладиган мол-мулк божга тортилмайди.
Жисмоний шахслар божларни улар томонидан бож тўламасдан олиб киришнинг
белгиланган меъѐридан ортиқ бўлган товарларнинг олиб кирилиши чоғида тўлайдилар.
Эркин савдо зонаси тўғрисидаги келишувлар бузилган мамлакатлар рўйхати
ва мумкин қадар қулайликлар яратиб бериш режими бериладиган мамлакатлар рўйхати
белгиланган тартибда тасдиқланади.
Dostları ilə paylaş: |