Toshkent davlat agrar universiteti termiz filiali agrologistika va biznes fakulteti


Katta yoshdagi qurtlarni parvarishlashda xona haroratini ta’siri



Yüklə 1,87 Mb.
səhifə41/109
tarix09.02.2022
ölçüsü1,87 Mb.
#52286
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   109
Ipak qurti ekologiyasi va boqish agrotexnikasi

13.2. Katta yoshdagi qurtlarni parvarishlashda xona haroratini ta’siri.

Режа:

1.Ипак қуртларини ривожланишига ҳароратнинг таъсири.

2.Кескин ўзгарувчан ҳароратни ипак қуртига таъсири.

3.Ипак қуртларини физиологик жараёнларига ҳароратнинг таъсири.

Таянч иборалар: Ҳарорат, намлик, ёруғлик миқдори, озиқа тури, озиқаланиш майдони, даста турлари, пилла, қорапачоқ, нав, навлар арлашмаси, навсиз, ностандарт,дукурма, доғли, тешик пиллалар.

Организмда модда яхши алмашиниши учун маълум даражада иссиқлик керак. Айниқса ҳашаротлар жумладан ипак қуртлари учун ҳарорат муҳим аҳамиятга эга. Чунки ҳашаротлар совуққонли, пайкилотерм, яъни доимий тана ҳароратига эга бўлмаган организмдир. Иссиққонли ҳайвонларда эса тана ҳарорати доимий бўлиб, ташқи муҳит ҳароратига боғлиқ эмас. Шунинг учун совуққонли ҳайвонларнинг ҳаётий фаолияти учун қулай шароит зарур бўлади. Асосий иссиқлик манбаи, организм тўқималарида органик моддаларнинг, асосан қандларнинг оксидланиш жараёни бўлиб ҳисобланади. Оксидланиш жараёни қанча кучли бўлса, иссиқлик шунча кўп ҳосил бўлади. Ташқи иссиқлик манбаи бўлган қуёш нури иккинчи даражалидир. Қуёш нуридан фойдаланиш даражаси ҳайвон тери қоплагичининг тузилиши, физиологик хусусияти ва рангига боғлиқ.

Ҳашаротлар организмида ишлаб чиқарадиган иссиқлик миқдори ҳар бир грамм оғирлигига нисбатан иссиққонлиларга нисбатан кам. Бундан ташқари, ҳашаротлар иссиққонли ҳайвонларга нисбатан иссиқлик йўқотишни бошқара олмайдилар, чунки иссиққонлиларнинг танаси тери остидаги ёғ қатлами, жун ва патлар билан мудофаланган. Шунинг учун ҳашаротларнинг тана ҳарорати уларни ўраб турган ташқи муҳит ҳароратига боғлиқ.

Тут ипак қуртларининг ривожланиши учун паст ҳароратни чегараси +7,5о даражага тенг бўлиб, унда барг емай қўяди. 10о атрофида баргни суст ейди. Ипак қурти учун мўътадил ҳарорат 24-27о га тенг.

Ипак қуртининг ҳаёти мўътадил ҳароратга мослашган бўлиб, ҳарорат ва ҳаётий жараёнларнинг тезлиги бир-бирига боғланган холда ўзгаради. Масалан, ҳаво ҳарорати ортган сари юрак уриши ва ҳаракати тезлашади; иштахаси очилади, ичак фаолияти яхшиланиб, нафас олиши кучаяди.

Агарда ҳарорат меъёридан паст бўлса ҳашарот организмидаги турли хил жараёнларнинг тезлиги деярли бир хилда сусаяди, лекин уларнинг бошқариши тўхтамайди. Шунинг учун вақтинча-бироз муддатда ҳароратни пасайиши, организмни хаётчанлигини сусайтирмайди.

Ҳароратни меъёридан жуда юқори бўлиши физиологик жараёнларнинг тезлигини оширади ва ферментлар таъсирини бузилишига олиб келади.

Совуққонли ҳайвонларнинг ферментлари иссиққонли ҳайвонларнинг ферментларига нисбатан иссиқликка чидамли эмас, 3С0о иссиқлик ҳароратни I-III ёшдаги қуртлар 3-4 кун, IV-ёшда –2 кун, V-ёшда 1 кунга чидайди. 40о иссиқликни I-III ёш қуртлар 1 кун, IV-ёш 15-28 соат; V-ёш – 12 соат чидаши мумкин. Тухумдан жонланиб чиққан ва барг емаган қуртларни 3С0 5оСда 15-20 кунгача сақлаб туриш мумкин. Лекин уларнинг яшовчанлиги барг бергач кескин камайиб кетади.

Ҳарорат таъсирида физиологик жараёнларни тезлаштириш натижасида ипак қуртини ривожланиши ўзгаради. 17-19о ҳароратда ипак қуртининг биринчи ёши /пўст ташлаши билан/ 10-11 кун давом этади. Қурт боқиш даври эса 2 ой атрофида чўзилади.

Ипак қуртининг ҳамма ёшлари ва пўст ташлаш даврининг давомати жуда кўп омилларга боғлиқ. Жумладан, ипак қуртларининг ёшлари ва уйқусини ҳароратга қараб неча кун давом этиши 1-жадвалда берилган.

1-жадвал.

Ипак қуртлари боқилган ҳароратга қараб ёшларини неча кун давом этиши



Қуртларнинг ёшлари ва уйқуси

Ҳароратга қараб қурт ёшини давом этиши, кун

20-210

22-230

25-260

26-270

28-290

Биринчи ёши

3,5

3

2,5

2,5

2,5

Биринчи уйқу

1

1

1

1

1

Иккинчи ёши

3

3

2,0

2

2

Иккинчи уйқу

1

1

1

1

1

Учинчи ёши

4

4

3

2,0

2

Учинчи уйқу

1,5

1

1

1

1

Тўртинчи ёши

5

4

3,5

3,0

3

Тўртинчи уйқу

2

2

1,5

1,5

1,5

Бешинчи ёши

9

8

7,5

7

6

Жами

30

27

23

21

20

Қурт боқиш даврининг давомати 15о да-60 кун; 17ода – 52 кун; 20ода –37 кун; 22о да –27 кун; 25о-26оСда –23 кун; 29о-30ода – 18-19 кун давом этади.


Yüklə 1,87 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   109




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2025
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin