ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА
УНИВЕРСИТЕТИ
Т А Р И Х Ф А К У Л Ь Т Е Т И
Ҳимояга рухсат этилсин
Факультет декани
_____________ф.ф.д., проф. И.Ж.Юлдашев
2013 йил ___ _________
5140600 - Тарих факультети Тарих йўналиши 4-курс талабаси
Кадиров Тўлқин Бобохожаевичнинг
“Ўзбекистоннинг ҳалқаро терроризмга қарши
курашда тутган ўрни”
мавзусида ѐзилган
БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ
Илмий раҳбар:
доценти
Тарих кафедраси
________________ т.ф.н. Н.Қувватов
Тақризчилар:
Тарих кафедраси доценти
_________________ т.ф.н. Ф.Исматуллаев
Тошкент
шахар
Хамза
170-умумтаълим мактаби тарих фани
ўқитувчиси
_________________ Г.Тўпаева
Ҳимояга тавсия этилсин
Тарих кафедраси мудири
_________ т.ф.н., доц. С.Р.Тўраев
2013 й. _____ _________________
ТОШКЕНТ – 2013
1
Мундарижа
Кириш…………………………………………………………………………3-7
IБОБ. Глобаллашув шароитида халқаро терроризм: мазмун, моҳияти ва
шакллари
1.1. Президент Ислом Каримов асарларида ҳалқаро терроризм ва унга
қарши курашнинг зарурлиги масалалари...............................................8-17
1.2. Ҳалқаро терроризм: мазмун моҳи ти ва унинг инсони т ҳа тига
таҳдиди...................................................................................................18-26
II БОБ. Ўзбекистоннинг минтақада тинчлик ва барқарорликни
таъминлаш, ҳалқаро терроризмга қарши курашдаги ўрни ва роли
2.1. Ўзбекистон Президенти ва ҳукуматининг халқаро терроризмга қарши
курашда ташаббуслари………………..............………………………...27-35
2.2. Ўзбекистоннинг халқаро терроризмга қарши курашда ҳалқаро ва
минтақавий ташкилотларда тутган ўрни…………………………......36-44
III. БОБ. Ўзбекистоннинг халқаро терроризмга қарши курашда тутган
ўрни мавзусидаги бир соатлик дарс ишланма.........................................45-55
Хулоса...……………….........……..….....................………….………............56-58
Глоссарий...............................................................................................................59
Фойдаланилган адабиѐтлар рўйҳати........…………….…..............................60
Илова
2
К И Р И Ш
Мавзунинг долзарблиги. ХХ асрнинг глобал муаммосига айланган
халқаро терроризм кўринишига қарши кураш ХХI асрда ҳам долзарблигича
қолмоқда. Террорчиликка ихтисослашган трансмиллий уюшган жиноий
гуруҳлар фаолият кўламини кенгайтириб, ушбу гуруҳлар томонидан амалга
оширилаѐтган қўпорувчилик ҳаракатлари тобора ваҳший ва ғайриинсоний
тус олмоқда1. Афсуски, халқаро террорчилик хавфининг ўсиши бегуноҳ
инсонлар кўраѐтган жисмоний ва маънавий зарарнинг ортиб бораѐтганлигида
номоѐн бўлиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом
Абдуғаниевич Каримов эътироф этганидек: ―халқаро хавфсизлик ва
барқарорлик муаммоси янги аср бўсағасида хамон халқаро хамжамияти
олдида турган асосий муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Фарқ фақат
шундаки, эндилкда ―совуқ уруш‖ асоратлари, хуружлари ўрнига тинчлик ва
барқарорликка таҳдид солувчи куч сифатида халқаро террорчилик... жаҳон
саҳнасига чиқмоқда.‖2
Битирув малакавий иши мамлакатимиз ва жаҳон ҳаѐтига таҳдид
солаѐтган, бугун ва келажак учун муҳим ва долзарб воқеалик бўлаѐтган
ҳалқаро терроризмнинг турли кўринишлари тўғрисида Ғарб ва МДҲ
олимларининг фикри, шунингдек, қонунчиликдаги нормаларни таҳлил
қилиш орқали халқаро терроризм моҳиятини ѐритишга ва унга қарши
курашда Ўзбекистоннинг тутган ролининг ҳуқуқий асосларини очиб беришга
қаратилган. Халқаро муносабатлар тизимида юз берган жараѐнлар нафақат
дунѐ геосиѐсий ҳаритасини, балки Марказий Осиѐдаги вазиятнинг ҳам
тубдан ўзгаришига олиб келди. Мазкур ҳолат минтақада ҳавфсизликни
таъминлашни долзарб масалага айлантирди. Бу эса ўз навбатида, минтақавий
1 Маълум бўлишича, террорчилик фаолияти билан шуғулланаѐтган трансмиллий уюшган жиноий
гуруҳларнинг сони тахминан 500 тага етиб, улар томонидан бир йилда содир этиладиган террористик
хуружларнинг сони 1500 ташкил қилмоқда. Криминолог-олимлар башорат қилишларича, ушбу рақамлар
йилига 300 % ошиб боради. Батафсил қаранг: Трунов В.Г. Актуальныепроблемы борьбы с терроризмом.//
Государство и право.- Москва, 2001-№3. Стр-51.
2 Каримов. И.А. Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз.Т.9.-Т.: Ўзбекистон.2001 –б.105.
3
ҳавфсизликни таъминлашга доир замонавий ѐндошув ва концептуал
қарашларни ишлаб чиқишни ҳамда уларни ҳаѐтга тадбиқ этишни талаб
этмоқда. Зеро, ―...хушѐрлик, огоҳ бўлиб яшаш—бу бир кунлик ѐки бир ойлик
мавсумий масала эмас, балки кундалик иш, кундалик амалий ҳаракат бўлиши
лозим3.
Ўрганилиш даражаси:
Минтақавий хавфсизлик масалалари борасидаги концептуал қарашлар ва
унинг назарий – методологик жиҳатлари билан боғлиқ масалалар ҳамда,
тадқиқотнинг асоси бўлиб, Президент И.А.Каримов фикрлари, нуфузли
халқаро анжуман ва ташкилотлардаги маърузалари ва фундаментал асарлари
хизмат қилади4.
Президент И.А.Каримовнинг
―Ўзбекистон XXI-аср бўсағасида:
хавфсизликка таҳдид, барақарлик шартлари ва кафолатлари‖ номли
фундаментал асарининг аҳамиятини алоҳида таъкидлаш жоиз. Шунингдек,
Президент И.А.Каримовнинг БМТ бош Ассамблеясининг 48 сессиясидаги
нутқида (1993 й. 28 сентябрь), БМТнинг эллик йиллиги муносабати билан
Бош Ассамблеясининг махсус тантанали йиғилишида сўзлаган нутқида (1995
йил 24 октябрь), ―Тинчлик ва барқарорликни сақлашнинг ишончли кафолати‖
мавзусида Шанхай хамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашининг
Шанҳай шаҳрида бўлиб ўтган мажлисида сўзлаган нутқида (2006 йил 15
июнь), ―Тинчлик учун курашмоқ керак‖ мавзусида Ўз.А. мухбири билан
суҳбатида (2001 йил 10 декабрь), Коллектив хавфсизлик ташкилоти коллектив
хавфсизлик кенгашининг мажлисида сўзлаган нутқида (2010 йил 14 декабрь)
ва бошқа асарларида батафсил ѐритилган. Биз тадқиқотимизда улардан
3 Каримов. И.А. Тинчлик учун курашмоқ керак. Т.: Ўзбекистон.2001 –б.23.
4Каримов И.А. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиѐт йўли. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод,
мафкура. – Т.: ―Ўзбекистон‖. 1-жилд, 1996.б-40-44, 50-6; БМТ Бош Ассамблеясининг 48-сессиясидаги
маъруза. //Биздан озод ва обод Ватан қолсин. 2-жилд. 47-57б; Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка
таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиѐт кафолатлари. // Хавсизлик ва барқарор тараққиѐт йўлида. 6-
жилд, б-239-259; Минтақавий хавфсизликдан ялпи хафсизлик сари. БМТ нинг эллик йиллик муносабати
билан Бош Ассамблеясининг махсус тантанали йиғилишида сўзлаган нутқи. 1995 йил 24 октябр// Каримов
И.А. Бунѐдкорлик йўлидан. Т4-Т. Ўзбекистон. 1996.б-56-60; Тинчлик учун курашмоқ керак. Ўз.А. мухбири
билан суҳбат. 2001 йил 10 декабр. Т. Ўзбекистон 2002. Б-120-125.
4
унмумли фойдаланишга ҳаракат қилдик ва бу асарларни фойдаланилган
адбиѐтлар рўйхатида алоҳида қайд этилган.
Ўзбекистон Республикасининг мустақил давлат сифатида халқаро
муносабатларда иштирок этиши, жаҳон хамжамиятига интеграциялашуви,
тинчликпарвар сиѐсати, мамлакатимизнинг хавфсизлиги ва барқарорлигига
трансмиллий терроризм хавф солаѐтганлиги халқаро терроризм феномени ва
унга қарши курашнинг ҳуқуқий жихатлари илмий асосда ўрганилишига
туртки бўлди. Халқаро терроризмга қарши кураш бўйича давлатлар
хамкорлигининг муайян жихатлари, минтақада тинчлик ва барқарорликни
таъминлашга оид бир қанча монографиялар, рисолалар ва кўплаб мақолалар
чоп этилган. Жумладан Р.М.Алимов5, Ш.Р.Арифханов6, С.Сафаров7,
Ш.Пахрутдинов8, Абдуллажонов О.9, Ирисов Б10. Саифназаров И., Каримов
Т, Мухторов А11, Обломуродов, Абдуҳолиқов Ж, Боймуродов Ж. Очилдиев
А12. М.Лафасов, Ғ.Хотамов, А.Умаровлар томонидан 2000 йилда чоп этилган
―Диний экстремизм ва фундаментализм: тарихи, моҳияти ва бугунги хавфи‖
китоби ва бошқаларнинг асарлари ва мақолаларидан фойдаланилди.
Тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари. Ушбу тадқиқотнинг мақсади
жаҳонда терроризм хавфи ошиб бораѐтган шароитда аввало, терроризмнинг
моҳияти, мақсади, турлари ва оқибитлари ҳақида, шунингдек терроризмга
қарши курашда, минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашда
Ўзбекистон Президенти ва хукуматининг ташаббуслари, Ўзбекистоннинг
минтақавий ташкилотлар ва жаҳонда тутган ўрнини ўрганиш, ҳамда, мавзу
бўйича таълим муассаларида дарсни ташкил қилиш учун бир соатлик дарс
5Алимов Р.М. Центральная Азия: общеннотсть интеросов. Т. Шарқ. 2005. Б-464.
6Арифханов Ш.Р. Центральное Азия: региональная интеграция и безопасность. Т. 2007, стр-168
7Сафаров С. Марказий Осиѐ кечаѐтган геосиѐсий жараѐнлар ва минтақанинг хозирги дунѐ халқаро
муносабатлар тизимида тутган ўрни. // халқаро муносабатлар – 2005 -№3. Б-6.
8 Пахрутдтнов Ш. Тараққиѐтга таҳдид: назария ва амалиѐт. Т.:‖Академия‖. 2006.Б-160.
9 Абдуллажонов О. Диний ақидапарастликнинг келиб чиқиши, моҳияти ва Ўзбекистонга кириб келиши
Т.2000.
10 Ирисов Б. Дин Ақидапарастлик ва таҳдид Т. Маънавият -2000.
11 Мухторов А. Халқимизнинг Ҳамжиҳатлиги терроризмга қарши кафолотдир .-Т.: Янги аср авлоди 2004.
12Очилдиев А. Миллий ғоя ва миллатлараро муносабатлар. Т:. Ўзбекистон 2004.
5
ишланмасини ишлаб чиқишни тадқиқотимизнинг асосий мақсади
ҳисобланади.
Тадқиқот мақсадларидан келиб чиқиб, қўйидагиларни битирув
малакавий ишининг вазифалари деб белгиладик:
- Ўзбекистоннинг
мустақиллигининг
дастлабки
кунларданоқ
терроризмнинг оқибатлари уни олдини олишга қаратилган чуқур
ислоҳотларни илмий асосларини ўрганиш;
- XXI аср бошларида Марказий Осиѐ худудидаги геополитик ҳолатини
ѐритиб бериш;
- Минтақадаги тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш бўйича мавжуд
муаммолар ва қийинчиликларни кўрсатиб бериш;
- Президент И.А.Каримов томонидан ―Туркистон умумий уйимиз‖
концепциясининг мазмун ва моҳиятини очиб бериш;
- Ўзбекистоннинг
минтақадаги
тинчлик
ва
барқарорликни
таъминлашдаги ўрнини мабалар асосида ѐритиш;
- Ўзбекистоннинг Марказий Осиѐни ядро қуролидан ҳоли минтақага
айлантиришдаги ва Афғонистонда тинчликни таъминлаш борасидаги
сайи-ҳаракатларини ѐритиб бериш;
- Президент И.А. Каримовнинг дунѐ ҳамжамиятида тинчликни
сақлашдаги ташаббусларини ўрганиш;
- Мамлакатимизда терроризмга қарши курашнинг кенг халқ оммаси ва
таълим тизимида дарс сифатида етказишнинг моҳиятини ўрганишдан
иборат.
Тадқиқот методологик асоси. Тадқиқот билиш жараѐнининг амалий-
назарий услублари ўзаро боғлиқ бўлган алоқадорликда қўлланилди. Битирув
малакавий иши доирасидаги таҳлилларни амалга оширишда ва амалий-назарий
хулосаларни қилишда тарихий, мантиқий, қиѐсий, тизимли услублардан кенг
фойдаланилди.
Тадқиқотнинг методологик асоси бўлиб, мамлакатимизда давлатчиликни
барпо этиш, тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, ҳалқаро терроризмга қарши
6
кураш, давлатимизнинг халқаро мавқеини ошириш ва жаҳон ҳамжамиятига
интеграция қилиш концепциясига доир Ўзбекистон Республикаси
И.А.Каримов фикрлари, нуфузли халқаро анжуман ва ташкилотлардаги
маърузалари ва фундаментал асарлари хизмат қилади.
Тадқиқот объекти. Халқаро терроризмга қарши курашда Ўзбекистон
Республикаси фаолиятининг жаҳондаги ўрни ва ролини тадқиқ этиш ва
ўрганиш ҳисобланади.
Тадқиқотнинг илмий аҳамияти. Ўрганилаѐтган мавзунинг илмий
хулосалари, таклиф ва тавсияларини ўрганиб, таҳлил қилиб илмий хулосалар
ишлаб ва сабоқ олишдан иборат.
Амалий аҳамияти шундан иборатки, тарих дарсларида, маҳаллий ва
жамоат ташкилотларидаги тарғибот ишларида халқаро терроризм ва унга
қарши курашда Ўзбекистоннинг фаолиятини аниқ фактлар ва далиллар
асосида кўрсатиб бериш билан мавзу бўйича ўқувчиларга самарали таълим
бериш.
Битирув малакавий ишининг тузилиши ва хажми. Битирув
малакавий иши кириш, 2 боб, 4 параграф, хулоса ва фойдаланилган
адабиѐтлар рўйҳатидан иборат бўлиб, ___ саҳифани ташкил этади.
7
IБОБ. Глобаллашув шароитида халқаро терроризм: мазмун, моҳияти ва
шакллари
1.1. Президент Ислом Каримов асарларида ҳалқаро терроризм ва
унга қарши кураш зарурлигининг ѐритилиши
Ўзбекистон давлати истиқлолнинг тарихан қисқа, аммо ғоят сермазмун
йиллари давомида Президент Ислом Каримов раҳбарлигида бевосита адолат
устиворлигига асосланган эркин, демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик
жамияти барпо эитишда ўзбек моделига асос солиндики, бутун дунѐда
эътироф этилмоқда. Аммо Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритганидан
сўнг мафкура соҳасида ҳаѐт осонликча кечмади. Миллий истиқлол ғоясига
зид бўлган ѐт ва бегона ғоялар кириб келишга ва ѐшларимиз онгини
эгаллашга, уларни мамлакатимизда белгиланган улуғвор мақсадларни амалга
оширишга қарама-қарши қўйишга уринишлар бўлганлиги ҳаммамизга аѐн.
Давалат раҳбарининг ―...эй ватандошларим, огоҳ бўлинглар, терроризм
хатари, бу қора куч бошимизда бало-қазо бўлиб, ўзининг манфур ниятларига
етиш учун қурол ва куч тўплаб, ханжарини ишга солишга ҳар лаҳзада шай
турибди‖ деб огоҳ этар экан, ―бу даҳшатли куч остонамиз олдида турганини
бугун ҳам такрор-такрор айтишни ўз бурчим деб биламан‖13 деб хушѐрликка
ундагани бежиз эмас, албатта. Терроризм ва экстремизм Президентимиз
талқинидан келиб чиқадиган бўлсак, ҳадсиз-ҳудудсиз (экстерриториал)
миллат, Ватан ва керак бўлса мафкура билмайдиган ѐвуз гуруҳлар тимсолида
номоѐн бўлмоқда14.
Терроризм бугунги ўзининг энг ташкилий жипслашган даврида ҳам яна
ўша эски, унинг учун асосий ниқоб бўлиб келган амалиѐтга қатъий
содиқлигини намойиш қилмоқда унинг асл мақсади ва социал базасини очиш
13 Каримов И.А. Тинчлик учун курашмоқ керак. Т.: ―Ўзбекистон‖.-2001. Б-12.
14 Жўраев Т. Политология. ―Терроризм-инсоният ҳаѐтига таҳдид‖ Т.: 2000. Б-183.
8
ишнинг мураккаблиги, нозиклигининг сабаблари ҳам қолаверса, унга тегишли
сиѐсий баҳо бериш ҳамда барҳам бериш билан боғлиқ чора тадбирларни ишлаб
чиқиш жараѐнининг қийин кечишининг туб сабаблари шунга бориб тақалади.
Зеро, бугунги глобаллашув жараѐнида жаҳонда инсон қалби ва онгини
эгаллаш учун кураш тобора кучайиб бормоқда. Бу ҳол ҳозирги кунда дунѐнинг
мафкуравий манзарасини белгилаб бермокда.
Бугун дунѐнинг мафкуравий манзарасини ўз мақсадлари йўлида
ўзгартирмоқчи бўлаѐтган мафкура шакллари барқарорлик ва тараққиѐтга
таҳдид солмоқда. Президент И.А.Каримовнинг қатор илмий назарий ва
амалий аҳамиятга молик ғоялари мужассамлашган асарларида халқаро
терроризм ва диний экстремизмга қарши кураш тўғрисидаги масалалар чуқур
ва атрофлича таҳлил этилган. Уларнинг асосий шакллари ва йўналишлари
Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка
тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиѐт кафолатлари асарида кўрсатиб
берилган.
Президент И.Каримов ўз асарида диний экстремизм ва
фундаментализм мамлакатимиз учун жиддий хавф эканлиги моҳияти ҳақида
сўз юритар экан: ―Энг мураккаб саволлардан бири шуки, биздаги
барқарорлик ва хавфсизлик йўлида таҳдид бўлиб турган муаммоларни англаб
етаяпмизми?‖15 деган саволни кундаланг қўяди.
Хавфсизлигимизга таҳдид бўлиб турган муаммоларга нимани қарши
қўя оламиз? Жамиятимиз тўхтовсиз ва барқарор ривожланишига, биз
истиқомад қилаѐтган минтақада жўғрофий-сиѐсий мувозанат сақланишига
нималар кафолат бўла олади?‖16 каби энг долзарб масалалар ҳақида сўз
юритади. Тўғрисини айтиш керак, Ўзбекистоннинг диний экстремизм ва
халқаро терроризмга қарши кураш сиѐсатининг моҳиятини ривожланган
мамлакатлар ва дунѐнинг нуфузли халқаро ташкилотлари кечроқ англади.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов 1993 йил 28
15Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиѐт
кафолатлари. Т.: Ўзбекистон, 1997, Б-4.
16Кармов И.А. Буюк келажак сари. Т.: Ўзбекистон, 1998, Б-41.
9
сентябрда БМТ Бош Ассамблеясининг 48-сессиясида қилган маърузасида
жаҳон ҳамжамиятин Афғонистон муаммосини изчил ўрганиш ва ечишга
чақирди. Толибон ҳаракатининг диний мутаассиб ва жангарилик фаолияти
ҳақидаги ушбу ҳаққоний фикр фақат АҚШдаги 2001 йил 11 сентябр
фожеаларидан кейин тан олинди.
XXI асрда Ўзбекистоннинг ялпи хавфсизлигига тахдидларни таъкидлар
экан, ушбу асарда қўйидагиларни мамлакат ва минтақавий хавфсизликнинг энг
долзарб масалалари сифатида санаб ўтилади:
1. Минтакавий можаролар.
2. Диний экстремизм ва фундаментализм.
3. Буюк давлатчилик щовинизми ва агрессив миллатчилик.
4. Этник ва миллатлараро зиддиятлар.
5. Коррупция ва жиноятчилик.
6. Махаллийчилик ва уруг-аймокчилик муносабатлари.
Ушбу асар ХХI асрнинг айниқса давлат ва дин муносабатлари, диннинг
сиѐсийлашуви масалаларига бўлган қарашлари дин ниқоби остида ҳокимият
учун кураш олиб бораѐтган террорчи ташкилотларнинг даъволарини фош
этишда улкан ижтимоий-сиѐсий аҳамият касб этади. Энг долзарб мавзулари;
минтақавий можаролар, диний экстремизм ва фундаментализм, этник ва
миллатлараро зиддиятлар каби масалалар хақида батафсил тушунтириш
берилган. Бу каби зиддиятларнинг баъзан хатто икки қутблилиги, Ўзбекистон
хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назаридан қараганда бу ходисалар бизга
ҳам жиддий ташвиш туғдириши мумкинлиги ҳақида таъкидланади17. ―Диний
экстремизм ва фундаментализм бизнинг минтақамиз учун туғдириши
мумкин бўлган хавф-хатарларни бевосита таҳлил қилишга киришишдан
олдин эътиборни диний эътиқодлари билан боғлиқ ҳар қандай муаммо ғоят
нозик экпнлигига, уларнинг диннинг маънавий қадриятлари билан
шиорлардан, хусусан исломни қайта тиклаш шиоридан фойдаланаѐтган
17 Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиѐт
кафолатлари. Т.: Ўзбекистон, 1997, Б-34.
10
муайян кучлар кўзлаѐтган, динга алоқаси бўлмаган сиѐсий ва бошқа
тажовузкор мақсадлар ўртасидаги фарқни тушуниб олишларига эришиш
зарурлигини қаратишни истардим18‖ дейди давлат раҳбари.
Инсоният тарихида диний онгнинг ажралмас қисми бўлган
одамлардаги эътиқоддан фақат бунѐдкор куч сифатида эмас, балки вайрон
қилувчи куч, хатто фанатизм (ўта кетган мутаасиблик) сифатида
фойдаланилганлиги ҳақида сўз юритиб фанатизмнинг ўзига хос хусусиятлари
ва кўринишлари хусусида ҳам тўхталиб ўтади. ―Биз дин бундан буѐн ҳам
аҳолини энг олий, ахлоқий ва маънавий қадриятлардан, тарихий ва маданий
меросдан баҳраманд қилиш тарафдоримиз‖19 деган фикр билдирилади.
Шу ўринда М.Лафасов ҳаммуаллифлигидаги ―Экстремизм, терроризм
тарихи ва моҳияти‖ номли асарида таъкидлаганидек: ―Энг ачинарлиси
шундаки бу ѐвуз кимсалар ҳали онги шаклланиб улгурмаган, тажрибасиз, ғўр
ѐшларни ўз тузоғига илинтириб, бош-кўзини айлантириб, улардан
ўзларининг ифлос мақсадлари йўлида фойдаланмоқда. Бу эса исломнинг
инсонпарварлик ғояларини обрўсизлантиришга олиб келмоқда‖20.
Аслида, дунѐдаги асосий динлардан бири бўлган Ислом дини моҳият –
эътибори билан адолат мезони сифатида жаҳон динлари орасида алоҳида
аҳамият ва қадриятга эга. Қуръони Каримнинг барча оят ва суралари, Ҳадиси
шарифларида келтирилган барча манбалар ана шу адолатни бир жиҳатдан
асословчи, иккинчи жиҳатдан эса, мусулмонларнинг турмуш тарзини
белгиловчи илоҳиѐт ҳисобланади, шунингдек, инсоннинг давлатга
муносабати, жамиятда, инсонлар орасида вужудга келган муносабатлар,
уларнинг қадрият мезонлари фақат бир нарсага, у ҳам бўлса адолатга
қаратилган.
Ўзбекистон давлати халқимизнинг ўтмиши билан боғлиқ, бугунги
кунда маънавиятимизнинг ажралмас қисмига айланган ислом дининг сиѐсий
18 Ўша асар Б-35.
19 Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиѐт
кафолатлари. Т.: Ўзбекистон, 1997, Б-44.
20 М.Лафасов, Ю. Мамазоитова ―Экстремизм, терроризм тарихи ва моҳияти.Т.: ―Турон-Иқбол‖. 2001. Б-4.
11
мақсадларга эришиш воситалари сифатида фойдаланмоқчи бўлган
экстремистик, айирмачи ва террорчи жиноятчиларнинг қилмишларини фош
этиш, жиноятига яраша жазолаш, қилмиши учун жавобгарлик
муқаррарлигини таъминлаш принциплари асосида бу турдаги жиноятларга
қарши кураш олиб боришга мажбур бўлди.
Террористик усулларни кенг қўллаган, мамлакат ҳаѐтини издан чиқариш
ва шу орқали давлатни кучсизлантириш йўлини танлаган радикаллар 1992
йил баҳорида ўзларининг ѐвуз башарасини яна бир бор намойиш қилиб,
расмий ҳокимиятнинг бир неча вакилларини гаровга олишади. Кейинчалик
Тожикистон ва Афғонистон ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган
бу кучлар мазкур мамлакатлардаги ҳарбий лагерларда тайѐргарликдан ўтиб,
Ўзбекистон ҳудудида ҳам бир қатор террористик жиноятларни содир этди.
Қайд этиш лозимки, Тожикистон ва Афғонистон давлатларида ташкил
топиб, террорчиликка ихтисослашган Ўзбекистон ислом харакати жиноий
уюшмаси раҳбарлари Т. Йўлдошев ва Ж.Хожиевлар илгари ҳам ислом дини
ниқоби остида реакцион ғояларни экспанция қилишга уриниб кўрган.
Хусусан, 1991 йил Наманганда оммавий тартибсизликлар уюштирилган.
Ўшанда диний ақидапарастлар томонидан эгаллаб олинган собиқ вилоят
партия қўмитаси биноси атрофида аста-секин бир неча минг одам тўпланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов шу бинода махаллий
аҳоли билан учрашганда сурбетлик билан юртбошидан ислом давлати
ташкил этилганини эълон қилиш, барча поғонадаги раҳбарларни мачитларга
боришга ҳамда шариат арконларига қатъий риоя қилишга мажбурлаш,
мактабларнинг юқори синфларида йигит-қизларни алоҳида-алоҳида ўқитиш,
никоҳдан ўтишни фақат шариат асосида расмийлаштириш талаб этилди.
Бу талабларни қўйган халқ ғалаѐни нинг ташаббусчиси эса
жиноятчилардан саналмиш Хаттоб Басаев, Намангоний, Мадаминов сингари
террорчиларнинг ҳамтовоғи Тоҳир Юлдошев эди21. Можаро Президент И.
Каримовнинг довюраклиги, адолатлиги ва ақллиги туфайли бир неча соатдан
21 Миролимов М. Ўзбекистон халқи Каримовни нега Президент сайлади. Халқ сўзи. 2000.-18-янв.
12
сўнгги бархам топди. Кейинчалик жиноий кирдикорлари фош этилган, Т.
Юлдошев, Ж. Хожиев ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси чегарасини
ноқонуний йўллар билан бузиб, Тожикистон давлатига ўтиб яширинган.
Улар сўнгги беш йил давомида дунѐдаги ўта хавфли террорчилик
ташкилотига айланиб, ҳарбий дала лагерларида тайѐргарликдан ўтган бир
гуруҳ жангариларни юртимиз ҳудудига норасмий тарзда ўтказиб, 1999
йилнинг 16 февралида Тошкент шаҳрида террорчилик ҳаракатларини амалга
оширдилар. Бу жиноий уюшма ўта мураккаб тузилма бўлиб, бир неча
давлатлардаги террорчи ташкилотлари билан мустаҳкам алоқа ўрнатган.
Жиноий тўданинг моддий таъминотини, айниқса, энг замонавий қурол-яроғ,
ўқ-дори ва ҳарбий техникалар билан таъминланиши Покистон, Туркия,
Саудия Арабистони ва бошқа давлатлардаги жиноий уюшмалар ўз зиммасига
олган.
Шу ўринда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг
―Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик
шартлари ва тараққиѐт кафолатлари‖ асарида: Хеч қандай диний давъатлар
ҳокимият учун курашга, сиѐсат, иқтисодиѐт ва қонуншуносликка аралашиш
учун байроқ бўлишига йўл қўймаймиз22, деган фикрини эслатиш жоиз деб
ҳисоблаймиз.
Бизга маълумки, Марказий Осиѐ халқлари ижтимоий-фалсафий фикр
тарихида муҳим ўрин эгаллаган тасаввуф таълимотининг инсонпарварлик,
диний бағрикенглик ва адолатпарварлик туйғулари билан йўғрилган ғоялар
ҳам диний мутаассиблик, динлараро ва мазҳаблараро адоват ва низоларга
қарши қаратилганлиги билан диний ақидапарастлик, фундаментализм ва
экстремизмнинг зарарли мафкурасини фош қилишда катта ижтимоий-
маънавий аҳамият касб этиши мумкин
Халқаро террорчи ва диний-сиѐсий экстремистик жиноий тўдалар
бугунги кунда дунѐ цивилизациясининг, давлатлар аро интеграциясининг
22 Кармов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиѐт
кафолатлари. Т.: Ўзбекистон. 1997, Б-44.
13
ашаддий душманига айланганини очиқ-ойдин эътироф этиш керак.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов айни пайтда халқаро
террорчилик ва экстремизм марказлари миллионлаб тинч аҳолига ва бутун-
бутун давлатларга улкан талофотлар келтирадиган ѐвуз хатти харакатларнинг
давом этаѐтгани23 дан хавотирланиб, гарчи террочилик ҳаракатларнинг
бири, айтайлик, Филиппинда, бири Болқонда, бири Чеченистонда, яна бири
Яқин Шарқ ѐки бошқа минтақа ва давлатларда амалга оширилаѐтган бўлсада,
бугунги кунда уларнинг барчаси бир занжирга боғлангани, бу тажовузлар
ортида ката маблағ, катта кучга эга бўлган, маълум марказларда
бошқариладиган экстремистик кучлар ва ташкилотлар борлиги очиқ-ойдин
кўриниб24 турганлигини, уларнинг ўзаро уйғунлашиб, чуқур илдиз отиб
кетганлигини ҳисобга олиб агар диний экстремизм ва ақидапарастлик
шиорлари халқаро террорнинг ғоявий ниқоби бўлса, наркобизнес ва
наркотрафик, хеч шубҳасиз халқаро террорнинг молиявий таянчидир25
деган назарий хулосани илгари суради ва бундай жиноятчиларнинг жиноий
кирдикорларини чуқур таҳлил қилиб, батафсил ўрганмасдан туриб, хулоса
қилиш ва уларга қарши самарали курашиш мумкин эмаслигига эътиборни
қаратди.
Президент И.А.Каримов 1995 йил 5 майдаги Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлисининг 2-сессиясида сўзлаган нутқларида илк бор ―Туркистон
умумий уйимиз‖ масаласига алоҳида тўхталиб ўтади. Давлат раҳбари ўз
маърузаларида собиқ СССР ўрнидаги ва яқин атрофимиздаги юзага келган
ўта мураккаб вазият бугунги кунда биздан дунѐ миқѐсида пухта ўйланган
ташқи ва ички сиѐсат олиб боришни тақозо этади. Биринчи галда, ўз
юртимизда ва минтақамизда бузишга қаратилган ѐвуз ҳаракатларнинг олдини
олишни талаб қилади.
23 Кармов И.А. Терроризм хавфи тўғрисида. Тузувчи муаллифлар: Қобилов Ш.Р, Таджихонов Б.У. Т.:
Ўзбекистон ИИВ Академияси, 2002, Б-97.
24. Кармов И.А. Ҳавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак. Т-10 Иккинчи чақириқ Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлисининг VII сессиясидаги маъруза, 2001 йил 6 декабр.
25 Кармов И.А. Ватан равнақи учун хар биримиз масъулмиз Т-9. ШХТга аъзо давлатлар раҳбарларининг
саммитида сўзлаган нутқи Т.: Ўзбекистон. 2002, Б-136.
14
Президент И.А.Каримов ―Биз – бешта қудратли шоҳи бирлашиб кетган
улкан чинорни минтақамиз белгиси, рамзи қилиб танлаганимизда катта
маъно бор. Бизнинг – тожик, туркман, қирғиз, қозоқ ва ўзбекларнинг –
тарихий бирлигимиз, маънавий бирлигимиз, маданий бирлигимиз, диний
бирлигимиз, бир сўз билан айтганда чинакам инсоний бирлигимиз ҳақида
гапиришнинг ҳожати йўқ‖ – дейди. Президент И.А.Каримов фикрларини
давом эттириб, ―Тасаввур қилинки, ота юртимиз Туркистон – катта бир уй,
буюк бир рўзғор, буюк бир оила. Бу оила фарзандлари қанчалик яқин ва аҳил
бўлса, рўзғор ҳам шунчалик обод ва тўкин бўлади‖ - деб таъкидлайди26.
Бундан чиқадиган хулоса: Марказий Осиѐ минтақасида ҳам иқтисодий,
ҳам маънавий, ҳам сиѐсий жиҳатдан ягона муҳит ташкил қилиш – бугунги
куннинг энг долзарб масаласидир. Марказий Осиѐда фаол меҳнат қилаѐтган
жамоатчилик бизга ота-боболаримиздан муқаддас мерос бўлиб қолган
тарихий бирлик туйғусини муқаддас Туркистон туйғусини қайтадан
тиклашига эътибор қаратилди. Ягона Туркистон шиорини барча халқларимиз
қўллаб-қувватлади. Буни Марказий Осиѐ минтақсасининг тинчлиги,
барқарорлиги ва келажак равнақини қадрлайдиган минг-минглаб инсонлар
очиқ қалб ва очиқ чеҳра билан кутиб олди.
Президент Ислом Каримов томонидан илгари сурилган жамоатчилик
харакати ―Туркистон умумий уйимиз‖ деб номланди. Бу ҳаракат
мамлакатларнинг ўзаро бирлигини янада мустаҳкамлашга қадим Туркистон
заминда яшовчи барча халқлар, миллатлар ва элатларни яқинлаштириш
мақсадида юрган соғлом кучларни ўз сафларига олди.
Нима учундир фақат ҳозирги кунга келиб Афғонистоннинг наинки
Европани наркотиклар билан таъминлайдиган асосий манба эканлигини,
балки энг ашаддий террорчиларни тайѐрлайдиган полигон ҳам эканлигини
ҳамма бирданига англаб етди. Холбуки, мен бу масала ҳақида анча илгари
гапирганимда, менга лоқайдлик билан Бу сизнинг муаммоингиз , деб жавоб
беришган эди. ― Халқаро терроризм тушунчаси 2001 йилнинг 11
26 Каримов И.А. Туркистон умумий уйимиз. Т. ―Ўзбекистон‖. 1995. Б-15.
15
сентябридан айниқса урф бўлди. Бироқ бундан анча аввал ҳам Италияда
Қизил бригадалар ва Германияда Баадер-Майнхоф гуруҳи бор эди. Бу
ҳақда бугун Европада эслашни ѐқтиришмайди27.
Террорчиликка қарши курашда бизнинг принципиал нуқтаи назаримиз
ўзгаргани йўқ. Марказий Осиѐ ҳамкорлиги ташкилотининг (МОҲТ)
Душанбеда бўлиб ўтган сўнгги йиғилишида МДҲ ҳудудида ва хусусан,
МОҲТ ҳудудида мавжуд бўлган террорчилик гуруҳларини қонундан
ташқарида деб эътироф этиш мақсадида уларнинг рўйхатини тузиш ҳақида
қарор қабул қилдик. Бу жиддий тадбир бўлиб, ўз амалий самарасини
бермоқда: Германия, Покистон, 16 та араб мамлакати Хизбут-таҳрир ни
ноқонуний деб топди, Россия ҳам, кейинчалик МОҲТ нинг бошқа давлатлари
ҳам бу қарорга қўшилди.
Афсуски, террорчиликка қарши кураш ниқоби остида дунѐнинг асосий
геостратегик ўйинчилари бўлмиш давлатлар ҳар жиҳатдан ғоят муҳим бўлган
Марказий Осиѐ минтақасидаги ўз таъсирини сақлаш учун кураш олиб
боришмоқда. Бундай вазиятда эса террорчиликка қарши ҳақиқий кураш
масаласи содир бўлаѐтган жараѐнлардан четда қолиб кетиши мумкин.
―Тинчлик ва хавфсизлигимиз ўз куч-қудратимизга, ҳамжихатлигимиз ва
қатъий иродамизга боғлиқ‖ асарда халқаро террорчиликка қарши курашдаги
дунѐ ҳамжамияти ташкилотларининг битимлари фақат қоғозда эмас, балки
амалда қўллалиши кераклигини ҳам алохида таъкидлаб ўтилади; ―Айтайлик,
МДҲ давлатлари доирасидаги бирон-бир йиғилиш йўқки, унда
террорчиликка қарши курашиш тўғрисида ҳужжат қабул қилинмаган бўлсин.
Юзлаб ҳужжатлар қабул қилинган, сўз ўйини авжида, иш эса зиѐн кўрмоқда,
тилда эмас, амалда вазиятни ўнглашга интилаѐтганларнинг саъй-ҳаракатлари
обрўсизлантирилмоқда. Табиийки, бундай шароитда маккор, ўта шафқатсиз,
27 И,А.Каримов Тинчлик ва хавфсизлигимиз ўз куч-қудратимизга, ҳамжихатлигимиз ва қатъий иродамизга
боғлиқ. Тошкент — Ўзбекистон — 2004 Б-97.
16
пихи қайрилган халқаро террорчиликка қарши курашда ижобий натижаларга
эришиш мушкул‖28.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов
таъкидлаганидек, ―Бизнинг асосий узоқ муддатли ва стратегик вазифамиз
аввалгича қолади–бу демократик давлат, фуқаролик жамияти қуриш
жараѐнларини ва бозор ислоҳотларни чуқурлаштиришдир, одамлар онгида
демократик қадриятларни мустаҳкамлаш йўлида оғишмай боришдир‖29.
Хулоса қилиб айтганда, Президент Ислом Каримов ўз фундаментал
асарлари, фикрлари, нуфузли халқаро анжуман ва ташкилотлардаги
маърузаларида мамлакатимизда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, ҳалқаро
терроризмга қарши кураш, давлатимизнинг халқаро мавқеини ошириш ва
жаҳон ҳамжамиятига интеграция қилиш концепцияси ѐритилган бўлиб,
ѐшларни диний экстремистик ғояларга қарши курашда мафкуравий
иммунитетни шакллантиришда хизмат қилади.
28 И.А. Каримов. Тинчлик ва хавфсизлигимиз ўз куч-қудратимизга, ҳамжихатлигимиз ва қатъий иродамизга
боғлиқ. 13-жилд.–Т.:Ўзбекистон. 2004. Б-99.
29 И.А.Каримов. Ўзбек халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди. – Т.13. – Т.: ―Ўзбекистон‖, 2005. – Б-177.
17
Dostları ilə paylaş: |