21- расм. Маъруза матни
Мазкур маъруза топшириқдаги ахборотни ўқиб ўрганиш мақсадида “Кейинги” тугмаси орқали навбатдаги ахборот ўрганилади. (22-расм)
22- расм. Биринчи маъруза матнидан кейинги саҳифага ўтиш тугмаси
Яратилган ўқув маъруза тугатилгандан сўнги кейинги топшириқ яъни видеомаърузага ўтиш учун қуйида келтирилган 2 та имконият мавжуд.Ушбу тугмалар орқали курс тингловчиси исталган топшириқни бажариши мумкин. (23 – расм)
23- расм. Маъруза топшириқдан кейинги топшириққа ўтиш тугмаси
Кейинги топшириқ – видео маърузадир. Бунда курс яратувчи шахс томонидан тайёрланган видеомаърузада мавзуга доир ахборотлар видеомурожаат кўринишида тақдим қилинган бўлади. (24- расм)
24 – расм. Видео маъруза орқали тайёрланган ахборот
Қуйида келтирилган ахборот тақдимот ҳисобланиб, бунда билим олувчи томонидан ўқиб тушуниш ун қўшимча адабиёт вазифасини бажарувчи маълумот ҳисобланади. (25- расм)
25 – расм. Тақдимот кўринишидаги ахборот манбайи
Кейинги элементи Топшириқ элементи ҳисобланиб, бунда курс тингловчиси томонидан бажарилиши лозим бўлган бир нечта вазифаларни ўз ичига олган бўлади. Бунда фан ўқитувчиси томонидан тайёрланган. (26 – расм)
26 – расм. Ўқув контентдаги Топшириқ элементи вазифаси.
Топшириқни бажарилишини таъминлаш мақсадида билим олувчи вазифада қайд этилган шарт бўйича вазифани бажариб тугатади ва .doc ҳужжати ана шу Топшириқ остида жойлашган майдонга жойлаштиради.
(27 – расм)
27 – расм. Ҳужжатни Moodle тизимга жойлаштириш майдони
Moodle тизимига ҳужжатларни жойлаштириш учун талаба мазкур Топшириқ элементидаги паст қисмида жойлашган тугма орқали амалга оширади. Биринчи “Добавить”- қўшиш тугмасини босиб, иккинчи ойна очилади ҳамда .doc форматидаги ҳужжат изланиб тизимга жойлаштирилади, сўнггида эса “Загрузить этот файл” — киритиш тугмаси орқали ҳужжат тизимга киритилади ва энг сўнгги босқичда “Сохранить” – сақлаш тугмаси босилиб сақланади ва Топшириқ тўлиқ бажарилган ҳисобланади. (28 – расм)
28 – расм. Moodle тизимига ҳужжатларни киритиш ва сақлаш майдони
Ўқув контентнинг навбатдаги элементи Таянч иборалар ҳисобланиб, бунда ўқув курс давомида учраган қийин сўзлар иборалар ва уларнинг мазмуни Алифбо тартибида жойлаштирилган бўлади. (29 – расм)
29 – расм. Moodle платформасидаги Таянч иборалар ойнаси
Сўнгги элемент бу Тест топшириғи бўлиб бунда талаба томонидан ўқув курс давомида ўзлаштирилган барча ахборотларни билиш даражаси орқали назорат саволлари тақдим қилинади. Қуйида тест топшириқни бажарилиш жараёни ва навбатдаги тест саволларига ўтиш ҳамда панелининг ўнг томонидан эса тест саволлари кетма – кетлик тартиб рақами асосида берилган. (30 – расм)
30 – расм. Ўқув контентдаги Тест топшириғини бажариш ойнаси
Dostları ilə paylaş: |