Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


 Стандартлаштириш бўйича давлат назорат органлари ва объектлари



Yüklə 1,83 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə10/15
tarix09.03.2020
ölçüsü1,83 Mb.
#30628
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
meterologiya standartlashtirish va sertifikatsiya (1)


2. Стандартлаштириш бўйича давлат назорат органлари ва объектлари. 
 
Хўжалик 
фаолияти 
субъектлари 
стандартларнинг 
мажбурий 
талабларига, 
стандартлаштиришга  тааллуқли  бошқа  қонун  ҳужжатларига  риоя  этиши  устидан  давлат 
назоратини  "Ўзстандарт"  агентлиги,  "Давархитектқурилиш"  қўмитаси,  Давлат  табиатни 
муҳофаза  қилиш  қўмитаси,  Соғлиқни  сақлаш  вазирлиги  ва  уларнинг  ҳудудий  органлари, 
шунингдек бошқа махсус вакил килинган давлат бошқарув органлари ўз ваколатлари доирасида 
амалга оширадилар (3-бўлим, 8-модда). 
 
Идоравий бўйсунуви ва мулк  шаклидан қатъи назар хўжалик  фаолияти субъектларининг, 
шунингдек  тадбиркорлик  фаолияти  билан  шуғулланаѐтган  жисмоний  шахсларнинг  маҳсулоти, 
шу  жумладан  сертификатлаштирилган  маҳсулот  (ишлаб  чиқиш,  тайѐрлаш,  сақлаш,  ташиш, 
фойдаланиш,  таъмирлаш  ва  чиқиндини  фойдали  суратда  ишлатиш  босқичларида)  давлат 
назорати объекти ҳисобланади. 

 
76 
 
Хўжалик  фаолияти  субъектлари давлат назоратини амалга ошириш  учун барча зарур  ша-
роитни яратишлари шарт. 
 
Стандартларнинг мажбурий талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини: 
 
стандартларни  текшириш  ва  назорат  қилиш  ҳамда  ўлчовларнинг  ягона  бирликда 
бўлишини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси бош давлат инспектори; 
 
стандартларни  текшириш  ва  назорат  қилиш  ҳамда  ўлчовларнинг  ягона  бирликда 
бўлишини  таъминлаш  бўйича  Қорақалпоғистон  Республикаси,  вилоятлар  ва  Тошкент  шаҳар 
бош давлат инспекторлари; 
 
стандартларни  текшириш  ва  назорат  қилиш  ҳамда  ўлчовларнинг  ягона  бирликда 
бўлишини таъминлаш бўйича давлат инспекторлари амалга оширадилар. 
 
Давлат  инспекторлари,  уларнинг  ҳуқуқлари  ва  жавобгарлиги  3-бўлим,  9-моддада 
келтирилган. 
 
Стандартларнинг мажбурий талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга 
оширадиган давлат инспекторлари давлат бошқарув органларининг вакиллари ҳисобланадилар. 
 
Давлат инспектори: 
 
хўжалик  фаолияти  субъектининг  хизмат  ва  ишлаб  чиқариш  биноларига  белгиланган 
тартибда кириш; 
 
хўжалик  фаолияти  субъектидан  давлат  назоратини  ўтказиш  учун  керакли  ҳужжатлар  ва 
маълумотларни олиш; 
 
давлат  назоратини  ўтказишда  хўжалик  фаолияти  субъектининг  техника  воситаларидан 
фойдаланиш ва мутахассисларни жалб этиш; 
 
стандартлаштириш  бўйича  амалдаги  норматив  ҳужжатларга  мувофиқ  стандартларнинг 
мажбурий  талабларига  мувофиқлигини  текшириш  учун  маҳсулотларнинг  намуналари  ҳамда 
нусхаларини  танлаб  олишни  ўтказиш,  бунда  ишлатиб  юборилган  нусхаларнинг  қиймати  ва 
синовларни  (таҳлилларни,  ўлчовларни)  ўтказиш  харажатлари  текширилаѐтган  хўжалик 
фаолияти субъектларининг ишлаб чиқариш чиқимларига киритилади; 
 
маҳсулотни  яратиш,  ишлаб  чиқаришга  тайѐрлаш,  тайѐрлаш,  реализация  қилиш  (етказиб 
бериш,  сотиш),  ундан  фойдаланиш  (уни  ишлатиш),  маҳсулотни  сақлаш,  ташиш  ва  чиқиндини 
фойдали  суратда  ишлатиш  босқичларида,  стандартлар  мажбурий  талабларининг  аниқланган 
бузилишларини бартараф этиш тўғрисида кўрсатмалар бериш; 
 
хўжалик  фаолияти  субъекти  текширувдан  бўйин  товлаган  тақдирда  маҳсулотни  реализа-
ция қилишни ман этиш ҳукуқига эга. 
 
Стандартларни  текшириш  ва  назорат  қилиш  ҳамда  ўлчовларнинг  ягона  бирликда 
бўлишини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси бош давлат инспектори, стандартларни 
текшириш ва назорат қилиш ҳамда ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича 
Қорақалпоғистон  Республикаси,  вилоятлар  ва  Тошкент  шаҳар  бош  давлат  инспекторлари 
бундан ташқари: 
 
стандартларнинг  мажбурий  талаблари  бузилганлиги  учун  хўжалик  фаолияти 
субъектларига нисбатан жарималар қўллаш тўғрисида қарорлар қабул қилиш; 
 
стандартлар  бузилишида  айбдор  бўлган  хўжалик  фаолияти  субъектларининг  мансабдор 
шахсларини маъмурий жавобгарликка тортиш; 
 
текширилган  маҳсулотни  у  стандартларнинг  мажбурий  талабларига  номувофиқ  бўлган 
ҳолларда  реализация  қилишни  (етказиб  беришни,  сотишни),  ундан  фойдаланишни  (уни 
ишлатишни) тақиқлаш ѐки тўхтатиб қўйиш тўғрисида кўрсатмалар бериш; 
 
текширилган  маҳсулот  стандартларнинг  мажбурий  талабларига  номувофиқ  бўлган 
ҳолларда  уни  ишлаб  чиқаришни  тақиқлаш  ѐки  уни  реализация  қилишни  (етказиб  беришни, 
сотишни),  ундан  фойдаланишни  (уни  ишлатишни)  тўхтатиб  қўйиш  тўғрисида  кўрсатмалар 
бериш. 
 
Давлат инспекторларининг маҳсулотни реализация қилишни (етказиб беришни, сотишни) 
ман  этиш  ѐки  тўхтатиб  қўйиш  тўғрисидаги  кўрсатмасини  бузганлик  учун  хўжалик  фаолияти 
субъектлари  Ўзбекистон  Республикаси  қонун  ҳужжатларида  белгиланган  тартибда  жарима 
тўлайдилар. 
 
Жарима  солиш  суд  томонидан,  хўжалик  фаолияти  субъекти  содир  этилган 
ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлган ва жаримани ихтиѐрий равишда тўлаган такдирда эса, 

 
77 
Ўзбекистон Республикаси  Бош давлат инспектори,  Қорақалпоғистон  Республикаси, вилоятлар, 
Тошкент шаҳар бош давлат инспекторлари томонидан амалга оширилади. 
 
Хўжалик  фаолияти  субъектлари  берилган  кўрсатмалар  ва  қарорларни  бажармаган 
такдирларида  давлат  инспекторлари  зарур  материалларни  прокуратура  органларига  ѐки  судга 
оширадилар. 
 
Давлат  инспекторлари  зиммаларига  юкланган  мажбуриятларни  бажармаган  ѐки  лозим 
даражада  бажармаган,  давлат  ѐки  тижорат  сирини  ошкор  қилган  такдирларида  қонун 
ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортиладилар. 
 
 
3.  Ўзбекистон  Республикасининг  «Техник  жиҳатдан  тартибга  солиш  тўғрисида»ги 
қонун шарҳлари. 
 
«Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги қонун 2009 йил 23 апрелда кучга кирган 
бўлиб, у 4 та боб, 28 та моддадан иборат. 
 
1-боб  умумий  қоидаларга  бағишланган  бўлиб,  1-моддада  қонуннинг  мақсади, 
маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигига доир мажбурий талабларни белгилаш, қўллаш 
ва бажариш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат эканлиги, 2-моддада техник 
жиҳатдан  тартибга  солиш  тўғрисидаги  қонун  ҳужжатлари  ушбу  Қонун  ва  бошқа  қонун 
ҳужжатларидан  иборатлиги,  агар  Ўзбекистон  Республикасининг  халқаро  шартномасида 
Ўзбекистон  Республикасининг  техник  жиҳатдан  тартибга  солиш  тўғрисидаги  қонун 
ҳужжатларида  назарда  тутилганидан  бошқача  қоидалар  белгиланган  бўлса,  халқаро  шартнома 
қоидалари қўлланилиши айтиб ўтилган. 3-моддада ушбу қонунда қўлланилган қуйидаги асосий 
тушунчалар келтирилган: 
 
техник  жиҳатдан  тартибга  солиш  -  маҳсулотлар,  ишлар  ва  хизматлар  хавфсизлигига 
доир мажбурий талабларни белгилаш, қўллаш ва бажариш; 
 
маҳсулотлар,  ишлар  ва  хизматлар  хавфсизлиги  -  маҳсулотнинг,  уни  ишлаб  чиқариш, 
ишлатиш  (ундан  фойдаланиш),  сақлаш,  ташиш,  реализация  қилиш  ва  утилизация  қилиш 
жараѐнларининг;  бажариладиган  ишлар,  кўрсатиладиган  хизматларнинг  ҳолати  бўлиб,  бунда 
инсоннинг  ҳаѐтига,  соғлиғига,  атроф-муҳитга,  юридик,  жисмоний  шахсларнинг  ва  давлатнинг 
мол-мулкига  зарар  етказилиши  эҳтимоли  билан  боғлиқ  йўл  қўйилмайдиган  хавф  мавжуд 
бўлмайди; 
 
техник  жиҳатдан  тартибга  солиш  соҳасидаги  норматив  ҳужжатлар  -  техник 
регламентлар,  стандартлаштиришга  доир  норматив  ҳужжатлар,  санитария,  ветеринария-
санитария,  фитосанитария қоидалари ва нормалари,  шаҳарсозлик нормалари  ҳамда қоидалари, 
экологик нормалар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа ҳужжатлар; 
 
техник регламент - техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги, маҳсулотлар, ишлар ва 
хизматлар хавфсизлигига доир мажбурий талабларни белгиловчи норматив ҳужжат; 
 
умумий  техник  регламент  –  техник  жиҳатдан  тартибга  солиш  соҳасидаги,  бир  турдаги 
маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар гуруҳи хавфсизлигига доир мажбурий талабларни белгиловчи 
норматив ҳужжат 
 
махсус техник регламент - техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги, умумий техник 
регламентда  назарда  тутилмаган  маҳсулотлар,  ишлар  ва  хизматлар  айрим  турининг 
хавфсизлигига доир мажбурий талабларни белгиловчи норматив ҳужжат; 
 
савдодаги  техник  тўсиқлар  -  маҳсулотлар,  ишлар  ва  хизматлар  хавфсизлигига  доир 
мажбурий  талабларнинг  техник  жиҳатдан  тартибга  солиш  соҳасидаги  норматив  ҳужжатларда 
мавжуд бўлган тафовутлари ѐки ўзгаришлари оқибатида савдода юзага келадиган тўсиқлар. 
 
Техник  жиҳатдан  тартибга  солишнинг  асосий  вазифалари  қуйидагилардан  иборат  (4-
модда): 
 
инсон  ҳаѐти  ва  соғлиғи,  юридик,  жисмоний  жисмоний  шахсларнинг  ва  давлатнинг  мол-
мулки хавфсизлигини таъминлаш; 
 
атроф-муҳит  муҳофаза  қилинишини,  шунингдек  табиий  ресурслардан  оқилона  фойдала-
нилишини таъминлаш; 
 
савдодаги техник тўсиқларни бартараф этиш; 
 
маҳсулот,  ишлар  ва  хизматлар  хавфсизлиги  хусусида  истеъмолчиларни  чалғитувчи  ҳара-
катларнинг олдини олиш. 

 
78 
 
Техник  жиҳатдан  тартибга  солишнинг  асосий  принциплари  қуйидагилардан  (5-модда) 
иборат: 
 
техник регламентларни қўллашнинг мажбурийлиги; 
 
техник регламентларни қўллашнинг бир хиллиги; 
 
техник регламентларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги миллий ва халқаро 
норматив ҳужжатларга мувофиқлиги; 
 
техник  регламентларнинг,  уларни  ишлаб  чиқиш,  қабул  қилиш  ва  эълон  қилиш  тартиби 
тўғрисидаги ахборотнинг очиқлиги. 
 
Техник жиҳатдан тартибга солиш давлат тизимини қуйидагилар ташкил этади (6-модда): 
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси; 
 
техник  жиҳатдан  тартибга  солиш  соҳасидаги  ваколатли  давлат  органлари  -  Ўзбекистон 
стандартлаштириш,  метрология  ва  сертификатлаштириш  агентлиги,  Ўзбекистон  Республикаси 
Соғлиқни  сақлаш  вазирлиги,  Ўзбекистон  Республикаси  Давлат  архитектура  ва  қурилиш  қўми-
таси, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси; 
 
техник  жиҳатдан  тартибга  солиш  соҳасида  ўз  ваколатлари  доирасида  фаолиятни  амалга 
оширувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари. 
 
Қонуннинг  2-боби  давлат  органларининг  ва  бошқа  органлар  ҳамда  ташкилотларнинг 
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатларига бағишланган. Жумладан, 7-моддада 
белгиланганидек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси: 
 
техник жиҳатдан тартибга солиш давлат тизимига кирувчи органлар фаолиятининг асосий 
йўналишларини белгилайди; 
 
техник  жиҳатдан  тартибга  солиш  давлат  тизимига  кирувчи  органларнинг  фаолият 
кўрсатишини таъминлайди; 
 
техник регламентларни ишлаб чиқиш дастурларини тасдиқлайди; 
 
умумий  техник  регламентларни  тасдиқлайди,  уларга  ўзгартиш  ва  қўшимчалар  киритади, 
шунингдек мазкур регламентларни бекор қилади. 
 
Ўзбекистон  Республикаси  Вазирлар  Маҳкамаси  қонун  ҳужжатларига  мувофиқ  бошқа  ва-
колатларни ҳам амалга ошириши мумкин. 
 
Қонуннинг 
8-моддасида 
Ўзбекистон 
стандартлаштириш, 
метрология 
ва 
сертификатлаштириш агентлигининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари 
санаб  ўтилган.  Хусусан,  Ўзбекистон  стандартлаштириш,  метрология  ва  сертификатлаштириш 
агентлиги: 
 
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари ҳамда давлат ва 
хўжалик  бошқаруви  органлари  томонидан  киритилган  техник  регламентларни  ишлаб  чиқиш 
дастурларининг  лойиҳалари  юзасидан  Ўзбекистон  Республикаси  Вазирлар  Маҳкамасига 
умумлаштирилган таклифлар киритади; 
 
давлат  ва  хўжалик  бошқаруви  органларининг  умумий  ва  махсус  техник  регламентларни 
ишлаб  чиқишга  доир  фаолиятини  ўз  ваколати  доирасида  мувофиқлаштиради  ҳамда  ташкил 
этади; 
 
умумий  техник  регламентларни  тасдиқлаш,  уларга  ўзгартиш  ва  қўшимчалар  киритиш, 
шунингдек мазкур регламентларни бекор қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасига таклифлар киритади; 
 
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссиясини тузади; 
 
давлат  ва  хўжалик  бошқаруви  органлари  томонидан  ишлаб  чиқилган  умумий  ва  махсус 
техник регламентларни ўз ваколати доирасида экспертизадан ўтказади; 
 
ўз ваколати доирасида: хўжалик бошқаруви органлари томонидан ишлаб чиқилган махсус 
техник  регламентларни  тасдиқлайди,  уларга  ўзгартиш  ва  қўшимчалар  киритади,  шунингдек 
мазкур регламентларни бекор қилади; 
 
умумий  ва  махсус  техник  регламентларга  риоя  этилиши  устидан  ўз  ваколати  доирасида 
давлат назоратини амалга оширади; 
 
техник  жиҳатдан  тартибга  солиш  соҳасидаги  норматив  ҳужжатлар  давлат  фондини  ша-
кллантиради; 
 
техник  жиҳатдан  тартибга  солиш  соҳасида  ўз  ваколати  доирасида  халқаро  ҳамкорликни 
амалга оширади. 

 
79 
 
Ўзбекистон  стандартлаштириш,  метрология  ва  сертификатлаштириш  агентлиги  қонун 
ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. 
 
9-моддада давлат органларининг ваколатлари ѐритиб ўтилган бўлиб: 
 
Ўзбекистон  Республикаси  Соғлиқни  сақлаш  вазирлиги  техник  жиҳатдан  тартибга  солиш 
соҳасидаги, маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг хавфсизлигига доир,  уларда инсон ҳаѐти ва 
соғлиғи учун зарарли бўлган моддалар, касаллик туғдирувчи организмларнинг мавжудлиги, ка-
саллик  ташувчиларнинг  кириб  келиши  ѐки  тарқалишининг  олдини  олиш,  тиббиѐт  учун 
мўлжалланган  буюмлар,  тиббий  техника  ва  дори  воситаларини  ишлаб  чиқариш  ҳамда  қўллаш 
бўйича  мажбурий  талабларга  тааллуқли  ишларнинг  бажарилишини  ташкил  этади  ва  таъмин-
лайди. 
 
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси шаҳарсозлик фаолия-
тида техник жиҳатдан тартибга  солиш  соҳасидаги, маҳсулотлар, ишлар ва  хизматлар  хавфсиз-
лигига  доир  мажбурий  талабларга  тааллуқли  ишларнинг  бажарилишини  ташкил  этади  ва 
таъминлайди. 
 
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза  қилиш давлат  қўмитаси табиий ресурслар-
дан фойдаланишда ҳамда атроф-муҳитни ифлосланиш ва бошқа зарарли таъсирлардан муҳофа-
за  қилишда  техник  жиҳатдан  тартибга  солиш  соҳасидаги,  маҳсулотлар,  ишлар  ва  хизматлар 
хавфсизлигига  доир  мажбурий  талабларга  тааллуқли  ишларнинг  бажарилишини  ташкил  этади 
ва таъминлайди. 
 
Ушбу  модданинг  биринчи  -  учинчи  қисмларида  кўрсатилган  техник  жиҳатдан  тартибга 
солиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари ўз ваколати доирасида: 
 
техник  регламентларни  ишлаб  чиқиш  дастурлари  лойиҳалари  ва  умумий  техник  регла-
ментларни  тасдиқлаш  юзасидан  Ўзбекистон  стандартлаштириш,  метрология  ва  сертифи-
катлаштириш агентлигига таклифлар киритади; 
 
умумий ва махсус техник регламентлар ишлаб чиқилишини амалга оширади ҳамда уларни 
экспертизадан ўтказади; 
 
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссияларини тузади; 
 
давлат  ва  хўжалик  бошқаруви  органлари  томонидан  ишлаб  чиқилган  умумий  ва  махсус 
техник регламентларни экспертизадан ўтказади; 
 
умумий техник регламентларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек мазкур ре-
гламентларни бекор қилиш юзасидан таклифлар тайѐрлайди; 
 
махсус  техник  регламентларни  тасдиқлайди,  уларга  ўзгартиш  ва  қўшимчалар  киритади, 
шунингдек мазкур регламентларни бекор қилади; 
 
умумий ва махсус техник регламентларга риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга 
оширади; 
 
техник  жиҳатдан  тартибга  солиш  соҳасидаги  норматив  ҳужжатлар  давлат  фондини  ша-
кллантиради; техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади. 
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари қонун ҳужжатларига 
мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. 
 
10-моддада давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ўз ваколатлари доирасида: 
 
техник регламентларни ишлаб чиқиш дастурлари лойиҳалари юзасидан Ўзбекистон стан-
дартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигига таклифлар киритиши; 
 
умумий ва махсус техник регламентлар ишлаб чиқилишини амалга ошириши; 
 
умумий  ва  махсус  техник  регламентларга  ўзгартиш  ва  қўшимчалар  киритиш,  шунингдек 
мазкур регламентларни бекор қилиш бўйича таклифлар тайѐрлаши; 
 
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт кенгашларини тузиши; 
 
техник  жиҳатдан  тартибга  солиш  соҳасидаги  норматив  ҳужжатлар  давлат  фондини  ша-
кллантиришда иштирок этиши; 
 
умумий  ва  махсус  техник  регламентларга  риоя  этилиши  устидан  қонун  ҳужжатларида 
белгиланган тартибда назоратни амалга ошириши; 
 
Давлат  ва  хўжалик  бошқаруви  органлари  қонун  ҳужжатларига  мувофиқ  бошқа  вако-
латларни ҳам амалга ошириши мумкинлиги; 

 
80 
 
Давлат  бошқаруви  органлари  ўз  ваколатлари  доирасида  махсус  техник  регламентларни 
тасдиқлайди, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритади, шунингдек мазкур регламентларни бе-
кор қилиши кўрсатиб ўтилган. 
 
Қонуннинг 11-моддасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссия-
лари ишлаб чиқилган умумий ва махсус техник регламентларни, техник регламентларга ўзгар-
тиш ва қўшимчаларни экспертизадан ўтказиш, шунингдек мазкур регламентларни б екор қилиш 
бўйича  таклифлар  ҳамда  улар  юзасидан  хулосалар  тайѐрлаш  учун  техник  жиҳатдан  тартибга 
солиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари ҳузурида тузилиши; 
 
Техник  жиҳатдан  тартибга  солиш  соҳасидаги  эксперт  комиссияларининг  фаолияти  Ўзбе-
кистон  Республикаси  Вазирлар  Маҳкамаси  томонидан  белгиланган  тартибда  амалга 
оширилиши таъкидланган. 
 
Техник  жиҳатдан  тартибга  солиш  соҳасидаги  эксперт  кенгашлари  (12-модда)  умумий  ва 
махсус  техник  регламентларни,  техник  регламентларга  ўзгартиш  ва  қўшимчаларни  ишлаб 
чиқиш,  шунингдек  мазкур  регламентларни  бекор  қилиш  бўйича  таклифларни  ишлаб  чиқиш 
учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳузурида тузилади. 
 
Техник  жиҳатдан  тартибга  солиш  соҳасидаги  эксперт  кенгашларининг  фаолияти 
Ўзбекистон  стандартлаштириш,  метрология  ва  сертификатлаштириш  агентлиги  томонидан 
белгиланган тартибда амалга оширилади. 
 
Техник  жиҳатдан  тартибга  солиш  соҳасидаги  норматив  ҳужжатлар  давлат  фонди  (13-
модда)  Ўзбекистон  стандартлаштириш,  метрология  ва  сертификатлаштириш  агентлиги 
томонидан  ҳамда  ўз  ваколати  доирасида  техник  жиҳатдан  тартибга  солиш  соҳасидаги  бошқа 
ваколатли давлат органлари томонидан шакллантирилади. 
 
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар давлат фонди умумий 
ва махсус техник регламентлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади. 
 
Техник  жиҳатдан  тартибга  солиш  соҳасидаги  ваколатли  давлат  органлари,  давлат 
бошқаруви  органлари  ўзлари  тасдиқлаган  махсус  техник  регламентларни  техник  жиҳатдан 
тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар давлат фондига белгиланган тартибда тақдим 
этади. 
 
Техник  жиҳатдан  тартибга  солиш  соҳасидаги  норматив  ҳужжатлар  давлат  фондини 
шакллантириш ва юритиш тартиби  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси  томонидан 
белгиланади. 
 
14-моддада  техник  регламентлар  тўғрисидаги  ахборот  берилган.  Амалдаги,  ишлаб 
чиқилаѐтган ва қабул қилинган техник регламентлар тўғрисидаги ахборот юридик ва жисмоний 
шахслар  эркин  фойдалана  оладиган  бўлиши  керак.  Давлат  сирларини  ва  қонун  билан 
қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар тарқатилмаслиги керак. 
 
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги юридик ва 
жисмоний шахсларнинг сўровларига кўра: 
 
амалдаги,  ишлаб  чиқилаѐтган  ва  қабул  қилинган  техник  регламентлар  тўғрисидаги 
маълумотларни; 
 
маҳсулотлар,  ишлар  ва  хизматларнинг  техник  жиҳатдан  тартибга  солиш  соҳасидаги 
норматив  ҳужжатлар  талабларига  мувофиқлигини  баҳолаш  тартиб-таомили  тўғрисидаги 
маълумотларни; 
 
Ўзбекистон  Республикасининг  техник  жиҳатдан  тартибга  солиш  соҳасидаги  халқаро 
ташкилотларга аъзолиги ва халқаро шартномалардаги иштироки тўғрисидаги маълумотларни; 
 
ишлаб чиқилаѐтган, қабул қилинган техник регламентларни ва техник жиҳатдан тартибга 
солиш  соҳасидаги  бошқа  норматив  ҳужжатларни  эълон  қилишнинг  расмий  манбалари 
тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади. 
 
Қонуннинг 3-бобида техник регламентлар ҳақида сўз юритилиб, 15-моддада Ўзбекистон 
Республикасида  техник  регламентларнинг  қуйидаги  турлари:  умумий  техник  регламентлар; 
махсус техник регламентлар қўлланилиши ѐритилган. 
 
16-моддада  эса  техник  регламентларда  маҳсулотлар,  ишлар  ва  хизматлар  хавфсизлигини 
таъминлашга  доир  талаблар  ўрнатилиб,  улар  қуйидагилар  бўйича  белгиланиши  мумкинлиги 
айтилган: 
 
биологик хавфсизлик; 

 
81 
 
механик хавфсизлик; 
 
кимѐвий хавфсизлик; 
 
ядровий ва радиациявий хавфсизлик; 
 
ѐнғин хавфсизлиги; 
 
электр хавфсизлиги; 
 
машина  ва  ускуналарни  ишлатиш  (улардан  фойдаланиш)  ҳамда  утилизация  қилиш  хавф-
сизлиги; 
 
электромагнит мослиги; 
 
қурилиш ишлари хавфсизлиги; 
 
бинолар, иншоотлардан ва уларга туташ ҳудуддан фойдаланиш хавфсизлиги; 
 
экологик хавфсизлик; 
 
ветеринария хавфсизлиги; 
 
саноат ва ишлаб чиқариш хавфсизлиги; 
 
портлаш хавфсизлиги; 
 
ахборот хавфсизлиги; 
 
ўлчовларнинг ва синовлар усулларининг бир хиллигини таъминлаш. 
 
Техник  регламентларда  маҳсулотлар,  ишлар  ва  хизматлар  хавфсизлигини  таъминлашга 
доир бошқа талаблар ҳам белгилаб қўйилиши мумкин. 
 
17-модда.  Техник  регламентларнинг  мазмунига  бағишланган.  Техник  регламентлар 
қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:  маҳсулотлар, 
ишлар 
ва 
хизматлар 
хавфсизлиги 
тавсифлари; 
 
хавфсизлик  талаблари  белгиланаѐтган  маҳсулотлар,  ишлар  ва  хизматларнинг  тўлиқ 
рўйхати; 
 
атамаларга,  ўров-идишга,  тамғаларга  ѐки  ѐрлиқларга  ҳамда  уларни  акс  эттириш 
қоидаларига ва маҳсулотни идентификация қилишга доир талаблар; 
 
маҳсулотлар намуналарини олиш ва уларни синовдан ўтказиш қоидалари; 
 
давлат назоратини амалга ошириш тартиби; 
 
маҳсулотлар,  ишлар  ва  хизматларнинг  техник  жиҳатдан  тартибга  солиш  соҳасидаги  нор-
матив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун зарур бўлган синовлар, ўлчовлар 
қоидалари ва усуллари. 
 
Зарарли  микроорганизмлар  ва  қўшимчалар,  касалликлар,  касаллик  тарқатувчилар,  ифло-
слантирувчи  моддалар,  токсинлар,  зараркунандалар  ва  бегона  ўсимликлар  кириб  келиши  ѐки 
тарқалиши  муносабати  билан  юзага  келадиган  инсоннинг  ҳаѐти  ва  соғлиғига,  атроф  муҳитга 
зарар етказилиши хавфи даражаси ҳамда зарарни бартараф этиш ҳисобга олинган ҳолда техник 
регламентларда  санитария,  ветеринария-санитария  ва  фитосанитария  чора-тадбирлари  ҳам 
кўрсатилиши керак. 
 
Санитария,  ветеринария-санитария  ва  фитосанитария  чора-тадбирларида  қуйидагилар 
белгилаб қўйилади: 
 
маҳсулотга,  уни  синаш,  текшириш  тартиб-таомилига,  санитария-эпидемиология,  ветери-
нария ва фитосанитария хулосасини бериш тартибига доир мажбурий талаблар; 
 
карантин ва ветеринария-санитария қоидалари, шу жумладан ҳайвонлар ва ўсимликларни 
ташиш билан боғлиқ талаблар; 
 
намуналар  олиш  усуллари  ва  тартиб-таомили,  инсоннинг  ҳаѐти  ва  соғлиғига,  атроф 
муҳитга  зарар  етказилиши  хавфини  тадқиқ  этиш  ҳамда  баҳолаш  усуллари,  шунингдек  техник 
регламентларда кўрсатилган бошқа талаблар. 
 
Техник  регламентларда  маҳсулотнинг  конструкциясига  ва  бажарилишига  доир  талаблар 
бўлмаслиги  лозим,  инсоннинг  ҳаѐти  ва  соғлиғига  зарар  етказилиши  хавфи  даражаси  ҳисобга 
олинган ҳолда маҳсулотнинг конструкциясига ва бажарилишига доир талаблар йўқлиги сабабли 
маҳсулот хавфсизлиги таъминланмаслиги ҳоллари бундан мустасно. 
 
Маҳсулотлар, ишлар ва хизматлардан узоқ муддат фойдаланилиши оқибатида ва (ѐки) йўл 
қўйиладиган хавф даражасини аниқлаш имкониятини бермайдиган бошқа омиллар таъсири са-
бабли  инсоннинг  ҳаѐти  ва  соғлиғига,  юридик,  жисмоний  шахсларнинг  ва  давлатнинг  мол-
мулкига  зарар  етказадиган  маҳсулотлар,  ишлар  ва  хизматларга  доир  талаблар  техник  регла-
ментларда  бўлмаслиги  керак.  Бунда  техник  регламентларда  эҳтимол  тутилган  зарар  тўғрисида 

 
82 
ҳамда инсоннинг ҳаѐти ва соғлиғига, атроф муҳитга зарар  етказилиши хавфи қайси  омилларга 
боғлиқ  бўлса,  шу  омиллар  ҳақида  истеъмолчиларни  хабардор  қилишга  доир  талаблар  бўлиши 
мумкин. 
 
Техник  регламентларда  маҳсулотлар,  ишлар  ва  хизматлар  хавфсизлигига  доир  қуйидаги 
махсус талаблар бўлиши мумкин: 
 
қонун  ҳужжатларида  белгиланган  айрим  тоифадаги  фуқароларнинг  ҳаѐти  ва  соғлиғи 
муҳофаза қилинишини таъминлайдиган махсус талаблар; 
 
техноген  хусусиятли  фавқулодда  вазиятлар  юзага  келган  тақдирда  инсоннинг  ҳаѐти  ва 
соғлиғига, атроф-муҳитга, юридик, жисмоний шахсларнинг ва давлатнинг мол-мулкига таҳдид 
солувчи трансчегаравий хавфли ишлаб чиқариш объектларига оид махсус талаблар. 
 
Давлат  сирларидан  ва  қонун  билан  қўриқланадиган  бошқа  сирдан  иборат  бўлган  маълу-
мотларни  ўз  ичига  олган  техник  регламентлар  қонун  ҳужжатларида  белгиланган  тартибда 
ишлаб чиқилади ва қабул қилинади. 
 
Техник  регламентлар  тугал  бўлиб,  Ўзбекистон  Республикасининг  бутун  ҳудудида  тўғри-
дан-тўғри амал қилади  ҳамда уларга фақат белгиланган тартибда ўзгартиш ва қўшимчалар ки-
ритиш йўли билан ўзгартирилиши мумкин. 
 
18-моддада белгилаб қўйилганки, техник регламентларни ишлаб чиқиш дастурларини ша-
кллантириш  техник  жиҳатдан  тартибга  солиш  соҳасидаги  бошқа  ваколатли  давлат  органлари-
нинг  ҳамда  давлат  ва  хўжалик  бошқаруви  органларининг  ўз  ваколатлари  доирасидаги 
таклифлари  инобатга  олинган  ҳолда  Ўзбекистон  стандартлаштириш,  метрология  ва  сертифи-
катлаштириш агентлиги томонидан амалга оширилади. 
 
Техник  регламентларни  ишлаб  чиқиш  дастурлари  Ўзбекистон  Республикаси  Вазирлар 
Маҳкамаси томонидан тасдиқланади ва белгиланган тартибда эълон қилинади. 
 
19-моддада  техник  регламентларни  ишлаб  чиқиш  тартиби  ҳақида  маълумот  берилган 
бўлиб,  техник  регламентлар  техник  регламентларни  ишлаб  чиқишнинг  тасдиқланадиган 
дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилади. 
 
Техник регламентларни ишлаб чиқувчилар белгиланган тартибда: 
 
техник регламентлар ишлаб чиқилиши ҳақидаги хабарларни эълон қилади; 
 
техник жиҳатдан тартибга солиниши лозим бўлган маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг 
гуруҳлари ҳамда турларини белгилайди; 
 
маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг техник регламентларда белгиланадиган талабларга 
мувофиқлигини баҳолаш усулларини белгилайди; 
 
ишлаб чиқилган техник регламентларни келишиб олади; 
 
ишлаб чиқилган техник регламентлардан фойдаланиш эркинлигини таъминлайди. 
 
Техник  регламентларни ишлаб чиқувчилар ишлаб чиқилган  техник регламентлар  расмий 
эълон  қилинган  кундан  эътиборан  икки  ой  ичида  уларнинг  муҳокама  қилинишини  таъмин-
лайди. 
 
Техник регламентларни қабул қилиш тартиби қуйидагича (20-модда): 
 
Давлат  ва  хўжалик  бошқаруви  органлари  томонидан  ишлаб  чиқилган  умумий  техник  ре-
гламентлар экспертизадан ўтказиш учун техник жиҳатдан тартибга солиш  соҳасидаги ваколат-
ли давлат органларига улар фаолиятининг йўналиши бўйича топширилади. 
 
Ўзбекистон  стандартлаштириш,  метрология  ва  сертификатлаштириш  агентлиги  техник 
жиҳатдан тартибга  солиш  соҳасидаги тегишли эксперт комиссиясининг хулоса си  олинганидан 
кейин  умумий  техник  регламентларни  тасдиқлаш  учун  Ўзбекистон  Республикаси  Вазирлар 
Маҳкамасига белгиланган тартибда юборади. 
 
Давлат  ва  хўжалик  бошқаруви  органлари  томонидан  ишлаб  чиқилган  махсус  техник  ре-
гламентлар экспертизадан ўтказиш учун техник жиҳатдан тартибга солиш  соҳасидаги ваколат-
ли давлат органларига улар фаолиятининг йўналиши бўйича топширилади. 
 
Техник  жиҳатдан  тартибга  солиш  соҳасидаги  ваколатли  давлат  органлари,  давлат 
бошқаруви органлари ўз фаолиятининг йўналишлари бўйича техник  жиҳатдан тартибга солиш 
соҳасидаги тегишли  эксперт комиссиясининг хулосаси асосида махсус  техник  регламентларни 
тасдиқлайди. 
 
Тасдиқланган  умумий  ва  махсус  техник  регламентлар  расмий  эълон  қилинган  пайтдан 
эътиборан камида олти ой ўтгач амалга киритилади. 

 
83 
 
Умумий ва махсус техник регламентларни эълон қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган 
тартибда амалга оширилади. 
 
21-моддада техник регламентларни ишлаб чиқишда маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг 
хавфсизлик  мезонларини  белгиловчи  техник  жиҳатдан  тартибга  солиш  соҳасидаги  миллий  ва 
халқаро  норматив  ҳужжатлардан  фойдаланилиши;  техник  регламентларда  далилий  база  сифа-
тида  техник  жиҳатдан  тартибга  солиш  соҳасидаги  норматив  ҳужжатларнинг  матнлари  тўлиқ 
ѐки қисман келтирилиши кўрсатилган. 
 
22-моддада  техник  регламентларга  риоя  этиш  барча  юридик  ва  жисмоний  шахслар  учун 
мажбурийлиги ҳамда техник регламентлар амалга киритилгач, стандартлаштириш бўйича улар-
да кўрсатилган маҳсулотлар, ишлар ва  хизматларга доир илгари қабул қилинган тегишли нор-
матив  ҳужжатлар  мажбурийлик  хусусиятини  йўқотиши  ҳамда  белгиланган  тартибда  қўллани-
лишда ихтиѐрийлик касб этиши аниқлаб берилган. 
 
Техник  регламентларга риоя этилиши  устидан давлат назорати (23-модда) техник жиҳат-
дан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органларининг ва давлат бошқаруви органла-
рининг  мансабдор  шахслари  томонидан  қонун  ҳужжатларида  белгиланган  тартибда  амалга 
оширилади. 
 
Қонуннинг  4-боби  якунловчи  қоидаларга  бағишланган  бўлиб,  24-моддада  техник 
жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ишларни молиялаштириш тартиби белгилаб берилган. 
 
Техник  жиҳатдан  тартибга  солиш  соҳасидаги  ишларни  молиялаштириш  республика 
бюджети ва юридик шахсларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. 
 
Республика бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидагилар молиялаштирилади: 
 
умумий техник регламентларни ишлаб чиқиш; 
 
умумий ва махсус техник регламентларни экспертизадан ўтказиш; 
 
техник  жиҳатдан  тартибга  солиш  соҳасидаги  норматив  ҳужжатлар  давлат  фондини  юри-
тиш; 
 
техник регламентларга риоя этилиши услидан давлат назоратини амалга ошириш; 
 
Ўзбекистон  Республикасининг  техник  жиҳатдан  тартибга  солиш  бўйича  халқаро  ташки-
лотлардаги аъзолиги билан боғлиқ харажатлар. 
 
Техник  жиҳатдан  тартибга  солиш  соҳасидаги  низолар  қонун  ҳужжатларида  белгиланган 
тартибда ҳал этилади (25-модда). 
 
Техник  жиҳатдан  тартибга  солиш  тўғрисидаги  қонун  ҳужжатларини  (26-модда)  бузган-
ликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади. 
 
27-моддада 
Ўзбекистон  Республикаси  Вазирлар  Маҳкамаси  ҳукумат  қарорларини 
ушбу Қонунга мувофиқлаштириши; 
 
давлат  бошқаруви  органлари  ушбу  Қонунга  зид  бўлган  ўз  норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларини  қайта  кўриб  чиқишлари  ва  бекор  қилишларини  таъминлашлари  зарурий  ҳолат 
эканлиги айтилган. 
 
28-моддада  ушбу  Қонун  расмий  эълон  қилинган  кундан  эътиборан  кучга  кириши 
таъкидланган. 
Yüklə 1,83 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin