Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Yüklə 1,95 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə3/16
tarix28.07.2020
ölçüsü1,95 Mb.
#32285
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Innovatsion talim texnologiyalari


 
 
 
28

Назорат учун саволлар: 
1. “Шахсга йўналтирилган таълим” тушунчаси қандай маънони 
англатади? 
2. Шахсга йўналтирилган таълим қандай дидактик характерга эга? 
3. Шахсга йўналтирилган таълимнинг қандай турлари мавжуд? 
4. Инновацион таълим нима? 
5. “Инновацион таълим технологиялари” деганда нимани тушунасиз? 
6. Таълим инновацияларининг қандай турлари мавжуд? 
7. Педагогнинг  инновацион  фаолияти  қандай  белгилар  асосида 
намоѐн бўлади? 
8. Педагогик  инновацион  фаолият  айнан  нималарда  намоѐн 
бўлади?  
9. ОТМда  инновацион  жараѐнларни  ташкил  этишда  қандай 
ѐндошувлар кўзга ташланади?  
 
Фойдаланилган адабиѐтлар: 
1. Авлиякулов Н.Х., Мусаева Н.Н. Педагогик технологиялар. – 
Т.: “Fan va texnologiyalar” нашриѐти,  2008. – 164 б. 
2. Азизходжаева  Н.Н.  Педагогик  технологиялар  ва  педагогик 
маҳорат. –Т.: Молия, 2003. – 192 б.  
3. Альджанова И. Ўқув портфолиоси – бўлажак ўқитувчиларда 
касбий  компетентликни  шакллантириш  воситаси  сифатида  / 
Педагогик таълим ж. – Т.: 2012, 4-сон. – 46-б.  
4. Ишмуҳамедов  Р.,  Абдуқодиров  А.,  Пардаев  А.  Таълимда 
инновацион  технологиялар  /  Таълим  муассасалари  педагог-
ўқитувчилари  учун  амалий  тавсиялар.  –  Т.:  “Истеъдод” 
жамғармаси, 2008. – 180 б.  
5. Ишмуҳамедов  Р.,  Абдуқодиров  А.,  Пардаев  А.  Тарбияда 
инновацион  технологиялар  /  Таълим  муассасалари  педагог-
ўқитувчилари  учун  амалий  тавсиялар.  –  Т.:  “Истеъдод” 
жамғармаси, 2009. – 160 б.  
6. Ишмуҳaмммедов  Р.  Тaрбиядa  инновaцион  технологиялaр  – 
Т.: “Fan va texnologiyalar” нашриѐти, 2010.  
7. Ишмуҳaмммедов  Р.  Тaълимдa  инновaция.  –  Т.:  “Fan  va 
texnologiyalar” нашриѐти, 2010. 
8. Зеер Э.Ф., Шахматова Н. Личностно-ориентированные техно-
логии  профессионального  развития  специалиста.  –  Екатеринбург: 
ЕГПИ, 1999. – 244 с.  
9. Мусаева  С.  Портфолионинг  мақсад  ва  моҳияти  /  Педагогик 
таълим ж. – Т.: 2013, 1-сон.  – 20-б. 
29

МОДУЛ ТАЪЛИМИ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ 
 
Режа: 
1. Модул таълимининг моҳияти. 
2. Модул таълимига ўтиш босқичлари. 
 
Таянч  тушунчалар:  модул,  бўлак,  таркибий  элемент,  модул 
таълими, модул таълими технологиялари. 
I.  Модул  таълимининг  моҳияти.  Шахсга  йўналтирилган 
таълим  турлари  орасида  муҳим  ўрин  тутиб  тобора  оммалашиб 
бораѐтган таълим –  модул таълими ѐки модулли ўқитиш саналади.  
 
 
 
Моҳиятига  кўра  модул  модул  таълими  ҳамда  уни  ташкил 
этишда  қўлланиладиган  технологияларининг  асосини  ташкил 
этади.  Дидактик  имкониятига  кўра  ўзлаштирилиши  зарур  бўлган 
манба,  ўқув  материалини  мантиқан  тугалланган  бўлакларга 
ажратиб ўрганиш имкониятига эга. Бошқача айтганда модул модул 
таълимининг  асосий  воситаси,  тугалланган  ахборот  блоки 
сифатида талқин этилади.  
ЮНЕСКОнинг  1982  йилда  ташкил  этилган  анжуманида  эълон 
қилинган  маърузада  “модул”  тушунчаси  “Ўқув  материалини  у 
билан  тезкор  индивидуал  танишиш  ва  кетма-кет  ўрганиш 
асосида  якка  тартибдаги  ва  гуруҳ  машғулотларида  бир  ѐки  бир 
неча малакани ўзлаштириш учун мўлжалланган алоҳида ўргатувчи 
тўплам (пакет)” деб шарҳланган. 
Модул  негизида  тегишли  фаннинг  муайян  қисми  –  бўлими 
(одатда  10-12  соатли),  нисбатан  катта  ҳажмга  эга  мавзуси  (кўп 
ҳолатларда  5-8  соат  ҳажмдаги  маъруза,  семинар,  амалий  ва 
лаборатория  машғулотлари  ҳамда  мустақил  таълим  учун 
мўлжалланган  материалнинг  моҳиятини  ѐритувчи  ўзаро  боғлиқ 
“Модул” (лот. “modulus”) тушунчаси:  
1)  тизим  ичидаги  ўзаро  чамбарчас  боғлиқ  элементлардан  иборат 
тугун; 
2)  муайян  технологияни  ташкил  қилувчи  таркибий  бўлакларни 
ифодаловчи атама; 
3) ўқув материалининг мантиқан тугалланган бирлиги 
 
30

тушунча,  элементлар  тўплами  акс  этади.  Одатда  модул 
кўринишидаги бўлаклар кичик модул, бирламчи модул, модуллар 
тўплами,  модуллар  даражаси  ва  модулларнинг  мажмуавий 
тузилмаси тарзида қўлланилади.  
Ўқув манбаи, ўқув материалининг ҳажми, ахборотларни қамраб 
олиш кўламига кўра модуллар кичик, ўртача ва йирик бўлакларга 
ажратилади.  Мисол  учун,  олий  таълим  муассасалари 
педагогларини  қайта  тайѐрлаш  ва  уларнинг  малакасини  ошириш 
курслари учун мўлжалланган “Креатив педагогика асослари” ўқув 
модули  бир  неча  модуллар  тўпламидан  иборат  бўлиб,  мавжуд 
модуллар ўзи томонидан қамраб олинган ўқув материали, мавзуси 
негизига  кирадиган  ўқув  ахборотларининг  ҳажми,  кўламига  кўра 
кичик, ўрта ва катта модул тарзда акс этади. Одатда ўқув модули 
таркибига  кирувчи  модуллар  бир-бири  билан  ўзаро  мутаносиб 
(пропорционал) бўлмайди. Яъни, бир ўқув модули таркибида бир 
неча кичик, ўрта ва катта модуллар мавжуд бўлади.   
 
 
 
Таълимнинг  модул  тизими  ҳақида  биринчи  марта  Токио 
шаҳрида  1972  йилда  ташкил  этилган  ЮНЕСКОнинг  Бутунжаҳон 
Конференциясида сўз юритилган.  
Шахсга йўналтирилган таълимнинг бу тури  таълим жараѐнини 
илмий ва методик жиҳатдан тартибли, изчил, узлуксиз ва мақсадга 
мувофиқ ташкил этилишини таъминлашга хизмат қилади.  
 
 
 
Айни  вақтда  республика  таълим  муассасаларида  ҳар  бир  ўқув 
модули (фани)дан ўқув материалларини модулларга ажратиш улар 
бўйича  яратилган  Давлат  таълим  стандартлари  (ДТС)нинг 
Модул  таълими  –  ўқув  жараѐнини  ташкил  этишнинг  муайян 
шакли  бўлиб,  унга  кўра  ўқув  материали  мантиқий  тугалланган 
бирликлари  –  модулларга  асосланган  ҳолда  маълум  босқич  ва 
қадамлар асосида ўзлаштирилади (Б.П.Фарберман)  
Модул таълими таркибий бўлакларининг ўзаро жойлашиши ҳамда 
технологик жараѐнни амалга ошириш кетма-кетлигининг аввалдан 
белгиланган тартиб-қоидалари алгортм
 деб юритилади 
31

таркибий  бўлакларига  мос  келадиган  блокларга  мувофиқ  амалга 
оширилмоқда.  
Модул  таълими  замонавий  таълимнинг  истиқболли  тури 
саналади.  У  ўқув  материалини  кодлаштиришга  асосланади.  Ўқув 
материалини  кодлаштиришда  матнга  асосланган  ахборот 
(маълумот)лар  имкон  қадар  муайян  шаклга  киритилади.  Яъни, 
ўқув  ахборотларининг  моҳияти  сурат,  графика,  тасвир,  жадвал, 
диаграмма,  схема,  модел,  турли  рамзлар,  шартли  (математик, 
физик,  геометрик  ва  б.)  белгилар  ѐрдамида  кодлаштирилади. 
Кодлаштириш  ўз-ўзидан  ўқув  материалининг  ҳажм  жиҳатидан 
зичланишини таъминлайди.  
Бинобарин,  у  инсон  бош  миясининг  физиологик  имконият-
ларига  таянилган  ҳолда  асосланган.  Яъни,  модул  таълими  инсон 
бош  мияси  тўқималарининг  модулли  тузилиши  нуқтаи  назардан 
асосланган.  
Инсон  бош  мияси  тўқимаси,  қарийб  15  млрд.  нейрон  (асаб 
ҳужайралари)дан, бошқача айтганда, шартли модуллардан иборат. 
Кўп сонли асаб ҳужайралари бир-бирлари билан ўзаро тўқнашади. 
Одатда биргина ҳужайра ва унинг ўсимтаси бошқа ҳужайра, унинг 
ўсимтаси  билан  6  минг  марта  ўзаро  тўқнашади.  Демак,  бош  мия 
ҳужайралари  тўқимасидаги  тўқнашувлар  сони  15000000000x6000 
миқдорни  ташкил  этади.  Ўқув  модули  эса  таълим  жараѐнининг 
алоҳида  битта  ҳужайраси  сифатида  эътироф  этилади.  Унга  кўра 
ҳар  бир  ҳужайра  муайян  вақтда  ўзига  хос  яхлитликни,    тизимни 
ташкил  этувчи  алоҳида  элементлардан  иборат  умумий  ўқув 
ахборотини ташкил этади. Физиологик имкониятарига кўра инсон 
миясидаги  ҳужайралар  тўқималарининг  модулли  тузилмаси 
ахборотларни  квант  (айрим  бўлаклар,  қисмлар)  тарзида  самарали 
қабул қилади. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
32

 
Модул таълими ўқитишда қуйидаги имкониятларни яратади: 
 
 
 
Ушбу  турдаги  таълимни  ташкил  этишда  таълим  дастурларини 
қайта кўриб чиқиш талаб этилади. Дастурлар ўқув ахборотларини 
ихчамлаштириш,  ўзаро  мос  мавзуларни  яхлитлаштириш,  назарий 
билимларни  ѐритувчи  маълумотлар  базасининг  имкон  қадар 
асосий,  энг  муҳим  ва  зарур  маълумотлардан  таркиб  топишига 
эришиш  имкониятини  яратиб  бера  олиши  зарур.  Модул  таълими 
учун мўлжалланган дастурлар қуйидаги таркибий тузилмага эга: 
 
 
 
Модул  таълимининг  самарадорлиги  қуйидаги  омилларга 
боғлиқ: 
 
– таълим мазмунини оптималлаш; 
– ўқув материалларини муайян тартиба тизимлаштириш; 
–  ўқув  материаллари  ва  топшириқларининг  таълим  олувчилар 
имкониятига кўра мослаштириш; 
– таълимни индивидуаллаштириш; 
– таълим жараѐнини фаоллаштириш;  
–  таълим  олувчиларнинг  таълимий  имкониятларини  тўла  рўѐбга 
чиқариш;  
– таълим олувчиларда мустақил таълим олиш кўникма, малакаларини 
ривожлантириш;  
–  таълим  олувчиларни  назарий  билимлардан  амалиѐтга  самарали, 
фаол фойдаланишга ўргатиш; 
–  таълим  олувчилар  фаолиятини  реал  кузатиладиган  ҳаракатлар 
асосида объектив баҳолаш 
– таълим самарадорлигини изчил назорат қилиш 
1. Турли шаклларда тақдим этилган ахборотлар банки. 
2. Таълим олувчилар учун услубий кўрсатмалар 
33

 
 
Модул  таълимига  хос  хусусиятларидан  бири  –  таълим 
жараѐнини  жадаллаштириш  ҳисобланади.  Таълим  жараѐнини 
жадаллаштириш: 1) модул таълими тамойилларига мувофиқ ўқув 
ахборотини  “зичлаштириш”;  2)  таълим  давриа  “зичлаштириш” 
йўли билан ўқув жадвалини мувофиқлаштириш. 
Ўқув  жараѐнини  ташкил  этишда  машғулотларни  ҳафталик 
модулли  режалаштириш  ва  талабалар  билимини  рейтинг  тизими 
асосида  баҳолаш  самарали  ҳисобланади.  Унга  кўра  битта  ўқув 
модули  (2-3  та  маъруза,  тегишли  равишда  семинар,  амалий  ва 
лаборатория  машғулотлари)  бир  ҳафтага  режалаштирилиб, 
талабалар  билимини  тестлар,  синов  топшириқлари  ѐрдамида 
баҳолаш билан тугалланиши зарур.  
Модул таълими муайян тамойилларга асосланади. Улар (10-расм): 
 
 
 
10-расм. Модул таълимининг устувор тамойиллари 
 
- ўқув муассасасининг моддий-техник имконияти
- профессор-ўқитувчилар таркибининг малакавий даражаси
- талабаларнинг тайѐргарлик даражаси; 
- дидактик материалларнинг мавжудлиги;  
- ўқув натижаларининг холис баҳоланиши; 
- таълим натижаларининг тизимли, изчил таҳлили; 
- таълим натижаларининг таҳлили асосида модулларни мақбуллашти-
рилиши
 
Устувор тамойиллар 
Қизиқтириш (мотивация) тамойили 
Фаолиятли ѐндошув тамойили 
Ўзаро тенглик тамойили 
Модуллилик тамойили 
Тизимли квантлаш тамойили 
Муаммолилик тамойили 
Когнитив-визуаллик тамойили 
Хатоликларга таяниш тамойили 
Таълим вақтини тежаш тамойили 
Узвийлик тамойили 
Технологик тамойил 
34

Қуйида модул таълимига хос устувор тамойилларнинг моҳияти 
ѐритилади.  
1.  Фаолиятли  ѐндошув  тамойили.  У  модулларнинг  педагог 
фаолияти  мазмунига  мувофиқ  шакллантирилишини  англатади. 
Тамойилга  кўра  модуллар  тегишли  фанни  ўқитишга 
йўналтирилган  ѐки  яхлит  педагогик  тизим  моҳиятини  ѐритишга 
хизмат  қиладиган  фаолиятли  ѐндошув  асосида  шакллантирилади. 
Тегишли  фанни  ўқитишга  йўналтирилган  фаолиятли  ѐндошув 
модулларни  ўқув  режаси  ва  фан  дастурлари  мазмунини  таҳлил 
қилиш  натижасида  шакллантириш  имконини  беради.  Яхлит 
педагогик  тизим  моҳиятини  ѐритувчи  фаолиятли  ѐндошув  эса 
модулларни  модуллар  блоки,  педагогнинг  касбий  фаолияти 
мазмунини  таҳлил  қилиш  асосида  шакллантирилишини 
таъминлайди. 
2. Ўзаро тенглик тамойили. Ушбу тамойил таълим жараѐнида 
педагог  ва  таълим  олувчининг  ўзаро  тенгликка  (тенг  ҳуқуққа) 
эгалигини  ифодалайди.  Улар  ўртасидаги  муносабати  субъект-
субъект  характерига  эга.  Бу  ҳолат  ўз-ўзидан  модул  таълими 
ўқитиш  шароитларини  талабанинг  индивидуал  психологик 
хусусиятларига  мослаштиришини  англатади.  Яъни,  педагог 
билимларни  узатувчи,  талабалар  фаолиятини  назорат  қилувчи  ва 
баҳоловчигина  эмас,  балки  талабаларни  йўналтирувчи,  зарур 
ўринларда  маслаҳат  берувчи,  фаолиятда  хатоларга  йўл  қўйилса 
тўғриловчи,  рағбатлантирувчи  шахс  сифатида  намоѐн  бўлади. 
Таълим  жараѐнида  педагог  эътиборини  талабалар  фаолиятини 
танқид қилишга қаратмай, имкон қадар уларни рағбатлантиришга, 
барча  вазиятларда  ҳам  муваффақиятга  эришиш  учун  шароит 
яратиши зарур.   
3.  Модуллилик  тамойили.  Тамойил  ўқув  материалининг  бир 
неча  модул  тўплами  (блоки)га  асосланишини  ифодалайди.  Унга 
кўра  ўқув  ахборотлари  мантиқий  тугалланганлик  асосида 
модулларга,  мантиқий,  ғоявий  жиҳатдан  ўзаро  алоқадор,  боғлиқ 
модуллар эса тўплам (блок)ларга ажратилади. Ўқув моули (фани) 
бўйича  дастурда  кўзда  тутилган  билим,  кўникма  ва  малакалар 
муайян  тартибга  келтирилган  модулларни  бирин-кетин  пухта 
ўрганиш  асосида  ўзлаштирилади.  Биринчи  модул  тўлиқ 
ўзлаштирилганидан  кейингина  иккинчи,  сўнгра  учинчи  ва  ҳ.к. 
модулларни  ўрганишга  киришилади.  Бир  сўз  билан  айтганда 
35

модуллилик  ўқитишда  билим,  кўникма  ва  малакаларнинг 
поғонама-поғона  (оддийдан  мураккабга,  осондан  қийинга  қараб) 
ўзлаштириш имкониятини яратади.   
Хорижий  мамлакатлар  тарибасига  кўра  модулнинг  динамик 
тузилиши ўқув фани мазмунининг: 1) тўлиқ; 2) қисқартирилган; 3) 
чуқурлаштирилган  кўринишларда  ѐритилишини  таъминлайди. 
Таълим олувчи уларнинг бирини танлаш ҳуқуқига эгадир.      
4.  Тизимли  квантлаш  тамойили.  Мазкур  тамойил  ўқув 
ахборотларини  жипслаштириш,  ҳажми  катта  мавзуларни  имкон 
қадар ихчамлаштириш (таянч тушунчаларни аниқлаш ва уларнинг 
моҳиятини 
ѐритиш) 
асосида 
модул 
материалларини 
тизимлаштиришга  хизмат  қилади.  Бинобарин,  йирик  ҳажмдаги 
ахборотларни ўзлаштириш, ѐдда олиб қолишда қийинчилик юзага 
келса,  ихчам  ўқув  маълумотлари  самарали  ўзлаштирилади;  таянч 
тушунчалар  моҳиятининг  тушунчаларни  шарҳлаш  асосида 
ѐритилиши  эса  мавзу  ҳақида  аниқ  тасаввурга  эга  бўлиш  ва  бу 
тасаввурни узоқ вақт ѐдда сақлаш имкониятини яратади.  
5.  Қизиқтириш  (мотивация)  тамойили.  Бу  тамойил  ўқув 
материалининг талабаларда фан асосларини ўзлаштиришга бўлган 
қизиқишни  ҳосил  қилиш,  уларнинг  ўқув-билиш  фаолиятларини 
ривожлантиришга  йўналтирилиши  билдиради.  Педагог  ўзининг 
маҳорати,  касбий  тажрибаси,  ўқув  материалига  нисбатан  ижодий 
ѐндашиши  асосида  ўқув  ахборотлари,  шунингдек,  топшириқ-
ларнинг  қизиқарли  бўлишига  эриша  олиши  лозим.  Шунга  кўра 
таълим  жараѐнида  турли  шакл,  метод  ва  усуллари  (диалог, 
мустақил ўқиш, баҳс-мунозара, дебат, мусобақа, “Маҳорат дарси”, 
муаммоли  маъруза,  семинар,  “Маслаҳат  дарси”,  дидактик,  ролли, 
ишбилармонлик ва имитацион ўйинлар, кабилар)дан фойдаланиш 
мақсадга  мувофиқдир.  Ўқитиш  жараѐнида  педагогнинг  турли 
интерфаол  технологиялардан  самарали  фойдалана  олиши  эса 
мақсадга  эришишни  кафолатдайди.  Бу  ҳолат  муайян  фан 
доирасидаги  ҳар  бир  ўқув  модули  ҳамда  яхлит  ҳолда  фанлар 
асосларини  ўзлаштиришга  ҳам  тааллуқлидир.  Қолаверса, 
модуллилик  ўқув  материалини  мунтазам  равишда  янгилаб  туриш 
имкониятини яратади. 
6. Муаммолилик тамойили. Ушбу тамойил ўқув жараѐнининг 
муаммоли  вазиятларга  асосланиши  англатади.  Таълим  жараѐнида 
педагог  талабаларга  тайѐр  билимларни  бермай,  балки  уларни 
36

мавзуга  доир  муаммоли  вазиятларга  рўпара  қилиш  орқали 
мустақил фикрлаш асосида ўқув материалини пухта ўзлаштиришга 
йўналтиради.  Муаммолилик  тамойилига  кўра  таълим  жараѐнида 
ўқув материалига доир илмий фараз (гипотеза) илгари сурилади, у 
асосланади  ва  муаммонинг  ечими  топилади.  Дастлаб  бу  жараѐн 
педагог томонидан ташкил этилади, кейинги босқичда эса педагог-
талабалар  жамоаси  иштирокида,  ниҳоят  талабаларнинг  ўзлари 
“илмий  фараз  –  уни  асослаш  –  ечимни  топиш”  жараѐнини 
мустақил амалга ошириш малакаларини ўзлаштиради.  
Етакчи  хорижий  давлатлар  таълими  амалиѐтида  педагоглар 
фақатгина  муаммо,  масала  моҳиятини  ўрганиш  метоларини, 
уларни  ечиш  йўлларини,  амалий  тажрибанинг  моҳиятини  ҳамда 
натижани  топиш  шартларидан  талабаларни  огоҳ  этади.  Бу  ҳолат 
педагогнинг тадқиқотчи сифатида намоѐн бўлишини таъминлайди 
ва  унинг  намунасида  талабалар  амалий  тажрибаларни  самарали, 
тўғри ташкил этиш,  ижодий фикрлаш ва фаоллик кўрсатиш мала-
каларини  муваффақиятли  ўзлаштиради.  Натижада  машғулотлар 
(ҳатто назарий машғулотлар)нинг амалий характер касб этади.  
7. Когнитив-визуаллик тамойили. Психологик нуқтаи назар-
дан  ахборотни  кўз  (кўриш)  орқали  қабул  қилиш  самарали  са-
налади.  Шунга  кўра  азал-азалдан  таълим  жараѐнида  педагогнинг 
нутқи  асосида  узатиладиган  ахборотларнинг  визуаллаштирили-
шига  алоҳида  эътибор  қаратилиб  келинган.  Ўқитиш  жараѐнида 
кўрсатмали  қуроллардан  фойдаланиш  оғзаки  узатилаѐтган 
ахборотлар  таъсирини  кучайтириб,  муайян  тасвирий  шакллар 
воситасида қабул қилиш имкониятини яратади.  
Замонавий  шароитда  хорижий  мамлакатларда  когнитив 
графика  (ўқув  ахборотлари  моҳиятини  ѐритувчи  компьютер 
суратлари  блоки)  кенг  кўламда  ривожланмоқда.  Ўқув  ахборот-
ларининг моҳияти сурат, графика, тасвир, жадвал, диаграмма, схема, 
модел, турли рамзлар, шартли (математик, физик, геометрик ва б.) 
белгилар  асосида  ѐритилиши  модулнинг  асосий  элементи 
ҳисобланади.  
Бунда: 1) талабанинг кўриши, ахборотларни тасвирий қабул қилиш 
қобилияти  ривожланади; 2) ўқув  материали  мазмунини  ўзида  зич 
жойлаштирган  тасвир  (сурат,  графика,  тасвир,  жадвал,  диаграмма, 
схема, модел, турли рамзлар, шартли (математик, физик, геометрик 
ва  б.  белгилар)  талабанинг  билимларни  тизимли  ўзлаштиришга 
37

ѐрдам  беради;  3)  тасвирлар  (хусусан,  рангли  тасвирлар)  ўқув 
ахборотини қабул қилиш, эслаб қолиш самарадорлигини оширади, 
қолаверса, уларни эстетик жиҳатдан тарбиялайди. 
Когнитив  графика  мия  ўнг  ярим  шарини  фаоллаштиради, 
натижада талабалар тасвирий фикрлаш қобилияти ривожланади.  
Таълим  жараѐнида  кўргазмали  қуроллар,  компьютер 
тасвирлари ва б. тасвирий воситалардан фойдаланиш талабаларда 
ўқув  ахбороти  ҳақидаги  тасаввур  ҳосил  бўлишини  5-6  марта 
тезлаштиради.  Визуал  шаклда  ўзлаштирилган  ахборотни  қайта 
ѐдга олиш осон кечади.  
8.  Хатоликларга  таяниш  тамойили.  Шахс  одатда  борлиқ, 
ижтимоий  муносабатлар,  касбий  фаолиятга  доир  аксарият 
билимларни ўзи йўл қўйган хатолар асосида самарали ўзлаштиради. 
Шу сабабли таълим жараѐнида хатоларни излаш ва уларни бартараф 
этиш  тажрибаси  ўзлаштирилмоқда.  Мазкур  тамойил  ўқитиш 
жараѐнида  изчил  равишда  талабаларни  хатоларни  излашга 
йўналтирувчи  вазиятларни  ҳосил  қилишга  эътиборни  қаратишни 
тақозо  этади.  Таълим  жараѐнида  мазкур  тамойилнинг  устувор 
ўрин  тутиши  талабаларда  танқидий  фикрлаш  қобилиятини 
ривожлантиради. 
9.  Таълим  вақтини  тежаш  тамойили.  Тамойил  талабаларда 
индивидуал  ва  мустақил  таълим  олишга  имкон  берадиган  вақт 
заҳирасини  яратиш  зарурлигини  ифодалайди.  Агарда  модул 
таълими  методик,  технологик  жиҳатдан  тўғри,  самарали  йўлга 
қўйилса,  у  ҳолда  таълим  вақтининг  30  %  дан  ортиқ  тежаш 
имконини беради. 
10. Технологик тамойили. Мазкур тамойил таълим жараѐнида 
талабалар томонидан таълим натижаларига эришишни кафолатловчи 
изчиллик,  тизимлилик,  узвийликни  таъминлаш  муҳимлигини 
англатишга  хизмат  қилади.  Тамойилнинг  ўқув  жараѐнида  устувор 
аҳамият  касб  этиши  қуйидагилар  асосида  таъминланади:  таълим 
мақсадининг  аниқ  белгиланишига  эришиш,  уларнинг  объектив, 
ўқув  материали  моҳиятини  тўла  ифодалай  олишини  аниқлаш  ва 
баҳолаш  мезонларини  танлаш;  ўқув  мақсадига  эришишга 
йўналтирилган  ўқув  жараѐнининг  модели  ишлаб  чиқиш  ва  аниқ 
тасвирлаш; ўқув мақсадига мувофиқ яхлит ўқув жараѐнини таълим 
натижаларига  эришишга  йўналтириш;  таълим  натижаларини 
38

тезкор  баҳолаш  ва  ўқитиш  мазмунига  тузатишлар  киритиш; 
таълим натижаларини якуний баҳолаш. 
11.  Узвийлик  тамойили.  Бу  тамойил  ўқув  мақсадларига 
кафолатли эришиш мақсадида ўқув режаси ва дастурларини ишлаб 
чиқишга  изчил,  тизимли  ѐндашиш  зарурлигини  англатади.  Унга 
кўра  ўқув  фанлари  асосларини  ѐритувчи  материалларнинг  ҳажми 
ўқув  режасида  уларни  ўқитишга  ажратилган  соатлар  миқдорига 
мос келиши лозим.  
 
II.  Модул  таълимига  ўтиш  босқичлари.  Модул  таълимига 
ўтиш  мураккаб  жараѐн  бўлиб,  муайян  ҳаракатларни  босқичма-
босқич  амалга  ошириш  унинг  самарали  кечишини  таъминлайди. 
Қуйида  ана  шу  босқичлар  ва  уларнинг  моҳияти  тўғрисида  сўз 
юритилади. 
 
I босқич.  
Ўқув режасини чуқур таҳлил қилиш асосида  
макромодуллар тўпламини шакллантириш 
 
Бу босқичда ўқув режаси синчиклаб ўрганилиб, ўзаро алоқадор 
фанлар  аниқланади;  улар  муайян  гуруҳга  бириктирилади.  Ўзаро 
алоқадор  фанларни  ўз  ичига  олган  гуруҳлар  негизида 
макромодуллар тўплами ҳосил қилинади. 
ОТМ  педагогларини  қайта  тайѐрлаш  ва  уларнинг  малакасини 
ошириш  курслари  учун  мўлжалланган  ўқув  режасида  қуйидаги 
макромодуллар шакллантирилган: 
 
1-модул. Олий таълимнинг норматив ҳуқуқий асослари   
1.1.  Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг  асарларида 
жамият ривожи ва таълим–тарбия   масалалари.  
1.2.Таълим-тарбия жараѐнларини ташкил этишнинг қонунчилик 
нормалари.  
2-модул.  Илғор  таълим  технологиялари  ва  педагогик 
маҳорат 
2.1. Инновaцион  таълим технологиялари. 
2.2. Педагогик компетентлик ва креативлик асослари. 
2.3.  Замонавий  таълим  ва  инновaцион  технологиялар  бўйича 
илғор хорижий тажрибалар. 
39

 
Yüklə 1,95 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin