Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Yüklə 0,72 Mb.
səhifə2/4
tarix23.12.2019
ölçüsü0,72 Mb.
#29995
1   2   3   4
Qo'shimcha cholg'u-ISAYEV DILSHOD


Масаланинг қўйилиши: Талаба ҳар бир вазифа бўйича берилган саволларга жавоб тайёрлаб, асосли шарҳлаб беришлари талаб этилади.

Ишни бажариш учун намуна

Мавзу бўйича тайёрланган топшириқ бўйича талаба асосили маҳлумотларни ёзади. Маҳлумот сўнгида фойдаланилган адабиётлар рўйхатиниг келтириб ўтади. Ўқув натижалари нима беришини аниклаштиради, эришиладиган натижанинг ютуқ ва камчиликларининг моҳиятини айтади. Қандай қўшимча материаллардан фойдаланиш мумкинлиги ҳақида маҳлумот беради (дарслик, маҳруза матни, интернет матераллари). Тайёр бўлган материалнинг тақдимотини яратади.

Машғулотни баҳолаш. Воқеликларнинг кетма-кетлиги, топшириқларни асослаб бериш, шунингдек ўқувчилар билим савиясини шакллантиришга, тушунчаларидан тўғри хулосалар чиқаришига эҳтибор қаратади.

Мавзу бўйича якунловчи хулосалар қилади.

Мавзу мақсадига эришишдаги тингловчилар фаолиятини таҳлил қилади ва баҳолайди.

Фан бўйича тақвимий мавзули режани ишлаб чиқиш бўйича:

Мусиқий фанлардан бири бўйича тақвимий мавзули режани тўлиқ ишлаб чиқиш ҳамда 1-жадвалнинг барча устунларини тўғри ва тўлиқ тўлдириш талаб этилади.



1-жадвал



Бўлим ва мавзулар

Ажратилган соат

Сана

Таълим шакли

Таълим методи

Иш обҳекти

Материали

Асбоб ускуналар

Жиҳоз ва мосламалар

Кўргазмали қуроллар

Фанлараро алоқа

Педаггик технологиялар

Қўлланма ва адабиётлар

Ишчи

ўлчов

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15














































Мусиқий фанлардан бири бўйича тақвимий мавзули режалари тузиш

Бу жадвални тўлиқ тўлдириш учун ўқув устахоналарида қилинадиган ишлар рўйхати, касб таълим (махсус ва касбий тайёргарлик) фанларининг табиий-илмий фанлар билан ўзаро боғлиқлик жадвали керак бўлади.

Шунингдек, бу жадвални тузиш учун дарсларнинг аниқ мавзули режаси зарур, чунки улар ўзаро бир-бири билан мантиқий боғлиқдир. Қайси мавзу учун қандай иш обҳектини танлаш кераклиги ва уларнинг изчиллиги ёки касб таълимидаги (махсус ва касбий тайёргарлик) фанлардаги мавзуларга бошқа фанларнинг қайси мавзуларни боғлаб ўтиш кераклигини аниқлаш учун, биринчи навбатда, касб таълими (махсус ва касбий тайёргарлик) фанлари дарсларида ўтиладиган мавзулар ва уларнинг кетма-кетлигини аниқлаш зарур бўлади. Шу сабабли тақвимий (календар) мавзули режани ишлаб чиқиш икки босқичда амалга оширилади.

Бу босқичда ўқитиладиган бўлим ва мавзулар номи, уларни ўтиш кетма-кетлиги, уларга ажратилган соат миқдори ва дарс ўтиладиган сана аниқланади (1-жадвалдаги 1-4 устунлар).

Қўшимча чолғу фани бўйича тақвимий мавзули режа ишлаб чиқиш учун топшириқлар.

а) ҳар бир курс учун ўқув дастурининг мавзулар режасидан ҳар бир боб учун ажратилган вақт миқдори билан танишиб чиқиш;

б) дастурнинг мавзулар режасида ҳар бир боб учун ажратилган умумий вақт миқдорини мавзулар бўйича тақсимлаш учун тегишли бобларда ўқувчилар учун етказилиши керак бўлган техник маҳлумотлар - назарий билимлар ва бажарилиши зарур бўлган амалий ишлар мазмунини аниқлаш;

в) дастлаб биринчи бобни, сўнг иккинчи, учинчи ва ҳ.к. бобларни шу боблар мазмунини тўла қамровчи мавзуларга ажратиш;

г) мавзуларни ўрганиш тартибини таҳлил қилиш ва мантиқий нуқтаи назардан кетма-кет жойлаштириш;

д) дастурнинг мавзулар режаси қисмида ҳар бир боб учун ажратилган умумий вақт миқдорини мавзуларга (мазмуни, ҳажми ва ўқувчиларнинг ўзлаштириш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда) тақсимлаш;

е) натижани жадвалнинг 1-3 устунларига киритиш, ҳар бир курсда тегишли касб таълими (махсус ва касбий тайёргарлик) фанларидан машғулотлар учун ўқув режада ҳафтасига неча соат вақт ажратилганини ҳисобга олиб 4-устунни ҳам тўлдириш.

4-устунни тўлдиришда битта мавзу иккита санага тўғри келмаслигига ва ҳар бир мавзу бир бутун тугал билимлар тўпламини ўз ичига оладиган бўлишига эҳтибор бериш зарур.

1-ва 2-топшириқларни бажариш кетма-кетлиги ва технологияси 2-жадвалда келтирилган. Натижалар 1-жадвалдаги 2-устунга кўчирилади.

2-жадвалда касб-ҳунар коллежларида «Механик ишлов бериш дастгоҳ ва жиҳозлар» йўналиши бўйича «Механик ишлов бериш дастгох ва жиҳозларни созлаш усталари» касбини эгалловчилар ўрганадиган «Жиҳозлар технологияси» фанининг «Металл қирқиш дастгоҳлари тўғрисида умумий маҳлумот» бўлими бўйича боблар мазмунини мавзуларга ажратиш технологияси келтирилган. Бу фаолият уч босқичда амалга оширилди.



Таълимнинг ташкилий шакли деганда ўқитувчи томонидан қўйилган мақсадга эришишга йўналтирилган ўқувчилар ўқув-билим фаолиятини ташкил этиш ва унга раҳбарлик қилиш усуллари тушунилади.

Касб таълимнинг асосий ташкилий шакллари сифатида қуйидагилардан фойдаланилади.

1. Дарс;

2. Касбга йўлловчи амалий-лаборатория ишлар;

3. Турли танловларга тайёргарлик кўриш;

4. Фортепиано асарлари бўйича ўқувчиларнинг техник қобилятига мос мусиқа асарларини ўргатиш;

5. Ўқувчиларнинг фортепиано асарларида ижро маҳоратларини ўстириш методикаси;

6. Фортепиано асарларини ёддан ўрганиш.

Амалиётда кўпчилик ҳолларда таълимнинг асосий шакллари сифатида дарс қабул қилинган. Чолғу ижрочилиги ва ансамбли фанининг бошқа шакллари хам, дарс ҳам ўз навбатида 4 хил кўринишда (3-жадвал) ташкил этилади. Буларнинг ҳар бири турли шароитда турлича қўлланилади.

Дарснинг ушбу шаклларининг ҳар бири мавзу мазмуни ва унинг олдига қўйилган мақсадларига кўра танланди. Баҳзан бир дарс 2-3 хил шаклда ҳам ташкил этилиши мумкин.

6-устун. Таълим методи. Мусиқий фанларни ўқитишни энг муҳим энг муҳим жиҳатларидан бири таълим методларидир. Таълим методи — ўқитувчи томонидан ўқувчилар онгига амалий ҳам назарий билим, кўникма ва малакаларни сингдириш ва ўқувчилар томонидан бу билим, кўникма ҳамда малакаларни ўзлаштириш усулларини тавсифлайди.

Мусиқий таълими жараёнида қуйидаги методлардан фойдаланилади. Улар билим ва кўникма манбалари жиҳатдан оғзаки, суҳбат, ёзма йўриқнома ва мусиқий чолғуларда амалий ижро этиш, куйлаш ва бошқа шу каби усулларига бўлинади.

Талаба томонидан қуйидаги мусиқа фаолиятини мукамал ўрганиш асосий вазифа санаҳади:

1. Мусиқа тинглаш.

2. Мусиқани ижро этиш.

3. Мусиқа саводи.

4. Мусиқа ижодкорлиги.

3-жадвал

Дарс шакллари



Дарс шакллари




Ялпи

Гурухли

Якка тартибли

Аралаш

1. Назарий дарсларда

1. Назарий дарсларда

1.Назарий дарсларда

1. Назарий дарсларда

а) барча ўқувчиларга бир вақтда билим кўникма ва малакалар беришда.

б) ўқувчилар билимларини бир вақтда ялпи текширишда.

в) кўргазмали қуролларни намойиш қилиш ва янги педагогик технологияларни қўллашда.

2. Амалий машғулотларда.

а) ялпи кўрсатмалар беришда.

б) айрим ҳолларда жорий кўрсатмалар беришда.



а) ҳар бир гуруҳ ўқувчиларига алоҳида билим кўникма ва малакалар беришда.

б) гуруҳдаги айрим ўқувчиларнинг билимларини текширишда.

в) билим даражаси бўйича алохида гуруҳ ўқувчиларига муаммоли таълим методини қўллашда

2. Амалий машғулотларда.

а) ҳар бир гуруҳга кўрсатмалар беришда.

б) гуруҳлар ишини ташкил этиш ва бажаришда.



а) айрим ўқувчиларга алоҳида билим кўникма ва малакалар беришда.

б) айрим ўқувчиларнинг билимларини текширишда.

в) таълим мазмунининг айрим ўқувчилар гуруҳлари учун турлича аҳамиятлилиги чоғида.

2. Амалий машғулотларда.

а) якка тартибда кўрсатмалар беришда.

б) алоҳида ўқувчилар ишларини ташкил этиш ва бажаришда.



а) турли ўқувчиларга кўникма малакалар беришда.

б) гуруҳдаги ўқувчилар билимларни бир вақтда ялпи ва айрим ўқувчиларнинг билимларини алоҳида текширишда.

в)машғулотда муаммоли вазият яратиш ва суҳбат методини қўллашда.

2. Амалий машғулотларда.

а) бажариладиган иш обҳектлар турлича бўлиши билан бир вақтда умумийликка эга бўлган ҳолда.

б) алоҳида ўқувчилар ва гуруҳ ишларни ташкил этиш ва бажаришда.



Мусиқий таълим методларини асосан қуйидаги учта гуруҳга ажратиш мумкин;

1.Таълимнинг оғзаки методлари.

2.Таълимнинг кўргазмали методлари.

3.Таълимнинг амалий методлари.

Ҳар бир методнинг ўзига хос афзаллик ва камчиликлари мавжуд бўлиб, у таълимнинг мазмуни мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда танланади. Турли хил таълим методларининг таълим вазифасини амалга ошириш имкониятларидан фойдаланиб ҳар бир мавзуга мос ҳолда 6-устун тўлдирилади.

7-устун. Иш объекти - ҳар бир мавзуни ўқитишда назария билан амалиёт бирлигини таҳминлашга ҳаракат қилинади. Шу сабабли берилаётган билимлар мазмуни билан ўқувчилар амалда бажарилаётган ишлари бир-бирига мос бўлиши керак. Бу вазифани ижобий ҳал этишда касб таълими бўйича ўқув-ишлаб чиқариш (ўқув устахоналарида қилинадиган) ишлари рўйхатида кўрсатилган буюмларни тайёрлашда фойдаланилади. Ҳар бир иш обҳектини қайси мавзуни ўқитишдан бошлаб қайси мавзуни ўқитишда тугатилиши керак эканлигини аниқлаб, сўнгра бунинг учун ажратилган вақтни хисобга олган ҳолда тўлдирилади. Бунда ҳар бир дарсда дастлабки йўл-йўриқлар бериш ва бошқа ташкилий ишлар учун сарфланадиган вақтларни ҳам ҳисобга олиш зарур. Айрим иш объектлари олдин ўзлаштирилган малакаларни ривожлантириш мақсадида айрим иш усулларини такрорлаш ва янги иш усулларини ўзлаштириш кўринишида танланади.

8,9,10,11 ва 12 устунлар. Булар танланган иш обҳектларини тайёрлаш учун қандай хом ашё (аниқ тури, ўлчамлари) кераклигини қайси ўлчов ва ишчи асбоблардан фойдаланилиши зарурлиги ҳамда иш обҳектига мос технологик ҳужжатларни кўрсатиш учун керак бўлади. Шунингдек, ушбу устунларда дастгоҳлар, айрим қуролларнинг техник паспорти ёки бошқа техник ҳужжатларни, ҳамда турли хил жиҳоз ва мосламаларни ҳам кўрсатиш мумкин.

13-устун. Фанлараро боғланиш, бунда ҳар бир мавзуни бошқа фанлардан ўрганилган қайси бўлимнинг қайси мавзусига боғлаб ўтиш мумкинлиги олдиндан режалаштирилади.

14-устун. Бунда ўтиладиган мавзуни ўқитиш жараёнида ўқитувчи томонидан фойдаланиладиган техник воситалар (компьютер, мультимедиа, видеофильмлар ва бошқалар), қўлланиладиган педагогик технологиялар кўрсатилади.

15-устун. Ўқитувчи ва ўқувчилар ушбу мавзу мазмуни билан танишишда қайси дарсликлар, ўқув қўлланмаларнинг қайси бетидан ҳамда қандай бошқа манбалардан фойдаланишлари мумкинлиги кўрсатилади

16-устун. Изоҳ. Бирор сабабга кўра ўқув дастури ёки мавзуси бўйича режага ўзгариш киритилса дастурнинг бажарилишига оид кўрсатмалар ва бошқа изоҳлар берилиши кўзда тутилади.

4 топшириқ: Дарс ишланмасини тайёрлаш бўйича амалий машқни бажариш (касбий фаолиятидан келиб чиқиб, дарс берувчи фани мисолида):

а) фан дастури бўйича 1 та Эътюд (К.Черни...), 1 та Пъеса (Болалар учун ёзилган асарлар), 1 та Йирик шаклдаги асар(Соната, сонатина, менуэт ва....)ни таҳлил қилинг ва ёддан чалиб, видеога олиб сайтга жойлаштиринг

б) Дарс таҳлили ва конспектлар, дарс режалари билан интернет орқали видео ва PDF форматда юборилади.

ДАРС ТАҲЛИЛИ ВАРАҚАСИ

«_____»_______________ йил

Дарс берувчи ўқитувчи ______________________ гуруҳи _____________________________

фан ____________________________ журналдаги ўқувчилар сони _____ шундан ______ нафари

дарсга қатнашди _________ нафари кеч келди.

Ташкилий қисм _______________________________________________

_________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

Дарснинг бориши

1.Ўтган мавзуни такрорлаш_____________________________________

___________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

2. Янги мавзу ______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

3. Дарсда кўргазмали қурол ва техника воситаларидан фойдаланиш

_________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

4. Дарсга тавсиф (ғоявий - сиёсий, илмий - назарий ва услубий нуқтаи назардан, вақт бўйича тўғри тақсимланиши) ____________________________

_________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

5.


Дарснинг ютуғи

Дарснинг камчилиги

























6. Фанлараро алоқадорлиги, турмуш, табиат, ишлаб чиқаришга боғлаши _______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

5. Дарснинг якуни_____________________________________________

_______________________________________________________________________________________________________________________________

6. Уйга вазифа_________________________________________________

7. Ўқувчилар дафтарига ва китобига эътибори _____________________

_____________________________________________________________

8. Синф тозалигига бўлган муносабати ___________________________

9.Хулоса ва таклифлар __________________________________________________________________

_____________________________________________________________

10.Синф ўқувчилари ҳақида фикр______________________________________________________________

_____________________________________________________________

Дарс кузатувчи:_________________________________



Дарс берувчи:___________________________________

ОН ишлари учун 5 баҳогача баҳоланади. Ушбу 5 баҳоликда 3 баҳодан кам тўплаган талаба якуний назоратга қўйилмайди. Оралиқ назорат ишлари учун ажратилган 5 баҳони тўплашда юқорида келтириб ўтилган барча топшириқларга тўғри ва аниқ мисоллар ва талаблар асосида бажариш лозим. Барча берилган топшириқлар интернет орқали белгиланган кунга қадар жўнатилиши шарт. Акс холда талаба баҳоланмайди.







Yüklə 0,72 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin