Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус



Yüklə 0,94 Mb.
səhifə4/8
tarix15.06.2023
ölçüsü0,94 Mb.
#130550
1   2   3   4   5   6   7   8
2.03 FIZIKA MEHNAT NAMUNAVIY

Молекуляр физика


Газларнинг молекуляр-кинетик назарияси. Идеал газ модели. Газлар кинетик назариясининг асосий тенгламаси. Энергиянинг эркинлиги даражалари бўйича тақсимланиши. Газларнинг иссиқлик сиғимлари. Кучлар майдонидаги газ. Больцман тақсимоти. Максвеллнинг тақсимот қонуни. Ўртача катталиклар. Эркин югуриш йўлининг ўртача узунлиги. Кўчиш ҳодисалари: газларда диффузия, қовушоқлик ва иссиқлик ўтказувчанлик. Паст босимдаги газларнинг хоссалари. Ўта сийраклашган газлар.
Молекулалараро ўзаро таъсир кучлари тўғрисида тушунча. Реал газнинг ҳолат тенгламаси. Критик ҳолат. Жоуль-Томсон ҳодисаси. Газларни суюлтириш. Термодинамик мувозанат. Ички энергия. Термодинамика қонунлари. Адиабатик жараѐн. Пуассон тенгламаси. Қайтар ва қайтмас жараѐнлар. Карно цикли. Энтропия ҳақида тушунча.
Қаттиқ жисм. Идеал кристалл панжарадаги атомларнинг жойлашишида узоқ тартиб. Кристаллардаги атомлараро боғланишнинг турлари. Кристаллардаги атомларнинг иссиқлик тебранишлари. Фотонлар ҳақида тушунча. Кристаллар иссиқлик ўтказувчанлигининг механизми.
Суюқликлар. Суюқликларда молекулаларнинг ҳаракати. Яқин тартиб. Сирт таранглиги ва капиллярлик ҳодисалари. Фазовий мувозанат ва айланишлар. Аморф жисмлар, суюқ кристаллар ва полимер тўғрисида тушунча.
    1. Электр ва магнетизм


Электр заряди. Заряднинг сақланиш қонуни. Кулон қонуни. Зарядларнинг бўшлиқдаги электр майдони. Электр майдон кучланганлиги. Майдонлар суперпозицияси. Кучланганлик векторининг оқими. Гаусс теоремаси. Электростатик майдон кучларининг иши. Потенциал. Электр сиғими. Конденсаторлар. Электр майдон энергияси.
Диэлектрикларда электр майдони. Диэлектрик сингдирувчанлик. қутбланиш вектори. Диэлектрик сингдирувчанлик, электр қабул қилувчанлик ва атом қутбланувчанлиги ўртасидаги боғланиш. Диэлектриклар учун Гаусс теоремаси. Электр силжиш вектори. Пьезоэлектриклар ва сегнетоэлектриклар тўғрисида тушунча.
Ўзгармас электр токи қонунлари. Тармоқланган занжирлар, Кирхгоф қоидалари.
Токларнинг бўшлиқдаги магнит майдони. Ток элементларининг ўзаро таъсири, Ампер қонуни. Магнит майдонининг индукцияси ва кучланганлиги, Био-Савар қонуни. Лоренц кучи. Магнит диполь моменти. Муҳитнинг магнит сингдирувчанлиги. Диа-, пара-, ферромагнетизм. Магнит майдон оқими. Электромагнит индукция ҳодисаси, Фарадей қонуни. Ленц қоидаси, ўзиндукция. Магнит майдон энергияси.
Электр ва магнит майдонларининг ўзаро айланиши. Уюрмавий электр майдони, Фуко токлари. Силжиш токлари тўғрисида тушунча, Максвелл тенгламалари (интеграл кўринишда).
Электр контуридаги тебранишлар. Ўзгарувчан ток. Ўзгарувчан ток занжиридаги сиғим ва индуктивлик.
Газларда электр токи. Плазма ва унинг асосий тавсифномалари. Зарядланган зарраларнинг электр ва магнит майдонларидаги ҳаракати, Холл эффекти. Электрон микроскопнинг тузилиши. Зарядланган зарралар тезлаткичи. Металларнинг классик электрон назарияси ва унинг қўлланиш чегаралари. Қаттиқ жисмдаги энергиявий сатҳлар.
Металлар, ярим ўтказгичлар ва диэлектрикларда электр ўтказувчанликнинг ҳароратга боғлиқлиги. Ўта ўтказувчанлик тўғрисида тушунча.
Электроннинг чиқиш иши. Термоэлектрон эмиссия. Электрон лампалар.
Термоэлектрик ҳодисалар.

    1. Yüklə 0,94 Mb.

      Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin