Тестлар
1. ТСҚ-тиббий санитария қисмлари нима ва унинг таркибига нималар киришини айтинг:
1.ТСҚ-саноат корхонаси ишчи-хизматчиларига тиббий хизмат кўрсатувчи муассаса ва у даволаш-профилактика ишларини ўтказади
2.таркиби- поликлиника, статсионар цех соғломлаштириш пунктлари, санаторий-профилакторийлар
3.ТСҚ-саноат корхонаси маъмурияти тиббий хизмат кўрсатувчи муассаса
4.таркиби- боғча, цех поликлиникаси, статсионар, курор, тиббий-пункт
2. Цех терапевти фаолиятидаги 5 гуруҳдаги вазифаларни айтинг
1.даволаш-профилактика ишлари
2.ташкилий ишлар
3.епидемияларни олдини олиш ишлари
4.санитария-гигиенага доир ишлар
5.санитария окартув ишлари
6.ВККда иштирок этиш
7.емлаш ишларини олиб бориш
8.маърузалар ўқиш
9.шовқин даражасини аниқлаш
10.беморларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш
3. Цех врачининг гигиенага доир 4 та асосий вазифасини айтинг
1.технологик жараённи ўрганиш ва ишчилар организмига таъсир этувчи
зарарли омилларни ҳисобга олиш
2.меҳнат шароитларини баҳолаш (ДСEНИ билан ҳамкорликда)
3.соғломлаштириш тадбирларининг бажарилишини назорат қилиш
4.ишчиларни шахсий ҳимоя воситалари ва даволовчи-профилактик овқатлар билан таъминланганлигини назорат қилиш
5.профилактик эмлаш ишлари олиб бориш
6.дезинфексия, дезинсексия ва дератизатсиянинг ўтказилишини назорат қилиш
7.даврий тиббий-кўрикларни ташкил этиш
4. Цех врачига технологик жараёнларни ўрганиш қандай 4 гуруҳдаги маълумотларни беради
1.ишчилар организмига таъсир кўрсатувчи зарарли омиллар
2.иш жойларининг сони ва зарарли омиллар тасир этиши мумкин бўлган иш жойлари
3.ишлаб чиқаришга оид зарарлар таъсирига учрайдиган ишчилар сони
4.технологик жараёнларни такомиллаштириш ҳисобига соғломлаштириш тадбирларини ўтказилиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар
5.иш жойларидаги шовқин даражасини аниқлашни
6.даврий тиббий кўрикдан ўтиш керак бўлган ишчилар сонини
5. Ишлаб чиқаришга доир 4 гуруҳдаги зарарли омилларни кўрсатинг
1.руҳий-физиологик омиллар
2.физикавий омиллар
3.кимёвий омиллар
4.биологик омиллар
5.механик омиллар
6.физиологик омиллар
7.биокимёвий омиллар
6. Меҳнат шароитларини баҳолашдаги 3 гуруҳ вазифалар қайси
1.зарарли омилларнинг таъсир даражасини аниқлаш
2.санитар-техник жиҳозларнинг самарасини ҳисоблаш ва баҳолаш (герметиклиги шамоллатилиши, ёритилиши, канализатсия)
3.таклиф этилган соғломлаштириш тадбирларини асослаш
4.ишчиларнинг яроқлилигини аниқлаш
5.соғломлаштириш тадбирларини режалаш
7. Зарарли корхона ишчиларини тиббий кўрикдан ўтказишнинг 2 турини айтинг
1.ишга қабул қилишдаги дастлабки тиббий кўрик
2.даврий тиббий кўрик (ишловчилар учун)
3.кварталда 1 марта
4.йилда икки марта
8. Ишчиларни даврий тиббий кўрикдан ўтказишдаги асосий 4 вазифа қайси
1.касб касалликларининг илк шаклларини рўёбга чиқариш
2.касб касаликка чалинганларни реабилитатсиялаш ва даволашга доир
саволларни ҳал қилиш
3.ишчиларни диспансер ҳисобига олиш масалаларини ҳал қилиш
4.соғломлаштириш тадбирларини асослаш
5.ишчиларни меҳнат таътилига чиқариш
6.ишчиларга қўшимча ҳақ беришни аниқлаш
9. Тиббий кўрикларни ўтказишни регламентловчи ҳужжатни ва унинг таркибига нимлар киришини кўрстаинг
1.ЎзР ССВ-нинг 2012 й-даги 200-сонли бўйруғи
2.200 бўйрук Ўз таркибига: тиббий кўрикларни ўтказиш тартиби ва унга қўшимча иловалар (кўрик ўтказиш муддатлари, комиссия таркиби, ишга қабул қилмасликка асос бўлувчи ҳужжатлар, касб касалликларининг рўйхати, расмий ҳужжатлар нусхалари)
3.ЎзР ССВнинг 2000 йил 300-сонли буйруғи
4. тиббий кўрикларни ўтказиш тартиби ва унга қўшимча иловалар (кўрик ўтказиш муддатлари, расмий ҳужжатлар, ишчиларнинг рўйхати, баённомалар
10.Даврий тиббий кўрикни ўтказишнинг 4 та босқичи ва унга жавобгар шахслар кимлар эканлигини айтинг
1.тиббий кўрикдан ўтадиганлар рўйхати (цех врачи)
2.Рўйхатни ДСEНИ билан келишиш ( цех врачи)
3.тиббий кўрик ўтказиш графигини тузиш ва комиссия таркибини аниқ-
лаш (цех врачи ва ТСҚ-нинг бош хаким)
4.тиббий кўрикни ўтказиш бўйича бўйрук (корхона мамурияти)
5.тиббий кўрикдан ўтадиганлар рўйхати (цех бошлиғи)
6.Рўйхатни ДСEНИ билан келишиш ( корхона маъмурияти)
7.тиббий кўрик ўтказиш графигини тузиш ва комиссия таркибини аниқ-
лаш (цех врачи ва корхона раҳбари)
8.тиббий кўрикни ўтказиш бўйича бўйрук (цех врачи)
Назорат саволлари
1.Ишлаб чиқаришдаги омилларнинг таснифлари
Ишлаб чиқаришдаги омиллар:
Физикавий
Кимёвий
Биологик
Рухий-физиологик
2.Ишлаб чиқаришга оид зарарлар ҳақида тушунча
Ишлаб чиқаришга оид зарарлар- бу атроф-мухит ва мехнат жараёнларининг омили бўлиб унинг таъсири муайян шаройитларда ишчиларни касбий фаолиятига ва мехнат қобилиятига вақтинча ёки доимий зарар етишига ва соматик ва юқумли касалликларни кўпайишига олиб келиши мумкин.
3.Замонавий корхоналарда кўп учрайдиган зарарлар
янги омиллар (газлар, чанглар)
янги кансероген, мутаген, аллергенлар моддалар
кам ҳаракатчанлик (автоматизатсия, механизатсия, роботизатсия)
тез ҳаракатчан машиналар туфайли шикастланишлар сони кўпайди;
електромагнит майдонининг таъсири - нурланишларнинг оқибати;
атом техникаси ривожланиши
4.Касбий касалликлар ҳақида тушунча
Касб касаллиги — ходимнинг унга зарарли ишлаб чиқариш омили ёки хавфли ишлаб чиқариш омили таъсири натижасида юзага келган ва унинг касбга оид меҳнат қобилиятини вақтинча ёхуд турғун йўқотишига сабаб бўлган ўткир ёки сурункали касаллиги.
5.Eнг кўп учрайдиган касбий патологиялар
Асаб-рухий касалликлар, МНС касалликлари, нурланиш, пневмония, пневмосклероз, астма, ларингит, ринит, аллергия.
6.Ишчиларга тиббий-санитар хизмат кўрсатиш тушунчаси
Ишчиларнинг сони -4 мингдан ортиқ бўлган йирик саноат корхоналари ўз таркибида тиббий-санитария қисмларига (ТСҚ) эгадир.
Ишчиларнинг сони -2 мингдан ортиқ бўлган баъзи корхоналарда ҳам ТСҚ ташкил этилади. (Тоғ-кон саноати, кимёвий заводлар, нефт ва газни қайта ишлаш корхоналари)
Кичик корхоналарнинг ишчиларига махаллий поликлиника врачлари хизмат кўрсатади, корхонанинг ўзида эса врачлик ёки фелдшерлик пунктлари фаолият кўрсатади
7.ТСҚ-нинг таркиби, унинг турлари
Очик ва ёпик турдаги тиббий-санитария қисмлари.
-Ёпиқ ТСҚ факат шу корхона ишчи ва хизматчиларига тиббий хизмат кўрсатади,
-Очиқ ТСҚ корхона ишчилар ва шу атрофдаги аҳолига ҳам тиббий-санитария хизматини кўрсатади
ТСҚ - тиббий муассасалар мажмуаси бўлиб таркибида
поликлиника,
статсионар,
санаторий-профилакторий,
физиотерапевтик (фотарий, ингаляторий ...)
8.Саноат корхоналари ишчиларига тиббий хизмат кўрсатишда УАШнинг роли
- Саноат корхонарали ищчиларининг саломатлиги назорати
- Саноат корхонарали ищчиларининг гигиеник холатини текшириш ва назорат қилиш
- Турли хил асаб ва рухий касалликлар, касб касалликлари бўлган корхона ишчиларини доим назорат қилиш.
-Eпидемия, турли юқумли касалликларни тарқалиб кетмаслигини олдини олиш
- Профилактика ишларини олиб бориш.
9.УАШ ишининг асосий бўлимлари
Саноат корхоналари ишчиларига тиббий хизмат кўрсатишда УАШнинг роли
Даволаш-профилактика ишлари
Eпидемияларга қарши ишлар
Санитар-гигиеник ишлар
Санитар оқартув ишлари
Ташкилий ишлар
10. УАШ ишининг санитария-гигиенага доир вазифалари
-Иш жойларидаги зарарли омилларни аниқлаш мақсадида технологик жараёнларни ўрганиш, уларни ишчи организмига таъсир этиш мумкинлиги ҳақидаги хулосаларни чикариш;
-СEНДИ ва СEОА билан ҳамкорликда ишлаб чиқариш муҳитидаги айрим омилларнинг таъсир этиш жадаллигини текшириш ва уларни гигиеник меъёрлар билан таққослаб баҳо бериш;
-Согломлаштириш тадбирларини ишлаб чикиш, СEНДИ ва СEОА томонидан белгиланган тадбирларнинг корхона маъмурияти томонидан бажарилишини назорат килиш; ШҲВ таъминланганлиги назорати
-Шу участкада ишлайдиган ишчилар ўртасида санитария фаолларини танлаб, уларни меҳнат шароитини ўрганиш ва текширишга ўқитиш, тайёрлаш;
- Корхона ҳудудидаги умумий овқатланиш корхоналарини назорат қилиш;
-СEНДИ ва СEОА билан ҳамкорликда овқатдан заҳарланиш ҳолатлари қайд қилинганда зарурий текширишларни ўтказиш;
-Атроф муҳитни ифлосланишдан муҳофаза қилишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш, жумладан:
Иш режасини тузиш жараёнида бу вазифани инобатга олиш;
-СEНДИ ва СEОА билан ҳамкорликда атроф-муҳитга чиқариладиган ҳар қандай ифлосликларни чиқариш манбаларини аниқ ҳисобга олиш;
-Чиқиндиларни тозалаш иншоотларнинг ишини мунтазам назорат килиш.
11. Тиббий кўрик ўтказиш даврийлиги ҳақида тушунча
Тиббий кўрик ўтказиш даврийлиги - айрим касб касалликлари ёки касбий заҳарланишларнинг дастлабки белгиларини аниқлаш мақсадида олиб бориладиган тиббий кўрик.
12. 200-буйруққа мувофиқ даврий тиббий кўрикни ўтказишнинг асосий қоидалари ва тартиби
Даврий тиббий кўрик ўтказиш босқичлари:
- Мехнат шароитини аниқлаш
-Ишчиларининг Ф.И.Ш тузиш.
- Даврий тиббий кўрик календар режасини тузиш
-Тиббий комиссия таркиби
- ДТК тайёргарлик ва ўтказиш графигини тузиш
- зарурий текширувлар рўйхатини тузиш
- ДТК ўтказиш жойини белгилаш
- буйруқ чиқариш.
Dostları ilə paylaş: |