5- маъруза. Маълумотлар узатиш тармоқларининг таснифи, тузулиш схемаси ва қуриш тамойиллари. Маълумотлар узатиш тармоқларининг параметрлари ва вақт – эхтимоллик характеристикалари



Yüklə 290 Kb.
səhifə1/2
tarix24.04.2020
ölçüsü290 Kb.
#30977
  1   2
391 3 [40](1)I4

5- Маъруза. Маълумотлар узатиш тармоқларининг таснифи, тузулиш схемаси ва қуриш тамойиллари. Маълумотлар узатиш тармоқларининг параметрлари ва вақт – эхтимоллик характеристикалари.
Маълумотлар узатиш тармоқлари (МУТ) га қўйиладиган кўп хилма-хил талаблар билан яъни: иктисодий талаблар, топологиялари, узатиб бериш жараёнининг вақт-эхтимоллик таснифи, чидамлилиги, ишончлилиги, ахборот хавфсизлиги, тармоқ бошқаруви, техник хизмат ва таъминоти билан характерланади

Маълумки ривожланган МУТ қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:

- узоқ муддатли олдиндан айтиш;

- қисқа муддатли олдиндан айтиш;

- дастурлашнинг ривожланиши;

- ривожланиш режаси ёки бош схема;

- МУТ илмий – изланиш ишлари асосида ривожланиши;

- янги техника ишлаб чиқаришда малакали конструкторнинг иши;

- МУТ нинг алохида объектлрини лойихалаш.

Маълумот узатишда қўлланиладиган телекоммуникация тармоғи қуйидаги иккита асосий гурухга бўлинади:



  1. МУТга ихтисослаштирилган коммутацияланадиган ва коммутацияланмайдиган, маъумотларни узатиш учун махсус яратилган.

  2. Маъумотларни узатиш учун ихтисослаштирилмаган коммутацияланадиган телекоммуникация тармғи ва коммутацияланмайдиган каналлар.

Маълумот узатиш тармоқлари қуйидаги белгиларга кўра классификацияланади:

  • абонент тармоғидан фойдаланувчилар тоифаси;

  • ташкилот усули;

  • коммутация усули;

  • маъумот узатиш канал тури;

  • тармоқ хажми;

  • тармоқда маълумот узатиш тезлиги;

  • тармоқ структураси;

  • бошқарув усули.

Бошқа телекоммуникация тармоқлари каби МУТ га хам ишончлилик, яшовчанлик, иқтисодий ва кейинчалик такомиллаштириш бўйича талаблар қўйилади.



Маълумот узатиш тармоқларини қуриш тамойиллари
Кўпчилик умумий фойдаланиш тармоқлари иерархик тузилиш асосида қурилади. Маълумот узатиш тармоғининг иерархик тузилишдаги афзаллиги ахборот алмашувида хар хил иерархик сатхларга хизмат кўрсатишдир. Сатхларга майдон, маълумот узатиш тармоғини ички сатх иерархияси ва маълумот узатиш тармоғи хар хил тузилишга эга. Тузилишлардан қайси бирини танлаш фойдаланувчи талаби, юклама хажми ва бошқа фактларга боғлиқ.

Иерархия сатх тармоқ ва ноиерархик тармоғи пастки сатхлари “ЮЛДУЗСИМОН”, “ХАЛҚАСИМОН”, “ШИНАСИМОН”, “ДАРАХТСИМОН” лар кўпроқ тарқалган тузилишлар хисобланади.

Иерархия тармоғи юқори сатхларида ишончлиликнинг етарлича юқори кўрсаткичларини таъминлаш заруриятида “ТЎЛИҚ БОҒЛАНИШЛИ” ёки “К - боғланишли” тузилишлари ишлатилади.юқори ишончлилик бўйича “АЛМАЗСИМОН” тузилиши маълумот узатиш тармоқларида харакатдаги объектларни қурилишида қўлланилади.
Тармоқ топологияси
Умумий тасаввур даражасида хар қандай тармоқ пунктлар ва уларни бирлаштирувчи линиялардан ташкил топган. Уларни (пункт ва линияларни ) ўзаро жойлашиши тармоқ боғлиқлиги ва пунктлар ўртасидаги ахборот алмашувини таъминлаб бериш қобилиятини тавсифлайди. Тармоқ топологияси унинг боғлиқлигини акс эттиради. Физикавий ва мантиқий бир-биридан топология фарқланади. Физикавий топология тармоқ пунктларини ва уларни боғловчи линияларни жойлашишини акс эттиради. Мантиқий топология ахборотнинг манба ва истеъмолчиларининг ўртасидаги ўзаро боғланиш йўллари ташкил қилинадиган имкониятлар хақида тасаввур беради. Тармоқнинг топологик хусусиятларини тадқиқот қилиш учун унинг пунктларини нуқта сифатида, уларни бирлаштирувчи линияларни эса ёй сифатида акс эттириш қулай. Бундай геометрик шакл граф деб аталади, графдаги нуқталар чўққи, ёйлар эса уларнинг йўналтирилганлиги хисобга олинмаганлигида қирра деб номланади. Граф ахборот тармоғининг топологик моделидир.

Тармоқ топологиясини танлаш унинг қурилишида хал қилинадиган биринчи вазифадир ва у технологик хамда алоқанинг ишончлилигига бўладиган талаблар билан шартланади. Агар у ташкил топадиган стандарт(база) топологиялари мажмуаси аниқ бўлса, тармоқ топологияси нисбатан содда танланади. Баъзи топологиялар ва уларнинг хусусиятларини кўриб чиқамиз.



«Нуқта-нуқта» турдаги икки пунктли топология-энг содда ва икки пунктни бевосита физикавий ва мантиқий боғловчи тармоқ сегментини ўз ичига киритган. Бундай сегментнинг ишончлилигини, 1+1 турдаги химоя деб номланувчи 100% захирани таъминлаб берувчи захира алоқани киритиш йўли билан ошириш мумкин. Асосий алоқа ишдан чиқиши билан тармоқ захира алоқага автоматик равишда ўтади. Соддалигига қарамасдан, айнан шу базавий топология юқори тезликли магистрал каналлардан ахборотнинг катта оқимларини узатишда кенг қўлланилади. У радиал-халқа топологиянинг таркибий қисми(радиус) сифатида хам қўлланилади. 1+1 турдаги захиралашли икки пунктли топология халқа топологиясининг турдош варианти сифатида кўриб чиқилиши мумкин.

Дарахтсимон топология турли вариантларга эга (5.2-расм). Дарахтсимон топология тармоқ сегментининг хусусияти n пунктлар боғлиқлиги физикавий даражада қирралар минимал сони R+n-1 да эришилади, бу эса тармоқни юқори тежамкорлигини таъминлаб беради.Мантиқий қатламда бундай сегментларда хар бир жуфт пунктлар ўртасида ахборот узатиш йўллари сони хар доим h+1 тенг. Ишончлилик нуқтаи назардан, бу жуда паст кўрсаткич. Бундай тармоқларда ишончлиликни ошириш захира алоқаларни киритиш(масалан, 1+1 турдаги химоя) йўли билан амалга оширилади Дарахтсимон топология локал компьютер тармоқлари, қишлоқ худудлари телефон тармоқлари, абонент кириш тармоқларида қўлланилади.

а) б) в)
5.2-расм. Дархтсимон топология: а-дарахт, б-юлдуз, в-занжир..



«Халқа» топологияси хар бир пунктга фақат иккита линиялар бирлаштирилган тармоқни тавсифлайди (5.3-расм). Халқа топологияси оптик кабель ёрдамида локал компьютер тармоқлар, транспорт тармоқлар ва аабонент кириш тармоқларида кенг қўлланилади.

Физикавий топологияни акс эттирувчи граф қирралари сони: R+n га тенг. Бу эса тармоқ чиқимларини камайтиради. Мантиқий даражада хар бир жуфт пунктлар ўртасида h+2 мустақил йўллар (тўғри ва альтернатив) ташкил қилиниши мумкин, бу алоқа ишончлилигини ошишини таъминлаб беради, айниқса, икки қават халқа деб номланувчи 1+1 турдаги захиралашни қўллаганда (5.4-расм).





5.3-расм.«Халқа» 5.4-расм.«Икки қават халқа» 5.6-расм.Тўлиқ

топологияси. топологияси алоқали топология

Икки қават халқа оралиқ пунктлар ўртасида физикавий уланишни жуфтликлари билан ташкил қилинади, бунда ахборот оқими икки йўналишда йўналтирилади, улардан бири асосий, бошқаси эса –захира бўлади.



Тўлиқ алоқали топологияда «хар бир хар бири билан» тамойилига асосланиб, пунктлар ўртасида физикавий ва мантиқий уланиш таъминланади (5.6-расм). n чўққиларга эга тўлиқ алоқали граф R+n(n-1)/2 қирралардан ташкил топган, бу эса тармоқнинг нархини оширади. Хар бир жуфт пунктлар ўртасидаги мустақил йўллар сони h+n-1 га тенг, шунинг учун мантиқий қатламда айланма йўлларнинг кўпроқ сони мавжуд, бу эса алоқани, айниқса, айланма йўналишларда сигналлар тарқалишини альтернатив мухитларини ишлатишда(масалан, оптик тола, радиореле линияларда) алоқани максимал ишончлилигини беради. Бу топлогия худудли тармоқлар сегментлари учун хосдир.

Уяли топология (5.7-расм.). Унда хар бир пункт энг яқин пунктларни кичик сони билан бевосита алоқага эга. Чўққиларнинг сони кўп бўлганда қирралар сони Rr n/2 га тенг, бу ерда r хар бир чўққига мос қирралар сони. Уяли сегментлар тўлиқ алоқали сегментга нисбатан қирраларнинг сони кам бўлганда хам юқори ишончлиликка эга.



5.7-расм. Уяли топология.
Тўлиқ алоқали ва уяли топологияларни фақат ахамиятли юкламали сегменларда ишлатиш мақсадга мувофиқ, чунки уларни оширишдаги чиқим юқоридир.

Yüklə 290 Kb.

Dostları ilə paylaş:
  1   2




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin