6-Амалий иши-2соат сарфни солиштирма меъёри



Yüklə 446,42 Kb.
Pdf görüntüsü
tarix22.06.2020
ölçüsü446,42 Kb.
#32137
1-амалий машғулот


6-Амалий иши-2соат 

САРФНИ СОЛИШТИРМА МЕЪЁРИ 

Электр энергия сарфини ҳисоблаш қуйидаги вазиятлар учун керак: 

а) Истеъмолчи электр таъмнотчи ташкилотлар билан пуллик ҳисоб китоб қилганда (ТЭТ, 

ЭТК лар билан); 

б)  Cos  ϕ  белгиланган  қийматдан  кам  бўлса  жарима  ундуриш  учун  ѐки  белгиланган 

қийматдан катта бўлса айирмаларни ўрнатиш учун Cos ϕ= 0.92 – 0.95 бўлиши керак. 

в)  Ҳисоб  иши  корхонанинг  ўзига  у  ѐки  бу  технологик  цикилнинг  электр  сиғимини 

аниқлашга  ѐки  ишлаб  чиқарилаѐтган  бирлик  маҳсулотга  белгиланган  нормадаги  электр 

энергия сарфланаѐтганлигини назорат қилиб туриш учун керак. 

Истеъмолчиларга  узатилаѐтган  электр  энергия  ҳисоби  ва  шу  электр  энергия  учун 

электр таъминотчи ташкилотлар билан ҳисоб – китоб қилиш. 

Ички  ҳисоб  –  китобларни  назорат  қилиш  мақсадида  корхонада  олиб  борилаѐтган 

ҳисоб  ишлари  ѐки  алохида  цехларнинг  электр  энергия  сарфини  аниқланишини, 

энергосигимли  агрегатларни  ѐки  цех  маҳсулотининг  алоҳида  тун  учун  ишлатиладиган 

электр энергиясининг техник назорати  дейилади. 

Электр  ўлчаш  асбобларидан  энг  кенг  тарқалгани  актив  ва  реактив  энергия 

ҳисоблагичлари ҳисобланади. Нейтраллашган трансформатор тармоқларида уч ўтказгичли 

икки  элементли  ҳисоблагичлар  қўлланилади,  глухозаземленный  нейтраллашган 

трансформатор тармоқларда 4 ўтказгичли уч элементли ҳисоблагичлар қўлланилади. 

Электр  энергия  ҳисоблагичлари  учта  асосий  ҳисоб  параметрлари  билан 

характерланади:  ҳисоблагичнинг  доимийси  СХМ  қатнашувчиси  сифатида  таърифи, 

коэффиценти  К  ва  узатиш  сони  А  дир.  Ҳисоблагич  доимийси  СХМ  қатнашувчиси 

сифатида таърифи ватт-секунд, ватт-соат, кВ-соатлар билан белгиланиб, асбоб дискининг 

бир  айланишига  тенгдир.  Ҳисоблагич  коэффиценти  К  –  бу  шундай  сонки,  бунда 

сарфланган  электр  энергияни  кВт  соатда  олиш  учун  ҳисоблагич  кўрсаткичини 

кўпайтириши керак бўлган сон. 

Ҳисоблагич узатишлар сони А – бу ҳисоблагич кўрсаткичи 1 кВт соатга ўзгариши учун, 

дискнинг айланишлар сони. 

С= 3600*1000/A 

Ҳисоблагичнинг конструкциясига қараб ҳисоблагич коэффиценти К ҳар хил бўлади (6.1-

жадвал). 


6.1-жадвал 

Ҳисоблагичлар К 

1 ГВт * С   

 

 



 

 

 



 

 

 



0.1  

1 ГВт * С*10 

 

 

 



 

 

 



 

 

 



1 кВт * С   

 

 

 



 

 

 



 

 

 



1 кВт * С*10                                                                                               10 

1 кВт * С*100 

 

 



 

 

 



 

 

 



100 

1 кВт * С*1000                                                                                           1000 

 

Ҳисобагичларнинг қуйидаги белгиланишлари бор: 



САЗ – уч фазали актив энергиялар ҳисоблагичи, уч ўтказгичли; 

САЗУ – худди юқоридагидек фақат универсал. Улар ток ва кучланиш трансформаторлари 

орқали уланади. 

САЧ – уч фазали, тўрт ўтказгичли актив энергия ҳисоблагичлар. 

САЧУ - худди юқоридагидек фақат универсал. 

СРЗ – уч фазали, уч ўтказгичли реактив энергия ҳисоблагичи. 

СРЗУ - худди юкоридагидек фақат универсал. 

СРЧ – уч фазали, тўрт ўтказгичли реактив энергия ҳисоблагичлар. 

СРЧУ - худди юқоридагидек фақат универсал. 

Бир  фазали  ҳисоблагичлар  типига  СО,  СОУлар  киради.  Улар  тўғридан–тўғри  ва 

ўлчаш трансформаторлари орқали тармоққа уланадилар. 

Белгилашдаги 0 ҳарфи бу бир фазали деганидир. 

Бу  ҳисоблагичларнинг  белгиланишидан  ҳисоблагичлар  тўғридан  –  тўғри 

уланадими ѐки ток ва кучланиш трансформаторлари орқали уланадими билиш қийин. 

Актив  энергия  ҳисоблагичлари  аниқлаш  класси  бўйича  қуйидагиларга  ажралади: 

0.5;  1;  2;  2.5.  Реактив  энергиялар  ҳисоблагичларда  эса  аниқлик  класси:  1.5;  2;  3  бўлиши 

мумкин. 

МДХ мамлакатларида бир фазали реактив энергия ҳисоблагичлари чиқарилмайди. Чунки 

бир  фазалида  реактив  энергиянинг  қиймати  аҳамиятга  унчалик  эга  эмас. 

Ҳисоблагичларнинг юзига аниқлик синфи, номинал ва максимал ток, номинал кучланиш 

частота ва узатишлар сони ѐзиб кўрсатилган бўлади. 

Уч фазали энергия ҳисоблагичларида номинал ток ва кучланишлар  – фаза сонини 

номинал  ток  ѐки  кучланиш  кўпайтмасида  ѐзилади.  (Масалан  3*5А;  3*220  В).  Тўрт 

ўтказгичли  энергия  ҳисоблагичларда  ҳам  линия,  ҳам  фаза  кучланишлари  кўрсатилган 

(Масалан  3*380  В).  Универсал  трансформатор  ҳисоблагичларида  номинал  ток  ва 

кучланиш  ўрнига  номинал  трансформация  коэффициентлари  кўрсатилади.  (Масалан  3* 

6000/100  В;  3*200/5  А).  Агар  максимал  токнинг  қиймати  номинал  токдан  1.5  марта  кўп 

бўлса,  максимал  токнинг  қиймати  тўғридан-тўғри,  тире  белгиси  орқали  номинал  токдан 

сўнг кўрсатилади (Масалан 5-20  А ). 

Электр  энергияни  ўлчаш  учун  ток  трансформаторлари  ва  ҳисоблагич  (счѐтчик) 

танлаш. 

Агар истеъмолчи 2 симли энергия таъминоти тармоғига уланган бўлса бир фазали 

ҳисоблагич (счѐтчик) лардан фойдаланилади. 

Агар истеъмолчи  3 фазали нолланмаган электр тармоғига  уланган бўлса 3 фазали 

ҳисоблагич (счѐтчик) лардан фойдаланилади. 

Агар  истеъмолчи  3  фазали  4  линияли  (тўртинчи  линия  нольланган  сим)  электр 

тармоғига уланган бўлса 4 симли 3 фазали ҳисоблагич (счѐтчик) ишлатилади. 

Танланаѐтган  ҳисоблагичнинг  номинал  қийматлари  тармоқ  кучланишига,  юклама  тоқига 

ѐки  куч  трансформатори  қувватига  тўғри  келиши  керак.  Актив  ва  реактив  энергия 


ҳисобини  ҳисоблаш  учун  аниқлик  синфи  2.0  биан  ўлчаш  трансформаторларидан 

фойдаланилади. 

Ҳисоблагичарнинг аниқлик синфи, нисбий ҳолати орқали топилади. Ҳиоблагичлар 

% ларда (йўл қўйилган) рухсат этилган ҳатолиги қуйидаги формула орқали топилади: 

∆=

 

  



  

 

           



 (6.1) 

 

Бу 



ерда:  W

cr

–берилган вақт  оралигида   текширилаѐтган 



ҳисоблагичнинг кўрсатгичидан аниқланган электр энергиялар қиймати; 

W-намунавий асбоб кўрсатгичидан 

аниқланган  электр  энергия  қиймати.  Намунавий 

асбоб  –  бу  намунавий  ҳисоблагич  (аниқлик  синфи  катта  бўлган  ҳисоблагич)  ѐки 

ваттметр ва ҳисоблагич. 

Янги ускуналарни лойихалашда уч фазали тармоққа ҳисоб ишларини олиб бориш 

учун бир фазали ҳисоблагичлардан фойдаланиш таъкидланади. 

Ҳисоблагичларни  танлашда,  эксплуатация  амалиѐтида  ток  бўйича  юкланиш 

номинал юкланишдан ҳисоб шарти бўйича уч фазали ҳисоблагичларда – 1.5 марта ва бир 

фазали ҳисоблагичларда эса – 2  марта кўп бўлмаслиги керак. 

Ток  трансформатори  билан  ишлаѐтган  ҳисоблагичнинг  юкланиши,  агар  ток 

трансформаторининг  аниқлик  синфи  0.5  бўлса,  трансформатор  номинал  токидан  110% 

ошмаслиги керак. Агар ток трансформаторининг аниқлик синфи 1,0 бўлса, 100% номинал 

токдан  ошмаслиги  шарт.  Юқоридагиларни  ҳисобга  олиб  ток  трансформатори  токлашда, 

ҳисоблагичдан  юкланиш  0,5А  дан  тушиб  кетмаслигини  ҳам  ҳисобга  олиш  керак.  Чунки 

кам  юкланишда  ҳисоблагичларнинг  нисбий  хатолиги  ошиб  кетиб,  энергия  ҳисоблашда 

камчиликларга олиб келади. 

Агар  ток  трансформаторининг  25%  ли  юкланишда  иккинчи  ўрамдаги  ва 

ҳисоблагичдаги ток 0,5А дан ошмаса, бундай ток трансформаторлари трансформациялаш 

коэффициенти 

амалиѐтда 

ошиб 


кетган 

ҳисобланади. 

Шунинг 

учун 


ток 

трансформаторларининг  трансформациялаш  коэффициенти  ҳисоб  шартига  кўра  ошиб 

кетишига йўл қўймаслик керак. 

1-Мисол. 

Электр 

энергия 


сарфини 

аниқлаш 


учун, 

320кВали 

куч 

трансформаторининг  6300Вли  юқори  кучланишли  чўлғамлари  томонидан  ток 



трансформаторини  ўрнатиш  режалаштирилган.  Унинг  трансформация  коэффициенти 

75/5А. Трансформатор кам юкланганлигида уларнинг мувофиқлиги текширилсин . 

Трансформаторнинг номинал токи: 

I

н



А 

25 % ли юкланишда ток трансформаторининг бирламчи занжиридаги ток қуйидагича: 

25% 

= 29.4⋅0.25 = 7.35A



Трансформация  коэффициенти  75/5  бўлганда  ток  трансформаторининг  иккиламчи 

занжиридаги ток 15 марта кам бўлади: 

I



=  7,35:(75/5) =0,49 А. 



Ток  0,5Адан  кичик  бўлганлиги  учун,  ҳисоб  аниқларини  янада  ошириш  учун 

трансформация  коэффициенти  кам  ток  трансформаторларидан  фойдаланилади. 

Трансформация коэффиценти 50/5А билан ток трансформаторларидан фойдаланса бўлади. 

Бу  ток  трансформаторларида  25%ли  юкланишда  ҳисоблагич  токи  0.73А  гача  ошади. 

J=7.35:(50/5) = 0,73А. Бу ҳисоб аниқлик шартини қониқтиради. 

Ток  трансформаторининг  номинал  кучланиши,  шу  ток  трансформатори 

ўрнатиладиган электр тармоғи участкаси ишчи кучланишига тенг бўлиши керак. 

Ток  трансформаторини танлашда яна шуниси ҳам аҳамиятлики, қаршилик бўйича 

трансформатор  юкланиши,  занжир  қаршилигидан  кам  бўлмаслиги  керак.  Ток 

трансформаторларини танлашда яна қаршиликнинг номинал юкланиш қиймати каттасини 

ҳам  танлаб  бўлмайди,  чунки  юкланиш  номиналдан  чоракта  кам  бўлса,  аниқлик  синфи 


кафолатланмайди.  Электр  энергия  ҳисоб-китоб  ишларида  аниқлик  синфи  0,5  билан  ток 

трансформаторлари ўрнатилади; назоратчи - ҳисоб учун эса аниқлик синфи 1 ,0 билан ток 

трансформаторларидан фойдаланилади. 

Электр энергия сарфини аниқлаш 

Ҳисоблагичлар  орқали  электр  энергия  сарфини  аниқлаш  учун,  ҳисоблагичнинг 

ҳисоб механизми ҳақида етарли билимларга эга бўлишлик диққатга сазовор бўлади. Кўп 

ҳисоблагичларнинг  ҳисоб  механизмида,  охирги  бир  ѐки  иккита  белгилар,  орқали 

ажратилади ва қора ѐки қизил ранг билан рамкага олинади. Булар кВт соатларнинг 10 дан 

ѐки 100 дан бир бўлагидир. Рамкага олинмаган ѐки вергульдан олдин турган сонларгина 

ҳисобга киритилади. 

Агар  ҳисоб  механизмининг  шитида  кўпайтириш  белгиси  турган  бўлса,  у  ҳолда 

ҳисоблагичнинг кўрсатиши шу кўпайтувчига кўпайтирилиши керак. 

Агар универсал бўлмаган трансформатор ҳисоблагичи бўлса, у ҳолда шуни ишлаб 

чиқарган 

кархона 


тамонидан 

ўлчаш 


трансформаторларининг 

трансформация 

коэффицентлари кўрсатилади. Шу кўрсаткичлардан ўрнатилиш пайтида фойдаланилади. 

Агар  ҳисоблагич  шитида  кўрсатилган  трансформаторлар  билан  ишлаѐтган  бўлса, 

бу 

ҳолда 


ўлчаш 

трансформаторларининг 

трансформация 

коэффицентларига 

кўпайтирилади. 

Агар  ҳисоблагич  универсал  бўлса  ѐки  трансформаторли  бўлмаса,  у  ҳолда 

ҳисоблагич  кўрсаткичи  ўлчаш  трансформаторларининг  берилган  трансформация 

коэффицентига кўпайтириш керак. 

Трансформатор  ҳисоблагичи  универсал  бўлмаслиги  ҳам  мумкин,  лекин  ўлчаш 

трансформаторларисиз  ишлаѐтган  бўлиши  мумкин.  Булар  ишлаб  чиқарган  кархона 

тамонидан кўрсатилган бўлиши мумкин. Бундай ҳоларда ҳисоблагич кўрсаткичи қўшимча 

коэффицентга кўпайтирилиши лозим. 



2-Мисол.Уч  фазали  ток  трансформатор  ҳисоблагичнинг  шитида  қуйидагилар 

кўрсатилган. 3 х 10/5 А; 6000/100 В ва х 100. Бир ойдаги кўрсаткичлар фарқи 32 х 100 = 

3200  кВт.соат.  Ҳисоблагич  25/5  А  ли  ток  трансформатори  орқали  уланган  ва 

трансформатор  кучланиши  6000/100В.  Бундай  ҳисоблагичнинг  қўшимча  коэффиценти 

25:10 = 2.5 бўлади. Демак энергия сарфи қуйидагича 3200*2.5 =8000 кВт.соат. 

Ҳисоблагич орқали электр юкланишни аниқлаш. 

Электр ҳисоблагич куч трансформаторларининг, корхона ѐки агрегат юкланишини 

қанча  электр  энергия  сарфланаѐтганини  аниқлашга  имкон  беради.  Бу  бизга  юкланиш 

ошиб кетмаслигини одини олишга, қўшимча юкланиш кўшилганлигини аниқлашга ѐрдам 

беради. 

Ҳисоблагич  орқали  таъминланаѐтган  қувватни  тезкорлик  билан  аниқлашда 

секундометрдан (ѐки секунд кўрсаткичли соатдан) фойдаланилади. Қуйидаги жадвалдаги 

формулалардан фойдаланиб аниқланади. 

Агар ҳисоблагичда кўрсатилса: 

Қувват  қуйидаги  формула  орқали 

аниқланади, кВт. 

1. 100 Вт = К (айл/мин) 

Р = 6n/kt 

2. 1 кВт соат = G (диск айланиши) 

P = 3600n/ct 

3. 1 гВт соат = G’ (диск айланиши) 

Р = 360n/c’t 

4. 1 айланиш = А (Вт соат) 

Р = 3.6 А*n/t 

Келтирилган формулаларда: А – доимий, Вт.соат, дискнинг бир айланишида

К, С, С'– узатишлар сони; 

n  –  t  вақтдаги  дискнинг  айланишлар  сони;  t  –  диск  n  та 

айланиш қилишга кетган вақт, секунд. 


Қувватни  бу  формулалар  орқали  аниқлашда  ўлчаш  трансформаторларининг 

трансформация коэффицентларини ҳам инобатга олиш керак. 



3-Мисол.Бир–биридан  мустақил  ҳисобланиш  учун  иккита  трансформаторлари 

бўлган корхонанинг юкланиши секундаметр ѐрдамида аниқлаш. 

а) 320 кВт лик биринчи трансформатор, 3 х 5А, 100 В, 1 ГВт.соат – 100 диск айланишлик 

актив  энергия  ҳисоблагичга  эга.  Ҳисоблагич  ўлчаш  трансформаторлари  орқали  уланган: 

токи 50/5 А ва кучланиши 6000/100 В. 

Секундомердан  фойдаланиб,  ҳисоблагич  дискининг  5  айланиши  31.6  секундга  тенг 

эканлиги аниқланади. Таъминланаѐтган қувват қуйидаги формула орқали ҳисобланади6 

-биринчи трансформатор 

Р



кВт 



Бу  ерда  К

т 

=  10х60  ток  кучланиш  бўйича  трансформация  коэффицентлари 



кўпайтмаси.  Бунга  ҳисоблагич  дискининг  айланиш  тезлигидан  олинган  қувватни 

кўпайтириш керак. 

Керак  бўлган  қувватни  номинал  қувват  билан  солиштирсак  кўриниб  турибдики, 

Cos

ни ҳисобламаса ҳам, 320 кВтлик трансформаторида юкланиш ошиб кетади. 

б)  180  кВтлик  иккинчи  трансформатор,  3х  25/5А,  6000/1000В,  1  кВт  соат–4,5  диск 

айланишли ҳисоблагич, трансформация коэффиценти ток бўйича 25/5 ва кучланиш бўйича 

6000/100  В  билан  ўлчаш  трансформатор  орқали  уланган.  Дискнинг  7  айланиши  30,8 

секунд. 


(1.2.) формула орқали қувват аниқланади. 

- иккинчи трансформатор 

Р





3600

⋅ л= 3600⋅7 =182кВт 



С 

4,5

⋅30,8 


Бу ерда ток ва кучланиш трансформаторларининг трансформация коэффицентлари, 

ҳисоблагич  шитида  кўрсатилганлар  билан  мос  тушганлиги  учун,  қўшимча 

коэффицентлардан фойдаланилмайди. 

Корхонада умумий юкланиши қуйидагича: 

Р



+ Р



=  342 + 180 = 524 кВт. 



4-Мисол. 

Цехнинг назорат ҳисоби учун иккита СО-2 типли ҳисоблагичлар ўрнатилган. Ёзги 

графикни ҳисоблашда юқоридаги келтирилган формулалардан фойдаланиб, июнь ойидаги 

юкланиш  биринчи  ҳисоблагичдан  280  кВт  ва  иккинчи  ҳисоблагичдан  31  кВтни  олдик. 

Ўлчаш  жараѐнида  иккинчи  ҳисоблагичнинг  диски  орқага  ҳам  айланган.  Шундай  қилиб 

ўлчаш жараѐнида актив қувват 249 кВт га тенг. 

Р= 280 + (-31) =  249 кВт. 

Худди шу ўлчашлар қиш декабрь ойида ўтказилиб, бирламчи ҳисоблагичдан – 272 

кВт,  иккиламчи  ҳисоблагичдан  –  103    кВт  ни  олдик.  Бунда  иккала  ҳисоблагичнинг 

дисклари нормал ҳолатда айланган. Демак, цехнинг қишки актив қуввати. 

Р

цех 


=  272 + 103 = 375 кВт. 

Агар бизга билинаѐтган қувват ва қувват коэффицентини (Cos )  ни аниқлаш керак 

бўлса, бунда қуйидаги ишлар олиб борилади: ўлчашнинг актив Р ва реактив Q лари учун 

тегишли тангенси қуйидаги формула орқали ҳисобланади. 

tg ϕ= Q/P 

Бундан сўнг кажуюший қувват S (кВт) топилади: S = P/сosφ ( кВт ) 5-Мисол. 



Юкланиш  ва  қувват  коэффицентини  ҳисоблаш.  Ўрнатилганлар:  актив  энергия 

ҳисоблагичи  3х5А,  100В  1  кВт  соат=400  диск  айланиши.  Реактив  энергия  ҳисоблагичи 

3х5А.  Якорнинг  бир  айланиши  5  Вт.соатга  тенг.  Ҳисоблагичлар  трансформация 


коэффицентлари  қуйидагига  тенг  бўлган  ўлчаш  трансформаторлари  орқали  уланган:  ток 

трансформаторлари 50 /5А; кучланиш трансформаторлари 6000/100 В. 

Ўлчаш натижалари: актив энергия ҳисоблагичида иккита айланиши 36 сек., реактив 

энергия  ҳисоблагичида  иккита  айланиши  –  63  сек.,  қуйидаги  формула  ѐрдамида  актив 

юкланишни аниқлаймиз. 

P



кВт 

Pеактив юкланишни аниқлаймиз: 

Q



кВар 



Бу  ерда: 

  ток  трансформаторининг  трансформация  коэффициенти

  

кучланиш трансформаторининг коэффициенти. 



Бундан сўнг tg ϕ=

 

 



 

  

 



   

   


=1,15 эканлагани аниқлаймиз ва P

300 


Cosϕ= 0.66 тенг бўлади. 

сos ϕ= 0.66. 

Тўлиқ қувватни аниқлаймиз: S = 

 

    



 

   


    

= 455кВА  

Шундай  қилиб  ҳисоблагич,  соат  ѐки  секундомер  орқали  қуйидагиларни  аниқласа 

бўлади: 


а) хоҳлаган соат, смена ѐки сутка учун сosφ ўртачасини; 

б) киловаттларда ѐки киловольт амперларда трансформаторлар 

юкланишини; 

в) максимум пайтдаги юкланишни; 

г)  

графикни  



тўлдириш  

коэффициенти.  

У 

ўртача  


суткалик 

юкланишнинг максимал юкланишга нисбати бўйича аниқланади. 

К

зоп 


=

 

  



 

     


 

 

бу ерда: Р



ср 

– ўртача суткалик юкланиш, кВт; Р

мах 

– максимал юкланиш, кВт. 



6-Мисол.Корхона бир суткада 30 минг кВт.соат ва уч сменалик ишда 24 соат 15,3 

минг кВар.соат энергия ишлатади. Сутка давомидаги максимал юкланиш 

Р

мах 


=  1500 кВт га тенг. 

Р

ср 



 =1250кВт 

К

зоп 


=

 

  



 

     


 

    


    

= 0,833 


Ўртача сosϕ эса tgϕ орқали аниқланади. 

tgϕ 


сут 

15,3 = 0,51 



                                                30,0 

Шунга биноан сos ϕ сут. = 0.89. 



Yüklə 446,42 Kb.

Dostları ilə paylaş:




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin