Мавзу: Ишлаб чиқариш ва унинг тармоқларида метрологик хизмат ва метрологик таъминот



Yüklə 19,1 Kb.
tarix21.02.2020
ölçüsü19,1 Kb.
#30505
Мавзу: Ишлаб чиқариш ва унинг тармоқларида метрологик хизмат ва метрологик таъминот

Режа:


1. Метрологик таъминотнинг ташкил этувчилари

2. Метрологик таъминотнинг ўз олдига қўйган асосий мақсадлари

Ўлчаш информациясига нафақат миқдор бўйича талаблар, балки сифат бўйича ҳам талаблар қўйилади. Бунга унинг (ўлчашнинг) аниқлиги, ишончлилиги, тан нархи ва самарадорлиги каби тавсифлар киради. Бу сифат тавсифларининг барчасининг асосида метрологик таъминот ётади. Метрологик таъминотни шундай таърифлаш мумкин:

 ўлчашлар бирлилигини таъминлаш ва талаб этилган аниқликка эришиш учун зарур бўлган техникавий воситалар, тартиб ва қоидаларнинг, меъёрларнинг, илмий ва ташкилий асосларнинг белгиланиши ва тадбиқ этилиши. Ушбу тавсифдан келиб чиқиб айтиш мумкинки, метрологик таъминотнинг вазифасига қуйидагилар юклатилган:

 ўлчаш воситаларининг ишга яроқлилигини ташкил этиш,

таъминлаш ва тадбиқ этиш;

 ўлчашларни амалга ошириш, унинг натижаларини қайта ишлаш ва тавсия этиш борасидаги меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш;

 ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш;

 ўлчаш воситаларининг давлат синовлари;

 ўлчаш воситаларининг ва услубларининг метрологик аттестацияси ва ҳоказолар.

Метрологик таъминотнинг тўртта ташкил этувчиси мавжуддир:

1. Илмий асоси: метрология- ўлчашлар ҳақидаги фандир;

2. Техникавий асослари- катталиклар бирлигининг давлат эталонлари, катталиклар бирлигини эталонлардан ишчи воситаларга узатиш, ўлчаш воситаларини яратиш ва ишлаб чиқишни йўлга қўйиш, ўлчаш воситаларининг мажбурий давлат синовлари ва уларни бажариш услубларининг метрологик аттестацияси, ўлчаш воситаларини ишлаб чиқишда, таъмирлашда ва ишлатишда мажбурий давлат қиёслашидан

ўтказиш, модда ва материалларнинг таркиби ва хоссалари бўйича стандарт намуналарни яратиш, стандарт маълумотномалар, маҳсулотнинг мажбурий давлат синовлари.

3. Ташкилий асоси- давлат ва маҳкамалардаги метрологик хизматдан ташкил топган Ўзбекистон Республикаси метрология хизмати;

4. Меъёрий-қонуний асослари- тегишли республика қонунлари, давлат стандартлари, давлат ва тармоқларнинг меъёрий ҳужжатлари.

Метрологик таъминотнинг ўз олдига қўйган асосий мақсадлари:

 маҳсулот сифатини, ишлаб чиқариш ва уни автоматлаштиришнинг самарадорлигини ошириш;

 деталлар ва агрегатларнинг ўзаро алмашувчанлигини таъминлаш;

 моддий бойликларнинг ва энергетик ресурсларининг ҳисобини олиб бориш ишончлилигини таъминлаш;

 атроф-муҳитни ҳимоя қилиш;

 саломатликни сақлаш ва ҳоказолар.

Метрологик таъминот даражаси маҳсулотнинг сифатига бевосита таъсир қилади. Бу таъсир самарадорлигини янада ошириш мақсадида метрологик профилактика ишларига ва ишлаб чиқаришни тайёрлашдаги метрологик таъминот масалаларига алоҳида аҳамият берилади. Бу эса ўз вақтида республикамизда бозор муносабатларини янада чуқурроқ шаклланишига ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг экспорт имкониятини оширилишига муносиб замин яратади. алқаро бирликлар тизимининг когерент ҳосилавий бирликлари(кейинчалик ҳосилавий бирликлар) одатда катталикларни боғлайдиган сонли коэффициенти1 га тенг бўлган оддий тенгламалар(аниқлайдиган тенгламалар) орқали тузилади. Ҳосилавий бирликларни ҳосил қилиш катталикларни боғлайдиган тенгламаларда катталиклар белгилариниSI бирликларининг белгилари билан алмаштириш орқали амалга оширилади. Мисол- Тезлик бирлигиmўғpu чизиқли ва бир текис ҳаракатланувчи , t s v бу ерда v - тезлик;

s -ўтилган йўлнинг узунлиги;

t - моддий нуқтанинг ҳаракатдаги вақти.

S ваt ўрнига уларнингSI бирликлари қўйилса, қуйидаги тенглама чиқади:



[v]=[s]/[t]=1 m/s

Бинобарин, SI тизимида тезлик бирлиги секундига метр. У, 1 s вақтда нуқта1 m масофага силжийдиган тўғри чизиқли ва бир текис ҳаракатланувчи моддий нуқтанинг тезлигига тенг.
Yüklə 19,1 Kb.

Dostları ilə paylaş:




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin