Олий Мажлис Сенати раиси зиммасига юклатилади


МОДУЛИ БЎЙИЧА ТЕСТ ТОПШИРИҚЛАРИ



Yüklə 0,56 Mb.
səhifə6/26
tarix28.07.2020
ölçüsü0,56 Mb.
#32337
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
тест жавоблари


МОДУЛИ БЎЙИЧА ТЕСТ ТОПШИРИҚЛАРИ
1. Автобиографик характерга эга ҳужжатлар тўплами, индивидуал папка қандай номланади?

b) портфолио;
2. Талабанинг индивиудал таълимий муваффақиятлари акс эттирувчи диплом, фахрий ёрлиқ, гувоҳнома ва бошқалар жамланадиган портфолио қандай номланади?

d) ҳужжатлар портфолиоси.
3. Талаба томонидан бажарилган ижодий ишлар, лойиҳалар, тадқиқотлар, уларнинг натижаларини акс эттирувчи рейтинг дафтарчаси, ижодий иш дафтари, электрон ҳужжатлар, моделлар, лойиҳалар, ижтимоий, ишлаб чиқариш, педагогик амалиётга доир ҳисоботлар, талаба томонидан мустақил ёки гуруҳдошлар билан ҳамкорликда тўплаган адабиётлар, даврий нашрларнинг ксеронусхалари, иллюстрациялар жой оладиган портфолио – бу ...

c) ишлар портфолиоси;
4. Талабанинг ўзи ёки педагоглар томонидан жамланган талабаларнинг энг яхши ишлари ўрин оладиган портфолио қандай номланади?

a) баҳоловчи портфолио;



b) тақризлар портфолиоси;

5. Талабанинг билим, кўникма ва малакаларини назорат қилиш мақсадида шакллантирилиб, назорат ишлари, тестлар, чизмалар, кроссвордлар ва бошқалардан таркиб топадиган портфолио – бу ...



a) баҳоловчи портфолио;

6. Талаба томонидан эришган ютуқларни баҳолашга доир хулоса, тақриз, резюме, эссе, тавсиянома ва тавсифномалар жамланадиган портфолио қандай номланади?



b) натижалар портфолиоси;

7. 1) талабалар томонидан олий таълим муассасаси ёки факультет сайтига материалларни қўшиш; 2) шахсий веб-сайтларни яратиш; 3) семестр якунлари бўйича ҳисобот тайёрлаш каби шаклларда намоён бўладиган портфолио – бу ...



d) On-line портфолио.
8. Истиқболли иш ўрнига эга бўлиш, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, фан олипиадаларда иштирок этиш, номдор ҳамда Президент стипендиясига талабгор бўлиш ҳамда шахсий мақсадларни амалга оширишда амалий аҳамият касб этувчи ҳужжатлар тўплами қайси жавобда тўғри кўрсатилган?

b) талабалар портфолиоси;

9. Талабалар портфолиосининг яратилиши неча босқичда амалга ошади?



b) 3 босқичда;

10. Луғавий жиҳатдан “инновация” тушунчаси қандай маънони ифодалайди?



c) янгилик киритиш;
11. Муайян тизимнинг ички тузилишини ўзгартиришга қаратилган
фаолият қандай номланади?

a) инновация;
12. Янги ғоялар, тизим ёки фаолият йўналишини ўзгатиришга қаратилган аниқ мақсадлар, ноанъанавий ёндашувлар, одатий бўлмаган ташаббуслар, илғор иш услублари. Улар ниманинг кўринишлари саналади?

c) инновациянинг;

13. Таълим соҳаси ёки ўқув жараёнида мавжуд муаммони янгича ёндашув асосида ечиш мақсадида қўлланилиб, аввалгидан анча самарали натижани кафолатлай оладиган шакл, метод ва технологиялар қандай номланади?



d) таълим инновациялари.
14. “Инновацион таълим” тушунчаси дастлаб қаерда асосланган?

b) 1979 йилда Римда;
15. Таълим инновациялари неча турга бўлинади?

b) 4 турга;
16. Киритилган ўзгаришларнинг тавсифига кўра таълим инновациялари қандай турларга бўлинади?

b) радикал, модификацияланган ва комбинацияланган инновациялар;
17. Фаолият йўналишига кўра таълим инновациялари қандай турларга бўлинади?

d) педагогик жараёнда ёки таълим тизимини бошқаришда қўлланиладиган инновациялар.
18. Ўзгаришларнинг кўламига кўра таълим инновациялари қандай турларга бўлинади?

а) тармоқ (локаль), модул ва тизим инновациялари;
19. Келиб чиқиш манбаига кўра таълим инновациялари қандай турларга бўлинади?

c) жамоа томонидан бевосита яратилган ёки ўзлаштирилган инновациялар;

20. Фаолият қисқа муддатли, яхлит тизим хусусиятига эга бўлмай, фақатгина тизимдаги айрим элементларни ўзгартиришга хизмат қилса у нима деб юритилади?



а) новация;
21. Муайян тизимнинг ривожланишига ёки уни тубдан ўзгартиришга хизмат қиладиган фаолият натижаси қандай номланади?

c) инновация;
22. Янги ижтимоий талабларнинг анъанавий меъёрларга мос келмаслиги ёки янги ғояларнинг эски ғояларни инкор этиши натижасида вужудга келадиган мажмуали муаммоларни ечишга қаратилган фаолият қандай номланади?

c) инновацион фаолият;
23. Ижодий фаоллик, янгиликни киритишга технологик ва методологик тайёргарлик, янгича фикрлаш, юксак муомала маданияти. Инновацион фаолиятнинг ушбу таркибий элементлари ким томонидан кўрсатилган?

a) В.Сластенин;
24. Таълим инновацияларини педагогик жараёнга татбиқ этиш неча босқичда кечади?

b) 4 босқичда;
25. Педагогда таълим жараёнига инновацион ёндашувни қарор топтириш неча босқичда кечади?

b) 4 босқичда;
26. Талабанинг фикрлаш ва ҳаракат стратегиясини инобатга олган ҳолда унинг шахси, ўзига хос хусусиятлари, қобилиятини ривожлантиришга йўналтирилган таълим қандай номланади?

c) шахсга йўналтирилган таълим;
27. Ўқув жараёнида талабаларнинг жамоада, кичик гуруҳ ва жуфтликда билимларни биргаликда ўзлаштиришлари, ўзаро ривожланишлари, “педагог-талаба(лар)” муносабатининг ҳамкорликда ташкил этилишини ифодаловчи таълим қандай номланади?

c) ҳамкорлик таълими;
28. Ўқув жараёнида талабаларнинг жамоада, кичик гуруҳ ва жуфтликда билимларни биргаликда ўзлаштиришлари, ўзаро ривожланишлари, шунингдек, “педагог-талаба(лар)” муносабатининг ҳамкорликда ташкил этилишини таъминловчи таълимий характердаги технологиялар қандай номланади?

d) ҳамкорлик таълими технологиялари.
29. Жуфтлик ва кичик гуруҳ аъзоларининг ўзаро бирлиги; жуфтлик ва кичик гуруҳда ҳар бир аъзонинг шахсий ва гуруҳ муваффақияти учун жавобгарлиги; кичик гуруҳда ҳамкорликка асосланган ўқув-билиш фаолиятини ташкил этиш; гуруҳ ва жамоа ишининг умумий баҳоланиши. Ушбу тамойиллар қандай таълим технологияларининг моҳиятини ифодалайди?

c) ҳамкорлик таълими технологияларининг;
30. Яхлит мавзуни бир нечта қисмларга ажратган ҳолда мазмунини ёритиш асосида талабаларнинг уни пухта ўзлаштириши, ўз билимларини бошқаларга етказиб бериш лаёқатига эга бўлиши таъминловчи стратегия қандай номланади?

а) “Ажурли арра”;
31. Рағбатлантирувчи асос, моноконструкция, социоконструкция, ижтимоийлашув, маълумотларни билишга интилиш, рефлекция. Улар инновацион таълимнинг ... саналади?

c) алгоритми;
32. Аниқ режа, мақсад асосида унинг натижаланишини кафолатлаган ҳолда педагогик фаолият мазмунини ишлаб чиқишга қаратилган ҳаракат маҳсули нима?

c) лойиҳа;
33. Бошланғич маълумотларга асосланиб, кутиладиган натижани тахмин қилиш, башоратлаш, режалаштириш орқали фаолият ёки жараён мазмунини ишлаб чиқишга қаратилган амалий ҳаракат қандай номланади?

c) лойиҳалаш;
34. Алоҳида олинган таълим жараёнини самарали ташкил этиш учун барча омилларни инобатга олган ҳолда унинг лойиҳаси (схемаси)ни ишлаб чиқиш нима деб юритилади?

d) таълим жараёнини лойиҳалаш.


35. Педагогик жараённи лойиҳалаш қандай учликка асосланади?

b) лойиҳа – мазмун – фаолият;

36. Таълим жараёнини лойиҳалаш неча босқичда кечади?



c) 5 босқичда;
37. Таълим ёки маънавий-маърифий тадбирнинг асосий кўрсаткичлари
ва уларнинг технологик тавсифини ёритувчи ҳужжат қандай номланади?

b) технологик паспорт;
38. Педагогик (таълим ва тарбия) жараённи бажарувчи ёки маълум объектга техник хизмат кўрсатувчи педагогларга тақдим этиладиган барча зарур маълумотлар, кўрсатмаларни ўз ичига олган ҳужжат қандай номланди?

c) технологик харита;
39. Реал, ҳақиқатда мавжуд бўлган объектнинг соддалаштирилган, кичрайтирилган (катталаштирилган) ёки унга ўхшаган нусхаси нима деб аталади?

c) модел;
40. Қандай ҳолат ҳодиса, жараён ёки тизимнинг умумий моҳиятини тўла ёритувчи моделни яратишни ифодалайди?

b) моделлаштириш;
41. Ўқув жараёнида қўлланиладиган моделлар неча турга бўлинади?

b) 5 турга;
42. Қурилма, мослама, асбоб, жиҳоз ва механизмлар ўқув жараёнида қўлланиладиган қандай моделлар турига киради?

b) илмий-техник моделлар турига;

43. Кўрсатмали қуроллар, кўргазмали воситалар, тренажёрлар, таълимий дастурлар. Улар ўқув жараёнида қўлланиладиган қандай моделлар турига киради?

а) тажриба моделлари турига;

b) илмий-техник моделлар турига;



d) ўқув моделлари турига.
44. Амалий ҳаракатларни бажаришга хизмат қилувчи турли тренажёрлар, механизмлар ўқув жараёнида қўлланиладиган қандай моделлар турига киради?

b) имитацион моделлар турига;
45. Лойиҳалаштирилаётган объектларнинг катталаштирилган ёки кичиклаштирилган нусхалари ўқув жараёнида қўлланиладиган қандай моделлар турига киради?

c) тажриба моделлари турига;
46. Компьютер, спорт, иқтисодий, ҳарбий, ишчанлик ўйинлари ва бошқалар ўқув жараёнида қўлланиладиган қандай моделлар турига киради?

а) ўйин моделлари турига;
47. Талабаларда ижодий изланиш, кичик тадқиқотларни амалга ошириш, муайян фаразларни илгари суриш, натижаларни асослаш, маълум хулосаларга келиш каби кўникма ва малакаларни шакллантиришга хизмат қиладиган таълим қандай таълим саналади?

d) муаммоли таълим.
48. Муаммоли таълимнинг илк ғояларини ким асослаган?

a) Л.Рубинштейн;

b) И.Унт;

c) Ж.Дьюи;

d) М.И.Махмутов.
49. Билимларни муаммоли баён қилиш, билимларни муаммоли баён
қилишнинг маълум босқичларида талабаларни изланишга ундаш, кичик илмий тадқиқотларни олиб бориш. Улар қандай таълимнинг турлари саналади?

b) муаммоли таълимнинг;

50. Ўқитувчи томонидан талабани муаммоли вазият, муаммоли масалани ҳал


этишга йўналтириш орқали унда билиш фаоллигини оширишга йўналтирилган маъруза қандай маъруза саналади?



c) муаммоли маъруза;

51. Талабаларда ижодий изланиш, кичик тадқиқотларни амалга ошириш, муайян фаразларни илгари суриш, натижаларни асослаш, маълум хулосаларга келиш каби кўникма ва малакаларни шакллантиришга хизмат қиладиган таълим технологиялари қандай технологиялар саналади?



b) муаммоли таълим технологиялари;

52. Муаммоли баён, эвристик суҳбат, муаммоли намойиш, изланишга


асосланган амалий машғулот, ижодий топшириқ, хаёлий муаммоли тажриба, муаммо фаразларини шакллантириш, масалаларни муаммоли ечиш (оптимал вариантларни танлаш), муаммоли вазифа, муаммоли ўйин. Улар қандай таълим технологияларининг турлари ҳисобланади?



b) муаммоли таълим технологияларининг;

53. Тадқиқот методи, эвристик метод, муаммоли вазиятларни яратиш методи, муаммоли баён қилиш методи, ижодий метод, қисман ижодий метод. Улар қандай таълимнинг методлари ҳисобланади?



b) муаммоли таълим методлари;
54. Ҳал қилиниши зарур, бироқ, ҳали ечиш усули номаълум бўлган педагогик характердаги масала – бу ...

b) педагогик муаммо;
55. Талабанинг маълум топшириқларни бажариш (масалани ечиш, саволга жавоб топиш) жараёнида юзага келган зиддиятни англаши билан боғлиқ руҳий ҳолати ... ҳисобланади?

d) муаммоли вазият.
56. Муаммоли вазиятни яратиш; вазиятни таҳлил қилиш асосида муаммони қўйиш; фаразларни илгари суриш; ечимни текшириш. Улар муаммоли вазиятни ҳал қилиш ... саналади?

d) босқичлари.
57. Улар муаммони ҳал қилиш босқичлари – бу ...

c) исботлаш; текшириш; асослаш;
58. Муаммони қўйиш қайси босқичларда амалга оширилади?

d) муаммони излаш; муаммони қўйиш; муаммони ҳал қилиш.
59. Муаммони қўйиш неча сатҳда кечади?

c) 3 сатҳда;
60. Луғавий жиҳатдан “интерфаол” тушунчаси қандай маъносини англатади?

a) “ўзаро ҳаракат қилмоқ”;
61. Талабаларнинг билим, кўникма, малака ва муайян ахлоқий сифатларни ўзлаштириш йўлидаги ўзаро ҳаракатларини ташкил этишга асосланувчи таълим қандай номланади?

d) интерфаол таълим.
62. Қандай ҳолат талабаларнинг билим, кўникма, малака ва муайян ахлоқий
сифатларни ўзлаштириш йўлида биргаликда, ўзаро ҳамкорликка асосланган ҳаракатни ташкил этиш лаёқатига эгаликларини ифодалайди?

b) интерфаоллик;
63. Талабаларнинг портфолиолари қандай тузилишга эга бўлади?

c) титул; мундарижа; портфолионинг мақсади; портфолионинг бўлимлари;
64. Талабаларнинг билим, кўникма ва малакалари даражасини ҳар томонлама, холис баҳолаш имкониятини таъминловчи топшириқлар тўплами қандай номланади?

d) ассесмент.
65. У биографик анкета, таълим соҳасидаги ютуқлар баёни, ўқув индивидуал топшириқ, баҳс-мунозара, интервью, ижодий иш, тест, индивидул кейс, тақдимот, эксперт кузатиш, ролли ҳамда ишбилармонлик ўйинлари кабилардан ташкил топади. Гап нима ҳақида бормоқда?

b) ассесмент;
66. Дастлаб мавжуд ҳарбий вазиятларни тўғри баҳолай оладиган, ҳарбий ҳаракатлар жараёнини самарали бошқарадиган, зарур ўринларда оқилона ҳаракатни ташкил эта оладиган инглиз ҳамда немис ҳарбийлари орасидан билимдон, тадбиркор, маҳоратли ҳарбийлар, шунингдек, офицерларни танлаш мақсадида қўлланилган технология қандай номланади?

a) ассесмент;

67. “Ассесмент” технологияси “AT&T” компанияси томонидан биринчи марта неча йилда қўлланилган?



c) 1954-йилда;
68. Таълимий мазмунга эга лойиҳа, шунингдек, ўқитувчи томонидан тузилиши мажбурий бўлган ҳужжат қандай номланади?

a) дарс ишланмаси;

69. Муаммога оид маълумотларни тўплаш, уларни таҳлил қилиш, умумлаштириш, моҳиятини ёритиш, муаммони ҳал этиш усул ва воситаларини тавсифлаш, уларнинг аҳамиятини асослашга хизмат қилувчи лойиҳалар қандай лойиҳалар саналади?



a) ахборотли лойиҳалар;
70. Тадқиқотни амалга ошириш, тадқиқот асосида муаммо изоҳини асослаш, келгусида ривожланиш учун янги муаммоларни асословчи лойиҳалар – бу …

b) тадқиқот лойиҳалари;

71. Қандай лойиҳалар муаммони ҳал этиш усул ва воситаларини ишлаб чиқишга хизмат қилади?



c) амалий лойиҳалар;
72. Мақола, реферат, маъруза, кейс ва бошқалар қандай лойиҳаларнинг натижаси саналади?

a) ахборотли лойиҳаларнинг;
73. Қандай лойиҳаларнинг натижаси ҳисобот, маъруза, кейс ва бошқалар ўаклида намоён бўлади?

b) тадқиқот лойиҳаларининг;

74. Ҳаракатлар дастури, бизнес-режа, кейс, стратегия, тавсия, маълумотнома тўплами ва бошқалар қандай лойиҳаларнинг натижаси сифатида тақдим этилади?



c) амалий лойиҳаларнинг;
75. Ўқув мақсадига эришиш ёки муаммо, муаммоли вазиятни ҳал қилиш йўлида талабалар томонидан изчил амалга ошириладиган ҳаракатлари мажмуаси – бу ...

b) ўқув лойиҳавий фаолият;
76. Талабаларнинг ўқув лойиҳавий фаолияти неча босқичда ташкил этилади?

b) 3 босқчида;
77. Ж.Дьюи томонидан ижтимоий; конструктив; бадиий ифодавий; илмий-тадқиқот каби йўналишлар қандай таълим учун асос қилиб белгиланган?

b) муаммоли таълим учун;
78. С.Л.Рубинштейннинг “Тафаккур муаммоли вазиятдан бошланади” деган ғояси қандай таълимнинг психологик асоси сифатида қабул қилинган?

c) муаммоли таълимнинг;

79. Талабаларни муаммоли вазиятга тўқнаш келишини таъминлаш асосида уларнинг билиш фаолиятини фаоллаштиришга асосланадиган йўл қанай номланади?



b) муаммоли вазият методи;
80. Модул, муаммоли, интерфаол, индивидуал, масофавий, компьютер, ҳамкорлик, лойиҳа, дастурий, табақалаштирилган, ривожлантирувчи, ўйин, гендер ҳамда қувватни тежовчи таълим технологиялари қанай умумий ном билан аталади?

a) шахсга йўналтирилган таълим технологиялари;

81. Ўқув топшириқларини жамоада, кичик гуруҳларда ёки жуфтликда биргаликда, ўзаро ҳамкорликда бажариш қандай таълимнинг асосий ғояси саналади?



b) ҳамкорлик таълимининг;
82. Кичик тадқиқотларни олиб бориш; фан бўйича ташкил этиладиган мусобақада иштирок этиш; фан олимпиадаларига тайёрланиш; ҳамкорликда лойиҳалар тайёрлаш; ижодий ҳамкорликда илмий мақолалар чоп этиш; ижодий ҳамкорликда ўқув манбаларини яратиш. Улар қандай ҳамкорликни ифодалайди?

b) педагог-талаба ҳамкорлиги;
83. 1986 йилда Ф.Славин томонидан ишлаб чиқилди метод қандай номланади?

c) “Ажурли арра-2”;

84. Ўқув портфолиоси ва “Ассесмент” технологияси – бу ...



b) инновацион характердаги назорат воситалари;
85. Педагог ёки талабанинг шахси, фаолиятининг турлари, эришилган ютуқлари тўғрисидаги батафсил маълумотларни беришга хизмат қиладиган индивидуал папка қандай номланади?

b) портфолио;

86. Унча катта бўлмаган ўзига хос архив қандай номланади?



c) портфолио-коллектор;
87. Талабаларда мавзуга нисбатан таҳлилий ёндашув, айрим қисмлар негизида мавзунинг умумий моҳиятини ўзлаштириш (синтез) кўникмаларини ҳосил қилишга ёрдам берадиган график органайзер қандай номланади?

a)”Венн диаграммаси;
88. Талабаларни мавзу хусусида кенг ва ҳар томонлама фикр юритиш, ўз тасаввурлари, ғояларидан ижобий фойдаланишга доир кўникма, малакаларни ҳосил қилишга рағбатлантириб, мавзу доирасида имкон қадар кўп муқобил ғояларнинг йиғилишини таъминловчи стратегия қандай номланади?

b) “Ақлий ҳужум”;
89. Талабаларда мавзу юзасидан муайян масала моҳиятини тасвирлаш ва ечиш қобилиятини, мантиқий фикрлаш, мавзу моҳиятини ёритувчи таянч тушунча, маълумотларни муайян тизимга келтириш, уларни таҳлил қилиш кўникмалари ривожлантиришга хизмат қиладиган график органайзер қандай номланади?

d) “Балиқ скелети”.
90. Асос, унга бириккан тўққизта “гулбарг” (квадрат, тўртбурчак ёки айланалар)ларни ўз ичига олиб, асосий муаммо ва унинг мазмунини ёритишга имкон берадиган хусусий масалаларнинг ҳал этилишини таъминловчи технология (интерфаол метод) қандай номланади?

c) “Нилуфар гули”;
91. Талабаларга муайян мавзулар бўйича ўз билимлари даражасини баҳолай олиш имконини берадиган график органайзер қандай номланади?

a) “Биламан. Билишни хоҳлайман. Билиб олдим” (БББ);
92. Инглизча сўздан олинган бўлиб, берилган саволларга қисқа, аниқ ва лўнда жавоб қайтарилишини тақозо этадиган метод қандай номланади?

b) “Блиц-сўров”;

93. Французча сўзидан олинган бўлиб, машғулотларда бирор-бир мавзу юзасидан талабалар ўртасида ўзаро баҳс уюштириш, уларнинг ўзаро фикр алмашишларини таъминлашга хизмат қиладиган технология (интерфаол метод) қандай номланади?



c) “Дебат”;

94. Ғунча, тўплам, боғлам каби маъноларни англатиб, илгари сурилган ғояларни умумлаштириш, улар ўртасидаги алоқаларни топиш имкониятини яратадиган график органайзер қандай номланади?



d) “Кластер”.
95. Уни қўллашда талабаларнинг вазифаси мантиқий жиҳатдан нотўғри ифодаланган маълумотларни тўғри далилларга айлантириш, юзага келган мантиқий чалкашликни тузатиш, фикрларни муайян кетма-кетликда тўғри жойлаштирган ҳолда узилган занжирни “улаш”дан иборат бўладиган стратегия қандай номланади?

a) “Мантиқий чалкаш занжир”;
96. Муаммонинг асосий тўрт жиҳатини ёритишга хизмат қилиб, унга кўра талабалар мавзунинг мазмунига мос муаммоларни атрофлича ўрганиш орқали моҳиятини ёритиш, уларни келтириб чиқарувчи омилларни излаш, ҳал қилиш имкониятларига эга бўладиган стратегия қандай номланади?

b) “СWОТ-таҳлил”;

97. Ж.Стилл, К.Мередис, Ч.Темил томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, “Ўқиш ва ёзиш асосида танқидий фикрлашни ривожлантириш дастури”да ҳар бир талаба ҳамда талабалар гуруҳларининг фикрлаш фаоллигини ошириш, уларда танқидий фикрлаш қобилиятини ривожлантиришга хизмат қиладиган стратегия қандай номланади?



c) “Синквейн” (“Беш қатор”);

98. Талабаларда мантиқий фикрлаш қобилиятини, хотирани, шунингдек, муайян муаммони ҳал қилишда ўз фикрини очиқ, эркин ифодалаш малакасини ривожланишига хизмат қиладиган стратегия қандай номланади?



d) “Скарабей” (“Қўнғиз”).
99. Кўп фикрлилик, суҳбат (диалог), фикрлашга асосланган фаолият, ғояларнинг яратилиши (илгари сурилиши), танлаш имкониятининг мавжудлиги, муваффақиятли вазиятларни ҳосил қилиш, рефлексия. Улар қайси таълим технологияларининг асосий белгилари саналади?

b) интерфаол таълим технологияларининг;
100. Таълим жараёни “Ўқувчи – ўқувчи (жуфтликда ишлаш)”, “Ўқувчи – ўқувчилар гуруҳи (гуруҳ ёки кичик гуруҳда ишлаш)”, “Ўқувчи – ўқувчилар жамоаси (гуруҳ жамоасида ишлаш)”, “Ўқувчи – ахборот-коммуникацион технологиялар” каби тизимларга мувофиқ ташкил этиладиган таълим қандай номланади?

b) интерфаол таълим;

.
ПЕДАГОГИК КОМПЕТЕНТЛИК ВА КРЕАТИВЛИК



АСОСЛАРИ” МОДУЛИ БЎЙИЧА ТЕСТ ТОПШИРИҚЛАРИ
1. Луғавий жиҳатдан “competence” тушунчаси қандай маънони ифодалайди?

c) қобилият;

2. Касбий фаолиятни амалга оширишда мутахассис томонидан ўзи учун зарур бўлган билим, кўникма, малакаларнинг эгалланиши ва уларни амалда


юқори даражада қўллай олиши қандай сифатни ифодалайди?

ab) компетентликни;

3. 1) мураккаб жараёнларда; 2) рақобатчилар билан курашишда; 3) ноаниқ вазифаларни бажаришда; 4) бир-бирига зид маълумотлардан фойдаланишда; 5) ҳар қандай вазиятда ҳам ютуққа эришишга интилишда; 6) кутилмаган вазиятда ҳаракат режасига эга бўла олишда. Компетентлик яққол намоён бўладиган ҳолатларни белгиланг.



c) 1; 3; 4; 6;
4. А.К.Маркованинг фикрига кўра, педагогда касбий компетентликнинг қайси жиҳатлари намоён бўлади?

d) махсус (касбий) компетентлик; ижтимоий компетентлик; шахсий компетентлик; индивидуал компетентлик.


5. Б.Назарова педагогнинг касбий компетентлигида қайси жиҳатларни устувор деб белгилаган?

b) махсус компетентлик; ижтимоий компетентлик; аутокомпетентлик; экстремал касбий компетентлик;

6. Касбий компетентлик сифатларини белгиланг.



c) ижтимоий, махсус, шахсий, технологик ва эктремал компетентлик;
7. Ижтимоий муносабатларда фаоллик кўрсатиш кўникма, малакаларига
эгалик, касбий фаолиятда субъектлар билан мулоқотга кириша олиш. Бу ҳолатлар педагогда қандай компетентлик мавжудлигини ифодалайди?

c) ижтимоий компетентлик;
8. Психологик, методик, информацион, креатив, инновацион ва коммуникатив компетентлик. Ушбу таркибий асослар педагогга хос қандай компетентликка хос?

b) махсус компетентликка;
9. Изчил равишда касбий ўсишга эришиш, малака даражасини ошириб бориш, касбий фаолиятда ўз ички имкониятларини намоён қилиш негизида педагогга хос қандай компетентлик акс этади?

a) шахсий компетентлик;
10. Касбий-педагогик БКМни бойитадиган илғор технологияларни ўзлаштириш, замонавий восита, техника ва технологиялардан фойдалана олиш педагогга хос компетентликнинг қайси сифатини ифодалайди?

a) технологик компетентликни;

11. Фавқулотда вазиятлар (табиий офатлар, технологик жараён ишдан чиққан)да, педагогик низолар юзага келганда оқилона қарор қабул қилиш, тўғри ҳаракатланиш малакасига эгалик. Ушбу малакаларга эгаликни ифодаловчи компетентликка хос сифат – бу ...



d) технологик компетентлик.
12. Педагогнинг ўз устида ишлаши неча босқичда кечади?

b) 5 босқичда;
13. Ўз устида ишлаганда педагогнинг ютуқларини бойитиш ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ қарорга келиши қайси босқичда рўй беради?

b) 2 босқичда;

14. Ўз устида ишлашнинг 1-босқичида педагог томонидан қандай ҳаракатлар ташкил этилади?



c) ўз фаолиятини таҳлил қилиш асосида ютуқ ва камчиликларини аниқлаш;
15. Педагог томонидан касбий фаолиятда ташкил этаётган ўз амалий ҳаракатлари моҳиятининг ўрганилиши – бу ...

Yüklə 0,56 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin