Урологик касалликлар симптомларини
Оғриқ. Урологик касалликларда оғриқ ўткир ёки симилловчи бўлиши мумкин. Бел
соҳасида оғриқ кўпинча буйрак касалликларида кузатилади, унинг чов соҳасига тарқалиши
сийдик найи касалликларига, қов усти соҳасидаги оғриқ қовуқ касалликлари учун, оралиқдаги
оғриқ эса простата бези, уруғ пуфакчалари учун хосдир.
Оғриқни сезиш характери, унинг жойлашиши ва тарқалиши, уларнинг келиб чиқиш
шароити тўғри ташхис қўйиш учун муҳим аҳамиятга эга.
Каттароқ ёшдаги болалар бел, сийдик найи соҳасидаги ва жинсий аъзолардаги оғриқнинг
жойлашишини етарли даражада аниқ кўрсатиб беради. Кичик ёшдаги кўпчилик болалар
оғриқнинг келиб чиқишини тасвирлаб бера олмайди, бу уларнинг йиғиси, инжиқлиги билан
намоён бўлади. Улар кўпинча қорин соҳасидаги оғриқни кўрсатади.
Буйракдаги оғриқ импульсларини қабул қилиб оладиган рецепторлар артериал қон
томирларнинг ички қаватида, буйракнинг фиброз пардасида ва жомида бўлади. Қабул қилинган
таъсирланишлар симпатик нервдан аорта–буйрак ганглиялар, қорин тугуни ва кўпроқ кичкина
қорин нерви (Th
x
–L
I
сегментар иннервацияси) орқали ўтказилади. Сийдик найидаги
таъсирланишлар симпатик тизимдан ва фақат унинг дистал қисмидан–парасимпатик тизим
бўйлаб аорта–буйрак ганглияларига, овариал (сперматик) қорин ости ва чаноқ нерви чигалига
(L
I
–L
II
сегментар иннервация) узатилади. Сийдик найининг юқори учдан биридаги оғриқ қорин
(мезогастрия) соҳасида ва ёнбош соҳада, сийдик найининг ўрта учдан биридаги оғриқ чов
соҳасида, пастки учдан биридаги оғриқ жинсий аъзоларда бўлади. Сийдик найи бўйлаб
оғриқнинг тарқалиши тошнинг жойлашишини тахмин қилишга имкон беради. Масалан, агар
оғриқ жинсий олат бошчасига тарқалса, тош сийдик найининг интрамурал қисмида, яъни
қовуққа «кириш» олдида бўлиши мумкин.
Қовуқдан оғриқ импульслари асосан қовуқ учбурчаги, яъни Льето учбурчагидан (сийдик
найлари оғизчалари ва сийдик чиқариш каналининг ички тешигини туташтирганда ҳосил
бўлади) қорин деворидаги соматик нервидан (Th
x1
–L
1
сегментар иннервацияси), яъни симфиз
устидан келиб тушади. Простата бези ва сийдик чиқариш каналининг орқа томонидан
таъсирланишлар сакрал нервлар бўйлаб (парасимпатик иннервация, L
4
–S
4
сегментлар)
узатилади, яъни оғриқ оралиқда, тўғри ичакда бўлади. Моякдан оғриқ сакрал нервлардан S
1
–S
4
сегментларга, генитофеморал нервлардан S
1
–S
2
сегментига, тестикуляр чигалидан Т
10
га
узатилади. Урологик аъзоларнинг шундай кенг иннервацияси таъсирланишнинг бошқа
аъзоларга ўтишига имконият яратади, бу тарқалувчи оғриқ ва вегетатив бузилишларни
келтириб чиқаради.
Урологик касалликларнинг энг характерли симптоми буйрак санчиғи ҳисобланади. Унга
юқори сийдик йўлларининг кескин тўсилиши натижасида сийдик оқимининг бирданига
бузилиши сабаб бўлади. Бу вақтда буйрак жомида босимнинг бирдан кўтарилиши рўй беради,
уларни жомдаги барорецепторлар қабул қилиб, орқа миянинг тегишли сегментларига, кейин эса
бош миянинг пўстлоғига узатади, у ерда оғриқ сифатида трансформация қилинади. Масалан,
тошни силжитиш учун йўналтирилган, буйрак косачалари, жоми ва сийдик найи
мушакларининг қисқариши сийдик йўлларидаги тўсиқнинг устки қисмида босимни янада
кўпроқ оширади. Буйрак жоми ёки косачалари ички босимининг бирдан кўтарилиши оқибатида
буйрак қон томирлари (биринчи навбатда артериялар) рефлектор торая бошлайди. Булар орқа
мияда таъсирланишни оширади ва оғриқни кучайтиради. Буйрак паренхимасида шишнинг
бошланиши унинг катталашишига ва кўплаб рецепторларга эга фиброз парданинг
таранглашишига олиб келади. Бу яна оғриқ импульслари оқимини кучайтиради.
Буйрак санчиғига кўпинча қуйидагилар: буйрак ва юқори сийдик йўлидаги тошлар, тошни
майдалагандан кейин «қумлар» (микролитлар) йиғилиши, сийдик билан чиқувчи тузлар
аралашмаси, сийдик найининг бирдан букилиши, қон қуйқаси, шилимшиқ йиғилиши, йиринг
бўтқаси, сийдик найининг аллергик шиши сабаб бўлади.
Оғриқ бел ва қовурға ости соҳасида қўққисдан бошланади, сийдик найи бўйлаб қов усти ва
чов соҳасига, ташқи жинсий аъзоларга, сонларнинг ички юзасига тарқалади, кўпинча
сийишнинг тезлашиши ёки уретрада оғриқ кузатилади. Бундай белгилар буйрак санчиғи учун
патогномоник бўлиб, бу сийдик найининг пастки қисми бекилиб қолганлигидан далолат
бериши мумкин. Буйрак санчиғи одатда, кўнгил айниши, қусиш, ичак нимфалажи, ич келишга
истак билан кузатилади. Бу белгилар қуёшсимон чигал ва қорин парданинг таъсирланиши
сабабли буйрак атрофи ва қуёш нерв чигалининг яқиндан алоқада бўлганлиги натижасида келиб
чиқади.
Беморнинг ҳаддан ташқари нотинч хатти–ҳаракат қилиши буйрак санчиғи учун хос бўлиб, у
талвасага тушади, бирор бир ҳолатда ўзига енгиллик топа олмайди. Қон босими, томир уриши,
гавда ҳарорати, қон кўрсатгичлари ўзгариши мумкин, лекин бу ўзгаришлар доимий бўлмайди.
Кўпчилик болаларда сийдик найи тўсилиб қолганда оғриқ хуружи 10–15 дақиқадан кўп
давом этмайди, камдан – кам 1–2 соат бўлади (асосан, катта ёшдаги болалар гуруҳида), кўпинча
тез–тез сийгиси қистайди. Болаларнинг 30% да оғриқ хуружи иссиқ ванна қабул қилгандан
кейин тезда тўхтайди.
Сийдикдаги ўзгаришлар кўпроқ доимий бўлади, аммо буйрак санчиғининг юқори босқичида
улар бўлмаслиги мумкин, чунки, бу даврда буйракдан ажралган сийдик тўсиқ (блок) туфайли
сийдик найидан қовуққа тушмайди. Сийдик найининг спазми пасайганда ва зарарланган
буйракдан қовуққа сийдик тушганда, сийдик таҳлилида кўп сонда янги эритроцитлар,
лейкоцитлар, оқсил сонининг ошиши, тузлар борлиги аниқланади. Шундай қилиб, сийдик
таҳлилининг меъёрдалиги буйрак санчиғи борлигини инкор қилмайди ва кейинчалик ташхис
қўйиш тадбирларини – хромоцистоскопия, сийдик тизимининг умумий рентгенографияси ва
экскретор урография ўтказишни талаб қилади. Оғриқ бўлган томонда буйрак функциясининг
йўқлиги буйрак санчиғи борлигидан далолат беради.
Галма–гал гидронефроз рўй берадиган болаларда кўпинча оғриқ кучли бўлади. Бунда
катталашган буйракни баъзан пайпаслаш мумкин. Бундай пайтда оғриқ қисқа муддатли бўлади.
Оғриқнинг камайиши буйрак катталашишининг меъёрга келиши билан кузатилади.
Оғриқларнинг жойлашиши ўхшаш бўлганлиги сабабли буйрак санчиғини ўткир
аппендицит, ўткир холецистит ва панкреатит, меъда ярасининг тешилиши, ичак тутилиши,
жигар санчиғи, чарви томирлари тромбози, бачадон ортиғининг ўткир яллиғланиши,
бачадондан ташқари ҳомиладорлик, тухумдон кисталари буралиши, ўткир радикулитдан фарқ
қилиш керак. Мояк ва унинг ортиғида санчиқли оғриқ бўлганда буйрак санчиғини ўткир
эпидидимит, ўткир орхит ва уруғ тизимчасининг буралиб қолишидан ажратиш керак.
Буйрак соҳасидаги симиллаган оғриқ унинг сурункали касалликларида пайдо бўлади.
Бундай оғриқларнинг проекциясини кўрсатиш учун, бемор қўлининг бош бармоғини бел
соҳасига бевосита XII қовурға остига, шу қўлининг бошқа бармоқларини қорин деворининг
олди ёнбош томонига қўйилади.
Сийиш пайтида бел соҳасида оғриқ пайдо бўлиши, сийдикни қовуқдан буйрак жомига
(қовуқ–жом рефлюкси) қайтариш белгиси бўлади. Бу симптом кўпинча болаларда кузатилади:
бола сийиш пайтида йиғлайди, сийиши эркин бўлишига қарамасдан, қўли билан белини ушлаб
олади. Сийиб бўлгандан кейин бола тинчланади. Кўп ўтмай унинг сийгиси қистайди, бунда
озгина оғриқсиз сийдик ажралади.
Ёш болалар амалиётида урологик касалликлар вақтида оғриқларни изоҳлаб бериш кўпинча
мураккаб, чунки болалар, айниқса ёш гўдаклар буйрак ва сийдик найлари касалликларида қаери
оғриётганлигини кўрсатаб бера олмайди ва одатда, киндик соҳасини кўрсатади. Болаларда
буйрак санчиғи баъзан перитонизм симптомлари билан кечади ва бунда уларни нотўғри
операция қилиб қўйиш мумкин.
Сийдик найи соҳасидаги ҳар қандай интенсив оғриқлар учун уларнинг юқоридан пастга:
бел соҳасидан қориннинг ўнг ёки чап ярмидан қовуқ соҳасига ва жинсий аъзоларга тарқалиши
характерлидир.
Қовуқ соҳасидаги оғриқ шу аъзо касаллигининг намоён бўлиши билан ёки буйрак, сийдик
найи, простата бези, сийдик чиқариш канали, аёллар жинсий аъзолари ва думғаза касалликлари
билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шунинг учун қовуқ соҳасидаги оғриқни унинг касалликлари
билан изоҳлаб бўлмаса, унинг сабабларини юқорида кўрсатилган аъзолар зарарланишидан
изламоқ зарур. Сурункали касалликлар вақтида қовуқнинг зарарланиш даражасига қараб оғриқ
доимий, баъзан сийишга азоб берадиган ҳолатда бўлади: оғриқ қов соҳасида ёки кичик чаноқ
ичида кузатилади. Оғриқ сийиш жараёни билан пайдо бўлиши ёки кучайиши мумкин. У қовуқ
девори чўзилиши сабабли ёки сийишни бошлаш олдидан ёки сийиш вақтида, бироқ кўпинча
унинг охирида пайдо бўлади. Сийишнинг охирида оғриқ пайдо бўлиши қовуқнинг ўткир
яллиғланишида кузатилади. Қовуқ соҳасидаги оғриқнинг ҳаракат қилаётган вақтда содир
2
бўлиши ва тинчланганда пасайишига, кўпинча қовуқдаги тош сабаб бўлади ва унинг турган
жойининг ўзгариши билан тушунтирилади.
Қовуқ соҳасидаги оғриқ сийдик тутилиши билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Сийдикнинг
сурункали тутилишида қориннинг пастида оғирлик сезгиси пайдо бўлади. Сийдикнинг ўткир
тутилишида, оғриқ жуда қаттиқ, чидаб бўлмайдиган даражада бўлади.
Аёлларда қовуқдаги оғриқ сийиш жараёнининг бузилиши, жинсий аъзоларда яллиғланиш
касалликлари келиб чиқиши билан кузатилиши мумкин.
Болаларда қовуқдаги оғриққа кўпинча аъзонинг ўзини зарарланиши сабаб бўлади. Кучли
оғриқ кўп ҳолларда ўткир цистит ва қовуқда тош бўлганда кузатилади. Оғриқ сийиш охирида
кучаяди.
Қовуғида тош бўлган болалар жинсий олат бошчаси оғриётганлигидан шикоят қилади ва
оғриқни камайтириш учун сийиш олдидан олат бошчасини бармоғи билан қисиб олади.
Сийдик чиқариш каналидаги оғриқ яллиғланиш жараёнида, каналдан тош ёки тузлар
ўтганда кузатилади. Оғриқ сийиш олдидан, ёки унинг охирида, ёки бутун сийиш жараёни
давомида пайдо бўлади. Ўткир уретрит вақтида оғриқ кучли ва азоб берувчи бўлади, сурункали
вақтида эса у камроқ бўлиб, бунда бемор ҳудди қичишиш сезгисини хис қилади. Оғриқ сийиш
жараёни билан боғлиқ бўлмаслиги ҳам мумкин ва колликулит (уруғ дўмбоқчасининг
яллиғланиши) вақтида доимий характерга эга бўлади.
Сийдик чиқариш каналининг бу бўлимидаги касалликларда оғриқ оралиқда кузатилади.
Уруғ дўмбоқчаси касалликларида оғриқ жинсий алоқа охирида пайдо бўлиши ёки кучайиши
мумкин.
Простата бези соҳасидаги оғриқ ўткир ва сурункали простатитда, унда тош бўлганда,
простата бези ракида, тўғри ичак касалликларида пайдо бўлади. Простата бези ва уруғ
пуфакчаларининг сурункали яллиғланиш касалликларида (специфик ва носпецифик), оралиқда
ва орқа чиқарув тешигида симилловчи доимий оғриқ рўй беради. Бу оғриқ моякларга, простата
безини пайпаслаганда эса жинсий олат бошчасига ва қов усти соҳасига тарқалиши мумкин.
Ўткир простатитда оралиқдаги оғриқ санчувчан бўлиб, аҳлат чиқариш пайтида кучаяди.
Простата бези ракида оғриқ думғазага, белга ва сонга тарқалиши мумкин. Простата бези
ракининг суякларга берган метастазида шунга ўхшаш оғриқ бўлиши мумкин.
Оралиқда, тўғри ичакда ва орқа чиқарув тешигида оғриқ бўлганда тўғри ичакни
бармоқ билан текшириш муҳим ташхислаш усули ҳисобланади, у простата безини ва уруғ
пуфакчаларини пайпаслаб кўрганда оғриқ борлигини аниқлашга имкон беради. Бундай
текширишларда оралиқдаги оғриқнинг сабабларини аниқлаш ҳам мумкин, бунда улар Купер
(бульбоуретрал) безчалари яллиғланиши, думғаза касалликлари, тўғри ичак полиплари,
парапроктит билан боғлиқ бўлади. Анал тешигини кўздан кечириш ва ректороманоскопия орқа
чиқарув тешиги ва тўғри ичак касалликларини инкор қилишга имкон беради.
Эркаклар ташқи жинсий аъзолари соҳасидаги оғриқ ёрғоқда сезилади, уруғ тизимчаси
бўйлаб човга ва бел соҳасига тарқалади. Мояк ва унинг ортиғидаги ўткир яллиғланиш жараёни
жуда қаттиқ оғриқ билан кузатилади, у ҳаракат вақтида кучаяди. Шу сингари оғриқ мояк ва
уруғ тизимчаси буралиб қолганда ҳам пайдо бўлади. Ташқи жинсий аъзоларнинг сурункали
касалликларида оғриқ анча кучсиз бўлиб, баъзан ёрғоқда оғирлик борлиги сезилади. Агар бемор
ташқи жинсий аъзоларида оғриқ борлигига шикоят қилса, уларда объектив ўзгаришлар
аниқланмаса, у ҳолда бу оғриқни простата безидан, уруғ пуфакчаларидан, қовуқ ва
буйраклардан тарқалишини инкор қилмоқ керак. Жинсий олатдаги ўткир оғриқ жинсий олат
“синганда” (унинг оқчил пардаси йиртилганда), каверноз таначалар ва олат бошчасида
яллиғланиш жараёни бўлганда, жинсий олатнинг оғриқли таранглашишида (приапизм) пайдо
бўлиши мумкин. Зирқираган оғриқ ва жинсий олатнинг қийшайиши жинсий олатнинг фиброз
қотишида (Пейрони касаллиги) қайд қилинади.
Сийишнинг бузилиши. Соғлом одам бир сутка давомида ўртача 1500 мл сийдик
ажратади, бу бир сутка мобайнида қабул қилинган суюқликнинг қарийб 75% ни (қолган 25%
ўпкалар, тери, ичаклар орқали ажралади) ташкил этади. Бир суткада сийиш меъёрда 4 ёки 6
мартагача ўзгариб туради. Қовуқ бутунлай бўшайди. Сийиш жараёни 20 с. дан ортиқ давом
этмайди, сийишнинг тезлиги меъёрда аёллар учун 20–25 мл/с га ва эркаклар учун 15–25 мл/с га
тенг. Эркакларда сийдик оқими парабола ҳосил қилиб анча масофага чиқарилади.
3
Одамда сийдик чиқариш – бутунлай хушига боғлиқ, яъни ихтиёрий ҳолат. У марказий нерв
тизимидан импульслар келиши билан бошланади. Сийишга бўлган истакни ҳатто қовуқ тўлиб
турганда ҳам тўхтатиб туриш мумкин. Сийиш бошланганда уни тегишли импульслар билан
тўхтатиб қўйиш ҳам мумкин.
Қовуқнинг физиологик ҳажми 250–300 мл ни ташкил этади, лекин бир қанча омиллар
(ҳарорат ва атроф муҳитнинг намлиги, одамнинг таъсирчанлик ҳолати)га қараб у ўзгариб
туриши мумкин.
Сийиш жараёнининг бузилишларидан (дизурия) биринчи навбатда унинг тезлашиши, яъни
поллакиурияни айтиш мумкин. Бу белги пастки сийдик йўллари ва простата безининг
касалликларига хос. Ҳар бир сийишда кам сонда сийдик чиқади; бир суткада чиққан сийдик
сони меъёрдагидан кўп бўлмайди. Агар тез–тез сийиш кўп сонда сийдик чиқариш билан
кузатилса, суткалик сийдик сони меъёрдагидан анча кўп бўлса, унда бу сийдик ажратиш
(диабет, буйракнинг сурункали етишмовчилиги ва б.) механизмининг зарарланганлиги белгиси
бўлади. Тез–тез сийиш бир суткада 15–20 марта ва ундан кўпроқ бўлиши мумкин. Поллакиурия
баъзан сийишга императив (буйруқ) истак билан кузатилади. Қовуқда тош бўлганда, одатда,
тез–тез сийиш фақат кундузи ва ҳаракат вақтида пайдо бўлиб, кечаси ва ҳаракатсиз ҳолатда
йўқолади. Простата безида ўсма бўлганда кўпинча тунги поллакиурия рўй беради. Қовуқнинг
сурункали касалликларида доимий поллакиурия кузатилиб у баъзи дориларни (масалан, сийдик
ҳайдовчи) қабул қилганда ҳам пайдо бўлиши мумкин. Поллакиурия кўпинча оғриқ билан
кузатилади.
Олигакиурия, яъни ғайритабиий кам сийиш, одатда орқа миянинг шикастланиши ёки
касалликлари оқибатида қовуқ иннервациясининг бузилиши билан боғлиқ бўлади.
Никтурия ёки, тўғрироғи – тунги поллакиурия, тез–тез сийиш ҳисобига тунги сийдик
миқдорининг кундузгидан ортиқ бўлиши. Бунга, одатда, юрак–томир етишмовчилиги сабаб
бўлади, яъни кундуз куни юрганда ва жисмоний иш қилганда яширин шишлар пайдо бўлади ва
қачон юрак фаолияти учун шароит яхшиланганда, асосан, тунда уларнинг камайиши
кузатилади, бу диабет ва простата бези касалликларида ҳам бўлиши мумкин.
Странгурия – сийишда қийналиш, унинг тезлашиши ва оғриқ билан бирга келишидир.
Странгурияда бемор қовуғининг тортишиб қисқаришини сезади, баъзан беҳуда ёки бир оз сонда
сийдик чиқиши билан кузатилади. Одатда, странгурия сийишга императив қисташ билан
кузатилади. Қовуқда патологик жараён бўлганда странгурия айниқса билинади.
Сийдик тутаолмаслик – сийишга қисташ бўлмасдан сийдикнинг ихтиёрсиз чиқиши
(оқиши). Сийдикнинг чиқиб кетиши уретрадан ёки ундан ташқарида келиб чиқиши мумкин.
Уретрадан сийдик тутаолмасликнинг қуйидаги турлари фарқ қилинади:
– стрессли – кучанганда сийдик тутаолмаслик;
– ургентли(императив) – сийиш актининг яққол, тўхтатиб бўлмайдиган қисташи оқибатида
бўлиши;
– сийдикнинг сурункали тутилиши натижасида қовуқ тўлиб кетганда, сийишга қисташ
бўлмаса ҳам сийдикни тута олмаслик.
Стрессли сийдик тутаолмасликда қовуқ сфинктерларининг етишмовчилиги оқибатида
бемор сийдикни тутаолмайди, лекин сийдик йўлларининг анатомик бутунлиги бузилмаган
бўлади. Ҳақиқий сийдик тутаолмаслик доимий ёки гавданинг фақат маълум бир ҳолатида
(масалан, тик турган ҳолатга ўтганда), кўпроқ жисмоний зўриққанда ёки йўталганда, акса
урганда, кулганда содир бўлади. Аёлларда одатда бу ҳолат чаноқ туби мушакларининг тонуси
пасайганда, қовуқ сфинктерлари бўшашганда кузатилади, уларга қин олди девори ва бачадон
тушиши ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Аёлларда климактерия даврида стрессли сийдик тутаолмаслик баъзи ҳолларда детрузор
фаолиятининг бузилиши ва гормонал дисфункциялар оқибатида сфинктерлар ишлаш
кординациясининг бузилиши ҳам сабаб бўлади.
Сийдикни уретрадан ташқарида (“сохта”) тутаолмасликда сийдик найи, қовуқ ёки сийдик
чиқариш каналининг туғма ёки орттирилган нуқсонлари сабабли сийдик ихтиёрсиз ташқарига
чиқади.
Қовуқ экстрофияси, эписпадия, уретроректал оқмаларда сийдик найи оғизчасининг
уретрада ёки қинда жойлашиши туғма нуқсонларга киради. Бундай сабаблар кўпроқ болалар
учун хосдир. Сийдикни уретрадан ташқарида тутаолмасликка олиб келувчи орттирилган
4
нуқсонлар ҳамма вақт шикастланиш билан боғлиқ бўлади. Бунда сийдик йўлларининг
бутунлиги бузилади ва қўшни аъзоларга, кўпинча қинга, камроқ тўғри ичакка (сийдик найи–
қин, қовуқ–қин, қовуқ–тўғри ичак, уретра–тўғри ичак оқмалари) очиладиган оқмалар пайдо
бўлади.
Ургентли (императив) сийдик тутаолмаслик – тўхтатиб бўлмайдиган, императив қисташ
вақтида қовуқда сийдикни тутиб туришга лаёқатсизлик.
Қисқа вақт оралиғида тез–тез сийиш, сийишга тўхтатиб бўлмайдиган (буйруқ билан)
қисташ бўлиши, бирдан пайдо бўлган қисташ сабабли қисталанган сийдик тутаолмаслик,
кўпинча тунги поллакиурия ургентли сийдик тута олмасликнинг белгилари ҳисобланади. Бу
ўткир циститда, қовуқ бўйинчаси ўсма билан зарарланганда, баъзан простата безининг xавфсиз
гиперплазияси (аденомаси)да кузатилиши мумкин. Боғча ва мактабгача ёшдаги болаларда
сийдикни тутаолмаслик узоқ муддатли қизиқарли ўйинларда қовуқнинг тўлиб кетиши
оқибатида келиб чиқади.
Энурез – тунда уйқуда сийдикни тутаолмаслик. Бола ҳаётининг биринчи 2–3 ёши давомида
физиологик бўлиши мумкин. Агар энурез давом этаверса, бу уретровезикал сегментнинг
нейромушак тузилмаси ривожланишининг секинлашиши ёки органик касалликлар (пастки
сийдик йўллари инфекцияси, ўғил болаларда уретра орқа қисмининг қопқоқлари, қиз болаларда
уретранинг дистал торайишида, нейроген қовуқда) оқибатида бўлиши мумкин.
Бир қанча урологик касалликлар қийналиб сийиш билан кузатилади. Бунда сийдик оқими
суст, ингичка, тик пастга қараб ёки фақат томчилаб, оқимсиз чиқади. Уретранинг торайишида
сийдик оқими иккига бўлиниб, унинг гирдобланиб ва сачраб чиқиши кузатилади. Простата
безининг xавфсиз гиперплазияси (аденома) ва ракида сийдик оқими ингичка, суст бўлиб,
одатдаги ёй ҳосил қилмай пастга йўналади, сийиш муддати чўзилади.
Сийдик тутилиши (ишурия) ўткир ва сурункали бўлади. Сийдикнинг ўткир тутилиши
тўсатдан бошланади ва қовуқ тўлиб туради, сийишга истак бўлишига қарамасдан сийдик
чиқмайди, қориннинг пастки қисмида оғриқ пайдо бўлади. Баъзи ҳолларда сийдикни ўткир
тутилиши сийишга истак бўлмаганда ҳам бўлиши мумкин. Кўпинча бундай тутилиш нерв–
рефлектор бўлиб, ҳар хил операциялардан кейин, бемор тўшакда чалқанча ётганида, кучли
ҳаяжонланиш ҳисси пайдо бўлганда кузатилади. Бундай ҳолда сийдик тутилиб қолишини
ануриядан (қовуқда сийдик йўқлиги) ажратиш керак, бунда ҳам сийишга истак бўлмайди.
Сийдикнинг ўткир тутилиши, одатда, сийдик оқимига сурункали тўсиқ борлиги
натижасида пайдо бўлади. Простата безининг xавфсиз гиперплазияси (аденомаси) ва раки,
уретра торайиши, сийдик чиқариш каналининг ичидаги ёки қовуқ бўйинчасидаги тош ва
ўсмалар унинг энг кўп сабаблари ҳисобланади. Қовуқни катетерлаш сийиш жараёни бўлмаганда
ташхислаш (сийдик ўткир тутилишини ануриядан ажратишга имкон беради) ва даволаш учун
катта аҳамиятга эга. Сийдик пассажини инфравезикал сохада бузувчи ҳар–хил обструкциялар
(қовуқ бўйинчаси склерози, уретра қопқоғи ва торайиши, қовуқ ва сийдик чиқариш канали
тоши, катта ўлчамдаги уретероцеле) болаларда сийдикнинг қисман тутилиб қолишига сабаб
бўлади.
Қовуқ бўйинчаси соҳасида ёки сийдик чиқариш каналида ёки детрузорнинг гипотониясида
сийдик оқимига қисман тўсиқ бўлганда сийдикнинг бир қисми қовуқда қолса (қолдиқ сийдик),
сийдикнинг сурункали тутилиши пайдо бўлади. Детрузорнинг кучсизланишига қараб қолдиқ
сийдик ортиб боради. Сийдикнинг сурункали тутилиши простата безининг xавфсиз
гиперплазияси (аденомаси) ва раки, қовуқ бўйинчаси склерози, уретранинг торайиши ва
бошқаларда кузатилади. Агар меъёрда сийиб бўлгандан кейин қовуқда бор–йўғи 15–20 мл
сийдик қолса, сийдикнинг сурункали тутилишида эса унинг сони 100–200 мл гача (баъзан 1
литргача ва кўпроқ) бўлади.
Қолдиқ сийдик миқдорининг кўпайиши ва қовуқнинг борган сари чўзилиб бориши нафақат
детрузорни балки сфинктернинг ҳам нимфалажини келтириб чиқаради. Бундай ҳолларда
бемор бемалол сия олмайди ёки сийишга қисташ бўлганда фақат оз миқдорда сийдик ажралади.
Шунинг билан бирга қовуқдан ноихтиёрий равишда, доимо, сийдик томчилаб чиқиб туради.
Шундай қилиб, беморда сийдик тутилиб қолиши билан бирга сийдик тутаолмаслик ҳам
бўлади. Бундай ҳолат парадоксал ишурия деб аталади. Бу простата бези хавфсиз
гиперплазиясининг (аденома) III босқичида, орқа миянинг шикастланиши ва касалликларида
кузатилади.
5
Сийдик миқдорининг ўзгариши. Соғлом одамда иссиқ ва қуруқ об–ҳаво пайтлари
ажраладиган сийдик миқдори камайиши мумкин. Сийдик ажралишининг кўпайиши кўп
суюқлик ичишига ҳам боғлиқ бўлиб, бу физиологик ҳолатдир.
Полиурия – ажраладиган сийдик сонининг патологик кўпайиши. Бунда бемор, одатда,
нисбий зичлиги паст (1002–1012) бўлган 2000 мл дан кўп сийдик чиқаради. Фақат қандли
диабет билан оғриган беморларда полиурия вақтида сийдикнинг нисбий зичлиги глюкозанинг
борлиги ҳисобига юқорилигича (1030 гача) қолади. Полиурия, одатда, поллакиурия билан бирга
кузатилиб, ҳар сийишда кўп сонда сийдик ажралиб чиқади. Урологик касалликларда полиурия
буйрак концентрациялаш қобилиятининг пастлигини кўрсатади ва буйракнинг сурункали
етишмовчилиги белгиси ҳисобланади. Буйракнинг сурункали етишмовчилиги сурункали
пиелонефритда, буйраклар поликистози, простата бези xавфсиз гиперплазияси (аденома)да
бўлиши мумкин.
Полиурия буйрак ўткир етишмовчилигининг II (диуретик) босқичи учун ҳам характерли
бўлиб, бундай ҳолда у яхши прогноз белгиси ҳисобланади. Полиурияга диуретик (сийдик
ҳайдовчи) дори воситаси ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Опсоурия – кўп суюқлик ичганда бир сутка ва ундан кўпроқ вақтдан кейин кўп миқдорда
сийдик ажралиши. Кўпинча юрак етишмовчилигида кузатилади, жигар ва ошқозон ости бези
касалликларининг симптоми ҳам бўлиши мумкин.
Олигурия – ажралган сийдик миқдорининг камайиши. Соғлом одамларда кам суюқлик
ичганда суткалик сийдик миқдори камайиши (бир суткада 500 мл дан кам бўлмаслиги) мумкин.
Бундай вақтда сийдикнинг концентрацияси кўпроқ, нисбий зичлиги эса юқори бўлади. Бир
суткада ажраладиган сийдик миқдорининг 100 мл дан 500 мл гача ўзгариб туриши ҳам
олигуриядан далолат беради. Олигурия буйракнинг ўткир ва сурункали етишмовчилиги
симптомларидан бири бўлиб, уларнинг жуда ёмон прогноз белгиси ҳисобланади. Олигурия
пайтида сийдикнинг нисбий зичлиги паст бўлади.
Урологик касалликлардан ташқари, олигурия кўп миқдорда суюқлик йўқотиш (ич кетиши,
қусиш, қон кетиши, кўп терлаш, иситма) билан боғлиқ ҳамма патологик ҳолатларда ҳамда
юрак етишмовчилиги оқибатида шишлар ривожланганда кузатилиши мумкин. Ўткир нефритда
олигурия буйрак калавалари мембранаси фильтрлаш қобилиятининг бузилиши билан боғлиқ.
Анурия – қовуққа сийдик тушишининг тўхтаб қолиши. Бу ҳолат буйрак паренхимасидан
сийдик ажралмаслиги ёки юқори сийдик йўлларида тўсиқ бўлиши сабабли сийдикнинг қовуққа
етиб бормаслиги билан боғлиқ бўлади. Анурия вақтида сийишга қисташ бўлмайди, қовуқдан
катетерлаш йўли билан фақат бир оз миқдорда (20–30 мл дан кўп эмас) сийдик олиш мумкин.
Қовуқда сийдик бўлмаслиги уч турдаги омиллар билан боғлиқ бўлиши мумкин, улар
ануриянинг учта асосий шаклига: а) преренал, б) ренал (секретор) в) постренал (экскретор)
шаклига сабаб бўлади. Ануриянинг аренал (реноприв) шакли алохида ўринни эгаллаб, бунга
буйракларнинг йўқлиги, жумладан, ягона буйракни тасодифан ёки олдиндан ўйлаб олиб
ташлаш сабаб бўлади.
Преренал анурия иккала буйрак ёки ягона буйрак артериялари ёки веналари беркилиб
қолганда буйракда қон айланишининг кескин бузилиши, коллапс, оғир шок, дегидратация
оқибатида пайдо бўлади.
Ренал секретор анурия ўткир гломерулонефритда, мос келмайдиган қон қуйганда,
нефротоксик заҳарлар билан заҳарланганда, аллергик реакцияларда, узоқ муддатли эзилиш
синдромида, буйрак калавалари ва каналчаларининг бирламчи зарарланиши натижасида рўй
бериши мумкин.
Постренал экскретор анурия – ягона ёки иккала буйракдан сийдик чиқишига тўсиқ
бўлиши натижасида вужудга келади. Сийдик найларининг беркилишига ҳар иккала буйрак ва
сийдик найлари тошлари, сийдик йўлларининг ўсма билан қисилиши, гинекологик
операциялар қилганда сийдик найларини тасодифан боғлаб қўйиш ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Document Outline - Машғулот №2. Уросемиотика
- Машғулот №2. Уросемиотика-2
Dostları ilə paylaş: |