40.Ilmiy tadqiqot erkinligi va olim mas`uliyati.
Илмий ижод эркинлиги аслида давлат хокимияти ва фан орасидаги ўзаромуносабатдан келиб чиқади. Илмий билишда олимлар ижтимоиймасъуллигининг тобора ортиб бориши жахон миқёсида глобаллашувжараёнлари тобора кескин тус олаётган хозирги давр хусусияти хисобланади.Ахлоқий меъёрлар ахамиятининг тобора ортиб бориши айрим илмиййўналишлардаги тадкикотларничеклашда ўз ифодасини топмоқда. Бунга генмухандислиги, тиббиёт илмига доир айрим тадқиқот мавзулари мисол бўлаолади.Фан, унинг янгиликларига муносабат тобора ўзгариб бормоқда, чункифан соф илмий билим асосига қурилади, у шак-шубхасиз қадрият,жамиятга,инсон ва инсоният муаммоларига нисбатан нейтрал (тамомила мустақил),унинг сиёсатга, маънавиятга, қадриятларга хеч кандай алоқаси йўққабилидаги қарашлар хаётда уз исботини топмади. Гап шундаки, жамият моддий вамаънавий омилларнинг узвий бирлигидан иборат яхлит ижтимоий тизим. Бутизимнинг барча элементлари (иқтисод ва сиёсат, фан ва ижтимоий хаёт) ўзаробир-бири билан чамбарчас боғланган ва ўзаро таъсир ва акс таъсирда.
Фан шу мураккаб ижтимоий тизимнинг таркиби ва у жамияттараққиётини таъминлаши лозим бўлган ижтимоий онг шакли. У жамиятгафаол таъсир кўрсатгани сингари жамият, ижтимоий-сиёсий, маънавий омиллар,ижтимоий жараёнлар илмий билимлар шаклланишининг мухим омилихисобланади. Фан фақат илмий билимларнинг ўзигинаэмас, у инсон (олимшахси)нинг онгли фаолияти хамдир. Олим шахси, унинг хулқ-атвори,фаолиятида, у яшаган ижтимоий мухит, муайян давр кадриятлари намоёнбулади. Шу мухитга хос қадриятлар — инсонпарварлик, халк, жамиятманфаатлари йўлида хизмат қилиш, танлов эркинлиги каби қадриятлар олимшахсида уз ифодасини топади. Мазкур мухит бағрида шаклланган эхтиёж ваманфаатлар унинг илмий фаолияти учун асос хисобланади.
Олимларнинг ижтимоий масъулиятининг ортиб боруви XX аср охири вахозирги даврда табиий-илмий ва техник билимларнинг инсонпарварлашувида ўз ифодасини топди.Фикр эркинлиги ва олим масъулияти муаммоси хилма хил фикрларнингшаклланишига сабаб бўлди. Айримлар илмий тадқиқотлар учун хеч қандайтўсиқ бўлмаслиги лозим, деб хисобласалар, бошқалар фан албатта давлаттомонидан бошқарилмаслиги лозим, деган фикрни илгари сурганлар.Лекин илмийизланишлар чегарасини аниқлаш вақти келди, деган хулоса келиб чиқади. Бучегара инсон, инсониятнинг манфаатлари билан бевосита боглиқ ва табиатбилан жамият алоқадорлигига бевосита тааллуқли. Илмий билимларнингамалиётга татбиқи табиат-жамият муносабатларига салбий таъсир кўрсатишимумкин. Бу эса уз навбатида дунёнинг, инсоннинг унга таъсирини инобатгаоладиган “янгича” моделини илмий асослаш заруратини келтириб чиқармоқда.Рим клуби назариётчиларининг дунёнинг “янги модели”да инсон омилининг ўрни, фан- техника тараққиёти гуманизм максадларидан келиб чиқмоғи лозим,деган асосли қарашлари ижтимоий зарурат ва олим масъулияти муаммосинихал этишнинг узига хос янги йўли бўлса, ажаб эмас.
Масъулият -ижтимоий ахамиятли бурч ва вазифаларнинг бажарилиши,унинг окибатига жавобгарликни хлс этиш, англаш.
Олим масъулияти: а) касбий ва б) ижтимоий масъулият куринишлариданамоён булади. Йирик олим В.И.Вернадский олимлар уз илмий изланишлариоқибатларидаи кўз юммасликлари, улар илмий тадқиқот оқибатлари учунмасъул эканлигини унутмасликлари лозимлигини қатъий таъкидлаган эди.Фан (илмий билимлар)нинг ахлоқий мотивларини тўғри англаш олимнингижтимоий масъулиятида намоён бўлади. Дастлаб фан тараққиёти, илмийбилимлар доимо эзгуликка хизмат қилишга одамлар ишонар эдилар, дейдиН.Бор ўз эсдаликларида. Лекин август 1945 йили иккинчи жахон урушифашизм устидан ғалаба билан якунланган бир даврда Япон шахарларида синабкўрилган ядро қуроли фан хар доим хам эзгуликка хизмат қилавермаслигинияққол кўрсатди. Бу хол олимларни уз илмий изланишлари нимага олиб боришимумкинлигини ўйлашга мажбур қилди. Ураннинг парчаланишини кашф килганолим Отто Ган Хиросимада атом бомбаси портлатилганидан хабардор бўлганкейин тинчлигини йўқотган, кечалари ухламай чиккан, хатто ўз-ўзини ўлдиришга қарор қилгани хақида маълумотлар бор. Кўпчилик олимлар водородбомбаси устида иш олиб боришдан бош тортганлари маълум. Ахлоқиймасъуллик масаласи янги фан сохаларининг юзага келиши билан яна хамкескин қўйила бошланди. Бунга ген мухандислигининг ривожи билан боглиқ муаммолар мисол бўла олади.
41.Empirik va nazariy bilish, ularning uzviy birligi va aloqadorligi.
Илмий билишнинг дастлабки қуйи даражаси - эмпирик билиш, юкоридаражаси назарий билиш булиб хисобланади. Умуман эмпирик ва назарийбилиш илмий тадкикотда илмий далиллардан - тушунча, конун, назарияларгакараб боришдан иборат узлуксиз кечадиган жараённи ифодалайди.
Олам (тадкикот объекти)ни билиш жараёни дастлаб эмпирик билишданбошланади. Илмийм муаммо доирасида илмий далилларни туплаш,умумлаштириш, тасвирлаш, тизимга солиш эмпирик билишнинг узига хостомонлари хисобланади. Эмпирик билиш жараёнида тадкикотчи (олим)тадкикот объектига бевосита муносабатда булади, уни урганади; объектнингтомонлари, хоссалари хакидаги дастлабки таассурот (ахборот)ларни хосилкилади.
Назарий билиш илмий билишнинг юкори даражаси хисобланади. Назарийбилишда тадкикот объектининг мохияти, унга хос ички алока ва муносабатларэмпирик билиш натижаларини тахлил килиш асосида қўлга киритилади.Назарий билим тугалланган илмий билим хисобланади хамда тушунчалар,хулосалар, конунлар, категориялар каби абстракт тафаккур шаклларидаифодаланади. Назарий билиш натижалари илмий (табиий ва сунъий) тилвоситасида моддийлашади. Хар бир фан сохаси билимларни ўзига хос тилвоситасида ифодалашни талаб этади. Шу маънода фанларга нисбатан“математика тили”, “формал мантик тили”, “химия тили” каби ибораларқўлланади.Илмий билишнинг хар икки эмпирик ва назарий даражаси ўзаро бир-бирибилан чамбарчас боғлиқ. Улар фақат биргаликдагина мавжуд бўлади, бирииккинчисини тақазо қилади. Айни вақтда эмпирик ва назарий билишнинг ўзигахос томонлари, фарқли хусусиятлари мавжуд;
Биринчидан, илмий билиш даражалари ўзаро бир-биридан гносеологикмақсадга кўра фарқланади. Эмпирик билиш тадқиқот объектига тааллуқлихосса-хислатларни, юзада ифодалаган алоқа муносабатларни акс эттиришгахизмат қилади. Назарий билиш тадқиқот объектининг мохиятини ва энгумумий муносабатларининг сабабларини ўрганишга, унга хос қонуниятлариниочишга қаратилган. Эмпирикбилишнинг вазифаси — ходисаларни тасвирлаш,тавсифлаш, назарий билишнинг вазифаси - тушунтириш.
Иккинчидан, илмий билишнинг эмпирик ва назарий даражалари ўзаробир-биридан қўлга киритиладиган билимнинг қандайлиги, шаклларига кўрафарқланади. Шунга кўра эмпирик билим илмий далил ва эмпирикумумлашмаларда ўз ифодасини топади. Назарий билиш даражалари тадқиқотобъектининг ички, мохиятли томонлари акс этадиган қонунлар, тамойиллар,назарияларда ўз ифодасини топади.
Учинчидан, эмпирик ва назрий билиш узаро бир-биридан улардакулланадиган усулларга кура фаркланадилар: эмпирик билишда кузатиш,эксперимент, анализ, синтез, туркумлаш, индукция, дедукция каби усуллар қўлланади. Назарий билишда фикрий эксперимент, тарихийлик вамантикийлик, экстраполяция, гипотетик-дедуктив ва бошка усуллар қўлланади.
Туртинчидан, эмпирик ва назарий билиш узаро бир-биридан хиссийликва рационалликнинг узаро нисбатига кура фаркланади.Эмпирик билишда хиссийлик. назарий билишда рационаллик устуворхисобланади.
Хиссийлик хиссий билиш кобилияти, сезги, идрок, тасаввур, зехнинтуицияда уз ифодасини топади.
Рационаллик фанда тадкикотчининг акл югуртириши воситасида билимхосил килиш, мавжуд билимлар - тушунчалар асосида янги билимлар,хулосаларни шакллантириш кобилиятида назарда тутилади.
Эмпирик билиш, ва унинг шакллари. Эмпирик билишнинг энг асосийкуриниши - илмий далил. Шундан келиб чиккан холда хар кандай илмийтадкикот илмий далилларни туплаш, системага солиш ва умумлаштиришданбошланади.
Фалсафа фанлари доктори, профессор С.А.Лебедев эмпирик билимлардеганда куйидагиларни назарда тутади:
1. Эмпирик билишнинг энг содда куринини кузатиш натижасида хосилбулган дастлабки билим. Бунда кузатишнинг объекти ва амалга ошириладиганвакти аник белгиланади. Кузатиш ва эксперимент илмий билим хосил килишгайуналтирилган булади ва муайян максадни узида ифодалайди. Максад дегандаилмий муаммони хал этишда илгари сурилган бирон-бир гоя, тадкикотгипотезаси назарда тутилади. Демак, кузатиш, эксперимент бирон-бир гоянитасдиклаш ёки инкор этиш максадида олиб борилади.
2. Илмий далиллар. Улар хосил килинган билимларни индукция йули биланумумлаштириш оркали хосил булади. Илмий далиллар айрим хосса, хусусият,муносабатларининг тадкикот объектига хос эканлигини, уларнинг кай даражадаумумий ва баркарор эканлигини ифодалайди. Бундай илмий далиллар,тушунчалар, терминлар. диаграммалар, схемалар, графиклар, расмлар,математик моделлар шаклларида намоён булади.
3. Эмпирик билим турли йуналишдаги эмпирик конуниятларда узифодасини топади. Эмпирик конунлар кузатилаётган объектга таллукли нарсава ходисалар уртасидаги умумий алокадорликларни ифодалайди.Назарий билиш деб инсон фикрининг тадкикот объектини мохиятига чукуркириб бориш жараёнига айгилади. Илмий билишнинг назарий даражасидатадкикотчининг интеллектуал салохияти намоён булади.
Илмий билишнинг назарий даражаси бир катор хусусиятларга эга:
1. Назарий билим умумийлик ва мавхумлик хусусиятига эга.
2. Назарий билим яхлит ва тиззимли билимлардир.
3. Назарий билим эмпирик билимга нисбатан оламни чукур, атрофлича аксэттиради, у тадкикот объектнинг мохияти, ички конуниятларини ёритишгайуналтирилган булади.
4. Агар эмпирик билишда инсон онги яккалик, алохидаликдан умумийликкакараб борса, назарий билимда умумийликдан алохидликка томон боради.
5. Назарий билим узига хос шаклларда: конун, назария, таълимот, илмийбашоратларда уз ифодасини топади.
6. Назарий билим эмпирик билимларни умумлаштириш оркали кулгакиритилмайди. Назарий билимни баён этмок учун назарий асос - базис талабкилинади. Назарий базис деганда илмий муаммони хал килишга ёрдамберадиган оламнинг илмий манзараси назарда тутилади. Агар мавжуд илмийманзара муаммони хал килишга ёрдам бермаса, унда янги назарияга асосбуладиган илмий асос - илмий гояни ишлаб чикиш талаб этилади. Оламнингилмий манзараси деганда муайян соха, илмий йуналиш учун умумий булгантушунчалар, тамойиллар, фаразлар назарда тутилади.
7. Назарий билишда рационаллик, яъни аклий фалият устивор хисобланади.Илмий методологияда шундай давр булганки, унда олимлар, файласуфларназарий тадкикотнинг энг асосий методини - индуктив метод, дебхисоблаганлар. Лекин XIX аср охирида шу нарса маълум булдики, илмийизланишда илмий фактлардан конунларни кашф килишга олиб борадиганалохида йул, метод йўк ва булиши хам мумкин эмас. Бу холатга А.Эйнштейн хам эътиборни каратган эди. У узининг “Физика и борлик” номли асаридафизикларнинг энг асосий вазифаси умумий конуниятларни очишдан иборат,тажриба мохиятини чукур англашга каратилган интуицияга таянган холда янги билимни кулга киритиш мумкин”, деган хулосага келган эди.
42.Fanning axloqiy jihatlari.
Fan etikasi - muayyan ilmiy jamoatchilik tomonidan qabul qilingan, olimning ilmiy izlanish faoliyatidagi xulq-atvorini belgilaydigan me`yorlar, fandagi ahloq normalari majmui.
Fan etikasi:
ilmiy bilish maqsadi;
ilmiy bilish vositalari;
ilmiy bilimlarni hayotga tadbiq etish oqibatlarini o`z ichiga qamrab oladi.
Fan etosi: - ingliz olimi Robert Merton konsepsiyasi.
Olim ilmiy jamoatchilik qo`lga kiritgan bilimlar to`rt qadriyat asosiga qurilmog`i lozim.
Umumiylik; qo’lga kiritilgan ilmiy bilimning jamiyat mulkiga aylanmog’I jamiyat taraqqiyotiga xizmat qilmog’i lozim.
Universallik; ilmiy g’oyalarning chinligini olimning qaysi irqqa mansubligi yoshi olimlar orasidagi obro’si ilmiy unvoni qanday bo’lishidan qatiy nazar jiddiy tekshiruvdan o’tishi jiddiy qarab chiqilishi talab etiladi
Beminnatlik, shaxsiy manfaatdan xolislik; Olim faoliyatining asosiy maqsadi ilmiy haqiqatni qo’lga kiritish va bu ilmiy haqiqatning beg’arazlik, holislik adolat asosiga qurilganligi.
Oqilona skeptisizm. O’zidan avvalgi olimlar ilmiy izlanishlariga hurmat bilan qarash ayni vaqtda uning natijalariga shubha bilan munosabatda bo’lish. Robert Merton shunday degan: “Platon mening do’stin lekin haqiqat men uchun qadrliroq.”
43.Falsafiy tafakkur uslublari. Metafizik tafakkur.
Dialektika Metafizika Sinergetika Sofistika Elektika
Metafizik taffakkur uslubi. Metafizika real voqelikidagi alohida narsalar haqida ko`p materiallar to`plash imkonini beradigan metod. Tabiatdagi narsalarni mukammal o`rganish, ularning mohiyatini chuqur anglash – metafizik tafakkur uslubining ijobiy tomonini tashkil qiladi. Uning asosiy kamchiligi tabiaatdagi narsa va hodisalarni bir-biridan ajralgan va harakatsiz holda olib qaraydi.
Метафизика - грекча сўз булиб, луғавий маънода «физикадан кейин» деган мазмунни ифодалайди. Бу тушунча, фалсафа тарихида биринчи марта, Қадимги Юнонистоннинг буюк файласуфи Аристотелнинг «Илк фалсафа» деб аталтан асарларига нисбатан ишлатилган. Кўп холларда, диалектика қарама-қарши деб талқин этиладиган метафизика оламдаги нарса ва ҳодисаларни ўрганишда уларнинг муайян вақт давомида нисбатан ўзгармасдан, алоҳида турган ҳолатига диққатни кўпроқ қаратадиган усулдир. Бу усул қўлланганида оламнинг намоён бўлиш шакллари ҳамда улар билан боғлиқ бўлган жараёнларнинг алоҳида қисми ёки ҳолатига асосий эътибор берилади. Воқеа, ҳодиса ва жараёнларни доимий ўзгариш ҳолатида ўрганиш ниҳоятда қийин бўлганлигидан, нафақат файласуфлар, балки барча фан мутахассислари унинг нисбатан тинч ва ўзгармай турган ҳолатини ўрганадилар, тадқиқ этадилар.
Метафизик тафаккур бошқа услублардан фарқли ўлароқ, асосан, нарсалар, уларнинг моҳияти ва мазмунига асосланиб фикр юритади. Мана шу маьнода тафаккурнинг метафизик методи софистик тафаккурдан фарқ қилади.
Метафизика – грекча сўз бўлиб, луғавий маънода “физикадан кейин” деган мазмунни ифодалайди. Бу тушунча, фалсафа тарихида биринчи марта, Қадимги Юнонистоннинг буюк файласуфи Аристотелнинг “Илк фалсафа” деб аталган асарларига нисбатан ишлатилган. Кўп ҳолларда, диалектика қарама – қарши деб талқин этиладиган метафизика оламдаги нарса ва ҳодисаларни ўрганишда уларнинг муайян вақт давомида нисбатан ўзгармасдан, алоҳида турган ҳолатига диққатни кўпроқ қаратадиган усулдир. Бу усул қўлланганида оламнинг намоён бўлиш шакллари ҳамда улар билан боғлиқ бўлган жараёнларнинг алоҳида қисми ёки ҳолатига асосий эътибор берилади. Воқеа, ҳодиса ва жараёнларни доимий ўзгариш ҳолатида ўрганиш ниҳоятда қийин бўлганлигидан, нафақат файласуфлар, балки барча фан мутахассислари унинг нисбатан тинч ва ўзгармай турган ҳолатини ўрганадилар, тадтиқ этадилар.
Илмий билишнинг асосий мақсади – табиатдаги нарса ва ҳодисалар моҳиятини англаш, ўрганишдан иборат. Шунинг учун ҳам нарсаларни ўрганишда метафизик усул дастлаб табиатшунослик замида таркиб топа бошлаган. Софистик тафаккурдан фарқли ўлароқ вужудга келган метафизик услуб фан ривожланиши тарихий ўзига яраша ижобий ўрин тутади. Табиатшунослик умумий фан сифатида намоён бўлган ўрта асрларда оламни ўрганиш методи бўлган метофизика реал воқеликдаги олинган нарсалар ҳақида жуда кўп аналитик далилларни тўплашда олимларга ёрдам берди.
Табиатдаги конкрет нарса ёки жараёнларни билмасдан туриб, дунёнинг умумий кўриниши тўғрисида тасаввур қилиш мумкин эмас. Масалан, ўсимлик турларининг илмий классификациясини тузуш учун аввало ҳар бир турни алоҳида ўрганиш талаб қилинади. Бунинг учун, оламдаги ўсимликлардан танлаб олиниб, олим лабараториясига кўчирилади. У ерда ўзгармай турган ўсимликни анализ қилиш йўли унинг ички тузилиши, кимёвий тузилиши ҳамда бошқа томонлари ўрганилади. Бэкон билан Локк томонидан табиатшунослик соҳасидан фалсафага кўчирилган бу метод ўша даврнинг метофизик тафаккур усулини вужудга келтирди.
Табиат жисмларини мукаммал ўрганиш, уларнинг моҳиятини чуқурроқ очиб боришга интилиш – метофизик тафаккур услубининг ижобий томонини ташкил этади. Унинг асосий камчилиги – табиатдаги нарса ва ҳодисаларни ўзаро бир – бири билан алоқадор боғлиқликда, уларнинг узлуксиз ўзгариш ва ривожланишда эканлигини эътиборга олмаслигидадир.
Бундай йўл билан тушуниш кундалик, оддий турмуш миқёсида маълум даражада мувофиқ келса – да , ҳақиқий илмий билишда эса номувофиқдир. Чунки воқейликдаги ҳар бир нарсалар билан ўзаро чамбарчас боғланган бўлиб, улар узлуксиз ҳаракатда, ўзгаришда, ривожланишдадир. Масалан, ҳар қандай органик мавжудот маълум вақт давомида ўз моҳиятини сақлаб турса, сўнгра эса ўз моҳиятини сақлай олмайди. Ҳар дақиқада баъзи хужайралар ўз фаолиятини тугатса, баъзилари эса ўз фаолиятини янгидан бошлайди. Шу тариқа, оз ёки кўп вақт давомида организм таркибидаги моддалар янги атомли моддалар билан алмашинади. Тибиий – илмий билиш доирасида метафизик метод шундай ўрганиш усулики, табиатдаги нарсаларни бир – биридан алоҳида – алоҳида ҳолда ўрганади.
Юқорида қайт этилганлар кўпроқ ХХ асргача бўлган метафизика хос эди.
Кейинги асарларда фалсафий тафаккур услубига айланган метафизика бироз кенг маънода, яъни антидиалектик метод сифатида ҳам қўлланала бошланди. Метафизиканинг ана шу янги талқинида диалектикага ўхшаб, ниҳоятда кўп томонлари намоён бўла бошладики, уни тадқиқ этиш илмий билиш ва амалиётда муҳим аҳамиятга эга. Метафизикани антидиалектикметод сифатида барча қўлланиладиган томонларини ажратиш, уларнинг ҳар бирини алоҳида – алоҳида ўрганиш анча мураккаб ва оғир масаладир.
Алохида шуни таъкидлаш лозимки, метофизик усулнинг хам ҳаётда, илмий изланишлар ва фалсафий тадқиқотларда ўз ўрни бор.
44.Falsafiy tafakkur uslublari. Eklektik tafakkur.
Эклетика кенг тарқалган тафаккур услубларидан бўлиб, дастлаб қадимги юнон цивилизациясининг охирги босқичларида юзага келган. Бу услуб кейинроқ ўрта аср ва янги замон схоластларининг тортишувларида кенг қўлланилган. Ҳозирги замон фалсафасида эклетиканинг турли кўринишлари хилма-хил илмий йўналишлар, оқимларни келиштиришга қаратилган муроса солик тарзида ҳам намоён бўлмокда.
Эклетика («танлайман» деган грекча сўздан олинган) муҳим ва номуҳим бўлган, асосий ва иккинчи даражали боғланишлар ўртасидаги фарқни унчалик ҳисобга олмайдиган, нарсаларнинг турли-туман, кўпинча қарама-қарши томонларига нисбатан нуқтаи-назари кўпроқ ноаниқ тамойилларга асосланадиган услубдир. Эклетика нарса ва ҳодисаларнинг турли томонлари ва хоссаларини механик равишда бириктиради ва уларга «бир томондан» ёхуд «иккинчи томондан» деган ноаниқроқ хулосалар чиқариш принципига амал қилади. Оламдаги, нарса ва ҳодисаларнинг муносабатлари мажмуидаги конкрет-тарихий алоқадорлик, реал ҳаракат, ўзгариш ва ривожланиш жараёнидаги асосий ҳал қилувчи жиҳатларни ажрата билмаслик эклектик тафаккурнинг асосий методологик нуқсони деб ҳисобланади. Мантиқ қонун-қоилалари асосида ҳосил қилинадиган билим, яъни мантиқий тафаккур моҳият-эътибори билан субъектив, нотўғри талқинни истисно этадиган, объектив алоқадорлик асосида бир фикрдан иккинчи фикрга ўтишда, яъни тўғри фикрларга асосланган тафаккурга асосланади. Логика (мантиқ) мухокама (фикрлаш) жараёнида фикрларимиздаги ҳал қилувчи алоқадорлик қонунларини тахлил қилади, уларга кўра ҳақиқатни ҳосил қилиш учун асосланишимиз лозим бўлган қонун-қоидаларни шакллантиради. Бу борада ушбу қонун-қоидалар асосида тўғри фикрлаш мантиқий ҳақиқат ҳосил қилишнинг зарурий шартидир.
Амалиётда оламга эклектик ёндашиш, нарса ва ходисаларнинг воқеалар занжиридаги асосий буғунини топишга, тараққиётнинг у ёки бу босқичларида энг долзарб масалаларни хал этишга қаратилган тадбирларни белгилашга тўсқинлик қилади, деб хисоблайдиганлар ҳам бор.
45.Sinergetika. Ochiq tizim. Yopiq tizim. Tartib.Tartibsizlik. Barqarorlik. Beqarorlik. Fluktuatsiya.
Синергетика юнонча “sinergiya” сузидан олинган, хамкорлик, хамжихатлик маъноларини англатади.
СИНЕРГЕТИКА — ўз-ўзини бошқариш, ночизиқли ҳодисаларни ўрганиш, ўз-ўзидан ташкил бўлиш назяси. Оламни янгича изоҳлашга қаратилган, мураккабликни ўрганадиган, табиий ва ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг табиатини билишга қаратилган илмий йўналиш, тафаккур услуби. С. илмий йўналиш сифатида 20-а.нинг 60-70-й.ларида шаклланди.
Синергетика баркарорлик ва хаос (бекарорлик)нинг узаро муносабатларини урганади.
Олимлар фикрича хар кандай эски тузилма янгиси билан алмашар экан, дастлаб бекарорлик (хаос) кузатилади, яъни тизимдаги унсурлар баркарорлигига путур етади. Ана шундай холатда оддий тасодиф, кичкина узгариш хам нарса ва ходиса ривожида мухим ахамият касб этиши мумкин.
Синергетика методига кура оламдаги нарса, ходиса, жараёнлар узини-узи ташкил этиш, уз-узини бошкариш хусусиятига эга. Уз-узини бошкариш деганда тартибдан тартибсизликка, чизиклилиликдан чизиксизликка, баркарорликдан бекарорликка утиш назарда тутилади. Синергетиканинг асосий гояси: оламдаги нарса ва ходисалар муайян тизимлардан иборат. Бу тизимда 2 холат мувозанат ва мувозанатсизликдан (танглик, бекарорлик, чизиксизлик) холатлари кузатилади. Ана шундай шароитда тизимга бирон бир нарса, ходиса сезилар-сезилмас таъсир курсатиши мумкин.
Бундай у даражада ахамиятли булмаган таъсир (флуктуация) туфайли бутун тизими, нарса, ходиса уз холатини кескин узгартириши мумкин. Бу узгариш тартибсизлик-хаосдан тартибга утиши тарзида содир булади. Синергетика хаосни бузувчи тизимгина эмас, тузувчи механизм сифатида бахолайди ва оламдан барча нарсапардаги харакат, узгариш, тараккиёт, сабаб-окибат тарзида кечавермаслигини, тараккиётга детерминистик караш чизиксиз тизимлар учун хар доим мос келавермаслигини курсатади.
Tizim ikki xil ko`rinishda bo`ladi
Ochiq tizim
Yopiq tizim
Ochiq tizim atrof muhit bilan modda, axborot almashinuvi sodir bo`ladigan tizimdir. Ochiq tizim o`z o`zini tashkillashtirish, rivojlantirish xususiyatiga ega. Jonli tabiat ochiq tizimga misol bo`la oladi.
Yopiq tizim esa tom ma’noda ochiq tizimning aksi bo`lib, bunday tizim tabiatda mavjud emas deb qaraladi. Ba’zi mamlakatlar yopiq tizimli jamiyat hisoblansada ularda ham boshqa davlatlar bilan aloqa mavjut ya’ni qizman ochiq tizim ham deb hisoblanadi. (Yopiq tizimga yana bir misol deb qora tuynukni olish mumkin).
Tartib va tartibsizlik o`zaro zid ma’noli tushunchalar bo`lib ular sinergetik tadqiqot metodining keng tushunchalari hisoblanadi.
Barqarorlik – narsa, hodisa, jarayonlarga xos muayyanlik, uyg`oqlik.
Tizim barqarorlikni o`zida aks ettiradi. Tizimning biron qismining muayyan sabab tufayli zaiflashuvi beqarorlikni yuzaga keltiradi.
Beqarorlik – narsa, hodisa, jarayonlardagi o`zgaruvchanlik.
Fluktuatsiya – kamkuchga ega kichik ta’sir. Ana shu ta’sir o`z-o`zini tashkillashtirishda o`z ifodasini topadi.
Fanda tasodif ikkinchi darajali umumiy yo`nalishga ta’sir eta olmaydigan hodisa sifatida qaraladi.
46.Sinergetika metodining olamni bilishdagi o`rni.
Дуненинг синергетика манзараси тугрисида биз И.Рахимовнинг карашларига асосланиб, куйидаги фикрларни келтирмокчимиз.
Синергетика илмий йуналиш сифатида физика, кимевий, биологик ходисаларнинг хамда иктисодий, техник, ижтимоий жараенларнинг уз- узини ташкил этиш, уз-узини бошкариш, тартиблиликдан тартибсизлик (хаос)га утиши, чизиклилик ва чизиксизлик каби холатларининг мохияти ва конуниятларини изохлайди.
Дуне манзарасини тушунишда синергетика асосчиларидан бири Г.Хакен фикрича, бизни куршаб турган ва биз кузатиб турган борликда инсон ва инсоният жамиятидан мураккаброк тизим йук. Шунинг учун хам инсон ва жамиятни урганишда илмий тафаккур хозирча сезиларли ютукларни кулга киритди, деб айта олмаймиз. Зеро, нотирик табиат билан тирик табиат, материя ва онг (гоя, рух, маънавият) орасига, табиат билан жамият уртасига куринмас тусик куйилган дифференциаллаш- ган классик илмий билимда бунинг учун зарурий шароитнинг узи йук эди.
Жамиятни, инсонни, унинг хаети ва такдири масалаларини тахлил этиш жараенида синергетика хар кандай тизим ривожининг асосий шар- ти сифатида бу тизимнинг очик булиши, яъни, атроф-мухит билан мод- да еки информация алмашиниши кераклиги хакидаги гоясини илгари суради. Ушбу гоя айни замонда таникли француз файласуфи Анри Берг- соннинг очик жамият хакидаги гоялари билан уйгундир. Бергсоннинг «епик» жамият «статик» (тургун) ахлок ва дунекарашга, «очик» жамиятни эса «динамик» (узгарувчан) ахлок ва дунекарашга асосланиши хакидаги таърифида ушбу уйгунлик янада якколрок куринади. Маълумки, Бергсоннинг уктиришича, биринчи типдаги «епик» жамият факатгина кишилик жамиятини эволюцион тур сифатида сакланишига хизмат килса, иккинчи типдаги «очик» жамият эса инсониятнинг кейинги эволюция- сига йуналтиради. Биринчи турдаги жамият боши берк кучага олиб борса, иккинчиси хает жараенларининг узлуксизлигига олиб келади.
Синергетика тараккибтнинг эволюцион тамойилини асос килиб олди. Эволюцияга борликнинг умумий конуни сифатида инсон билан табиат уртасидаги муносабатларнинг ифодаси, деб карайди, тараккиёт жараёнида бекарор холат билан баркарор холат уртасидаги алокадорликка алохида эътибор беради.
Dostları ilə paylaş: |