4. Miqdoriy analiz metodining mohiyati
Миқдорий анализ методлари асосан 3 гуруҳга бўлинади.
1.Кимёвий методлар (гравиметрик,титриметрик ва газлар анализи методлари) Бу методларнинг асосида кимёвий реакциялар ётади. Ўз навбатида булар ҳам яна бўлиниб кетаверадилар.Кимёвий методларни билмай туриб бошқа методлардан фойдаланиб бўлмайди.
2.Физикавий методлар(спектрал, радиометрик, радиоактивацион ва бошқа методлар) Анализ қилишда модда ёки элементларнинг физик хоссалари ўлчаниб, шунга асосан натижалар олинади. Бунда кимёвий реакциялар ишлатилмайди.
3. Физик-кимёвий методлар (оптик анализ, электрокимёвий анализ ва бошқалар). Бу методларда кимёвий реакция ишлатилиб, охирида модданинг бирор физик хоссаси ўлчанади ва шунга асосан натижалар олинади. Модданинг таркибини аниқлаш учун кимёвий анализда узоқ вақт сарфланади. Физикавий методларда модданинг бирор физик хусусияти аниқланса (солиштирма оғирлик, электр ўтказувчанлик, нур синдириш коэффициентини ўлчаш) кифоя. Модда эритмасининг солиштирма оғирлигига қараб, эритмадаги ишқор. кислоталарнинг фоиз миқдорини аниқлаш мумкин. Миқдорий анализ қилинаётган моддаларнинг миқдорига қараб яна бир нечага (макро-. яриммикро-, микро-, ультрамикро-) бўлиниб кетади.
Анализда олинган натижалар модданинг физик хусусияти сифатида фақат массаси, ҳажми ёки ҳар иккиси ўлчанса, кимёвий методлар дейилади. +олган хусусиятлари ўлчанса физик ёки физик-кимёвий методларга киради. Анализнинг кимёвий методлари 3 қисмга-гравиметрик анализ, титриметрик анализ ва газ анализи методларига бўлинади.
Dostları ilə paylaş: |