а)Гравиметрик анализ.Анализ вақтида элемент ёки бирикманинг массаси ўлчанса гравиметрик анализ дейилади. Ўз навбатида у яна учга бўлинади: Чўктириш методлари, ҳайдаш ва электрогравиметрик методлар бўлиб, энг асосийси чўктириш методи ҳисобланади. Бу метод макрокомпонентларни аниқлашда ишлатилади. Методнинг аниқлиги юқори, осон бажарилади, қиммат асбобларни талаб қилмайди. Камчилиги-узоқ вақт талаб қилади.
б) Титриметрик анализ методлари. Аниқланаётган модда билан реакцияга киришувчи, концентрацияси аниқ бўлган эритманинг ҳажмини ўлчашга асосланган метод титриметрик метод дейилади. Реакциянинг охири эквивалент нуқта деб аталади.
Эквивалент нуқтани аниқлашнинг икки тури бор: 1) визуал ёки индикатор ёрдамида - ранг кескин ўзгаради 2) асбоб-ускуналар ёрдамида - реакция охирида модданинг физик хусусияти кескин ўзгариб кетади. Титриметрик методнинг афзаллиги кам вақт талаб қилади, сезгирлиги гравиметрик методникидан қолишмайди.
Dostları ilə paylaş: |