1. ma’ruza bo’yicha o’quv materiallari


Кўрсаткичлар ва талқин этиш учун калитлар



Yüklə 0,69 Mb.
səhifə41/56
tarix05.12.2023
ölçüsü0,69 Mb.
#173184
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   56
1. ma’ruza bo’yicha o’quv materiallari

Кўрсаткичлар ва талқин этиш учун калитлар






Кўрсаткичлар

Ҳукмларнинг тартиб рақамлари

меъёрлар

1

Мослашганлик

Мослашмаганлик



4,5,9,12,15,19,22,23,26,27,29,33,35, 37,41,44,47,51,53,55, 61,63,67,72,74,
75, 78,80,88,91, 94,96,97,98

2,6,8,13,16,18,25,28,32,36,38,40,42, 43,49,50,54,56,59,60,62,64,69,71,73,76,77,83,84,86,90,95,99,100





68-170

68-170


2


Сохталик –


+

34, 45, 48, 81, 89


8, 82, 92, 101

18-45


3

Ўз-ўзини қабул қилиш

Ўз-ўзини қабул қилмаслик



33,35,55,67,72,74,75,80,88,94,96

7,59,62,65,90,95,99



22-52

14-35


4

Бошқаларни қабул қилиш

Бошқаларни қабул қилмаслик



9,14,22,26,53,97

2,10,21,28,40,60,76



12-30

14-35


5

Эмоционал комфорт

Эмоционал дискомфорт



23,29,30,41,44,47,78

6,42,43,49,50,83,85



14-35

14-35


6

Ички назорат

Ташқи назорат



4,5,11,12,19,29,37,51,63,68,79,91,98

13,25,36,52,57,70,71,73,77



26-65

18-45


7

Устиворлик

Эргашувчанлик



58, 61, 66

16, 32, 38, 69, 84, 87



6-15

12-30


8

Эскализм (муаамодан қочиш)

17, 18, 54, 64, 86

10-25

2- amaliy mashg’ulot
Deviant xulq atvor tashxisi


3-amaliy mashg’ulot
Тажовуз ҳолати ташҳиси (Басс - Дарки тести)

Ўсмирлар ҳаётида зўравон хулқ-атвор шакллари тез-тез учраб туради. Уларга нисбатан одатда «уришқоқлик», «ғазабланиш», «тегажоқлик», «шафқатсизлик» тушунчалари ишлатилади.


Улғайиб келаётган болалар тажовузкорлигининг ҳақиқий психологик сабабларини аниқлаш амалий психологнинг биринчи даражали вазифасидир. Зеро, унинг олдини олиш ва коррекциялаш воситалари, йўл-йўриқларини белгилаш учун ўсмир шахсининг эмоционал – иродавий, қадриятли - меъёрий соҳасини ўрганиш талаб этилади. Айнан шу соҳалар мураккаб шароитларда агрессив-тажовузкор хулқ-атвор шакллари юзага келишига сабаб бчўлади.
Кундалик турмушда тажовузкорлик тушунчаси «ёмон ниятли фаоллик» маъносида қўлланади. Аммо деструктив хулқ-атворнинг ўзи «ёмон ният»га эга бўлмайди, уни «ёмон ниятли» қиладиган нарса – фаолият мотиви, яъни фаолият нима учун, қандай мақсадларда амалга оширилаётганидар. Ташқи амалий ҳаракатлар жуда ўхшаш бўлиши, аммо мутлақо бошқа-бошқа мотивлар сабабли рўй бериши мумкин.
Шу нуқтаи назардан тажовузкорликнинг икки асосий типини ажратиш мумкин: биринчи – мотивацион тажовуз (бунда тажовузкор ҳаракатларни амалга оширишнинг ўзи аҳамиятли бўлади), иккинчи – инструментал тажовуз (бунда тажовузкор ҳаракатлар бирор мақсадга эришиш воситаси сифатида аҳамиятли бўлади). Шахсга хос деструктив майллар мотивацион тажовузда намоён бўлгани туфайли амалий психологларни айнан шу типдаги тажовузкор хулқ-атвор қизиқтириши керак. Деструктив майллар даражасини ташҳислаб, очиқ мотивацион тажовузнинг рўёбга чиқишини башорат қилиш мумкин бўлади. Бундай имкониятни яратувчи ташҳис воситаларидан бири Басс-Дарки сўровномасидир.
Басс-Дарки методикаси синалувчи мотивацион соҳасининг хусусиятлари ва бу инсонга хос тажовузкор хулқ-атвор шаклларини аниқлаш имкониятини беради. А.Басс ва А.Дарки тажовузкорлик ва душманлик мазмунига эга реакцияларнинг қуйидаги шакларини ажратади:

  1. Жисмоний тажовуз – бошқа одамга нисбатан жисмоний кучдан фойдаланиш.

  2. Билвосита тажовуз – бошқа одамга билвосита йўналтирилган ёки ҳеч кимга йўналтирилмаган тажовуз.

  3. Тажанглик – арзимас нарса таъсирида салбий ҳиссиётларни намойиш этишга тайёрлик.

  4. Негативизм – мавжуд қонун-қоидаларга шунчаки қарши чиқишдан тортиб, улар билан курашишгача бўлган реакциялар.

  5. Хафагарчилик – бошқалардан уларнинг ҳақиқий ёки хаёлий ҳаракатлари сабабли нафратланиш ва уларга хасад қилиш.

  6. Шубҳаланувчанлик – эҳтиёткорлик ва бошқаларга ишончсизликдан тортиб, бошқаларнинг ёмон ниятда эканлигига қаттиқ ишониш.

  7. Вербал тажовуз – негатив ҳиссиётларнинг турли товушлар билан (қийқириш, чийиллаш) ёки сўзлар билан (қарғиш, сўкиниш) ифодаланиши.

  8. Айбдорлик ҳисси - субъектнинг ўзини ёмон инсон деб ўйлаши, қилаётган ишлари ёмонлик деган хаёлга бориши, виждон азобидан қийналиши.

Саволнома 75 та ҳукмдан иборат. Биз сўровномани таҳрир қилдик, кўрсаткичларни ҳисоблаш жараёнини унификацияладик, унинг валидлиги ва ишончлилигини текширдик.
Йўриқнома: Қуйидаги ҳукмларни ўқиб (ёки эшитиб) уларни ўз хулқ-атворингиз билан солиштиринг ва унга мос ёки мос эмаслигини билдириш учун берилган жавоб вариантларидан бирини: «ҳа», «ҳа, шекилли», «йўқ, шекилли», «йўқ» тангланг.



Yüklə 0,69 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   56




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin