1. ma’ruza bo’yicha o’quv materiallari



Yüklə 0,69 Mb.
səhifə44/56
tarix05.12.2023
ölçüsü0,69 Mb.
#173184
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   56
1. ma’ruza bo’yicha o’quv materiallari

1-жавоб варақаси
(терминал қадриятлар)
Йўриқнома: Қуйида одамлар ўз ҳаётида кўзлайдиган асосий мақсадлар рўйхати берилган. Уларнинг ҳар бири шахсан сиз учун қанчалик муҳим? Муҳимлик даражасини 5 балли тизимда баҳоланг. Бунда «1» - энг паст балл, «5» - энг юқори балл бўлади.



Т.р.

Ҳаётий мақсадлар (қадриятлар) мазмуни

балл 1 дан 5 гача

1.

Фикрлаш ва хулоса чиқаришдаги мустақиллик




2.

Ўз-ўзига ишонч (ички шубҳа ва гумонлардан ҳоли бўлиш).




3.

Моддий таъминланганлик (ҳаётда моддий қийинчиликларнинг йўқлиги).




4.

Соғлик (жисмонан ва руҳий).




5.

Ҳузур-халоват (вақтичоғлиқ, айш-ишрат).




6.

Қизиқарли иш.




7.

Муҳаббат (севган киши билан маънавий ва жисмоний яқинлик).




8.

Ҳаракат ва фаолиятдаги эркинлик.




9.

Гўзаллик (табиат ва санъатдаги гўзалликни ҳис этиш).




10.

Содиқ ва вафоли дўстлар.




11.

Билиш (билим олиш, ақлни чархлаш имконияти).




12.

Бахтли оилавий ҳаёт.




13.

Ижод (ижодий фаолият имконияти).




14.

Кўпчилик томонидан тан олиниш (ҳурмат қозониш).




15.

Фаол, қизғин ҳаёт .




16.

Тенглик (барча учун имкониятлар тенглиги).




2-жавоб варақаси
(инструментал қадриятлар)

Йўриқнома: Қуйидаги шахсга хос асосий хусусиятлар рўйхати берилган. Уларнинг ҳар бири сиз учун қанчалик муҳим? Муҳимлик даражасини 5 балли тизимда баҳоланг. Бунда «1» - энг паст балл, «5» - энг юқори балл бўлади.





Т.р.

Шахс хусусиятлари (қадриятлар
сифатида) нинг мазмуни

5 дан 1 гача балл

1.

Ўзига катта талаблар қўйиш.




2.

Эътиборлилик (ғамхўрлик).




3.

Тарбияланганлилик (хушхулқлилик, одоблилик).




4.

Ишда самарадорликка эришувчанлик (меҳнатсеварлик, ишдаги маҳсулдорлик, ишда муваффақиятга эришувчанлик).




5.

Шахсий фикрларни ҳимоя қилишда жасурлик.




6.

Айтилган ишларни бекаму кўст бажариш (интизомлилик).




7.

Шахсий камчиликларни, бошқаларнинг камчиликларини кечирмаслик




8.

Масалага ҳар томонлама қарай олиш (бошқаларнинг нуқтаи назарини тушуна олиш, ўзгача дид, одатларни ҳурмат қилиш).




9.

Ҳалоллик (ростгўйлик, самимийлик)




10.

Маълумотлилик (кенг билимлар, юксак маданий даража).




11.

Ўз-ўзини бошқара олиш (босиқлик, тартиблилик).




12.

Бағрикенглик (бошқа одамларнинг хато ва камчиликларини кечира олиш).




13.

Мутаҳкам ирода (қийинчиликлар олдида чекинмаслик).




14.

Рационализм (оқил ва мантиқий фикрлаш, яхшилаб ўйлаб қарор қабул қилиш).




15.

Масъулият (бурч ҳисси, ваъданинг устидан чиқиш).




16.

Ҳаётдан завқланиш (юмор ҳисси).




Натижаларни қайта ишлаш ва уларни талқин этиш


Энг аввало ҚО психологик механизмининг шаклланганлик даражаси, яъни ўқувчиларнинг қадриятларни танлай олишга қодирлигини аниқлаш керак. Ўқувчиларнинг бундай қобилияти уларнинг қадриятларга қўйган баҳолари хилма-хиллигида намоён бўлади. Агар синалувчилар қадриятларни баҳолашда 5 балли тизимдаги барча баллардан фойдалансалар, демак уларда дифференциациялашнинг психологик механизми шаклланган бўлади. Борди-ю, улар қадриятларни баҳолашда асосан 2 та баллни (масалан 4 ва 5ни) қўлласалар, бу дифференциациялаш механизми ҳали шаклланишнинг илк босқичида эканлигини англатади. Агар синалувчилар баҳолашда умуман фақат битта баллдан фойдалансалар, уларда ҚО нинг психологик механизми сифатида дифференциация қобилияти шаклланмаган бўлади. Шу тариқа психологк механизмнинг шаклланганлигига кўра синалувчилар уч гуруҳга ажратилиши мумкин:

  1. ҚО нинг дифференциациялашган таркиби шаклланган ўқувчилар;

  2. ҚО нинг дифференциациялашган таркиби энди шакллана бошлаган ўқувчилар;

  3. ҚО нинг дифференциациялашган таркиби ҳали шаклланмаган ўқувчилар

Юқори синф ўқувчиларида ҚО шаклланганлигини кўрсатувчи яна бир кўрсаткич унинг иерархик структураси эга бўлган мазмундир. Мазмун у ёки бу қадрият бўйича тўпланган балл орқали аниқланади. ҚО нинг мазмунини таҳлил қилганда учинчи гуруҳ ўқувчиларининг натижаларани ҳисобга олмаса ҳам бўлади. Уларда ҚО барқарор шахсий тузилма сифатида шаклланилган бўлади. ҚО иерархияси таркибига қандай қадриятлар кириши, уларнинг қай бири юқорироқ, қай бири пастроқ баҳоланганлигига қараб, инсон фаолияти қандай ҳаётий мақсадларга қаратилганини ва бу йўлда қайси воситалар танланишини билиш мумкин.
Қадриятлар иерархияси таҳлил қиланаётганда, синалувчи уларни турли мезонлар асосида қандай мазмуний блокларга ажратаётганига эътибор бериш керак. Масалан, у «конкрет» (аниқ) ҳамда «мавҳум» қадриятларни, касбий фаолият билан ёки шахсий ҳаёт билан боғлиқ қадриятлар ва бошқа гуруҳларни ажратиши мумкин. Инструментал қадриятлар орасида ахлоқий қадриятлар, мулоқот билан боғлиқ қадриятлар, меҳнат фаолияти билан боғлиқ қадриятлар, индивидуалистик ва конформистик қадриятлар, альтруистик қадриятлар ва бошқа гуруҳларни ажратиши мумкин. Албатта, ҚО тизимининг субъектив структуралаш имкониятлари бу билан чекланмайди. Психолог индивидуал қонуниятларни пайқашга уриниши лозим.



Yüklə 0,69 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   56




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin