Қиёсий-тарихий методга асос солган асар: Франц Бопп. Санскрит тилида тусланиш тизимининг грек, лотин, форс ва герман тилларидаги тусланиш билан қиёсий таҳлили (Рамаяна ва Моҳобхоратнинг айрим парчаларининг аслиятдаги матнидан аниқ ва метрик таржималар ва Ведалардан баъзи қисмлар мисолида.1816).
Навбатдаги асар: Расмус Раск (1787–1832, даниялик) «Қадимги шимолий тил соҳасидаги тадқиқотлар ёки исланд тилининг келиб чиқиши» (1814–1818). Унда герман, литва, славян, лотин ва юнон тилларининг қардошлиги ўрганилган.
Аслида қиёсий-тарихий тилшуносликка XVIII-XIX асрда Европа тилшунослари эмас, балки XI асрда буюк турколог олим Маҳмуд Кошғарий асос солганлиги. Унинг туркий тиллар лексикаси, фонетикаси ва морфологиясини бир-бирига қиёслаб, улар орасидаги ўхшаш ва фарқли томонларини кўрсатганлиги. Тил фактлари асосида ўзбеклар, қозоқлар, қирғизлар, туркманлар, уйғурлар, татарлар ва бошқа халқларнинг, қадимги қабилаларнинг содда тилларидаги сўзлари қайси халқ ва қабила тилига оид эканлигини изоҳлаганлиги.
Масалан, луғатдаги сўзлар гуруҳи: -ҳамма туркий тилларда қўлланиладиган сўзлар: иш, эш, йўл, бош, бой; -бир неча туркий тилларда қўлланиладиган туркий сўзлар: бол (сувор ва қипчоқ тилида), керакламоқ-ўғирламоқ (яғмо тилида), гэжак-кокил (арғу тилида).
М.Кошғарийнинг XI асрдаги туркий қабила тиллари таснифи учун 6 фонетик ва 4 морфологик хусусиятни асос қилиб олганлиги. Худди шу каби тавофутларнинг фонетик ва стилистик жиҳатдан ҳам қиёсий ўрганилганлиги.
Dostları ilə paylaş: |