1.16. Қўл мушаклари
Делтасимон мушак (m. deltoideus) учбурчак шаклида бўлиб, ўмров
суягининг ташқи (латерал) ярмидан, курак суягининг қирраси (spina scapulaе)
ва acromioн билан тумшуқсимон ўсиқ (processus coracoideus) дан бошланади,
елка суяги бошининг устини қоплаб ўтиб, суякнинг делтасимон ғадир-будури
(tuberосирас deltoidea) га ёпишади. Делтасимон мушак билан tuberculum
majus humeri орасида bursa субделтоидеа жойлашган. Курак қирраси усти
мушаги (m. supraspinatus) курак қирраси устидаги чуқурча (fossa
supraspinaта) дан бошланиб, елка суягининг катта дўмбоғига ёпишади. Бу
мушак қалин fascia supraspinaта билан қопланади. Курак қирраси ости
мушаги (m. infraspinatus) курак қирраси остидаги чуқурча ва фасциядан
бошланиб, елка суягининг катта дўмбоғига ёпишади. Кичик юмалоқ мушак
(m. teres minor) курак суягининг латерал қирраси ва курак ости чуқурча
фасциясидан бошланиб, елка суягининг катта дўмбоғига ёпишади. Катта
юмалоқ мушак (m. teres major) курак қиррасининг пасти ва куракнинг пастки
бурчагидан бошланиб, елка суягининг кичик дўмбоғи (crista tuberculi minoris)
ғадир-будурига ёпишади. Курак ости мушаги. (m. subscapularis) куракнинг
қовурғаларга қараган юзасидан бошланиб, елка суягининг кичик дўмбоғи
(tuberculum minus) ва елка бўғими халтачасига ёпишади. Елканинг икки
бошли мушаги (coracoideus) дан бошланиб, иккала боши қўшилади, сўнгра
билак суягининг ғадир-будури (tuberositas radii) га ва билак фасциясига пай
бўлиб ёпишади. Билак ғадир-будури билан мушак пайи оралиғида – bursa
биcипитоradialis жойлашган. Елка мушаги (m. brachialis) икки бошли мушак
остида жойлашган бўлиб, елка суягининг олд юзаси ва икки томондаги septa
intermuscularia brachii дан бошланиб, тирсак суяги ғадир-будури (tuberositas
ulnaе) га ёпишади. Тумшуқсимон-елка мушаги (m. coracobrachialis) курак
суягининг тумшуқсимон ўсиғи (processus coracoideus) дан бошланиб, елка
суягининг медиал юзасига ёпишади. Елканинг уч бошли мушаги (m. triceps
brachii) елка суягининг орқа томонида жойлашган бўлиб, унинг узун боши
(caput longum) курак суяги бўғим юзаси остидаги ғадир-будур (tuberculum
infraglenoidale) дан, латерал боши (caput laterale) елка суягининг орқа юзаси
латерал қисмидан, медиал боши (caput mediale) елка суягининг орқа юзаси
медиал қисми sulcus n. radialis нинг пастроғидан бошланиб, тирсак суягининг
тирсак ўсиғи (olecranon) ва тирсак бўғимининг халтачасига бирлашади.
Мушак пайи билан тирсак ўсиғи орасида – bursa olecrani (синовиал халта)
жойлашган. Тирсак мушаги (anconeus) кичик учбурчак шаклида бўлиб, елка
суягининг пастки қисмидаги латерал ғадир-будур тепача (epicondulus
lateralis) ва lig. collaterale radiale дан бошланиб, тирсак суягининг орқа
юзасига ёпишади.
Билак мушаклари жойлашишига кўра олд, орқа ва латерал гуруҳга
ажратилади. Юмалоқ pronator мушак (m. pronator teres) елка суягидаги
медиал ғадир-будур тепачасидан, тирсак суяги ғадир-будури (tuberositas
ulnaе) дан бошланиб, билак суягининг латерал қиррасига ёпишади. Кафтни
билак томонга букувчи мушак (m. flexor carpi radialis) m. pronator teres нинг
медиал томонида жойлашган бўлиб, елка суягининг медиал ғадир-будур
тепачасидан ва медиал томондаги мушаклараро фасциясидан бошланиб,
иккинчи кафт суягининг асосига ёпишади. Кафтнинг узун мушаги (m.
palmaris longus) олдинги мушакнинг медиал томонида жойлашган бўлиб,
елка суягининг медиал ғадир-будур дўмбоқчаси (epicondulus medialis) ва
билак фасциясидан бошланиб, унинг узун пайи билакни пастки қисмидаги
retinaculum flexorum (букувчи мушак ушлагичи) устидан ўтиб, кафт-пай
пластинкаси (апоневроз) – aponeurosis palmaris га ёпишади. Баъзан бу мушак
бўлмаслиги ҳам мумкин. Кафтни букувчи тирсак мушаги (m. flexor carpi
ulnaris) билакнинг тирсак суяги томонида жойлашиб, елка суягининг ғадир-
будур тепачаси ва тирсак ўсиғидан бошланиб, кафтнинг нўхатсимон ва
илмоқли суякларига ёпишади. Бармоқларни букувчи юза мушак (m. flexor
digitorum superficialis) елка суягининг медиал ғадир-будур дўмбоқчаси
(epicondulus medialis), тирсак суягининг тожсимон ўсиғи (processus
coronoideus) ва билак суягининг юқори қисмидаги олд юзадан бошланади.
Кафтдаги мушак пайи тўртта алоҳида пайларга ажралиб, II–V бармоқларга
яқинлашади. Ҳар қайси пай ўз навбатида айрисимон иккита пайга бўлиниб,
бармоқ суякларидан иккинчисининг икки ёнига ёпишади. Бош бармоқни
букувчи узун мушак (m. flexor pollicis longus) билак суягининг олд юзаси,
елка суягининг медиал ғадир-будур дўмбоқчасидан бошланиб, кафтда
retinaculum flexorum (букувчи мушак ушлагичи) тагидан ўтиб, бош
бармоқнинг иккинчи фалангасини асосига ёпишади. Бармоқларни букувчи
чуқур мушак (m. flexor digitorum profundus) шу номли юза мушак остида
жойлашиб, тирсак суягининг олдинги ва медиал сатҳи ҳамда суяклараро пай
пардадан бошланиб, билакнинг ўртасида тўртта алоҳида пайга бўлинади.
Панжани букувчи юза мушак пайлари ва билак каналидан ўтиб бармоқларга
баъзода II–IV бармоқларнинг тирноқ фалангаси суякларига ёпишади.
Билакни ичкарига бурувчи квадрат мушак (m. pronator quadratus) билак
суякларининг олд томонида ва суяклар оралиқ фиброз пардада жойлашган. У
тирсак суягининг олд юзасидан бошланиб, билак суягининг олд юзасига
ёпишади. Елка-билак мушаги (m. brachioradialis) елка суягининг олд ва
латерал юзасидан, мушаклараро латерал пардадан бошланиб, m. brachialis
билан m. triceps brachii ларнинг орасидан йўналган ҳолда билак суягининг
орқароғига ўтади ва бигизсимон ўсиққа ёпишади. Панжани ёзувчи узун
билак мушаги (m.extensor carpi radialis longus) m. brachioradialis нинг орқа
томонида жойлашган бўлиб, елка суягининг латерал ғадир-будур тепачаси,
билак суягининг латерал четидан бошланиб, ўртада мушак толалари пайга
айланади ва кафт орқа юзасига ўтиб, retinaculum extensorum (ёзувчи мушак
ушлагичи) остидан йўналган ҳолда II кафт суягининг асосига ёпишади.
Панжани ёзувчи калта билак мушаги (m. extensor carpi radialis brevis) – елка
суягининг латерал ғадир-будур дўмбоқчаси (epicondulus lateralis) тирсак
бўғими капсуласидан бошланиб, IIИ кафт суягининг асоаини орқа сатҳига
ёпишади. Бармоқларни ёзувчи мушак (m. extensor digitorum). Бу мушак
панжанинг билак ва тирсак ёзувчи мушаклари орасида жойлашган бўлиб,
елканинг латерал ғадир-будур дўмбоқчаси (epicondulus lateralis) ва билак
фасциясидан бошланади. Билакнинг ўрта қисмида тўртта пайга ажралади ва
retinaculum extensorum (ёзувчи мушак ушлагичи) тагидан ўтиб, панжа
соҳасида уларнинг ҳар бири учтадан пайчага ажралади. Ўрта қисми II–V
бармоқларнинг иккинчи фалангаларига ёпишади. В бармоққа борувчи бу
мушак жимжилоқнинг ёзувчи мушаги (m. extensor digiti minimi) деб ҳам
аталади. Кафтни тирсак соҳасида ёзувчи мушаги (m. extensor carpi ulnaris)
елка суягининг ғадир-будур дўмбоқчаси, тирсак суягининг орқа сатҳидан
бошланиб, retinaculum extensorum (ёзувчи мушак ушлагичи) остидан ўтади ва
кафт суягига ёпишади. Супинация қилувчи мушак (m. supinator) билакнинг
тепа ва латерал томонида, m. brachioradialis остида жойлашади. Елка
суягининг латерал ғадир-будур дўмбоқчаси – lig. collaterale radiale дан
бошланиб, билак суяги юқори қисмининг орқа сатҳи – tuberositas radii га
ёпишади. Бош бармоқни олиб қочувчи узун мушак (m. abductor pollicis
longus) – билак суякларининг орқа юзасидан бошланиб, retinaculum
extensorum (ёзувчи мушак ушлагичи) остидан ўтади ва бош бармоқнинг
биринчи фалангасига ёпишади. Бош бармоқни ёзувчи узун ва қисқа
мушаклар (m. extensor pollicis longus et brevis) билак суяги орқа юзасининг
ўрта қисмидан бошланиб, калта мушак пайи бош бармоқнинг биринчи
фалангасига, узуни эса тирноқ фалангасига ёпишади. Кўрсаткич бармоқни
ёзувчи мушак (m. extensor indicis). Тирсак суягининг орқа юзасидан
бошланиб, панжани ёзувчи мушакнинг кўрсаткич бармоққа борувчи пайига
қўшилиб кетади.
Панжа-кафт юзасидаги мушаклар 3 гуруҳга бўлиниб жойлашган.
Бош бармоқ тепалиги (thenar) бош бармоқни узоқлаштирувчи калта
мушак, бош бармоқни букувчи калта мушак, бош бармоқни бошқа
бармоқларга қарши қўювчи ва яқинлаштирувчи мушаклар ҳосил қилади. Бош
бармоқни узоқлаштирувчи калта мушак (m. abductor pollicis brevis) юза
жойлашган retinaculum flexorum (ёзувчи мушак ушлагичи) ва қайиқсимон
суяк ғадир-будуридан бошланиб, бош бармоқнинг I фаланга суяги ташқи
юзасига ёпишади. Бош бармоқни букувчи калта мушак (m. flexor pollicis
brevis) –retinaculum flexorum (букувчи мушак ушлагичи) дан (юза қисми) ва
катта-кичик трапециясимон ҳамда бошчали суяклардан (чуқур қисми)
бошланиб, бош бармоқ I фалангасининг асосига ёпишади. Бош бармоқни
бошқа бармоқларга қарши қўювчи мушак (m. opponens pollicis) m. abductor
pollicis оcтида жойлашган бўлиб, retinaculum flexorum ва трапесиясимон суяк
дўмбоғидан бошланиб I кафт суягига ёпишади. Бош бармоқни
яқинлаштирувчи мушак (m. adductor pollicis) III кафт суягидан бошланиб, II
кафт суяги устидан кўндаланг йўналиб, бош бармоқнинг I фаланга суягига
ёпишади.
Жимжилоқ тепалги (hypothenar)ни кафтнинг калта мушаги,
жимжилоқни узоқлаштирувчи мушак, жимжилоқни букувчи калта мушак,
жимжилоқни бош бармоқларга қарши қўювчи мушаклар ҳосил қилади.
Кафтнинг калта мушаги (m. palmaris brevis) тери остида жойлашади, у кафт
апоневрози (retinaculum flexorum)нинг тирсак томонидан бошланиб, тери
ости тўқимасига қўшилиб кетади. Жимжилоқни узоқлаштирувчи мушак (m.
abductor digiti minimi) нўхатсимон суяк ва кафтни букувчи мушак пайидан
бошланиб, В бармоқнинг И фалангасига ёпишади. Жимжилоқни букувчи
калта мушак (m. flexor digiti minimi brevis) retinaculum flexorum ва ос ҳаматум
илмоғидан бошланиб, жимжилоқнинг I фаланга асосига ёпишади.
Жимжилоқни бошқа бармоқларга рўбарў (қарши) қўювчи мушак (m.
opponens digiti minimi) retinaculum flexorum ва os hamatum илмоғидан
бошланиб, V кафт суягига ёпишади. Орқа томондаги суяклараро тўртта
мушак (mm. interossei dorsales) I–V кафт суякларининг бир-бирига қараган
юзаларидан бошланиб, II–V бармоқларнинг дорзал апоневрозига ва I
фалангаларига ёпишади. Чувалчангсимон мушаклар (mm. lumbricales) m.
flexor digitorum profundus пайларнинг билак суяги томонидан бошланиб, II–V
бармоқларнинг дорзал апоневрозига ёпишади.
1.17. Оёқ мушаклари
Ёнбош-бел мушаги (m. iliopsoas) икки бошли бўлиб, катта (белдан
бошланувчи) бошча (m. psoas major) ХII кўкрак ва I–IV бел умуртқаларидан
ва умуртқалараро тоғайлардан бошланади, иккинчи ёнбош бошчаси (m.
iliacus) эса ёнбош суягининг шу номли чуқурчаси (fossa iliaca, spina iliaca
anterior, superior et inferior) дан бошланади. Иккала мушак бошчалари ўзаро
бирлашиб, m. iliopsoas ни ҳосил қилади ва чов бойламининг ости (lacuna
musculorum)дан ўтиб, сон суягининг кичик кўстига ёпишади.
Кичик бел мушаги (m. psoas minor) ХII кўкрак ва I бел умуртқалари
танаси ва умуртқа оралиқ тоғайлардан бошланиб, fascia iliaca га қўшилиб
кетади. Бу мушак 40% одамларда учрамайди.
Катта думба мушаги (m. gluteus maximus) катта ҳажмли бўлиб, тери
остида жойлашади. Ёнбош суягининг ташқи юзаси ва fascia thoracolumbalis
дан, linea glutea posterior дан, думғаза ва думсимон суяклар ёнбош юзасидан,
lig. sacrotuberale дан бошланиб, пастга йўналади ва trochanter major устидан
ўтиб, tuberositas glutea га ёпишади. Мушак билан trochanter major оралиғида
синовиал халтача (bursa trochanterica) жойлашган. Мушакнинг бир қисми сон
фасциясига қўшилган ҳолда сон фасцияси таранглашувида қатнашади.
Думбанинг ўрта мушаги (m. gluteus medius) думба катта мушаги остида
жойлашган бўлиб, ёнбош суягининг ташқи юзаси (олдинги ва орқа думба
чизиқлари оралиқ сатҳи) дан бошланиб, сон суягининг катта кўстига
ёпишади. Думбанинг кичик мушаги (m. gluteus minimus) думба ўрта
мушагининг остида жойлашади, ёнбош суягининг ташқи юзаси (ўрта пастки
думба чизиқлари оралиқ сатҳи)дан бошланиб, сон суягининг катта кўстига
ёпишади. Катта кўст билан мушак оралиғида синовиал халта (bursa
trochanterica) жойлашган. Соннинг сербар фасциясини таранглаштирувчи
мушак (m. tensor fasciaе latae) ёнбош суягининг олдинги тепа ўткир ўсиғидан
бошланиб, соннинг сербар фасциясига қўшилиб кетади. Ноксимон мушак (m.
piriformis) думғаза суягининг чаноқ юзасидан бошланиб, катта қуймич
тешиги орқали ташқарига чиқади ва соннинг катта кўстига ёпишади. Бу
мушак foramen ischiadicum ни тўла қопламайди. Шунинг учун мушакнинг
устки ва пастки қисмларида қон томир ва нервлар ўтадиган бўшлиқлар
қолади. Ички ёпқич мушак (m. obturatorius internus) ёнбош суягининг ёпқич
тешиги атрофидан ва ёпқич парданинг юзасидан бошланади, кичик қуймич
тешикдан ташқарига чиқиб, spina ishiadica орқали давом этади, сўнгра
соннинг катта кўстидаги –fossa trochanterica га ёпишади. Мушакнинг
бурилган жойида мушак билан spina ischiadica оралиғида синовиал халта
(bursa ischiadica musculi obturatori interni) жойлашади. Юқори ва пастки
эгизак мушаклар (mm. gemellus superior et inferior) қуймич дўмбоғи (tuber
ischii) ва ўсиғи (spina ischiadica) дан бошланиб, ички ёпқич мушак пайи
устида ва пастида жойлашиб, у билан ташқарига чиқади ва fossa trochanterica
га ёпишади.
Соннинг тўрт бурчакли мушаги (m. quadratus femoris) эгизак мушаклар
оралиғида жойлашган қуймич дўмбоғи (tuber ischii) дан бошланиб, соннинг
кўстлараро ғадир-будурига ёпишади. Мушакнинг тўртта бошчаси.
Машиначилар мушаги (m. sartorius) ёнбош суягининг олдинги юқори ўсиғи
(spina iliaca anterior superior) дан бошланиб, катта болдир суягининг ғадир-
будур дўмбоғи (tuberositas tibia) га ёпишади. Тароқсимон мушак (m.
pectineus) қов суягининг ўткир қирраси – lig. pubicum superius дан бошланиб,
шу суякнинг қиррали чизиғи (linea pectinea) га ёпишади. Тароқсимон мушак
билан m. iliopsoas оралиғида учбурчак шаклли чуқурча (fossa iliopectinea)
ҳосил бўлади. Сонни яқинлаштирувчи узун мушак (m. adductor longus) қов
суягидан бошланиб, сон суяги ғадир-будур чизиғининг ички лабига ёпишади.
Сонни яқинлаштирувчи катта мушак (m. adductor magnus) қов ва қуймич
суяклари – tuber ischiadicum дан бошланиб, сон суягининг ғадир-будур
чизиғининг (labium medialis linea aspera femoris)га ёпишади. Мушакнинг тепа
қисми кўндаланг йўналган бўлиб, унга сонни яқинлаштирувчи кичик мушак
(m. adductor minimus) дейилади. Сонни яқинлаштирувчи калта мушак (m.
adductor brevis). Сонни яқинлаштирувчи катта мушак тагида жойлашган
бўлиб, қов суягидан бошланиб сон суяги ғадир-будур чизиғининг тепа
қисмига ёпишади. Нозик (ингичка) мушак (m. gracilis) соннинг медиал
томонида тери остида жойлашиб, қов суягининг пастки қисмидан бошланади
ва болдир суягининг ғадир-будур дўмбоғи (tuberositas tibiaе) га ёпишади.
Ташқи ёпқич мушак (m. obturatorius externus) ёпқич тешик ва унинг
membrana ташқи юзаларидан бошланиб, чаноқ-сон бўғими капсуласининг
орқа ва пастидан ўтиб, сон суягининг катта кўст чуқурчасига ёпишади.
Икки бошли сон мушагининг (m. biceps femoris) узун бошчаси (caput
longum)– қуймич суягининг дўмбоғи ва lig. sacrotuberale дан, калта бошчаси
(caput brevis) эса сон суяги ғадир-будур чизиғининг латерал лаби – septum
intermusculare laterale femoris дан бошланиб, иккала бошча бирлашган ҳолда
кичик болдир суягининг бошчасига ёпишади. Ярим пай мушак (m.
semitendinosum) мушакнинг пастки қисми пайдан тузилганлиги сабабли, шу
ном билан аталади. Мушак қуймич суягининг шу номли ўсиғидан бошланиб,
катта болдир суягининг ғадир-будур дўмбоғига машиначилар мушак пайи ва
m. gracilis билан “ғоз панжаси” (pes anserinus superficialis) ни ҳосил қилиб
ёпишади. Ярим парда мушак (m. semimembranosus) ярим пай мушагининг
остида жойлашади. Ярим пардадан иборат мушак; қуймич суягининг шу
номли ўсиғидан бошланиб, катта болдир суягининг медиал дўнгига учта
пайга ажралиб, “чуқур ғоз панжаси” – pes anserinus profundus ни ҳосил қилиб
ёпишади.
Болдир мушаклари уч гуруҳ (олдинги, латерал ва орқа гуруҳ) бўлиб
жойлашган. Олдинги катта болдир мушаги (m. tibialis anterior). Катта болдир
суягининг юқори латерал юзаси, латерал дўнг ўсиғи суяклараро пардадан
бошланиб, пастда пишиқ пайга ўтади. Бу пай retinaculum extensorum (ёзувчи
мушак тутқичи дан кичик болдир мушак пайлари билан биргаликда йўналиб
биринчи понасимон суякка ва оёқ кафт суягига ёпишади. Бармоқларни
ёзувчи узун мушак (m. extensor digitorum longus) катта болдир суягининг
латерал дўнги, суяклараро парда ва болдир фасциясидан бошланиб, тўртта
пайга ажралади, латерал томондаги пай канали орқали ўтиб, II–В
бармоқларнинг дорсал юзаларига ёпишади. Бу мушакнинг пастки қисмида
(латерал томондан) кичик мушак тутами ажралади ва m. peroneus fibularis
(tertius) номли мушак тутами V кафт суягига ёпишади. Бош бармоқни ёзувчи
узун мушак (m. extensor hallicis longus) кичик болдир суягининг медиал
юзаси, суяклараро пардадан бошланиб, пастда – retinaculum mm. extensorum
inferius остидан ўтиб, бош бармоқнинг биринчи ва иккинчи фалангаларига
ёпишади. Болдир мушаги (m. gastrocnemius) икки бошли бўлиб, улар тизза
бўғими капсуласи, катта болдир суягининг медиал ва латерал дўнг
ўсиқларидан бошланади ва болдирнинг ўрталарида кучли пайга айланиб,
камбаласимон мушак пайига қўшилган ҳолда танада энг кучли товон пайи
(Ахилл пайи – tendo calcaneus Аchillis) номи билан товон суяги ўсиғига
ёпишади. Камбаласимон мушак (m. soleus) болдир мушагининг остида
жойлашган бўлиб, кичик болдир суягининг тепа қисмидан бошланади. Унинг
мушак қисми болдирнинг ўрталарида пайга айланиб, товон пайига қўшилади
ҳамда товон суягининг ўсиғига ёпишади. Бармоқларни букувчи узун мушак
(m. flexor digitorum longus) катта болдир суягининг орқа юзасидан бошланиб,
болдирнинг пастки қисмида тўртта пайга бўлинади ва II–V бармоқларнинг
дистал фалангаларига ёпишади. Катта болдир орқа мушаги (m. tibialis
posterior), болдирнинг орқа юзасида чуқур жойлашган бўлиб, болдир
суяклари, суяклараро membranaдан бошланади, қайиқсимон суякнинг –
tuberositas ossis navicularis ва понасимон суякка, II–IV оёқ кафт суякларига
ёпишади. Бош бармоқни букувчи узун мушак (m. flexor hallicis longus) икки
патли бўлиб, кичик болдир суяги орқа юзасининг пастки қисми ва
суяклараро пардадан бошланиб, пайи оёқ кафтида жойлашган шу мушак
номидаги эгат орқали бош бармоқнинг тирноқ фалангасига бориб ёпишади.
Кичик болдирнинг узун мушаги (m. peroneus longus ёки fibularis longus) қўш
патли бақувват мушак бўлиб, кичик болдир суягининг бошчаси ва юқори
қисмидан, мушаклар оралиқ парда (septum intermuscularis) дан бошланиб,
пайи медиал тўпиқ орқасидан ўтади, оёқ панжасининг кафт юзасидан
йўналиб, I–II оёқ кафти суяги ва понасимон суякларнинг кафт юзаларига
ёпишади. Кичик болдирнинг калта мушаги (m. peroneus brevis ёки m. fibularis
brevis) олдинги мушак остида жойлашган бўлиб, кичик болдир суягининг
пастки қисмидан бошланади, унинг пайи m. peroneus longus билан бирга
битта синовиал қинда жойлашади ва медиал тўпиқ орқасидан ўтиб V кафт
суягига ёпишади.
Оёқ панжаси мушаклари қўл кафти мушаклари каби дорсал [устки
ёзувчи гуруҳ ва пастки (кафт томон) букувчи гуруҳ] мушаклардан тузилган.
Оёқ панжасининг уст томонида бармоқларни ёзувчи калта мушак (m. extensor
digitorum brevis) ва бош бармоқни ёзувчи калта мушак (m. extensor hallicis
brevis) жойлашган, улар товон суягининг латерал юзасидан бошланади ва
sinus tarsi га кириш олдида тўртта нозик пайга ажралиб, m. extensor digitorum
longus, m. extensor hallicis longus пайлари билан биргаликда IV бармоқнинг
устки юзасига ёпишади. Бу мушакнинг бош бармоққа борувчи медиал қисми
m. extensor hallicis brevis деб аталади.
Назорат саволлари
1. Суяклар турлари.
2. Суяклар ривожланиши босқичлари.
3. Қўл суякларининг тузилишидаги хусусиятлар.
4. Оёқ суяклари тузилишидаги хусусиятлар.
5. Суяк синишлари турлари.
6. Бўғимлар турлари ва функцияси.
7. Бўғим таркибига кирувчи тузилмалар.
8. Мушаклар ривожланиши босқичлари.
9. Мушаклар турлари.
10.
Мушаклар функцияси.
Фойдаланилган адабиётлар
1. Human Anatomy. Kenneth S. Saladin, New York, USA, 2014
2. Gray´s Anatomy for Students. Drake RL, Vogl W, Mitchell AWM. Elsevier
Churchill Livingstone. 2005.
3. Файзулла Баҳадиров «Одам анатомияси» - Тошкент 2005 йил
4. Сагатов.Т.А Миршаропов.У.М-Одам анатомияси-2011йил
5. Миршарапов У.М., Сагатов Т.А.- Одам анатомия -2014 йил
6. Netter's Clinical Anatomy, John T. Hansen, PhD, USA 2014.
7. Atlas of Human Anatomy J. Waschke, F. Paulsen Sobotta, 15th Edition. Elsevier
2012.
8. Аҳмедов Н.К. Одам анатомиясининг атласи–Тошкент 2007 йил
9. Баходиров Ф.Н. ва бошқалар-Анатомик терминиология-2010
Dostları ilə paylaş: |