ДАРСЛИКФаннинг бирор соҳаси бўйича ўқувчилар ва талабалар учун мўлжаллаб ёзилган китоб. Она тили дарслиги. Тарих дарслиги. ДОКЛАД [қад. р. докладати < кладати — қўйиш, тахлаш] эск. 1 қ. маъруза. Ҳисобот доклади. 2 Шундай маърузанинг ёзма матни. Доклад ёзмоқ. 3 Юқори раҳбарий органларга ёки бошлиққа оғзаки ёки ёзма равишда тақдим этилган расмий маълумот, ахборот.
ДОКЛАДНОМАБирор хабар, воқеа-ҳодиса тўғрисида раҳбар органларга ёки бошлиққа ёзма равишда топшириладиган расмий маълумот, ахборот (қ. билдиришнома). Докладнома ёзмоқ. ДОКЛАДЧИайн. маърузачи. ДОКТОР [лот. doctor — ўқитувчи, муаллим, устоз] 1 с.т. Касалларни даволовчи олий маълумотли тиббиёт ходими; шифокор, врач.
2Докторлик диссертациясини ҳимоя қилган фан номзодлари ёки профессорларга бериладиган олий илмий даража ва шу даражани олган олим. Филология фанлари доктори. ДОКТОРАНТ [нем. Doktorant - докторлик илмий даражасини олишга тайёрланаётган < лот. doctorantis — таълим олаётган] Докторлик диссертациясини ёзиш учун бирор илмий муассасага бириктириб қўйилган фан номзоди.
ДОКТОРАНТУРАИлмий-тадқиқот институтлари ва олий ўқув юртлари ҳузуридаги олий малакали илмий ходимлар — фан докторлари тайёрлаш шакли.
ДОКТОРЛИК 1 Доктор илмий унвонини олиш учун ёзилган иш ёки ана шундай илмий даража.
2 Шифокор, врач касби; врачлик фаолияти. . ЭВОЛЮЦИОН 1 Эволюцияга оид, узлуксиз тадрижий равишда ривожланадиган.
2 Эволюцияни ифодалайдиган, ўрганадиган. Эволюцион таълимот. ЭВОЛЮЦИЯ [лот. evolutio - авж олдириш, кучайтириш] Узлуксиз тадрижий ривожланиш, ўзгариш; табиат ва жамиятда узлуксиз ва тадрижий равишда давом эта-диган ва сифат ўзгаришларига олиб бо-радиган миқдор ўзгаришлари. Эволюция жараёни. (5-16) ЭКСПЕРИМЕНТ [лот. experimentum -синов, синаш; тажриба] Аниқлаш, синаш, текшириш мақсадида ўтказиладиган илмий тажриба, синов; синов ишлари. Биологик эксперимент.