|
Маслаҳат бериш, қўллаш учун мурожаат.(1-107)
|
səhifə | 53/100 | tarix | 16.12.2023 | ölçüsü | 1,81 Mb. | | #182458 |
| умк илмий иш асослари
3 Маслаҳат бериш, қўллаш учун мурожаат.(1-107)
АСПИРАНТ [лот. aspirans, aspirantis — интилувчи] Аспирантурада шуғулланувчи, яъни номзодлик диссертацияси устида иш олиб борувчи шахс.
АСПИРАНТКА Аспирант аёл.
АСПИРАНТУРА Ўзбекистонда узлуксиз таълим тизимининг таркибий қисми, олий малакали илмий ва илмий-педагогик ходимларни (фан номзодларини) тайёрлаш тизими. Аспирантурага қабул қилинмоқ.
ACP I \а. — давр, замон] Юз йиллик давр, юз йил. Йигирманчи аср.
ACP II [a. — тушдан кейинги, қуёш ботишига яқин вақт] Қуёш ботиш чоғидан бир соатча олдинги пайт ва шу пайтда ўқиладиган намоз. (1-130)
АТТЕСТАТ [лот. attestari — тасдикламоқ, гувоҳлик бермоқ] 1 Ўрта мактабни тугатганлик тўғридаги ҳужжат; шаҳодатнома.
2 Илмий ёки махсус унвон берилганли-ги ҳақидаги хужжат. Профессорлик аттестати. Катта илмий ходимлик аттестати.
3 1) ҳарбийларга, улар бошқа хизматга ўтказилганда, узоқ муддатли хизмат сафа-рига юборилганда ва б. ҳолларда бериладиган хужжат; 2) офицернинг оила аъзосига офицер маошининг бир қисмини олиш хуқуқини берувчи ҳужжат.
АТТЕСТАЦИОН Аттестацияга оид. Аттестацион варақа. Аттестацион комиссия.
АТТЕСТАЦИЯ [лот. attestatio - гувоҳлик бериш; гувоҳнома; тасдиқнома] Ходим малакасини, билим даражаси ва хулқ-атворини аниқлаш ва шу асосда ишга тайинлаш ёки унвон бериш. (1-139)
БИБЛИОГРАФ Турли соҳазарга оид ада-биётлар рўйхатини, библиографиясини тузувчи мутахассис, библиография олими.
БИБЛИОГРАФИК Библиографияга, адабиётлар рўйхатига оид. Библиографик кўрсаткич. Библиографик маълумотлар.
БИБЛИОГРАФИЯ \юн. biblion - китоб + grapho — ёзаман] 1 Босма асарларнинг илмий тавсифи ва батартиб кўрсаткичларини тузиш, улар ҳақида ахборотлар тайёрлаш, уларни тарғиб қилиш билан шуғулланувчи соҳа.
2 Бирор мавзу ёки соҳага оид илмий асарлар, манбалар, китоблар рўйхати. (1-301)
Dostları ilə paylaş: |
|
|