Andijon davlat chet tillari instituti roman-german va slavyan tillari fakulteti umumiy va qiyosiy tilshunoslik kafedrasi


ТАЪЛИМЛИ Таълим кўрган, яхши тар-бияланган, ахлокди, одобли. ТАЪЛИМОТ [а



Yüklə 1,81 Mb.
səhifə61/100
tarix16.12.2023
ölçüsü1,81 Mb.
#182458
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   100
умк илмий иш асослари

ТАЪЛИМЛИ Таълим кўрган, яхши тар-бияланган, ахлокди, одобли.
ТАЪЛИМОТ [а. - «таълим» с. кўпл.: кўрсатмалар, йўл-йўриқлар, фармо-йишлар| 1 Фан соҳалари, ижтимоий ҳаёт, жамият ва ш.к. ҳақидаги илмий қарашлар, назарий хулосалар мажмуи; назария. Фал-сафий таълимотлар. Суфийлик таълимоти. Форобий таълимоти.
2 Кўрсатма, йўл-йўриқ, ўргатув. (4-28)
ТАЪРИФ \а. — таништириш; тушунтириш; аникдаш; мақташ, васф этиш] 1 Нарса, воқеа-ҳодиса ва ш.к. га сўзлар воситасида берилган баён, тасвир; тавсиф. Минг таърифдан бир кўрган афзал.
Таъриф қилмоқ Таърифини, тавсифини бермоқ, келтирмоқ.
2 Нарса, воқеа-ҳодиса, тушунча ва ш.к. нинг қисқа ва аниқ ифодаси. Терминнинг таърифи. Тушунчанинг таърифи. Кўшма сўз-нинг таърифи.
ТУШУНЧА 1 Нарса ва ҳодисаларнинг мантиқан ажратилган муҳим белгиларини, алоқа ва муносабатларини умумлаштириб акс эттирувчи умумий тасаввур; тафаккур шакли. Сўз туркумлари ҳақида тушунча. Материя ҳақида тушунча. Қўшимча қиймат тушунчаси.
2 Умуман, нарсалар, ҳодисалар ҳақидаги тасаввур, тушуниш.
3 Онглилик даражаси, онг. Сиёсий тушунча.
4 Инсоннинг билим ва тасаввурлари даражаси; савия. Тушунчаси паспг одам.
ТУШУНЧАЛИ 1 Бирор тушунчага эга бўлган, биладиган, савияси кенг. Тушунчали одам.
2 Онги баланд; онгли. Тушунчали курашчи.(4-234)
УСТОД \ф. — муаллим, ўргатувчи] кт. айн. устоз.
УСТОДОНА [ф. I - устоз каби; мохирона] рвш. Устодларга ўхшаш, устод-ларга хос.
УСТОЗ \ф. — муаллим, ўргатувчи; уста] 1 Касб, ҳунар, илм ва ш.к. ни ўрга-тувчи; ўқитувчи, муаллим.
2 Йўл-йўриқ кўрсатувчи, тарбияловчи, мураббий; раҳнамо, ўқитувчи, муаллим.
УСТОЗЛИК Устозга хос ҳолат, мавқе; устоз иши. (4-319-320)
ФАНШУНОСЛИК Фанларнинг вазифаси, тарихий тараққиёт қонуниятларини, тузилиши, фаолият кўрсатувчи тузилмаларини, фаннинг жамият ҳаётида тутган ўрни ва ш.к. ни тадқиқ қилувчи илмий соҳа.(4-344)

Yüklə 1,81 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   100




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin