РЕЙТИНГ [ингл. — баҳо, даража] 1. Ўқувчилар ва талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш усули ва тизими. 2. спрт. Спортнинг баъзи турларида (мас, шахматда) эришилган ютуқларнинг самарадорлиги ва нуфузини баҳолашда ра-қамлар билан ифодаланадиган шахсий кўрсаткич.
3 Сиёсат, маданият ва б. соҳалардаги таниқли арбобларнинг жамоатчилик фикрини ўрганиш йўли билан аниқланадитан машҳурлик даражаси. (3-400).
РЕФЕРАТ [лот. referre — билдирмоқ, хабар қилмоқ] 1 Муайян мавзуга бағишланган, тегишли бадиий, илмий ва б. манбалар шарҳини қамраб олувчи маъруза. Реферат тайёрламоқ.
2 Бирор илмий асар, китоб, мақола маз-мунининг қисқача ёзма баёни.(3-407).
РИСОЛА [a. — юксак вазифа, ва-колат; мактуб, нома; илмий асар, маъруза; хат-хабар] 1 map. Бирор касбга, соҳага ва унинг тартиб-қоидаларига оид китобча, йўриқнома, низомнома.
2 Айрим масалаларга бағишланган илмий асар, китоб.
3 Кичик ҳажмли китоб, брошюра. Одоб-ахлоқ ҳақида кичик рисолалар сотувда кўп.
Рисолага тўғри келмаслик Талаб, меъёрга жавоб бермаслик, белгиланган тартибга мувофиқ бўлмаслик. .
Рисоладаги(дек) Рисолада кўрсатилганига жуда мос; талабга, меъёрга жавоб беради-ган даражада, ҳақиқий, расмана. (3-414).
ТАЪЛИМ [a. - ўргатиш, ўқитиш, илм бериш; маълумот] 1 Билим бериш, ма-лака ва кўникмалар ҳосил қилиш жараёни, кишини ҳаётга ва меҳнатга тайёрлашнинг асосий воситаси. Таъшм ва тарбия ажрал-мас эгизаклар бўлиб, маълумот уларнинг тотли мевасидир.
2 Илм-фан ёки касб-\унар соҳалари бўйича эгалланадиган, олинадиган маълумот ва кўникмалар мажмуи; билим. Бошланғич таълим. Олий таълим. Мадраса таълими.
3 Тарбия, одоб-ахлоқ. Таълими йўқ бола.
4 с. т. Кўрсатма, йўл-йўриқ, ўргатув.
ТАЪЛИМИИ Таълимга оид, таълим бе-радиган; таълим-тарбия аҳамиятига эга бўлган.
Dostları ilə paylaş: |