4 Бир динда қабул қилинган ахлоқ ва расм-русум қоидалари тизими. Шариат қонуни. ҚОНУН II [a.— бир турли мусиқа асбоби] Ўрта ва Яқин Шарқ халкдари орасида кенг тарқалган, чангга ўхшаш, қадимий торли-тирнама чолғу асбоби.
ҚОНУНАН [a. — қонун бўйича, қонунга асосан; қонуний] Қонунга мувофиқ, қонуний равишда, қонун бўйича, қонун йўли билан.
ҚОНУНБУЗАР Қонунга риоя қилмай-диган, унга хилоф ҳаракат қилган ёки қиладиган, қонунни бузувчи.
ҚОНУНБУЗАРЛИК Муайян қонун-қоидаларга риоя қилмаслик, уларни тўғри ёки умуман бажармаслик.
ҚОНУНИИ |a. қонун ва қонунчиликка оид; хуқуқий; ошкора] 1 Қо-нун билан белгиланган, қонунда кўрсатилган; қонун билан тасдикданган.
2 Шундай бўлиши шарт бўлган, талаб этиладиган.
3 Ўз-ўзидан келиб чиқадиган, содир бўлиши муқаррар бўлган; табиий. Қонуний савол. Конуний эътироз. ҚОНУНИЙЛИК 1 Қонунга мослик. Талабнинг қонунийлиги. Ҳодисаларнинг қонунийлиги.2 айн. қонуният 2. ҚОНУНИЯТқонунийлик; масаланинт ҳуқуқий томони] 1 Объектив ҳодисалар ўртасидаги боғланишлар ва уларнинг қонунлари. Объектив қонуниятлар. Жамиятнинг ривожланиш қонуниятлари. 2 Иш, ҳодиса ва ш.к. нинг юз беришини қайд этувчи шарт-шароит, асос; қоғгунийлик. Тил системасида юз берган ўзгаришларнинг қонунияти. ҚОНУНЛАШМОҚ 1 Қонун билан тасдиқланмоқ; қонун тусига, кучига кирмоқ.
2 Қонуний деб тан олинмоқ; легаллашмоқ. Қонунлашган ташкилот. ҚОНУНЛАШТИРМОҚ Қонунлашмоқ фл. орт. н.
ҚОНУНЛИ кам қўлл. 1 Муайян қонунлари бўлган ва уларга амал қиладиган.
2 Қонунта асосланган; қонуний. Конуний иш.(5-352-353) ҒОЯ [a.— мақсад, интилиш; ният, қасд] 1. Объектив борлиқни, воқеликни киши онгида акс эттирувчи, айни замонда кишининг объектив борлиққа, воқеликка муносабатини ифодаловчи, кишиларнинг дунёқарашлари асосини ташкил этувчи, одамларни мақсад сари етакловчи фикр, тушунча, тасаввур. 2. Бадиий, сиёсий ёки илмий асарнинг мазмуни, туб моҳиятини белгиловчи асосий фикр. 3. Бирор иш-ҳаракат қилиш ҳақидаги фикр, ўй; ният, мақсад.