ИНШО [a. tLlJil — ташкил этиш; яратиш, қуриш, барпо қилиш; ижод, баён; таҳрир] Ўқув юртларида она тили ёки ада-биётдан ёзма иш. Иншо олмоқ. Иншо ёзмоқ. (2-257). КАФЕДРА\юн. kathedra — ўриндиқ, кур-си| 1 Маъруза ўқиш, ваъз айтиш, ахборот бериш ва ш. к. ишлар учун мўлжалланган баланд қурилма; минбар.
2 Олий ўқув юртларида бир ёки бир неча ўзаро яқин фанлар бўйича иш олиб борувчи профессорлар, ўқитувчилар ва илмий ходимларнинг ташкилий бирлашмаси ва шу бирлашма жойлашган хона. (2-392) МЕТОД [юн. methodos - тадқиқот усули, йўли] 1 Табиат ва жамият ҳодисалари-ни билиш, тадқиқ қилиш усули. Диалектик метод. Қиёсий метод. 2 қ. усул, услуб.
МЕТОДИКМетод ва методикага оид; усулий. Методик маслаҳатлар. Методик қўманма. МЕТОДИКА \юн. methodike] 1 Бирор ишни бажариш, амалга ошириш, адо этиш методларининг, усулларининг йигиндиси. Илмий-тадқиқот методикаси. 2 Ўқитиш усуллари хақидаги таълимот. Ўзбек тили методикаси. Рус адабиёти ме-тодикаси. МЕТОДИСТ[ингл. methodists < юн. methodos] Методика мутахассиси. МЕТОДОЛОГ Методология мутахассиси.
МЕТОДОЛОГИК Методологияга оид. Методологик тадқиқотлар. Методологик масала. Илмий текширишнинг методологик асослари. МЕТОДОЛОГИЯ [метод + юн. logos -таълимот] Умуман, илмий метод ҳақидаги, хусусан, айрим фанларнинг методлари ҳақидаги таълимот. Тарих методологияси.(2-681)
МОНОГРАФИК Монографияга оид; монографиядан иборат бўлган. Монографик тадқиқотлар. МОНОГРАФИЯ[моно.. + юн. grapho -ёзаман] Бир мавзу, бир масалани ҳар то-монлама ёритишга бағишланган илмий асар. (2-718-719)
МУТАХАССИС [а. - бирорсо-ҳада ихтисос олган, ихтисос эгаси] Бирор соҳада махсус билим ва тажрибага эга бўлган киши, ихтисос эгаси. Физиология мутахассиси. Қишлоқ хўжалиги мутахассислари. Ёш мутахассислар.