Топшириқнинг бажарилиши: Ўз-ўзини баҳолаш савиясини миқдорий ифодасини топишда қуйидаги методдан фойдаланилади.
Синалувчи олдин юқорида келтирилган сўзлар орасидан ўзида мавжуд бўлган хислатларни ифодаловчи сўзларни топади. Сўнгра ўзида қандай хислатлар бўлишини хоҳловчи сўзларни топади.
Синалувчи берилган сўзларни диққат билан кўриб чиқади, сўнгра уларни икки қаторга (хар қаторга 10-20 гача сўз) ёзиб чиқади. Биринчи қаторга ўзининг идеалига мос, иккинчи қаторга эса ўзида бўлмаслигини ифодаловчи сўзларни ёзади. Иккинчи қаторни шартли равишда “анти идеал” деб аташи мумкин. Биринчи қатордаги сўзлар “ижобий” кўпликни, иккинчи қатордаги сўзлар “салбий” кўпликни ташкил этади. Улар мезон бўлиб ҳисобланадилар.
Сўнгра синалувчи “ижобий” ва “салбий” кўпликлар орасидан ўзида бор хислатларга мос бўлган сўзларни топади. Бунда синалувчи мазкур хислатларнинг қандай ифодаланганлиги даражасини эмас, балки унинг ўзида бор ёки йўқлигини кўзда тутмоғи лозим (“Ҳа” ёки “Йўқ”).
Dostları ilə paylaş: |