Kokanduni uz



Yüklə 15,42 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə75/1070
tarix20.11.2023
ölçüsü15,42 Mb.
#164100
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   1070
Ilmiy-amaliy konferensiya to‘plami

Чирчиқ
 
давлат педагогика университети
таянч докторанти
 
Анотация: 
Йилдан йилга картошка ўсимлигида турли вирусли патогенлар билан 
касалланиш ҳолатлари ортиб бормоқда. Тадқиқотлар учун эса тоза моновирус 
културасини ажратиб олиш жуда муҳим саналади. Ушбу мақолада индикатор 
ўсимликлар орқали картошканинг М
-
вирус тоза културасини ажратиб олишнинг 
оптимал усулини ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган тадқиқот
иши ёритилган.
Калит сўлар: 
ПЗР, вирус, картошка, идентификация, резерватор, ҳашаротлар, 
индикатор, дифференциатор, Phaseolus vulgaris, Datura stramoniu
m, Datura metel. 
Барча ўсимликларда бўлгани каби картошкада ҳам фитопатоген вирусли 
инфекциялар мавжуд бўлиб, унинг ўсиши, ҳосилдорлиги ва маҳсулот сифатига салбий 
таъсир кўрсатади. Юқори маҳсулдор ва касалликка чидамли навларни жорий этиш 
бўйича селекция ишларини яхшилашга қарамай, вирусли фитопатогенлар туфайли 
дала экин майдонларда картошка етиштириш кўрсатгичи паст бўлиб, вирусли 
касалликлар яхши ҳосил олишда чекловчи омил бўлиб хизмат қилади. Ҳашаротлар, 
бази ёввой ва маданий ўтлар вирусни юқтириш манбаи, ташувчиси ва заҳира 
резерватори бўлиб хизмат қилади [6,7]. 
Материаллар ва услублар. 
Тадқиқот учун картошка
М
-
вируси танланди. 
Тадқиқот ишини Чирчиқ
давлат педагогика университетининг табиий фанлар 
факультети “биология” кафедраси илмий тадқиқотлари лабораториясида амалга 
оширилди.
КМВ билан зарарланган ўсимликда ўртача ёки ёрқин қўринишдаги, чизиқли ёки 
мозаикали доғлар ҳосил қилади. Баъзи штаммлар эса баргларнинг устида мозаикали 
буралишларни намоён қиласа, баъзи ҳолатларда эса вирус ўсимликда яширин ҳолатда 
ўтади. КМВ кўп холатларда картошканинг бошқа вируслари билан бирга келиб, кўпроқ
ўсимликни зарарлаши ва кенгроқ
худудларни эгаллаши ўрганилган [1,2,5,6,8].
 
КМВ асосан дала шароитида касал ўсимликдан соғлом ўсимликка механик 
контакт
усулда
осон юқади.
Табиий шароитда эса ўсимлик шираларининг Myzus 
persicae, Myzus pelargonii, Maсrosiphum solanifolii каби турлари ёрдамида тарқалади, 
аммо ўсимликнинг бир
-
бирига тегиши орқали юқмаслиги аниқланган. Вирусни 
аниқловчи индикатор ўсимликлари: D. metеl ўсимлигида 8
-
14 кунда хлороз доғлар, D. 
tatula ўсимлигида эса 3 кундан сўнг баргида хлоритик доғларни, Vigna siensis ва 
Ni
cotiana debneyi каби ўсимликларда 10
-
14 кунда жигарранг доирасимон доғларни, 
Gomphrena glоbosa ўсимлигида эса қизил ҳалқали некрозларни келтириб чиқаради. 
Табиий шароитда КМВ ботқоқ
қуддуси (Stachus palustris L.), гултожихўроз (Amaranthus 
sp.)
, печак (Convolvulus arvensis), бўзтикан (Sonchus sp.) каби ўсимликларни 
касаллантиради ва улар танасида сақланади [1,2,3,6,9,11]. Юқоридаги маълумотлардан 
фойдаланиб КМВнинг тоза културасини ажратиш усули ишлаб чиқилди.


22

Yüklə 15,42 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   1070




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin