Big Data nima? Маълумотлар 100 гб дан кўп бўлса



Yüklə 127,79 Kb.
səhifə1/4
tarix13.12.2022
ölçüsü127,79 Kb.
#74534
  1   2   3   4
Gulshanoy Mustaqil ish Katta Data


O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
OLIY VA O‘RTA MAXSUS TA’LIM VAZIRLIGI

FARG‘ONA DAVLAT UNIVERSITETI

«AMALIY MATEMATIKA VA INFORMATIKA» KAFEDRASI
19.06-guruh talabasi
Shokirova Gulshanoyning

«Big data va ma’lumotlar tahlili» fanidan

“Bir kompyuterda katta ma`lumotlar bilan ishlash” mavzusida tayyorlagan

MUSTAQIL ISHI


Farg‘ona– 2022 y.
Reja:

  1. Big Data nima?

  2. Bir kompyuterda BigData bilan ishlashda duch keladigan qiyinchiliklar.

  3. Algoritmni, ma`lumotlar tarkibini va instrumentlarni to`g`ri tanlash.


Big Data nima? Маълумотлар 100 гб.дан кўп бўлса
Мутахассислар фикрига кўра, «Big Data», яъни салмоқли маълумот атамаси кунига 100 гб.дан кўп маълумот тушадиган оқимларга нисбатан қўлланилган экан. Кейинчалик маълумотларнинг кескин кўпайиши оқибатида бу тушунча кенг қамров касб эта бошлаган. Ушбу атама одатда (терабайт, экзабайт ва петабайтлар даражасидаги) катта ҳажмдаги маълумотларга нисбатан қўлланилади. 
Салмоқли маълумот атамаси илк бор матбуотда 2008 йили пайдо бўлган, ўшанда «Nature» журнали бош муҳаррири Клиффорд Линч ўз журналида катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишловчи технологиялар ёрдамида илм-фан келажагини ривожлантириш мавзусида мақола чоп этган. 2009 йилгача бу атамага фақат илмий таҳлил нуқтаи назаридан ёндашилар эди, аммо матбуотда шу мавзуда яна бир неча мақолалар чоп этилганидан сўнг «Big Data» тушунчасидан кенг фойдалана бошланди.
2010 йилда салмоқли маълумотларнинг ўсиб бораётган муаммоларини ҳал этиш учун дастлабки уринишлар бошланди. Улкан ахборотлар оқимидан фойдаланганда хавфларни камайтириш учун мўлжалланган дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқишга киришилди.
2011 йилда «Microsoft», «Oracle», EMC ва IBM сингари йирик компаниялар салмоқли маълумотларга қизиқиб қолишди – улар ўз ривожланиш стратегияларида етарлича муваффақиятга эришиш учун «Big Data» ишланмаларидан биринчи бўлиб фойдаланишни бошлашди.
Салмоқли маълумот тушунчаси катта ўлчамдаги ишларни бажара оладиган операторларга нисбатан ишлатилади. Мисол учун ҳозирда «Google» компанияси бир кунда бир петабайтдан ортиқ маълумотларни қайта ишлайди. Ушбу кўрсаткич АҚШ Конгресси кутубхонасидаги материаллардан 100 баробар кўпроқ дегани.”
Салмоқли маълумот атамаси орқали том маънода ҳар қандай ахборот ташувчида сақланаётган катта миқдордаги маълумотлар тушунилади. Бундан ташқари, бу миқдор жуда катта бўлиб, уни одатий дастурий ёки аппарат таъминотлари ёрдамида қайта ишлаш мумкин эмас, айрим ҳолларда эса умуман имконсиз.
«Big Data» — бу фақат маълумотларнинг ўзи эмас, балки уларни қайта ишлаш ва фойдаланиш технологияси, жуда катта оқим ичидан керакли ахборотни излаш услубидир.
Салмоқли маълумотлар билан ишловчи тамойиллар – «Volume» (ҳажм), «Velocity» (тезлик), «Variety» (хилма-хиллик) ифодалари ушбу атама билан чамбарчас боғланган. Бу бевосита сақланаётган ахборот миқдори, уларни қайта ишлаш тезлиги ва хилма-хиллигига боғлиқ жараёндир. Сўнгги пайтларда ушбу учта базавий тамойилга яна бири – ахборот қийматини англатувчи «Value» тушунчаси ҳам қўшилди. Яъни, маълумотни сақлаш ва қайта ишлаш харажатларини оқлаш учун у назарий ёки амалий жиҳатдан фойдали ва керакли бўлиши шарт.

Yüklə 127,79 Kb.

Dostları ilə paylaş:
  1   2   3   4




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin