Tayanchso”zlar:Gen,ekspressiyasi,rDNK,Plazmidalar,bioyehnologiya,Nukleinkisloyalar,Genom,Ribosoma,Bakyeriofaglar,Genmuhandisligi,rDNK,Transgenhayvonlar. Ўтган асрни биринчи ярмида ҳайвонларнинг кўпайиш физиологиясини ўрганишда эришилган энг катта муваффақият гипофиз безини олдинги қисмини вазифаларини аниқланиши бўлди, десак хато бўлмайди. Бу соҳани ўрганиш натижасида яратилган бир қатор янгиликлар гипофиз безининг олдинги қисмида организмда ўтадиган қарор биологик жараѐнлар тўғридан–тўғри ѐки унинг бошқа органларга таъсири орқали бошқариб турилишини исботлаб берди. Бугунги кунда жинсий безларни ривожланиши ва уларни функцияси гипофиз безини олдинги қисмида синтез бўладиган гонадостимуляторли хусусиятига эга бўлган гормонлар (туркум ҳужайраларини секрециясини бошқариб турувчи гормонлар) билан боғлиқ эканлиги тасдиқланган.
Сут эмизувчиларни гипофизини олдинги қисмида жинсий безларни фаолиятини бошқариб турадиган 3 та гормон ишлаб чиқарилади. Булар: фолликулаларни муътадиллаштирувчи гормон (ФМС), лютеинлаштирувчи гормон (ЛГ) ва пролактин ѐки лютеинотроп гормон (ЛТТ), бу гормонни фақатгина кемирувчи ҳайвонлардагина лютеинотроп (етилган тухум ҳужайрасини тухум фоликуласидан чиқишини чақирилиши)
таъсир кўрсатиши аниқланган.Уруғлангандан кейинги дастлабки 6 -8 кунда сигирларни қонида ЛГ миқдори унча юқори бўлмайди. Кейин бу кўрсатгич доимий равишда кўтарилиб боради. Бу жараѐн ЛГ ни гипофизда ошиб бориши билан параллел равишда содир бўлади. Аммо бу гармонни тўпланиш тезлиги гипофизда сигир қонидаги миқдорга нисбатан баландроқ бўлади. Гипофизда ЛГ ни тезроқ тўпланиши, ѐки уни миқдорини гипофизда ошиб бориши энг аввало организмнинг биологик талабидан келиб чиқиб, етилган тухум ҳужайраларини чиқиши билан боғлиқ. Демак етилган яъни уруғланган тухум ҳужайрани тухум фолликуласидан чиқиши олдида гипофиздаги ЛГ миқдори максимумга кўтарилади. Гипофиздан ажраладиган иккинчи-гонадотроп гормон ФМГ ни миқдори ҳам фолликуллари етилиши билан бир вақтда содир бўлади.
7-10 кунларда ЛГ ни секрецияси (ажралиши) 60-80 минутда қайтариладиган пульесимон шаклга ўтиб, буғоз бўлган сигирларда тухум ҳужайраларини чиқиш олдидаги ҳолатга, бўғоз бўлмаганларида эса унчалик кўп бўлмаган даражада кўтарилиш сезилади.
Илмий адабиѐтларда, барча ҳайвонларда қўшиладиган кунда, баъзиларида эса бу кундан аввалроқ ҳам ЛГ миқдорини ошиши кузатилгани ҳақида баѐн этилган.
Қўйларнинг қонларида ЛГ гормонини чиқиш ҳалқаcи қўшилишдан кейинги дастлабки 12-16 соатда бошланиб, 8-10 соат давом этади. Бу даврда унинг миқдори дастлабки миқдордан 30-50 маротаба ошади. Тухум ҳужайраларини чиқиши ЛГ миқдори энг юқори нуқтага чиққандан сўнг 21-26 соатлар орасида содир бўлади.
Ўтган асрнинг иккинчи ярмида гипофизни гонадотроплик (жинсий гормонларни секрециясини бошқариб туриш хусусияти) хусусиятини (вазифасини) назорат қилиб турувчи, гонадотропик-ризлинг (ГН-РГ) гормони очилди. Гипофизнинг бу хусусияти қуйдагича амалга оширилади: гипоталамуснинг нерв толалари охиридан нейрогормонал моддалар ажралиб, гипофизар оѐқчалар орқали гипофизнинг олдинги қисмидаги сиусларга узарилади ва шу туфайли гипофизар ҳужайраларни секреция қилиш фаолиятига таъсир кўрсатади. Нейросекретор ҳужайралар ҳам нерв ҳам эндокрин фаолиятга эга бўлганликлари туфайли гипоталамусда бошланғич нерв импульсларини эфферент занжирларни гумарал қисмига томон бошқариб юборилади.Бугунги кунда ГН -РГ ўнта аминокислотадан ташкил топган декапептид эканлиги ва барча ҳайвонларда бир хил эканлиги аниқланган. ГН-РГ нинг мураккаб бўлмаган структуравий тузулишга эга булиши ва уни барча ҳайвонларда бир хил бўлиши тез орада уни кимѐвий синтез йўли билан олишга имкон яратди. Россияда сурфагон номи билан ГН-РГ ишлаб чиқарилади ва у ҳайвонларда тухум ҳужайраларни ажралишини бошқариш мақсадида ишлатилади.ХХ асрда яратилган улкан илмий ишламалардан яна бири – простагландин F-2 а лютеолитик факторнинг очилишидир. Кўпгина олимлар томонидан ҳайвонлар бачадонини олиб ташлангандан кейин ҳам узоқ вақт давомида сариқ тана (жѐлтое тело) сақланиб қолиши кузатилган. Бу эса бачадонда литик факторлар фаолият кўрсатиб туришларидан гувоҳлик беради.
Лютеолизин тухумдон венасидан, унга яқин ўтган тухумдон артериясига қайтарма ток механизми бўйича ўтиши ва артериал қон орқали тўғридан – тўғри тухумдонга тушиши аниқланган.