Biotexnologiya kafedrasi



Yüklə 2,63 Mb.
səhifə72/88
tarix24.09.2023
ölçüsü2,63 Mb.
#147945
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   88
biotex

Биосенсор қандай ишлайди?
Биосеносрнинг ишлаш приципи жуда оддийдир. Аниқланаѐтган модда ярим ўтказгич мембрана орқали ферментатив реакция кечадиган биокатализаторнинг юпқа қатламига диффузия қилинади. Бу холатда ферментатив реакция махсулоти электрод ѐрдамида аниқланганлиги учун, электрод юзасида фермент бириктирилган бўлади, ва бундай мослама ферментатив электрод деб аталади. Шундай қилиб ―биосенсор‖ ва ―ферментатив электрод‖ бу холатда синонимлардир.
Шуни таъкидлаш лозимки, ферментатив реакция характери, фермент табиатига ва каталитик таъсирига боғлиқ бўлади. Ферментлар орасида оксидоредуктазаларни, оксидланиш ва қайтарилиш реакцияларини амалга оширувчи, гидролазаларни, гидролизни катализловчи, трансфаразалар – ацил, гликозид ва х.к. функционал гурухларни ташувчи ферментларни кўрсатиш мумкин. Хозирги вақтда кўпгина ферментларни топиш осон бўлиб, кўпгина фермент ишлаб чиқарувчи фирмаларнинг каталогларида номлари келтирилган.Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, биосенсорларни конструкциялашда фермент таъсирини давомийлигини ошириш асосий вазифа хисобланади. Гап шундаки, натив фермент ўз фаоллигини қисқа вақт давомидагина сақлаб туради, шунинг учун ферментларни иммобиллаш деган усул яратилган. Махсус реагентлар ѐрдамида ферментларни иммобиллаш жараѐнида, фермент адсорбентлар юзасига ―бириктирилади‖, масалан семинагель, кўмир ѐки целлюлоза юзасига ѐки ғовак полимер плѐнкасига киритилади, ѐки кимѐвий боғлар билан ковалент боғланади.
Бунда фермент бирикиб, харакатсиз бўлиб қолади, бу қатламдан ювилиб кетмайди, бунинг каталитик таъсири сақланиб қолади. Кўриниб турибдики ферментларни
иммобиллашда турли усуллардан фойдаланилади, шу билан бирга комбинацияланган усуллардан хам.


Биосенсорлардан қаерларда фойдаланилади


Хозирги вақтда энг кенг тарқалган биосенсор бу қондаги глюкозани аниқлаш учун иммобилланган глюкозоксидаза асосидаги амперметрик биосенсордир. Хозирда глюкозани аниқлаш учун кўпгина биосенсорлар яратилгандир. Глюкозага нисбатан биосенсорни ишлаш принципи оддийдир. Платинали катоддаги кислородни тикланиш оқими кислород концентрациясига тўғри пропорционалдир. Субстрат иштирокида (масалан, тахлил учун қондаги глюкоза) ферментатив реакция O2 концентрациясини пасайтирди. Шундай қилиб, кислородни тикланиш оқими субстрат концентрацияси пропорционал равишда камаяди. Бундай типдаги биосенсорларнинг устунлиги шундаки, улар аввалам бор юқори селектив хусусиятга эгадир. Бундай биосенсорларнинг танловганлиги глюкозоксидазанинг юқори спецификлиги билан белгиланади. Шу билан бирга ферментатив жараѐн компонентлари иштирок этувчи реакциянинг электрокимѐвий табиати билан хам белгиланади. Умуман олганда оксидазалар – фермент синфи маълум субстратларга нисбатан юқори специфик хисобланади.



Yüklə 2,63 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   88




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin