Сўнги10йил мобайнида ген мухандислиги биотехнологиясига асосланган методология ўсимлик ва ҳайвон селекциясида катта бурилиш ясади. Ҳар хил турга мансуб ўсимлик ҳужайраларини қўшиб янги ўсимлик турлари яратиш, самарали зот авлодларини сақлаб қолиш учун трансген ҳайвон яратиш биотехнологияси ишлаб чиқилди. Бу технология тез кунда ўзининг истиқболи чексиз эканлигини намоѐн қилди. Натижада тадқиқотчилар ҳужайра генотипини қайта тузиш ва генотипга мақсадга мувофиқ ѐт генлар киритиш эвазига ҳужайра ирсиятини ўзгаргириш имкониятига эга бўлдилар. Ирсияти ўзгартирилган ўсимликлардан ва ўсимликларнинг ҳар қандай ҳужайрасидан сунъий шароитда етук организм яратиш биотехнологияси ишлаб чиқилди.
Ген мухандислиги усулини қўллаганда бу муаммо енгил хал қилинади. Бунинг учун такомиллаштирилаѐтган хайвон хужайрасига қимматбахо сифатли ген киритилади ва бу хужайрадан зотдор хайвон олинади.
Кейингивақтлардаҳужайрамухандислигини қўлланиши натижасида ҳайвонларнинг клонини олиш биотехнологияси яратилди. Клон асосан бир бактерия ҳужайрасининг бўлиниши натижасида ҳосил бўлган, ирсияти миқдор ва сифат жиҳатидан бир хил, тенг бўлган бактерия колонияси ѐки айнан бир гендан кўчириб олинган ген нусхалари йиғиндисини ташкил этади Юксак ҳайвонлар вегетатив йўл билан кўпаймаслиги сабабли уларнинг клонларини олиш яқин йилларгача муаммо бўлиб, 1977 йилда инглиз олими Ж.Гердон томонидан ҳужайра мухандислиги усулини қўлланиши натижасида юксак ҳайвонлар клонларини яратиш биотехнологияси ишлаб чиқилди.
Сўнгги йилларда энг ижобий кўрсаткичга эга бўлган қорамол тухум ҳужайрасини сунъий шароитда уруғлантирилгандан кейин зотсиз қорамолга кўчириб ўтказиш йўли билан зотли қорамол клонини яратиш биотехнологияси амалий самара берди.
Молекуляр генетика, ҳужайра мухандислиги ҳамда ген муханислиги фанларининг ривожланиши биотехнология фанининг истиқболини яна ҳам оширди. Натижада тадқиқотчилар ҳужайра генотипини қайта тузиш ва генотипга, мақсадга мувофиқ ѐт генлар киритиш эвазига ҳужайра ирсиятини ўзгартириш имкониятига эга бўлдилар. Ирсияти ўзгартирилган ҳайвон тухум ҳужайрасидан сунъий шароитда етук организм яраташ биотехнологияси ишлаб чиқилди.
Ирсий касаллик келтириб чиқарувчи генларни излаб топиш, ажратиб олиб уларни ўрганиб, соғлом генлар билан алмаштириш эвазига ирсий соғлом ҳайвонлар турини яратишдек ўта қимматли технология вужудга келди.Ҳайвон организмини трансформация қилиш ва бу жараѐнда ишлатиладиган маркерлар тизими ишлаб чиқилди. Ҳайвон вируслари асосидаги вектор молекулалар конструкциялари яратилди. Ҳайвон организмига генларни киритиш ва ген терапиясининг кўпгина муаммолари ечилди. Рекомбинант ДНК олиш технологиясидан фойдаланиб, гормон моддаларни микробиологик синтез қилиш, тез ривожланувчи трансген ҳайвон олиш, рекомбинант ДНКни зиготаларга киритиш, ядрони клонлаш технологиялари яратилди.